ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13473 Министерство культуры Республики Узбекистан 06/02/2020 21/02/2020 0
Распоряжение Кабинета Министров
Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли” давлат муассасасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида
ID-13473

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий рақс санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 4 февралдаги ПҚ‒4584-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли” давлат муассасасининг
моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” ансамбли” давлат муассасасини (кейинги ўринларда “Баҳор” ансамбли деб юритилади) Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчаси 49-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тасарруфидаги Тошкент радио эшиттириш уйи биносининг 3-қаватига (кейинги ўринларда объект деб аталади) текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Баҳор” ансамблига маъмурий хоналар ва машғулот заллари ажратишни назарда тутган ҳолда уни фаолият олиб бориш учун объектга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.

3. Объектда мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлар ишлари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Марказлашган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилувчи объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмаси хизмати давлат муассасаси ‒ буюртмачи этиб белгилансин;

бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари натижасида аниқлансин.

4. Белгилаб қўйилсинки, объектда мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлар ишлари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, республика бюджетидан ажратилган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил учун инвестиция дастури маблағларидан иқтисод қилинган қисми, ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади.

5. Буюртмачи бош лойиҳа ташкилоти билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.

6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

 


А. Арипов

 

Umumiy takliflar

135