ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13677 Хокимият Избасканского района 12/02/2020 27/02/2020 1

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-13677

ЛОЙИҲА

ИЗБОСКАН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

№_____

 

 

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан

 ўтказиш тўғрисида

 

«___» _______ 2020 йил                                                     Избоскан туман

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2003 йил                       31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган  “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низоми, Ички ишлар вазирнинг 2003 йил 19 февралдаги 56-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Избоскан туман Ички ишлар бўлими йўл харакати  хавфсизлиги бўлимининг 2020 йил 16 январдаги 34/1-12 сонли  хати ҳамда «Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги  Қонуннинг 6,25-моддаларига асосан.

 

      ҚАРОР    ҚИЛАМАН

 

1 Мулкчилик шаклидан қаътий назар барча юридик шахсларнинг транспорт воситалрини қуйдаги босқичларда:

Биринчи босқич 1 мартдан - 31 июнгача

Иккинчи босқич 1 сентябрдан - 31 октябргача

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги  1 январдан - 31 августгача бўлган муддатларда ўтказилиши белгилаб қўйилсин.

         2 Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага ва техник кўрикдан ўтказиш жадвали                  2-иловага асосан тасдиқлансин.

         3 Избоскан туман Ички ишлар бўлими Йўл харакати хавфсизлиги бўлими бошлиғи (Н.Акбаров)га ташкилот, муассаса, автокорхона ва фирмаларга қарашли транспорт воситаларини белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

4. “Узавтотранс” агентлиги Андижон вилоят бошқармаси шаҳар шўъбаси мутахассиси (А.Рахматжонов)га алоҳида транспорт хизмати кўрсатувчи транспорт корхоналарига транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишга амалий ёрдам кўрсатиш топширилсин.

5. “Пахтакор” рўзномаси бош мухарририга мазкур қарор матнини матбуотда эълон килиш тавсия этилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Комиссия ишига жалб этилган барча барча ходимларнинг асосий иш жойларидаги иш ўринлари, ойлик маошлари ва бошқа имтиёзлари сақлансин.

8. Ушбу қарор шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2019 йил 25 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 49-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

          Избоскан туман ҳокими                                         С.Исмоилов

Umumiy takliflar

146