ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13482 Центральный банк Республики Узбекистан 10/02/2020 25/02/2020 6

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-13482

Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш
ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

     Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:

     1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 21 октябрдаги 25/6-сон қарори (рўйхат рақами 1648, 2006 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 523-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга  иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

     2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банк раиси

 

М. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2020 йил “___” _________даги

_____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш

ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар

 

     1. 1-банд учинчи хатбошисидаги “энг кам иш ҳақининг икки минг баравари миқдоридан” деган сўзлар “600 млн сўмдан” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

        2. 14-бандаги иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

     “Лизинг объекти ҳисобланган мол-мулк бўйича тузиладиган битимлар қонунга мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланиши талаб қилинадиган ҳолларда нотариал тасдиқланиши лозим, бундан бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситалари олиш чоғидаги лизинг тўғрисидаги шартномалар мустасно.”.

     3. 16-банддаги “144-моддаси учинчи” деган сўзлар “306-моддаси олтинчи” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

207