ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13664 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 12/02/2020 27/02/2020 1
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
ID-13664

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

“Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига тушунтириш хати

 

Республикамизда аҳоли соғлигини сақлаш ва яшаш шароитларини яхшилаш, санитария эпидемиологик осойишталигини таъминлаш юзасидан кенг қамровли тадбирлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил
30 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология тизимида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 131-сонли қарори қабул қилиниб, махсус қўшиладиган биологик фаол моддалар, озуқа қўшимчалари, янги кимёвий моддалар, парфюмерия-косметика, санитария-гигиена маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқаришни рўйхатга олиш юзасидан низомлар тасдиқланди. Ушбу низомлар билан мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқариш
ва республикага олиб кириш соҳасида рўйхатга олиш тизими тартибга солиниб, рухсат этилган маҳсулотларнинг ягона реестри шакллантирилди. Шунингдек, тадбиркорлик субьектларига қулайлик яратиш мақсадида мурожаатларни электрон қабул қилиш тизимини шакллантириш юзасидан тизимли тадбирлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг
5 устивор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ олиб борилаётган ислоҳотларга мос равишда, санитария-эпидемиология соҳасида ҳам бир қатор тизимли тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
11 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5409-сонли Фармони қабул қилиниб, тадбиркорлик ривожига тўсиқ бўлувчи рухсат этиш характеридаги ҳужжатларни бекор қилиш, бирлаштириш йўли  билан қисқартириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5814-сонли Фармони қабул қилиниб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси ташкил этилди.

Шунингдек, республикамизда гўдаклар, кичик ёшдаги болалалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва  реализацияси жараёнини тартибга солувчи ҳуқуқий механизмлар мавжуд эмас. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисидаги Қонуни қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан соҳада тўпланган муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига 31.05.2019 йилда 06/1-1905-сонли хат киритилган.

Мазкур хат асосида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2019 йил 01 июндаги 14/1-1935-сонли топшириғи берилган ва тегишли тадбирлар ўтказиш белгиланган.

Топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йилнинг
25-26 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Биологик фаол қўшимчалар: фан, ишлаб чиариш ва бошқариш” мавзусида Туркия, Жанубий Корея, Қозоғистон ва Россия Федерациясининг етакчи олимлари ва мутахассислари иштирокида халқаро конференция ўтказилди. Конференция давомида ушбу давлатларда биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари, шунингдек, косметика-парфюмерия маҳсулотларини рўйхатга олиш, токсикологик таҳлиллар ўтказиш, хавфни баҳолаш, ишлаб чиқариш ва реализация жараёнини назорати каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ушбу анжуман хулосаси сифатида шуни қайд этиш мумкинки, республикамизда мазкур соҳада ҳали ўз ечимини кутаётган бир қатор жиддий муаммолар мавжуд. Хусусан:

Махсус қўшиладиган биологик фаол моддаларни олиб кириш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритувчи орган белгиланмаган;

дори воситалари ҳамда биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари ўртасида аниқ чегарани белгиловчи критерийлар мавжуд эмас;

импорт қилинаётган маҳсулотлар токсикологик таҳлиллари натижасини тан олиш масаласи очиқ қолмоқда;

косметика-парфюмерия маҳсулотларини рўйхатга олишда уларнинг дори воситаси ёки косметика маҳсулотига мансублигини белгилашда аниқ меъёрлар мавжуд эмас;

республикамизда ЕИ, ЕОИИ ва бошқа регионал савдо иттифоқлари томонидан тан олинган эксперт мутахассислар етишмайди;

токсикологик таҳлиллар ўтказувчи лабораториялар фаолияти талабга жавоб бермайди, улар ўртасида ягона тариф ва таҳлил шартларини белгиловчи ягона норматив ҳужжат мавжуд эмас, шунингдек, ушбу лабораториялар хулосасини бошқа давлатлар томонидан тан олиниш масаласи очиқ қолмоқда, бу масала эса ушбу маҳсулотлар экспортида муҳим аҳамиятга эга;

республикамизда рухсат этилган дори воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар асосини ташкил этувчи компонентлари тўғрисида очиқ манбаларда маълумотлар мавжуд эмас, бу эса тадбиркорлик субьектлари томонидан эътирозларга сабаб бўлмоқда.  

биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари, косметика-парфюмерия маҳсулотлари, кимёвий моддалар учун рухсатномалар мутлақо бепул амалга оширилиши, мазкур соҳага масъул ходимлар, экспертлар моддий рағбатлантирилишини чеклайди ва коррупциоген омилларни юзага келишига сабаб бўлади;

биологик фаол қўшимчаларни республикага олиб кирувчи ва ишлаб чиқариш билан шуғулланиш фаолияти ҳисобини юритиш бўйича иқтисодиётдаги соҳа классификатори мавжуд эмас, бу эса ўз навбатида соҳага оид маълумотлар етарли эмаслиги, статистика ҳисоби шаклланмаслиги, соҳа ривожини баҳолаш масалаларида муаммолар туғдирмоқда;

рухсатнома расмийлаштириш жараёнида ҳужжатларнинг электрон ҳаракатини таъминлаш чоралари кўрилмаган.

рухсатномалар берилишида ишлаб чиқариш корхонаси санитария ҳолати ўрганилмайди. Шунингдек, рухсатнома олинганидан сўнг, корхона томонидан амалдаги қонунчилик, норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини ўрганиш, инспекцион назорат масалалари умуман кўзда тутилмаган, бу эса ўз навбатида маҳсулот сифати пасайиши, суистеъмолчиликлар каби муаммоларни келтириб чиқаради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур соҳада тўпланиб қолган муаммоларни тизимли бартараф этиш, республика аҳолиси ўртасида ўтказиаётган профилактика чоралари самарадорлигини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомиллардан ўтиш тартибини такомиллаштириш ва рухсатнома бериш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарори лойиҳаси тайёрланди ва муҳокамага қўйилди.                   

                                                                                   

         Соғлиқни сақлаш вазири                                    А.Шадманов

                                                                              

                                                                                                       Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги
ПФ-5409-сонли “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

      1. Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.

      2. Белгилансинки, 2020 йил 1 мартдан бошлаб, жисмоний ва юридик шахслар ушбу қарор билан тасдиқланган регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматлари учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.

      3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги 2016 йил 30 апрелдаги 131-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

     4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

     5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадмановга юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Бош вазири                                                                        А. АРИПОВ

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил _______ даги _____ сонли қарорига илова

 

Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти

                                         

                                     1-Боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Регламент Давлат хизматлари марказлари орқали махсус татбиқ этиладиган биологик фаол моддаларни, янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ҳамда пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотлари олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи - рухсатнома олувчи жисмоний ва юридик шахс;

    рухсатнома эгаси - республика ҳудудига олиб кириш ёки ишлаб чиқариш учун Ваколатли орган томонидан рухсатнома берилган юридик ёки жисмоний шахс.

3. Ушбу Регламентнинг асосий мақсади махсус татбиқ этиладиган биологик фаол моддаларни, янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ҳамда пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотлари олиб кириш ва ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилишини ҳисобга олиш ва уларни назорат қилишни тартибга солиш ҳамда мазкур маҳсулотларнинг хавфсизлик чораларини кўриш, биринчи навбатда, ушбу маҳсулотлардан ноқонуний фойдаланилишига йўл қўймасликдир.

4. Рухсатнома Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг мурожаатига асосан берилади.

5. Давлат дастури доирасида хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш мақсадида фаолият амалга оширилганда ҳамда республика ҳудудида мавжуд бўлмаган хом ашёлар импорт қилинганда, хом ашёлар учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.

6. Рухсатнома амал қилиш муддати беш йилга берилади.

7. Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ўртасидаги ахборот алмашинуви идентификация қилиш воситаларини мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида ушбу Регламентга 1-иловада белгиланган схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

2-боб. Рухсатнома бериш талаблари ва шартлари

 

8. Рухсатнома беришдаги асосий талаб ва шартлар қуйидагилар ҳисобланади:

мулкка эгалик ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқлар асосида ариза берувчига тегишли бўлган бино, зарур техника ва ускуналарнинг мавжудлиги (бино, ишлаб чиқариш технологиялари, зарур техника ва ускуналарни ижарага олиш бўйича шартнома нусхаси);

бино ва иншоотларнинг амалдаги санитария талаб ва меъёрларига жавоб бериши;

корхонанинг махсус касб малакасига эга (фармацевт-технолог мутахассислиги-биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш учун, технолог мутахассислиги-озиқ-овқат саноати учун, косметолог ёки фармацевт-парфюмерия-косметика маҳсулотлари учун) мутахассислар билан таъминланганлиги;

корхонанинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати назоратини олиб боришини таъминлаш учун тегишли лаборатория комплекси (бўлими) мавжудлиги ёки ушбу турдаги тахлилларни ўтказишга ваколатли орган билан шартнома мавжудлиги;

9. Ушбу Регламентнинг 6-бандида кўрсатилган рухсат бериш талаблари ва шартлари ариза берувчиларга уларнинг мажбуриятлари сифатида расмийлаштирилади ва рухсатномага илова қилинади.

              

3-боб. Рухсатнома бериш тартиби

 

10.   Ариза берувчи рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

11.  Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон равишда тўлдиради.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Республика ҳудудига олиб кириладиган маҳсулотлар учун ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кириш учун масъул юридик ёки жисмоний шахсларга берилган ишончнома;

биологик фаол қўшимчалар ва қўллаш бўйича йўриқномасида даволаш-профилактика хусусиятлари қайд этилган парфюмерия-косметика маҳсулотлари учун маҳсулотни дори воситаси эмаслиги тўғрисидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” Давлат унитар корхонасининг хулосаси;

биологик фаол моддалар учун қўшимча равишда ваколатли даволаш-профилактика муассасалари томонидан ушбу модданинг инсон организмига таъсири самарадорлиги юўйича баҳолаш(тадқиқот) хулосаси; 

маҳсулотни ишлаб чиқаришга оид тегишли меъёрий ҳужжатлар (Ташкилот стандарти, Технологик йўриқнома, рецептура ва бошқалар);

маҳсулотни қўллаш бўйича йўриқнома;

дезинфекция воситалари ва тест-индикаторлар учун маҳсулотни самарадорлиги бўйича синов баённомалари;

         маҳсулотни ўзбек ва рус тилларида ўрам қадоқлари ёки уларнинг макети (биологик фаол қўшимчаларни ўрам қадоқларида “Биологик фаол қўшимча дори воситаси эмас” деган ёзув бўлиши шарт);

         маҳсулотларнинг тўлиқ таркиби ва таркибидаги моддаларнинг миқдори аниқ кўрсатилган буютма (маҳсулотлар таркибига ўсимлик маҳсулотлари киритилган бўлса, ўсимликларнинг ботаник номи ва таркибидаги фаол моддаларнинг миқдори кўрсатилган бўлиши шарт);

          чет элдан олиб келинадиган маҳсулотлар учун масҳсулот ишлаб чиқарилган мамалакатнинг хавфсизлик сертификати ёки рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

        Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган, аккредитациядан ўтган тиббий муассаса томонидан маҳсулотга берилган   токсико-гигиеник экспертиза хулосаси;

        ариза берувчининг бино ва техник имкониятлари ҳақида маълумот, мавжуд ускуналарнинг техник паспортларининг нусхалари ёки зарур техника ва ускуналарни ижарага олиш бўйича шартнома нусхаси;

        ариза берувчи тегишли мутахассисининг (врач, фармацевт мутахассислиги-фарм ишлаб чиқариш учун, технолог мутахассислиги-озиқ-овқат саноати, парфюмерия-косметика маҳсулотлари учун косметолог) диплом нусхаси;

        давлат божи тўлангани тўғрисида тўлов ҳужжати.

       Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

         12. Аризага зарур маълумотлар расмийлаштирилиб, киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) билан тасдиқлайди.

          Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этилган тақдирда                   ва аризани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) орқали ҳам тасдиқланиши мумкин.

        13. Рухсатнома олиш учун аризачи томонидан маҳсулотларнинг ҳар бир тури учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида давлат божи тўланади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

       14. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

       20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;

       80 фоизи — Агентлик банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

       15. Юридик шахслар Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдори тўланади.

       16. Ариза берувчи томонидан ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги, ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

          Аризани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

       17. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

      18. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг, ушбу Регламентнинг
9-бандда назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ўн дақиқада Агентликка электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза автоматик тарзда Агентликка юборилади.

       19. Агентлик ариза ва иловаларни қабул қилиб олгандан сўнг уч иш куни мобайнида фаолиятнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва фаолият мақсадга мувофиқ деб топилган холларда хужжатлар тўпламини экспертизадан ўтказиш мақсадида соҳа бўйича Агентликнинг белгиланган экспертига юборади.

       20. Агентлик эксперт томонидан берилган хулоса ва ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқади, электрон шаклда ҳужжатлар тўпламини тайёрлайди ва Агентлик таркибида тузилган Эксперт комиссиясига тақдим этади.

       21. Агентлик Эксперт комиссиясининг йиғилиш қарорига асосан бир иш куни мобайнида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

       22. Ариза берувчи томонидан рухсат беришга доир талаблар ва шартлар бажарилмаганлиги рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлади. Бунда тегишли билдиришнома ариза берувчига рад этиш сабаблари ва муддати кўрсатилган ҳолда, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали йўлланади.

        23. Ариза берувчи ўн иш куни давомида келтирилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали тақдим этиши мумкин.

        Ариза берувчи рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган камчиликларни бартараф қилиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этганда такроран пул ундирилмайди.

        Камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб беш иш куни давомида Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатлар такроран кўриб чиқилади.

        Рухсатнома бериш бўйича ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Агентлик томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

      24. Рухсатнома ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва берилган рухсатномалар реестрга тегишли ёзув киритилади.

      25. Агентлик берилган рухсатномалар реестрини юритади. Реестрда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

        ариза берувчининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР рақами ва жойлашган жойи (почта манзили, телефон рақами);

       рухсатноманинг серияси ва номери, берилган вақти ва амал қилиш муддати;

        маҳсулот номи, ишлаб чиқарувчи корхона;

       фаолият йўналиши (ишлаб чиқариш ёки четдан келтириш).

       Реестрни ташкил этувчи маълумотлар давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг сўровига асосан бепул тақдим этилади.

      26. Давлат хизматлари маркази рухсатнома келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.       

        Ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази ариза берувчига рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.

        Рухсатномага унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган талаб ва шартларига амал қилиниши ҳақида ариза берувчининг мажбуриятлари тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.

            

5-боб. Рухсатнома талаб ва шартларини бажариш

 

       27. Рухсатномани эгаси рухсат бериш талаб ва шартларига риоя қилиши шарт.

       28. Рухсатнома эгаси томонидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг биринчи беш кунида Агентликка умумлаштириш ва ҳисобга олиш учун маҳсулот реализацияси бўйича мониторинг натижаларини эътиборга олган ҳолда ахборот бериб борилади.

       29. Рухсатнома олган ариза берувчи томонидан ҳар чорак якуни бўйича ахборот тақдим этилмаслиги, навбатдаги рухсатномани беришни рад этишга сабаб бўлади.

       30. Белгиланган шаклга мос келмайдиган рухсатномани қабул қилинишига йўл қўйилмайди.

       31. Ахборотнинг топширилмаганлиги маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки четдан олиб киришга берилган рухсатнома амал қилиш муддати тугатилишига асос бўлади.

 

6-боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш

 

       32. Рухсатнома олувчи — юридик шахс қайта ташкил қилинганда, унинг номи ёки жойлашган манзили (почта манзили) ўзгарганда, рухсатнома олувчи ёки унинг вориси қайта рўйхатдан ўтганидан сўнг етти иш куни мобайнида 7 иш куни давомида ваколатли органни хабардор этиши шарт.

         Маҳсулотларни номларини ўзгартириш ва қайта рухсатнома олиш учун ҳужжатлар қабул қилинмайди. (Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатларида назарда тутилган  ҳолатлар бундан мустасно).

         Ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулотларни бошқа ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқариш ёки бошқа номлар билан ишлаб чиқаришга учун рухсат берилганда, маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун мазкур Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилганда рухсатнома берилади.

        Қайта расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.

        33. Рухсатномани ариза олинган кундан бошлаб 5 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда Агентлик томонидан қайта расмийлаштирилади.

        34. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганда, берилган рухсатнома реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

        35. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги  Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

 

7-боб. Якунловчи қоидалар

 

       36. Давлат хизматлари марказлари ва давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

       37. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари                       ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.

       38. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

      39. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология

хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомиллардан

ўтиш тартибини такомиллаштириш  ва рухсатнома

бериш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

  1. илова

                                     

                                               СХЕМА

 

         Босқич                   суъбектлар                                                   тадбирлар                                                                                                     ижро муддати

1-босқич

 

Рухсатнома талабгори

 

 

Рухсатнома олиш учун ваколатли органга ҳужжатларни бевосита, “Ягона дарча” маркази, почта ёки электрон тарзда тақдим этади.

 

 

Рухсатнома талабгори ҳоҳишига кўра.

2-босқич

 

Ваколатли орган

 

  1. рухсатнома олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат асосида қабул қилиб олинади, қабул қлинганлиги тўғрисида дарҳол ҳужжат олинганлиги тўғрисида маълум қилинади.
  2. Ваколатли орган эксперти жойига чиқиб, талабгорнинг бино иншоотлари, технологик қурилмалари амалдаги санитария гигиена талабларига жавоб беришини ўрганади.
  3. Мурожаатни кўриб чиқади, экперт комиссияси аъзоларидан бирига хулоса қабул қилиш учун ҳужжатларни тақдим қилади. 
  4. Махсулотнинг тақдим қилинган ҳужжатларга мослиги юзасидан хулосани қабул қлиади.
  5. Мурожаат ва йўлланма ҳужжатларни Экперт Комиссияси Кенгашига қарор қабул қилиш учун тақдим этади.
  6. Талабгорга рухсатнома ёки рад этилганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этади
  7. Рад этиш ҳақида қарор қабул қлинган ҳолатда, рад этиш сабаблари, қонунчилик нормалари, қайта мурожаат этиш муддати ҳақида ҳужжат юборилади.
  8. Реестрга тегишли маълумот киртади.
  9. Талабгор томонидан рад этишга асос бўлувчи камчиликлар бартараф этилганида, ваколатли орган мурожаатни қайта кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қлиади.

 

1 Мурожаат қабул қилинган кун.

2. Мурожаат қабул қлинган кундан бошлаб 3 иш куни..

3. Ҳужжат қабул қлинган кундан 3 иш куни.

4. Ҳужжат қабул қлинган кундан 6 иш куни.

5. Ҳужжат қабул қлинган кундан 10 иш куни

6. Ҳужжат қабул қлинган кундан 20 иш куни

7. Ҳужжат қабул қлинган кундан 20 иш куни.

 8. Ҳужжат қабул қлинган кундан 10 иш куни.

 

 

3-Босқич

 

Ваколатли орган

 

Талабгор томонидан рад этишга асос бўлувчи камчиликлар бартараф этилганида, ваколатли орган мурожаатни қайта кўриб чиқади ва тегишли қарор(рухсат этиш еки рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади

 

 

 

Ҳужжат қабул қлинган кундан 10 иш куни.

                                                                             

 

Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология

хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларда

н ўтиш тартибини такомиллаштириш  ва рухсатнома

бериш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

2- илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

санитария –эпидемиология осойишталик агентлиги

 

Махсус тадбиқ этиладиган биологик фаол моддаларни, янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ҳамда пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини олиб кириш ва ишлаб чиқаришга

 Рухсатнома

Серия          00000

___________________________________________________________________

                                                            Ишлаб чиқарувчи корхона номи

___________________________________________________________________

                                           Ишлаб чиқарувчи корхона манзили

 

20___йил “___”____ да тақдим этилган ҳужжатларнинг  ___ - сонли экспертиза хулосаси; __________________________________________________________________

                                                     эксперт ҳақида маълумотлар

20___йил “___”____да _______________________________________________

                                                     (тадқиқот ўтказган муассаса)

ўтказилган токсико-гигиеник тадқиқот бўйича  ___ - сонли экспертиза хулосасига асосан __________________________________________________

                                                     (ишлаб чиқариш ёки олиб киришга)

5 йил муддатга рухсат этилади.

Т.р

Маҳсулот номи

Ишлаб чиқарувчи

қўлланиши

Ишлаб чиқариш шакли

Қўллаш дозаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Рухсатнома берилган сана: «______»   ___________________20___ йил.

Ўзбекистон Республикаси Бош

 давлат санитария врачи ___________________   _____________________       

                                                                               (имзо)                                                           (ф.и.ш.)

 

Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология

хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларда

н ўтиш тартибини такомиллаштириш  ва рухсатнома

бериш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

3- илова

 

                                                                                Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

санитария –эпидемиология

осойишталик агентлигига

                                                                          ______________________________________

                                                                                                                                 Мурожаат этувчи корхона номи

                                                                                                ________________ ______________________________

                                                                                                                         Мурожаат этувчи корхона почта манзили

_________________________________

Корхона рахбари исми, фамилияси,отасининг исми

 

Рухсатнома олиш учун

Ариза

 

Сиздан ___________________________ корхонасида ишлаб чиқарилган

__________________________________________________________________

                                                (махсулот категорияси)

қуйидаги маҳсулотлар:

1._________________________________________________________________

2._________________________________________________________________

3._________________________________________________________________

__________________________га рухсат беришингизни сўрайман.

   (Ишлаб чиқариш ёки олиб кириш)                     

 

Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:

____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

                  Раҳбар                     имзо                                    Ф.И.Ш.

                       (М.Ў.)                                                        20___ йил «___» ______________

Umumiy takliflar

332