ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13601 Министерство культуры Республики Узбекистан 10/02/2020 25/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Тошкент шаҳрида барпо этилган маданият объектларидан унумли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-13601

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Тошкент шаҳрида барпо этилган маданият объектларидан
унумли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Тошкент шаҳрида янги барпо этилган объектлардан унумли фойдаланиш, буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг бой ижодий меросини чуқур ўрганиш, кенг тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида адабий муҳитни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Тошкент шаҳри, Шайхонтохур туманида Абдулла Қодирий уй-музейи ҳамда Олмазор туманида Абдулла Қодирий мемориал музейини (кейинги ўринларда музейлар деб аталади) Маданият вазирлиги тизимида ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:

Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида кутубхона ва Абдулла Қодирий мемориал музейи учун қурилган бинони Тошкент вилояти “Турон” ахборот-кутубхона марказига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул берилишини;

Абдулла Қодирий мемориал музейи ва Тошкент вилояти “Турон” ахборот-кутубхона марказини Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар кўчаси 6-уй манзилидаги бинога жойлаштиришини таъминласин.

3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан биргаликда:

Абдулла Қодирий уй-музейини Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Термиз тор кўчаси 35 ва 37-уй манзилидаги бинога жойлаштириш;

ташкил этилаётган музейларнинг асосий вазифаларидан келиб чиқиб, уларнинг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

музейларнинг штатлар жадвали белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш;

Абдулла Қодирий уй-музейи жойлашган бинонинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

музейларда маданий-маърифий тадбирлар, Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этиш;

музейларга замонавий интерфаол ахборот-технологияларни жорий этиш чораларини кўрсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ой муддатда:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда музейлар экспозициясини музей ашёлари билан тўлдириш;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда музейларга сайёҳларни кенг жалб этиш чораларини кўрсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент вилояти “Турон” ахборот-кутубхона марказига бино берилиши муносабати билан мазкур бинонинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришини ҳамда аҳолига янада сифатли ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатиш, жумладан, Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига таъллуқли турли ҳилдаги адабиётлар жамланиши ва улардан самарали фойдаланилишини амалга оширсин.

6. Белгилаб қўйилсинки:

Тошкент вилояти “Турон” ахборот-кутубхона марказига берилган бинони сақлаш харажатлари Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

музейларга штат бирликларини ажратиш ҳамда ходимларига иш ҳақи тўлаш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги музейлар учун белгиланган тартибга мувофиқ;

музейларни сақлаш харажатлари Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари, музейларнинг ўз даромадлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига музейлар ва кутубхона фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида” 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев ва Тошкент вилоят ҳокими Р.Қ. Холматов зиммаларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 

А. Арипов

 

Umumiy takliflar

202