ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13597 Государственный комитет Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру 12/02/2020 27/02/2020 4
Закон Республики Узбекистан
Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузгалик учун жавобгарлик чораларини кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси
ID-13597

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

 

 

 

 

 

Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

 

Қонунчилик палатаси томонидан _________________да қабул қилинган.

Сенат томонидан _______________________________да маъқулланган.

 

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 6-сон, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 3-сон, 38-модда; 2000 йил, 5-6-сон, 153-модда; 2003 йил, 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 28-сон, 261-модда; 2012 йил, 39-сон, 447-модда; 2013 йил, 18-сон, 233-модда; 2014 йил, 20-сон, 222-модда; 36-сон, 452-модда; 50-сон, 588-модда; 2015 йил, 23-сон, 301-модда; 2017 йил, 16-сон, 265-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 60-модданинг биринчи қисмидаги Ердан” сўзи чиқариб ташлансин.

иккинчи қисми чиқариб ташлансин.

2) 601-моддадаги “чоралар кўрмаслик” сўзларидан кейин “шунингдек ўзбошимчалик билан эгллаб олинаётганлиги тўғрисида ваколатли органларни ёзма равишда хабардор этмаслик” сўзлари билан тўлдирилсин;

биринчи қисми иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга — йигирма баравари, юридик шахсларга эса — ўттиз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.”.

3) 65-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч  баравари, мансабдор шахсларга тўрт баравари, юридик шахсларга эса — беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.”;

иккинчи қисми иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч  баравари, мансабдор шахсларга тўрт баравари, юридик шахсларга эса — беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.”.

учинчи қисми иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, мансабдор шахсларга етти баравари, юридик шахсларга эса — ўн баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.”;

учинчи қисми иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, мансабдор шахсларга беш баравари, юридик шахсларга эса —етти баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.”.

4) 67-модданинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.”.

5) 68-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари, мансабдор шахсларга тўрт баравари, юридик шахсларга эса — беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.”;

иккинчи қисми иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, мансабдор шахсларга етти баравари, юридик шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.”.

6) 68-1-модданинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари, мансабдор шахсларга тўрт баравари, юридик шахсларга эса — беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.”;

68-1-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, —

жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, мансабдор шахсларга уч баравари, юридик шахсларга эса — беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ер участкасига ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, —

жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, мансабдор шахсларга етти баравари, юридик шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.”.

7) 69-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, мансабдор шахсларга уч баравари, юридик шахсларга эса — беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.”.

8) 160-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.

9) 245-модданинг биринчи қисмидан “60, 601” ва “67” модда номлари чиқариб ташлансин.

учинчи қисмдаги “283-моддасида” сўзлари “601, 65, 67, 68, 681,69, 283-моддаларида” сўзлари билан алмаштирилсин.

10) 261-модданинг биринчи қисмидан “шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерларига” сўзлари чиқариб ташлансин.

11) 266-1-модданинг биринчи қисмидаги “ушбу Кодекснинг” сўзларидан кейин “601” модда рақами билан тўлдирилсин ҳамда “68-моддасида” сўзларидан аввал “67-моддасида” сўзлари билан тўлдирилсин.

биринчи қисмидан “шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерларига” сўзлари чиқариб ташлансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 1-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 39-сон, 294-модда, 52-сон, 384-модда, 385-модда; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда, 51-52-сон, 498-модда; 2007 й., 14-сон, 134-модда, 17-18-сон, 171-модда, 37-38-сон, 377-модда, 39-сон, 401-модда, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 94-модда, 16-сон, 116-модда, 117-модда, 28-сон, 263-модда, 37-38-сон, 366-модда, 39-сон, 390-модда, 391-модда, 52-сон, 513-модда, 514-модда; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 171-модда, 37-сон, 402-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 52-сон, 553-модда; 2010 й., 20-сон, 147-модда, 21-сон, 161-модда, 38-сон, 329-модда, 51-сон, 482-модда, 52-сон, 509-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда, 52-сон, 597-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 13-сон, 194-модда, 24-сон, 487-модда, 36-сон, 943-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон; 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон, 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон, 03.05.2019 й., 03/19/534/3046-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 29.05.2019 й., 03/19/543/3201-сон, 09.07.2019 й., 03/19/548/3395-сон, 31.08.2019 й., 03/19/560/3677-сон; 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон; 06.11.2019 й., 03/19/579/3994-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

229-1-моддасидаги “агар худди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса” сўзлари чиқариб ташлансин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

             Ўзбекистон Республикаси

           Президенти                                                                  Ш. Мирзиёев

Umumiy takliflar

152