Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13661 Қизириқ тумани ҳокимияти 12/02/2020 27/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман худудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-13661

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўгрисида”ги низоми ҳамда вилоят ҳокимлигининг жорий йилнинг 19 февралидаги 03-03/74-сонли йиғилиш баёнининг ижросини таъминлаш ҳамда 2020 йилда туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказишни уюшқоқлик билан, сифатли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН

 

1. Тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2. Тумандаги автобуслар, микроавтобуслар, автомобиллар, мотоцикллар ва тиркамаларни (кейинги ўринда Транспорт воситалари деб юритилади) давлат техник кўригидан ўтказиш, туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ЙҲХБ ДЙҲХ (инспектори) зиммасига юклатилсин.

3. Техник кўрикдан ўтказишда диагностика станциялари, хусусий техник хизмат кўрсатиш станцияларининг созлиги ҳамда харкатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг белгиланган тартибда жихозланганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.

4. 2020 йил давомида техник кўрикни уюшқоқлик билан, сифатли ўтказиш мақсадида, туман комиссияси тузилсин. Комиссия аъзоларининг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5.  2020 йил давомида тумандаги юридик шахсларнинг транспорт

воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофик тасдиқлансин.

6. Туман ИИБ ЙҲХГ (У.Кенжаев) га:

юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвалини тумандаги барча корхона, муассаса ва ташкилотларга етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилиши таъминлаш;

хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари (ТХС) ва тадбиркорлик субъектлари (Субъектлар) томонидан транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш белгиланган талаблар ва қатъий белгиланган нархлар асосида амалга оширилишини қатъий назоратга олиш юклатилсин.

7.  Тумандаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда шахсий автомашина эгаларига автотранспорт воситаларининг доимий равишда техник жихатдан созлигини таъминлаш ва ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш тавсия этилсин.

8.  Ушбу қарор ижросини назорат қилиш, туман ҳокимининг ўринбосари Р.Ишбаев зиммасига юклатилсин.

9.   Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

 

 

Туман ҳокими                                                 О.Муҳаммадиев

 

 

__________Р.Ишбаев                                                                                                                                 __________Ў.Тўрабоев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                                                        Туман ҳокимининг

                                                                                                                2020 йил «__» февралдаги

_______-сонли қарорига

                                                                                                                                   1-илова

 

2020 йилги давлат техник кўригини уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш, шунингдек жойларда техник кўрик ўтказиш ва назорат қилиш бўйича

туман ҳокимлиги қошида тузилган комиссия

 

ТАРКИБИ

 

1

Р.Ишбаев

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси

 

2

Б.Раҳимов

-

Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

 

3

У.Кенжаев

-

Туман ИИБ ЙҲХГ раҳбари, комиссия раисининг ўринбосари

 

Комиссия  аъзолари

 

 

4

К.Шойқулов

-

Туман ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари мажмуаси бош мутаҳассиси

 

5

С.Зулфиқоров

-

Туман ИИБ ЙҲХБ ДЙҲХ инспектори, комиссия котиби

 

6

Р.Қуйлиев.

-

Туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи

 

7

Х.Муҳаммадиев

-

Туман ХТБ бошлиғи

 

8

Ч.Алимов

-

Туман “Тараққиёт” газетаси бош муҳаррири

 

 

 

 

 

9.

Р.Алмуратов

-

Туман ЙФУК директори

 

10.  Х.Джумаев                       -       туман Мудофаа ишлари бўлими резервчилар ва ҳарбий хизматга            

                                                          мажбурларни ҳисобини юритиш бўлинмаси бошлиғининг          

                                                          ёрдамчиси

Umumiy takliflar: 0

279