ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13609 АО «Ўзбекистон темир йўллари» 11/02/2020 26/02/2020 4
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Вазирлар Махкамаси карори
ID-13609

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Тошкент шаҳрида ер усти халқа метрополитени линияси қурилишини жадаллаштириш, темир-бетон оралиқ қурилмаларини ишлаб чиқариш бўйича узлуксиз линияларни ташкил қилишни таъминлаш ва давлат мулкидан самарали фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 октябрдаги “Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ҳамда фойдаланишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ - 3309 - сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Тошкент вилояти иқтисодий судининг 2019 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан “Чинозйўлиндустрия” УК банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Чинозйўлиндустрия” УК кредиторлари йиғилишининг:

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан кредиторлар реестрига мувофиқ “Чинозйўлиндустрия” УКнинг қарзларини тўла ҳажмда тўлаш;

банкротлик иши якунлангандан сўнг “Чинозйўлиндустрия” УКнинг бино-иншоотлари ва барча асосий воситаларини тегишли ҳудуди билан биргаликда (кейинги ўринларда Мулкий мажмуа деб юритилади) баҳоланган қийматда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ устав капиталига бериш;

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қабул қилаётган мулкий мажмуа базасида “Кўприкқурилиш” трести УК таркибида темир-бетон оралиқ қурилмалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ устав капиталидаги давлат улушини Мулкий мажмуанинг баҳолаш қиймати ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Чинозйўлиндустрия” УКнинг кредиторлар реестрига мувофиқ тўланган маблағлари ўртасидаги фарқ ҳисобига ошириш бўйича тегишли ишларни амалга оширсин.

4. Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси:

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Кўприкқурилиш” трести УК талабномалари бўйича норуда фойдали қазилмаларга эга ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияларни беришни;

“Чинозйўлиндустрия” УКдан ўтказилаётган ишлаб чиқариш майдони ҳудудидаги ер қаъри участкаларидан фойдаланаётган хўжалик субъектларининг лицензиялари амал қилиш муддати тугагандан сўнг ушбу майдонларга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Кўприкқурилиш” трести УК учун лицензияларни расмийлаштиришни таъминласин.

5. Тошкент вилояти хокимлиги:

бир ойлик муддатда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг талабномаси бўйича ер майдонини бириктириш ва амалдаги коммунал хўжалигининг муҳандислик коммуникацияларига уланиш бўйича тегишли рухсатномаларни расмийлаштиришни;

2020 йил 31 мартга қадар “Чинозйўлиндустрия” УКдан илгари бегоналаштирилган ер майдонларини ҳокимлик заҳирасига қайтаришни
ва босқичма-босқич “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ихтиёрига ўтказишни таъминласин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

           Бош вазири                                                                  А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

 ««Чинозйўлиндустрия» ИЧКни  «Ўзбекистон темир йўллари»  АЖ ихтиёрига ўтказиш тўғрисида»»ги қарори лойиҳасига

тушунтириш хати

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент ер усти халқа метро линияси қурилишини жадаллаштириш, шу жумладан, замонавий талаблар ва халқаро стандартларга жавоб берадиган темир-бетон конструкцияларини ишлаб чиқариш ҳажмини узлуксиз поток линиялар ташкил этиш йўли билан кўпайтириш топшириғи берилган. 

Таклиф этилаётган қарор лойиҳаси бугунги кунда фаолияти тўхтатилиб, банкрот деб топилган ва тугатиш процедураси олиб борилаётган  «Чинозйулиндустрия» ишлаб чиқариш корхонасининг  кредиторлик қарзларини кредиторлар реестрига мувофиқ тўла ҳажмда қопланиб, чегарадош ҳудуди билан мулкий мажмуа сифатида устав капиталида давлат улушини ошириш ҳисобига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ихтиёрига ўтказилиб, унинг негизида «Кўприкқурилиш» трести УК  таркибида темир-бетон оралиқ қурилмалари ва бошқа конструкцияларни ишлаб чиқаришни  ташкил этишни назарда тутади. Бу ўз навбатида барпо этилаётган метро линияларини зарур конструкциялар билан таъминлаш билан бир қаторда келажакда республикада қурилиш индустриясини ривожлантириш учун мустаҳкам база яратишга қаратилган муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Шу билан бир қаторда, қабул қилинадиган корхона негизида темир-бетон оралиқ қурилмалари ва бошқа конструкцияларни ишлаб чиқаришни  ташкил этиш Тошкент вилоятининг Чиноз тумани аҳолиси учун кўпгина янги иш жойларини яратиш имконини беради.

 

 

 

          

  «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ  

    бошқаруви раиси в.б.                                                                       Х.Н. Хасилов

Umumiy takliflar

241