Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13670 Қашқадарё вилояти ҳокимияти 12/02/2020 27/02/2020 14

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини белгилаш ҳақида
ID-13670

Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги  миқдорларини белгилаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил 17-сон,   131-модда) қарорига ҳамда 2017 йил 7 июндаги “Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5075-сонли фармонига (ЎР ҚҲТ, 2017й, 24–сон, 488-модда) асосан вилоятдаги бозорлар фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар турлари ва ҳажмларини кенгайтириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бозорлар ва савдо комплексларида пул оқимлари тўлиқроқ ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг   6, 25-моддасига асосан,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Вилоят молия бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси ва Қашқадарё вилоят “Бозорсавдо” уюшмаси таклифлари асосида “Бозорлар ва савдо комплекслари” маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, кўрсатиладиган хизматлар, бино-иншоотлар ва бошқа мол-мулкдан ҳамда инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг миқдорлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Вилоят давлат солиқ бошқармаси, Қашқадарё вилоят “Бозорсавдо”  уюшмаси билан биргаликда:

 бозорлар ва савдо комплексларидан тушадиган йиғимларни белгиланган тартибда тўлиқ ундирилишини;

 бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, кўрсатиладиган хизматлар, бино, иншоотлар ва бошқа мол-мулкдан ҳамда бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари йиғим миқдорларини кўпайтириш эвазига тушадиган даромадларни Ўзбекистон Республикаси солиқ Кодексида белгиланган тартибда маҳаллий бюджетга йўналтирилишини таъминласинлар.

 

3. Вилоят Молия Бош бошқармаси ва Давлат солиқ бошқармаси ҳудудий бўлимлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш, заҳираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарори ижросини таъминлаш.

 

4. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ўз ҳудудларидаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, кўрсатиладиган хизматлар, бино, иншоотлар ва бошқа мол-мулкдан ҳамда бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг тўлиқ ундирилиши ва улардан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтирсинлар

 

5. Ушбу қарор қабул қилиниши билан вилоят ҳокимининг 2019 йил 21 февралдаги Х-257/02-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

6. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

 

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Бутаев зиммасига юклатилсин.

 

 

Вилоят ҳокими                                                      З.Мирзаев

 

 


 

 

 

Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2020 й   ________________________сон қарорига                              1 илова

 

2020 йил учун бозорлар ва савдо комплекслари  томонидан кўрсатилган хизматлар  ҳамда инфратузилмадан фойдаланганлик учун тўланадиган йиғимлар миқдорлари

 

т/р

Маҳсулот тури

Ўлчов
бирлиги

2019 йил

2020 йил

Қарши ш Шахрисабз ш.

Туманлар

Қарши ш Шахрисабз ш.

Ғузор, Қамаши, Қарши, Косон, Китоб, Чироқчи, Шахрисабз, Яккабоғ туманлари    

Дехқонобод, Касби,               Нишон, Миришкор, Муборак  туманлари

1.

Маҳсулотларни савдо ўринларида сотиш:

 

 

 

 

 

 

1.1.

Мевалар:                                                                                                                                                                      Ҳўл мевалар: олма, анор, нок, шафтоли, анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, қулупнай, малина,  апельсин, мандарин, лимон,банан, ананас, киви ва ҳ.к.) ҳамда чет элдан келтирилган бошқа ҳўл мевалар.                                                                                                   

1 ўрин/кунга

9 000

7 000

9 000

8 000

7 000

 

Қуруқ мевалар:                                                                                                                                            туршак, баргак, майиз, ёнғоқ, ерёнғоқ, бодом, писталар, шўр данак ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

11 000

10 000

11 000

10 000

9 000

1.2.

Сабзавотлар:                                                                                                                                                    картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, бойимжон, патиссон, помидор, бодринг (шу жумладан, иссиқхоналарда етиштирилган помидор ва бодринг ва ҳ.к. ҳамда пиширилган жўхори

1 ўрин/кунга

7 000

5 000

7 000

5 000

4 000

1.3.

Полиз маҳсулотлари:  ҳандалак, қовун , тарвуз, қовоқ ( 6 кв.метргача)

1 ўрин/кунга

10 000

9 000

10 000

9 000

8 000

1.4.

Дон маҳсулотлари:                                                                                                                                      гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа),буғдой, сули, арпа ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

10 000

8 000

10 000

9 000

7 000

1.5.

Дуккакли маҳсулотлар:
мош, ловия, нўхат ва ҳ.к..

1 ўрин/кунга

10 000

8 000

10 000

9 000

8 000

1.6.

Сут маҳсулотлари:
сут, қатиқ, қаймоқ, сметана, уй пишлоғи, сузма ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

6 000

5 000

6 000

5 000

4 000

1.7.

Тузламалар:
карам, бодринг, помидор ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

10 000

6 000

10 000

7 000

6 000

1,8

Зировар ва дориворлар (зира, мурч, қалампир, ва х,к 

1 машина

6 000

5 000

6 000

5 000

4 000

1,9

Кўкатлар (шу жумладан, иссиқҳоналарда етиштирилганлар)

1 ўрин/кунга

6 000

5 000

7 000

6 000

5 000

1.10.

Тухум

1 ўрин/кунга

6 000

5 000

7 000

6 000

5 000

1.11.

Гуллар ва кўчатлар (6 кв.метргача)

1 ўрин/кунга

5 000

3 000

5 000

3 000

3 000

1.12.

Нон маҳсулотлари: (оби нон, патир ва ҳ.к.)

1 ўрин/кунга

5 000

4 000

5 000

4 000

4 000

1.13.

Уйда тайёрланган консерваланган маҳсулотлар, пазандалик маҳсулотлари ва уй шароитида тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари

1 ўрин/кунга

8 000

7 000

9 000

8 000

7 000

1.14.

Саноат йўли билан чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва салқин ичимликлар

1 ўрин/кунга

11 000

9 000

12 000

10 000

9 000

1.15.

Миллий таомлар

1 ўрин/кунга

13 000

11 000

14 000

12 000

10 000

1.16.

Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка қутилар

1 ўрин/кунга

8 000

6 000

8 000

6 000

5 000

1.17.

Супурги

1 ўрин/кунга

8 000

5 000

8 000

6 000

5 000

1.18.

Тирик балиқ

1 ўрин/кунга

13 000

12 000

14 000

13 000

12 000

1.19.

Халқ ижодкорлиги, халқ ҳунармандчилиги ва косибчилик товарлари

1 ўрин/кунга

4 000

4 000

5 000

4 000

4 000

2.

Гўшт маҳсулотлари:
мол, куй, чучка ва бошқа ҳайвонлар гуштлари, думба, жигар

1 ўрин/кунга

18 000

14 000

18 000

15 000

14 000

3.

Маҳсулотларини автомашиналардан сотиш:

 

 

 

 

 

 

 

енгил автомашиналардан

1 машина

10 000

8 000

11 000

10 000

9 000

 

юк автомашиналардан

1 машина

18 000

15 000

20 000

16 000

15 000

 

тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан

1 машина

12 000

11 000

12 000

11 000

10 000

 

маҳсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташқарида,маҳсус ажратилган жойларда)(6 кв.метргача)

1 ўрин/кунга

10 000

8 000

10 000

9 000

8 000

4.

Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун):
шрот, шелуха, комбикорма, пичан, сомон, гуруч пояси ва маккажўхори пояси ва ҳ.к.

1 машина

24 000

21 000

25 000

22 000

21 000

5.

Қурилиш материалларини сотиш:

 

 

 

 

 

 

5.1.

Бозорлар ва савдо комплекслари томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш:

1кв.м/ойида

18 000

18 000

19 000

18 000

17 000

5.2.

Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва ҳ.к.) сотиш (6 кв.метргача)

1 ўрин/кунга

8 000

6 000

8 000

6 000

5 000

6.

Илгари фойдаланишда бўлган буюмлар ва эҳтиёт қисмларни сотиш:

1 ўрин/кунга

 

 

 

 

 

 

Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар

1 ўрин/кунга

11 000

9 000

12 000

10 000

9 000

 

Уй-жиҳоз буюмлари ва кийим-кечаклар

1 ўрин/кунга

6 000

6 000

6 000

6 000

6 000

7.

Автотранспорт воситаларини сотиш:

 

 

 

 

 

 

 

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар

1 дона

42 000

30 000

45 000

30 000

28 000

 

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари

1 дона

43 000

28 000

46 000

30 000

28 000

 

мотоцикл, мотореллер ва мопедлар

1 дона

13 000

11 000

13 000

11 000

10 000

 

   велосипедлар

1 дона

6 000

5 000

6 000

5 000

4 000

8.

Мол бозорларига олиб кириладиган ҳар бир чорва моллари учун

 

 

 

 

 

 

8.1.

От, той, туя

1 бош

22 000

20 000

23 000

23 000

20 000

 

бўталоқ, эшак

1 бош

12 000

7 000

12 000

8 000

7 000

8.2.

Йирик шохли қорамол

 

 

 

 

 

 

 

йирик шохли қорамол (шу жумладан, сигир бузоғи билан)

1 бош

22 000

19 000

22 000

22 000

20 000

 

бузоқ

1 бош

14 000

13 000

16 000

16 000

14 000

8.3.

Майда шохли қорамол:

 

 

 

 

 

 

 

қўй, эчки (қўй қўзиси билан, эчки улоғи билан ва ҳ.к.)

1 бош

14 000

12 000

15 000

15 000

13 000

 

қўзи, улоқ

1 бош

11 000

10 000

12 000

12 000

10 000

8.4.

Чўчқалар ва чўчқа болалари

1 бош

7 000

6 000

6 000

5 000

5 000

9.

Уй паррандалари (ҳар бир бош учун):                                                                                     курка,товуқ, ўрдак, ғоз

1 бош

1 500

1 000

1 000

1 000

1 000

 

товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари

10 бош

1 500

1 000

2 000

2 000

1 000

10.

Итлар ва мушуклар

1 ўрин/кунга

4 500

4 000

3 000

3 000

2 000

11.

 Манзарали қушлар ва балиқлар

1 ўрин/кунга

5 000

4 000

5 000

4 000

3 000

12.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар учун озуқалар ҳамда тегишли аксессуарлар ва буюмлар

1 ўрин/кунга

5 000

3 500

5 000

4 000

3 000

13.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар, шунингдек уларнинг озуқалари ва тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда

1 ўрин/кунга

8 000

6 500

8 000

7 000

6 000

14.

Пойабзал таъмирлаш хизмати

1 ўрин/кунга

4 000

3 500

4 000

4 000

3 000

15.

Нос сотганлик учун

1 ўрин/кунга

 

 

5 000

5 000

4 000

 

Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2020 йил                       ________________________сон қарорига                                  2 илова

 

2020 йил учун бозорлар ва савдо комплекслари  томонидан  кўрсатиладиган хизматлар, бино-иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни ижарага бериш  ҳамда инфратузилмадан фойдаланганлик учун тўланадиган йиғим(ижара тўловлари) миқдорлари

т/р

Кўрсатиладиган хизматлар тури

Ўлчов
бирлиги

2019 йил

2020 йил

Қарши ш Шахрисабз ш.

Туманлар

Қарши ш Шахрисабз ш.

Ғузор, Қамаши, Қарши, Косон,  Китоб, Чироқчи, Шахрисабз, Яккабоғ туманлари    

Дехқонобод, Касби,               Нишон, Миришкор, Муборак  туманлари

1.

Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови:

 

 

 

 

 

 

1,1

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш

1 кв.м./ойига

30 000

20 000

30 000

20 000

18 000

1.2.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш
2 ва ундан юқори қаватлар учун

1 кв.м./ойига

15 000

10 000

15 000

10 000

8 000

1,3

Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш

1 кв.м./ойига

30 000

20 000

30 000

20 000

18 000

1.4.

Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш
2 ва ундан юқори қаватлар учун

1 кв.м./ойига

15 000

10 000

15 000

10 000

8 000

1,5

Умумий овқатланиш

1 кв.м./ойига

30 000

20 000

30 000

20 000

18 000

1.6.

Умумий овқатланиш 2 ва ундан юқори қаватлар учун

1 кв.м./ойига

15 000

10 000

15 000

10 000

10 000

1,7

Маиший хизмат кўрсатиш

1 кв.м./ойига

12 000

8 000

12 000

8 000

6 000

1.8.

Маиший хизмат кўрсатиш
2 ва ундан юқори қаватлар учун

1 кв.м./ойига

7 000

5 000

7 000

5 000

4 000

1,9

Бошқа турлар (омбор, офис, дорихона, пайнет ва ҳ.к)

1 кв.м./ойига

15 000

10 000

15 000

10 000

8 000

1.10.

Бошқа турлар (омбор, офис, дорихона, пайнет ва ҳ.к)
2 ва ундан юқори қаватлар учун

1 кв.м./ойига

8 000

5 000

8 000

5 000

4 000

2

Инвентарларни ижарага бериш:

 

 

 

 

 

 

2.1.

Тош-тарозилар учун

1 кунга

3 000

2 500

4 000

3 000

2 000

2.2.

Катта юк тортиш тарозилари учун

 

 

 

 

 

 

 

150 кг.гача тортадиган

1 кунга

3 000

2 500

4 000

3 000

2 000

 

150 кг.дан 1500 кг.гача тортадиган

1 кунга

10 000

9 000

12 000

10 000

8 000

2.3.

Савдо жиҳозлари учун (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва ҳ.к.) (бутун тўплам учун, бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)

1 кунга

3 000

2 000

3 000

2 000

1 000

2.4.

Махсус уст-бош кийимлар учун (халат, этак, енглик) (бутун тўплам учун, бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)

 

1 000

1 000

2 000

1 500

1 000

2.5.

Маҳсулотлар учун брезент бериш

1 кунга

3 000

2 000

4 000

3 000

2 000

2.6.

Аравачалар учун

1 кунга

5 000

4 000

5 000

4 000

3 000

2.7.

Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун   (1 кв.метр)

1 кунга

2 500

2 500

3 000

3 000

2 000

3

Кўрсатиладиган хизмат турлари:

 

 

 

 

 

 

3.1.

Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ -овқат маҳсулотларини сақлаш:

 

 

 

 

 

 

 

совутгичларда (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)

1 кунга

3 000

3 000

3 000

3 000

2 000

 

омборхоналарда, сақлаш камераларида (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)

1 кунга

2 500

2 500

3 000

3 000

2 000

 

 бозор ҳудудидаги расаталарда ва очиқ жойларда (савдо ўрни ҳисобидан)

1 кунга

2 500

2 500

3 000

3 000

2 000

3.2.

Буюмларни омборларда сақлаш (бир 50х50х100 ўлчамдаги жой учун)

1 кунга

2 500

2 000

3 000

2 000

2 000

3.3.

Маҳсулотларни тарозида тортиш:

 

 

 

 

 

 

 

катта юк тарозида

1 марта тортиш

2 500

2 000

2 500

2 000

1 000

 

йирик ва майда шохли қорамолни тортиш

1 марта тортиш

2 500

2 000

2 500

2 000

1 000

3.4.

Автотарозилардан фойдаланиш:

 

 

 

 

 

 

 

юк кўтариш қуввати 5 тоннадан ортиқ бўлган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан:

 

 

 

 

 

 

 

юк билан

1 марта ўлчаш

6 000

4 000

7 000

5 000

4 000

 

юксиз

1 марта ўлчаш

5 000

3 000

6 000

4 000

3 000

 

юк кўтариш қуввати 5 тоннагача бўлган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналаридан:

 

 

 

 

 

 

 

юк билан

1 марта ўлчаш

3 500

3 000

4 000

3 000

2 000

 

юксиз

1 марта ўлчаш

3 000

2 500

4 000

3 000

2 000

 

енгил автомашиналардан:

 

 

 

 

 

 

 

юк билан

1 марта ўлчаш

3 000

2 500

4 000

3 000

2 000

 

юксиз

1 марта ўлчаш

2 500

2 000

4 000

3 000

2 000

 

тиркамали енгил автомашиналардан:

 

 

 

 

 

 

 

юк билан

1 марта ўлчаш

3 000

2 500

4 000

3 000

2 000

 

юксиз

1 марта ўлчаш

2 500

2 000

4 000

3 000

2 000

3.5.

Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 та жой учун)

1 кунга

8 500

7 000

9 000

8 000

6 000

3.6.

Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун:

 

 

 

 

 

 

 

енгил автомашиналар учун

1 соатга

3 000

2 000

3 000

2 000

1 000

 

юк автомашиналари учун

1 соатга

3 000

2 000

4 000

3 000

2 000

3.7.

Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш

1 марта

1 000

1 000

1 000

1 000

1 000

3.8.

Телефондан фойдаланиш

1 марта

500

500

500

500

500

3.9.

Радиоузел орқали эълон бериш

3 марта такрор

1 000

1 000

2 000

2 000

1 000

3.10.

Бозор ва савдо комплекслари балансида бўлмаган, бозор ва савдо комплекслари худудида ва унга туташ ҳолатда жойлашган, бозор ва савдо комплекслари ҳудуди орқали кириб чиқиш имкониятига эга бўган нотурар обектлар эгалари томонидан бозор ва савдо комплекслари инфраструктураси (асфальтланган ва брусчатка ётқизилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва чиқиш жойлари, ер ости ва ер усти канализация лотоклари, ички ва ташқи ёритиш тармоқлари ва иншоотлари, ичимлик сувининг санитар-техник бўғинлари, умумий ҳудудни қўриқлаш ва тозалаш, маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация иншоотлари)дан фойдаланилганлик учун йиғим. (Бозор худудида нон ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилмайди.)

1 кв.м./ойига

10 000

7 000

10 000

7 000

5 000

3.11.

Бозор ва савдо комплекслари балансида бўлмаган, бозор ва савдо комплекслари худудида ва унга туташ ҳолатда жойлашган, бозор ва савдо комплекслари ҳудуди орқали кириб чиқиш имкониятига эга бўган 2 ва ундан юқори қаватлар учун  нотурар обектлар эгалари томонидан (1 ва 2 қавати мулкдорнинг ўзи томонидан фойдаланиши ҳамда мулкдор томонидан бошқа шахсга Давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан ўтказилган ижара шартномаси асосида берилганлиги ҳолати бундан мустасно) фойдаланилганда бозор ва савдо комплекслари инфраструктураси (асфальтланган ва брусчатка ётқизилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва чиқиш жойлари, ер ости ва ер усти канализация лотоклари, ички ва ташқи ёритиш тармоқлари ва иншоотлари, ичимлик сувининг санитар-техник бўғинлари, умумий ҳудудни қўриқлаш ва тозалаш, маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация иншоотлари)дан фойдаланилганлик учун йиғим.  (Бозор худудида нон ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларга татбиқ этилмайди.)

1 кв.м./ойига

5 000

3 000

5 000

3 000

2 000

Umumiy takliflar: 2

393