ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13433 Хокимият Мирабадского района 06/02/2020 21/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Миробод туманида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишда, ош бериш маросимларини вақтини белгилаш тўғрисида
ID-13433

Миробод туманида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишда, ош бериш маросимларини вақтини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2736–III/КҚ-592–III-сон Қўшма қарори ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 27 сентябрдаги 489/59-5-сонли қарори ижроси юзасидан қабул қилинган халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг 2019 йил 4 октябрдаги 218/31-1 сонли  қарорлари билан тасдиқланган “ Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низомининг 2-боб. 3-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида,  халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

1. Миробод туманида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишда ош бериш маросимларини ўтказиш вақтини белгилаш бўйича махалла раислари, фаоллари, нуронийлар хамда жамоатчилик томонидан берилган фикр ва мулохазалари туман комиссияси томонидан  ўрганиб чиқилиб, умумлаштирилиб,  билдирилган таклифлари инобатга олинсин.  

2. Миробод тумани худудида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишда ош бериш маросимларини ўтказиш вақти йил фаслларидаги шароитлардан келиб чиқиб, куннинг биринчи ярмида  соат
6-00 дан 13-00 га қадар белгилансин.

3.Миробод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари (А.Мусаев), туман ҳокимининг ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси (Ф.Мадаминова), Миробод туман Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши (Д.Юнусов),

Мазкур қарор талаблари бўйича Миробод туман худуддидаги маҳаллаларда ош бериш маросимларининг аниқ вақти белгиланганлиги тўғрисида ўрнатилган тартибда тарғибот ишларини мунтазам равишда ўтказиб бориш йўлга қўйилсин.

4. Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати (Ш.Хазрат):

ушбу қарор «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари расмий эълон қилиниши ва www.regulation.gov.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари

Миробод туман Кенгаши раиси                                     Ш. Пулатов

Umumiy takliflar

173