ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13422 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 06/02/2020 21/02/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмларининг муомаласи устидан назорат тизимини кучайтириш чоралари тўғрисида”
ID-13422

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” ________ даги

____ - сон қарорига

1-ИЛОВА

 

 

Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини

ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур низом пиротехника буюмларидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда юридик шахслар деб аталади) томонидан техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III –V класслари) фойдаланишга мўлжалланган жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш (кейинги ўринларда олдиндан келишиш деб аталади) тартибини белгилайди.

2. Мазкур низом қоидалари ҳарбий, шунингдек маиший мақсаддаги (хавфлиликнинг I – II класслари) пиротехника буюмларидан фойдаланилишига татбиқ этилмайди.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларни ўтказиш давомида пиротехника буюмларидан фойдаланиш олдиндан келишишни талаб қилинмайди.

Оммавий тадбирларни ўтказиш давомида барча турдаги (маиший, техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг I – V класслари) фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ оммавий тадбирни ўтказишга доир рухсатнома бўйича оммавий тартиб дастури асосида амалга оширилади.

 

2-боб. Ваколатли органлар томонидан пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини

олдиндан келишишни бериш

 

1-§. Олдиндан келишишни бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, олдиндан келишишни бериш ёки олдиндан келишишни беришни

рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш

4. Олдиндан келишиш техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III – V класслари) (кейинги ўринларда пиротехника буюмлари деб аталади) фойдаланиш жойи жойлашган ҳудуд бўйича туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ва фавқулодда вазиятлар бўлимлари (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) томонидан мазкур низомга
1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.

Олдиндан келишиш қўйидаги кетма-кетликда берилади:

биринчи босқичда – туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимлари;

иккинчи (якуний) босқичда – туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) томонидан.

5. Олдиндан келишиш мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда берилади ҳамда юридик шахсларнинг унда кўрсатилган пиротехника буюмларидан фойдаланишга мўлжалланган жойда (объектда), вақтда ва шарт-шароитларида фойдаланиши учун асос ҳисобланади.

6. Олдиндан келишиш, одатда, юридик шахсининг аризасида кўрсатилган муайян жойда (объектда), вақтда ва шарт-шароитларида техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан бир маротаба фойдаланиш учун берилади.

Бир қатор пиротехника буюмларидан фойдаланиш бир турдаги пиротехника буюмларидан фойдаланиш дастури бўйича айнан битта жойда (объектда) ва шарт-шароитларида амалга оширилган тақдирда юридик шахснинг аризасига кўра ваколатли органлар томонидан пиротехника буюмларидан фойдаланишларнинг умумий сонини кўрсатган ҳолда, бир ойгача амал қилиш муддати билан, бир қатор пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун ягона олдиндан келишиш берилиши мумкин.

7. Олдиндан келишишни олиш учун аризачи ҳар бир ваколатли органга пиротехника буюмларидан фойдаланиш мўлжалланган санадан олдин етти иш кунидан кам бўлмаган муддатда икки нусхада мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда аризани тақдим этиб, унга қуйидагиларни илова қилади:

пиротехника буюмларидан фойдаланиш ишлари раҳбари ва уларни бажаришга жалб этилаётган ходимлар махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхалари;

отиш майдончаси ва хавфли ҳудуд доираси тушурилган ҳолда объект атрофидаги ҳудуд харитаси ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий тадбирлар рўйхати кўрсатилган пиротехника буюмларидан фойдаланиш дастури.

Аризачидан ўзга ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

8. Аризачи томонидан олдиндан келишишни бериш тўғрисидаги ариза ваколатли органларга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади.

Аризада аризачининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақидаги хабарномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилигини билдиради.

Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Аризанинг иккинчи нусхаси ариза қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда аризачига дарҳол берилади (юборилади).

9. Ваколатли органлар аризачининг оғзаки ёки ёзма шаклдаги, шу жумладан электрон ҳужжат шаклида жўнатган сўровномаси бўйича олдиндан келишишни олишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш масалалари юзасидан маълумотларни ва маслаҳатларни беғараз асосда тақдим этади.

10. Олдиндан келишишни бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ваколатли органлар томонидан йиғим ундирилмайди. 

11. Олдиндан келишишни бериш ёки олдиндан келишишни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор аризачининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга ваколатли органлар томонидан олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат ичида қабул қилинади.

12. Олдиндан келишишни бериш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кунда ваколатли органларга кўриб чиқиш учун киритилади.

Ваколатли органлар аризани олган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда аризачида пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни ўрганиб чиқиш учун мазкур низомнинг 11-бандида кўрсатилган муддат доирасида ўз маблағлари ҳисобидан жойига бориб баҳолаш ҳуқуқига эга.

Ўрганиб чиқиш, қоида тариқасида, ваколатли органлар томонидан биргаликда амалга оширилади.

12. Ваколатли органлар тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда аризачига олдиндан келишишни беради (юборади) ёки олдиндан келишишни беришни рад этиш ҳақидаги ёзма шаклда,
шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади.

13. Олдиндан келишишни беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

мазкур низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги, ёхуд тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги;

пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни аниқлаш учун ўтказилган ўрганишларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлиги.

Олдиндан келишишни беришни ўзга асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.

14. Олдиндан келишишни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома аризачига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва аризачи мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш
учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда,
шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади).
Аризачи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб тарзда белгиланиши, бироқ ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

15. Аризачи олдиндан келишишни бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, олдиндан келишишни бериш ёки уни беришни рад этиш аризачининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан уч иш кунидан ошмаган муддатда ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

15. Олдиндан келишишни бериш тўғрисидаги ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли органлар томонидан аризачига илгари ёзма шаклда,
шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

16. Олдиндан келишишни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин аризачи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва ваколатли органлар томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

17. Аризачи ваколатли органларнинг олдиндан келишишни беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек ваколатли органлар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.

 

2-§. Олдиндан келишишнинг дубликатини бериш

18. Олдиндан келишиш йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда юридик шахснинг аризасига кўра унинг дубликати берилади. Дубликатни беришда ваколатли органлар томонидан “Дубликат” белгиси қўйилган янги олдиндан келишиш берилади.

Ваколатли орган ариза, шунингдек дубликат яроқсиз ҳолга келган тақдирда унинг асл нусхаси олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда олдиндан келишишнинг дубликатини бериши (юбориши) шарт.

19. Олдиндан келишишнинг дубликатини бериш учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.

 

3-§. Берилган олдиндан келишишлар реестри

20. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) томонидан қуйидагилар кўрсатилиши лозим бўлган берилган олдиндан келишишларнинг реестри (кейинги ўринларда реестр деб аталади) юритилади:

юридик шахс тўғрисидаги асосий маълумотлар (номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича фаолият турини амалга оширишга лицензия серияси ва тартиб рақами;

олдиндан келишиш берилган пиротехника буюмларидан фойдаланиш мақсади, жойи (объект)и, фойдаланиш санаси, бошланиши ва тугалланиши вақти;

олдиндан келишиш берилган пиротехника буюмларидан фойдаланиш ишлари раҳбарининиг фамилияси, исми, отасининг исми, махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилган сана, серияси ва рақами;

олдиндан келишиш берилган сана ва унинг тартиб рақами;

олдиндан келишишнинг дубликатини беришнинг асоси ва санаси.

21. Олдиндан келишиш берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар реестрга юридик шахсга олдиндан келишиш бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда киритилади. Реестрдаги барча қайдларга сана қўйилади ҳамда улар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) масъул шахсининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.

Реестр қоғозда ва электрон манбаларда юритилади. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда қоғоз манбалардаги ёзувлар устувор аҳамиятга эга бўлади.

Қоғоз манбадаги реестр ваколатли орган томонидан Реестр журнали шаклида ягона нусхада юритилади. Реестр журнали ип ўтказиб тикилади, тартиб рақами қўйилади ва унинг орқа томонида саҳифалар сони, журнални юритиш бошланган сана (йил, ой, кун) кўрсатилади ҳамда ваколатли орган раҳбарининг имзоси қўйилади ва муҳри босилади.

Мазкур низомнинг 20-бандида кўрсатилган реестр маълумотлари ушбу маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларга мувофиқ бўлмаган тақдирда мазкур низомнинг 20-бандида кўрсатилган маълумотлар
уларга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар тўғри ҳисобланади.

22. Реестрдаги маълумотлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)  веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.

 

6-боб. Якуний қоидалар

 

23. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш чоғида олдиндан келишишни пиротехника буюмларидан фойдаланиш ишлари раҳбари ёнида сақланиши лозим.

24. Мазкур низом талабларига риоя этилиши учун юридик шахсларнинг раҳбарлари, шунингдек юридик шахсларнинг буйруқлари ёки бошқа бошқарув ҳужжатлари билан пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун жавобгарлик юклатилган мансабдор шахслар жавобгардир.

25. Мазкур низом талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

 

Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби ҳақидаги низомга

1-ИЛОВА

 

Объект (хона)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани бериш

СХЕМАСИ

 

Босқич       Субъектлар                               Тадбирлар                                          Муддати

 

Пиротехника буюмларидан фойдаланиш мўлжалланган

санадан олдин етти

иш кунидан кам бўлмаган муддатда

 

 

Аризани кўриб чиқиш учун бевосита, почта алоқа воситалари ёки электрон шаклда ваколатли органга икки нусхада улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим қилади.

 

 

 

Аризачи

юридик

шахс

 

 

 

 

1-

босқич

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1. Аризани қабул қилади, унинг иккинчи нусхасини қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда аризачига жўнатади (тақдим этади).

2. Заруратга қараб, жойга чиққан ҳолда аризачида пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни ўрганиб чиқиш ўрганади ва баҳолайди.

3. Текширув ва баҳолаш натижалари бўйича олдиндан келишишни бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақида қарорни қабул қилади.

4. Аризачига олдиндан келишишни беради (жўнатади) ёки олдиндан келишишни бериш рад этилганлиги ҳақида унга ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқли электрон шаклда хабар беради.

5. Реестрга тегишли ёзувларни киритади.

 

 

6. Олдиндан келишишни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганда олдиндан келишишни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва аризачи рад этиш сабабларини бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни киритишга етарли муддат кўрсатилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-

босқич

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ваколатли органлар

 

 

1. Ариза қабул қилинган кунда.

 

2. Ариза олинганидан уч иш куни ошмаган муддатда.

 

 

 

3. Ариза олинганидан беш иш кунидан ошмаган муддатда.

 

4. Тегишли қарор қабул қилинганидан  бир иш куни ошмаган муддатда.

 

 

5. Аризачига олдиндан келишишни бериш ҳақида қарор қабул қилинган куни.

 

6. Тегишли қарор қабул қилинганидан  бир иш куни ошмаган муддатда.

 

 Аризачи белгиланган муддатда хулоса беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, хулоса берилиши ҳақидаги аризани такроран кўриб чиқади ва тегишли қарорни қабул қилади.

 

 

 

 

Ваколатли орган

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Рад этиш сабаблари бартараф этилгани ҳақида ариза буни тасдиқловчи ҳужжатлар билан олинган кундан эътиборан уч иш кунидан ошмаган муддатда.

 

     
 
 
   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби ҳақидаги низомга

2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири

 

Пиротехника буюмларидан фойдаланилишини олдиндан келишиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

 

______________________________________________________________

(олдиндан келишишни берган фавқулодда вазиятлар органнинг номи)

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

 

______________________________________________________________

(олдиндан келишишни берган ички ишлар органиннг номи)

 

Ушбу билан ____________________________________________________________________ га,

                                                                       (юридик шахс номи)

__________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________ манзили бўйича

жойлашган ҳуддуд (объект)да қуйидагилардан _________________________________________

                                                                                                      (пиротехника буюмларининг синфи,

__________________________________________________________________________________

тури, миқдори алоҳида-алоҳида кўрсатиб ўтилади)

__________________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________

(пиротехника буюмларидан фойдаланиш ишлари раҳбарининг ва уларни бажаришга

__________________________________________________________________________________

жалб этилаётган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

__________________________________________________________________________________

_____________________ томонидан фойдаланилиши олдиндан келишилганлиги тасдиқланади.

Алоҳида шартлар:  _________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________

 

 Фавқулодда вазиятлар органи бошлиғи                                     _________________                                                             

                                                                                                                    (имзо)

                                                                                      ______________________________________

м.ў.                                                                                        (фамилияси, исми-шарифининг бош ҳарфлари)

 

Рўйхат рақами _________________                Берилган вақти 20___ йил «____» ______________                                    

 

Алоҳида шартлар:  _________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________

 

Ички ишлар органи бошлиғи                                                      _________________                                                             

                                                                                                                             (имзо)

                                                                                      ______________________________________

м.ў.                                                                                        (фамилияси, исми-шарифининг бош ҳарфлари)

 

Рўйхат рақами _________________                Берилган вақти 20___ йил «____» ______________                                    

 

Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби ҳақидаги низомга

3-ИЛОВА

 

Техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан фойдаланишга мўлжалланган жойи (объекти)ни, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш бериш тўғрисида

АРИЗА

 

_____________________________________________________________________________
‎(
ваколатли орган номи)

 

1. Юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: _______________________________
‎____________________________________________________________________________________,

жойлашуви (почта манзили): _________________________________________________________

_____________________________, телефон: __________, факс: _________, эл.почта, веб-сайт (мавжуд бўлса): __________________________, пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича фаолият турини амалга оширишга лицензия серияси ва тартиб рақами ___________.

2. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш мақсади ва фойдаланиладиган тадбир тури _________________________________________________________________________________________________________________________, тадбир қатнашчиларинг кутилаётган сони:_______.

3. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш мақсади, улар фойдаланиладиган тадбир тури: ____________________________________________________________________________________.

4. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жой (объект) номи, аниқ жойлашуви (манзили)

‎____________________________________________________________________________________.

5. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш санаси, бошланиши ва тугалланиши вақти: ___ 

‎____________________________________________________________________________________.

6. Фойдаланиладиган пиротехника буюмларининг синфи, тури ва миқдори ______________

__________________________________________________‎__________________________________.

7. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш ишлари раҳбари ва уларни бажаришга жалб этилаётган пиротехник ходимлар ҳақидаги маълумотлар: _______________________________

                                                                                                             (фамилияси, исми, отасининг исми, _____________________________________________________________________________________  

махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилган сана, серияси ва рақами)

____________________________________________________________________________________.

_____________________________________________________________________________________  

7. Текшириш ва баҳолаш ишларида қатнашишга ваколат бериладиган юридик шахснинг вакили ҳақидаги маълумотлар: _______________________________________________________

                                                                                              (фамилияси, исми, отасининг исми) _____________________________________________________________________________________

8. Бошқа маълумотлар (аризачининг хоҳишига кўра): ______________________________

                                                                                                                   (пиротехника буюмларидан

_____________________________________________________________________________

фойдаланишнинг хусусиятларидан келиб чиқиб кўрсатилади)

Илова:

1. Ишлар раҳбари ва жалб этилаётган ходимлар махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги сертификат (гувоҳнома) нусхалари, ___вар.;

2. Отиш майдончаси ва хавфли ҳудуд доираси тушурилган ҳолда объект атрофидаги ҳудуд харитаси ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий тадбирлар кўрсатилган пиротехника буюмларидан фойдаланиш дастури, ___вар.;

… ___________________________________________________________________________, ___вар.

 

‎‎Cана: 20___ йил «___»______________

 

‎‎Юридик шахс раҳбари  _________________      ____________________________________________

                                                   (имзо)                       (фамилияси, исми-шарифининг бош ҳарфлари)

 

 

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

пиротехника буюмларининг муомаласи устидан

назорат тизимини кучайтириш чоралари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмларининг муомаласини давлат томонидан назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, уларни қўллаган ҳолда маданий-томоша ва бошқа кўнгилочар тадбирларни ўтказиш давомида фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

3. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш _____________________ зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

         Бош вазири                                                                           А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” ______ даги

____ - сон қарорига

2-ИЛОВА

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

 

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қарорлари тўплами, 2010 й., 10-сон, 52-модда) билан тасдиқланган Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомда:

а) 5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 “5. Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда лицензияловчи орган, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассислари ҳамда экспертларидан иборат таркибда эксперт комиссияси ташкил этилади.

Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади”;

б) 10-банднинг ўн иккинчи хатбошидаги “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 11-бандда:

“д”-кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги “16” рақамлари “18” рақамлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

“техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (хавфлиликнинг III – V класслари) фақат пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича фаолият турини амалга оширишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахсларга сотиш”;

“е”-кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги “пиротехника буюмларидан” сўзлари “қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III – V класслари)” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

пиротехника буюмларидан тунги вақтда (соат 23.00 дан 06.00 гача), таълим, тиббиёт муассасалари ва маданий мерос объектлари, портлаш- ва ёнғинга хавфли объектлар ҳудудида, темир йўллар, нефт ва газ қувурларининг ҳамда юқоривольтли электрузатувчи линияларнинг ажратилган ҳудудида, миллий боғлар, ўрмон ва овчилик хўжаликлари, бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда, шунингдек митинглар, кўча юришлари ва намойишлар давомида фойдаланишга йўл қўймаслик”;

г) 13-банддаги “Саноатгеоконтехназорат давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги” сўзлари “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 15-банднинг иккинчи хатбошидаги “ички ишлар органларининг” сўзлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг сўзлари билан алмаштирилсин;

е20-банднинг иккинчи хатбошидаги “ўттизрақамлари йигирма” рақамлари билан алмаштирилсин;

ж21-банддаги Экспорт комиссияси” сўзлари “Эксперт комиссияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қарорлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар рўйхати қуйидаги мазмундаги 1251-позиция билан тўлдирилсин:

«

1251.

Техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III V класслари) пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойи (объекти)ни, вақтини ва шарт-шароитларини билан олдиндан келишиш.

Пиротехника буюмларининг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар томонидан техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III – V класслари) пиротехника буюмларидан фойдаланиш.

Ички ишлар ва давлат ёнғин назорати ҳудудий органлари

 

 

»

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмларининг

муомаласи устидан назорат тизимини кучайтириш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарори билан тасдиқланган Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом

5. Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда лицензияловчи орган, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ҳамда экспертларидан иборат таркибда эксперт комиссияси ташкил этилади.

Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг таркиби «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

...

5. Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда лицензияловчи орган, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассислари ҳамда экспертларидан иборат таркибда эксперт комиссияси ташкил этилади.

Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармони билан «Саноатгеоконтехназорат» ДИ негизида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ташкил этилганлиги билан бир қаторда, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ИИВдан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ўтказилганлиги муносабати билан.

Лицензиялаш чоғида Соғлиқни сақлаш вазирлигига доир масалалар лицензия талабгорининг штатидаги шахслар руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турмаслигини (Низомнинг 12-банди, саккизинчи хатбошиси), ташиш бўйича фаолият учун лицензия эса, талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш пунктлари мавжудлигини (15-бандининг еттинчи хатбошиси) тасдиқлаш каби чекланганлиги сабабли, эсперт комиссия таркибига Соғлиқни сақлаш вазирилиги вакили ўрнига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили киритилмоқда.

10. Қуйидагилар пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

...

(ўн иккинчи хатбоши) қонун ҳужжатларига мувофиқ «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ишлаб чиқариш раҳбарлари, ходимлар, ишлаб чиқариш назорати хизматлари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш;

...

10. Қуйидагилар пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

...

(ўн иккинчи хатбоши) қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ишлаб чиқариш раҳбарлари, ходимлар, ишлаб чиқариш назорати хизматлари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш;

...

 

 

 

 

 

 

 

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ негизида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ташкил этилганлиги муносабати билан.

11. Пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишда қўшимча лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

...

д) пиротехника буюмларини реализация қилиш бўйича:

16 ёшга тўлмаган шахсларга пиротехника буюмлари сотилишига йўл қўймаслик;

Тўлдирилмоқда.

 

 

 

 

 

...

е) пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича:

пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойи (объекти)ни, вақтини ва шарт-шароитларини ички ишлар ва давлат ёнғин назорати ҳудудий органлари билан олдиндан келишиш;

 

 

Тўлдирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

...

11. Пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишда қўшимча лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

...

д) пиротехника буюмларини реализация қилиш бўйича:

18 ёшга тўлмаган шахсларга пиротехника буюмлари сотилишига йўл қўймаслик;

техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (хавфлиликнинг III – V класслари) фақат пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича фаолият турини амалга оширишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахсларга сотиш;

...

е) пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III – V класслари) пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойи (объекти)ни, вақтини ва шарт-шароитларини ички ишлар ва давлат ёнғин назорати ҳудудий органлари билан олдиндан келишиш;

пиротехника буюмларидан тунги вақтда (соат 23.00 дан 06.00 гача), таълим, тиббиёт муассасалари ва маданий мерос объектлари, портлаш- ва ёнғинга хавфли объектлар ҳудудида, темир йўллар, нефт ва газ қувурларининг ҳамда юқоривольтли электрузатувчи линияларнинг ажратилган ҳудудида, миллий боғлар, ўрмон ва овчилик хўжаликлари, бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда, шунингдек митинглар, кўча юришлари ва намойишлар давомида фойдаланишга йўл қўймаслик.

Шахснинг ижтимоий масъуллиги даражаси, барқарор хулқ-атвори ва психоневролик хусусиятларининг ёшига бевосита боғлиқлиги сабабли пиротехника буюмларига эгалик қилиш ҳуқуқи тақдим этиладиган ёш оширилиши таклиф этилмоқда. Ушбу масала чет эл тажрибасида турлича ҳал этилган (Латвияда – 18, Россия – 16, Араб Давлатлари Лигасига кирувчи давлатлатларда – 21 ёшдан в ҳ.қ.).

Амалиётда тушунмовчиларнинг олдини олиш мақсадида ва Низомнинг 3-бандига мувофиқ, фақатгина маиший мақсаддаги пиротехника буюмлари фуқаролар томонидан эркин сотиб олиниши, ташилиши, сақланиши ва фойдаланилиши мумкинлигидан келиб чиқиб, аниқлик киритилмоқда.

 

 

Хавфлиликнинг III – V классларига мансуб техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан фойдаланиш лицензияланадиган фаолият ҳисобланиши муносабати билан, ушбу маҳсулотларнинг муомаласи чекланган.

Маиший мақсаддаги буюмларидан эркин, келишувларсиз фойдаланиши мумкинлигидан келиб чиқиб, аниқлик киритилмоқда.

Мушакбозлик тадбирлари юқори шовқинлик, ёнғинга ўта хавфлилик хусусиятига эгалидан келиб чиқиб, улардан фойдаланишга доир лицензия талаблари ва шартлари аниқлаштирилмоқда.

 

13. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган раҳбарлар ва ходимларга қўйиладиган энг кам малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.

13. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган раҳбарлар ва ходимларга қўйиладиган энг кам малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ негизида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ташкил этилганлиги муносабати билан.

15. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

...

(иккинчи хатбошиси) фаолиятнинг лицензияланаётган турлари бўйича кўрсатилган барча зарур ишларни лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ амалга ошириш учун моддий-техника база тўғрисидаги маълумотлар (ички ишлар органларининг техникани қўриқлаш пункти томонидан қўриқлашга қабул қилинганлик шартномаси ҳамда пиротехника буюмлари омборининг паспорти, пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ёки утилизация қилиш учун иншоотлар ва асбоб-ускуналарни қабул қилиш далолатномаси, яшиндан ҳимоя қилиш, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари);

 

...

15. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

...

(иккинчи хатбошиси) фаолиятнинг лицензияланаётган турлари бўйича кўрсатилган барча зарур ишларни лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ амалга ошириш учун моддий-техника база тўғрисидаги маълумотлар (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг техникани қўриқлаш пункти томонидан қўриқлашга қабул қилинганлик шартномаси ҳамда пиротехника буюмлари омборининг паспорти, пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ёки утилизация қилиш учун иншоотлар ва асбоб-ускуналарни қабул қилиш далолатномаси, яшиндан ҳимоя қилиш, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари);

...

 

 

 

 

 

 

 

Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тузилмасига ўтказилганлиги муносабати билан.

20. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш, утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси Лицензияловчи орган томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

...

20. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш, утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси Лицензияловчи орган томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409 Фармонига 3-илованинг 9-позицияси билан, соҳага доир лицензияни расмийлаштириш муддати щттиз кундан йигирма кунгача қисқартирилган.

 

21. Талабгорнинг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда улар қабул қилинган кунда эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади. Экспорт комиссияси ўн етти кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқиб, улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва Лицензияловчи органга лицензия талабгорига лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида таклиф тақдим этади.

...

21. Талабгорнинг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда улар қабул қилинган кунда эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади. Эксперт комиссияси ўн етти кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқиб, улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва Лицензияловчи органга лицензия талабгорига лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида таклиф тақдим этади.

...

Ҳужжатни чоп этишда йўл қўйлган ҳатолик тузатилмоқда.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган

Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар рўйхати

Тўлдирилмоқда.

1251.

Техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III - V класслари) пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойи (объекти) ни, вақтини ва шарт-шароитларини билан олдиндан келишиш

Пиротехника буюмларининг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар томонидан техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III V класслари) пиротехника буюмларидан фойдаланиш

Ички ишлар ва давлат ёнғин назорати ҳудудий органлари

 

Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар рўйхатининг XVIII-бўлими келишув шаклида бериладиган янги турдаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат билан тўлдирилмоқда.

       

 

 

 

                                                                                                                                            

Umumiy takliflar

209