ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13400 Хокимият Туракурганского района 05/02/2020 20/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
2020 йил учун Тўрақўрғон туманинингмаҳаллий бюджети тўғрисида
ID-13400

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимовчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлар кенгайтирилди.

Қонуннинг 18-моддасига асосан, 2020 йил учун вилояти маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани Кенгаши,

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” 2019 йил 9 декабрдаги
ЎРҚ-589-сон Қонуни, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг “2020 йил учун Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети тўғрисида”
2019 йил 16 декабрдаги 228/43-05-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Наманган вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг “2020 йил учун Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети тўғрисида” 2019 йил
16 декабрдаги 228/43-05-сонли қарорига асосан Тўрақўрғон тумани маҳаллий бюджетитартибга солувчи бюджетлараро трансферт 87 251 050 минг.сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қонуннинг 19-модддаси ҳамда Наманган вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг “2020 йил учун Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети тўғрисида” 2019 йил 16 декабрдаги 228/43-05-сонли қарорининг 4-иловасига асосан:

а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

айланмадан солиқ;

юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);

автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар;

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоятнинг вилоят бюджети ва туман бюджети ўртасида тақсимланади:

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.

в) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича вилоятнинг вилоят бюджетига ўтказилади:

якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;

фойда солиғидан тушумлар (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари);

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг активлари бўйича ажратмалар ва дивидендлар;

электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар.

г) агар қонун ҳужжатларида маҳаллий бюджетга тушадиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, бу турдаги даромадлар вилоятнинг вилоят бюджетига ўтказилади.

4. Қонуннинг 21-моддасига асосан, Тўрақўрғон туман маҳаллий бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги орқали (ушбу муассасаларнинг тўртинчи гуруҳ харажатлари туман бюджети ҳисобидан амалга оширилади);

б) туман бюджетидан:

фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

давлат санитария-эпидемиология назорати сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

5. 2020 йил учун Туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари         1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

6. Туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. 2020 йил учун Туман бюджети захира жамғармаси ҳажми                           1 977  409 минг сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини Туманлар бюджетида кўзда тутилмаган,кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

9. 2020 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорилари йиллик иш хақи ва ягона ижтимоий тўлов миқдорларидан вилоят бюджетидан ажратилган трансфертнинг 50 фоизи айирилгандан қолган маблағнинг 2 фоизи миқдорида белгилаш юзасидан Ўзбекистон Респубикаси Президенти қарори лойиҳасида назарда тутилаётганлигини инобатга олиб туман бюджети 2020 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 617 657,0 минг сўмга белгилансин.

10. Туман ҳокимлиги, туман молия бўлими:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилартомонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

11. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритсин.

12. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.

13. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.

14. Бюджетдан маблағ олувчи муассаса ва ташкилотлар тизим ташкилотлари учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни амалдаги қонунчилик талаблари асосида мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш;

тизим бўйича ҳар бир бюджет ташкилотлари раҳбар ходимларини мазкур масалада шахсий масъулияти ва жавобгарликларини белгилаш;

бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ҳамда ўғирлик ва камомадларини олдини олиш борасида доимий тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан тизимли ишлар ташкил этиш вазифалари топширилсин.

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин.

15. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

16. Мазкурқарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

"Келишилди"

Тўрақўрғон туман ДСИ раҳбари Ш.Азбеков

Туман молия бўлими мудири У.Ахмедхўжаев

  Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман
  Кенгашининг 2020 йил 6 январдаги
  5/491-сонли қарорига 
    1-илова
     
Наманган вилояти Тўрақўрғон туман  маҳаллий бюджетларининг 2020 йилги асосий даромад кўрсаткичлари 
     
 
     
Даромад турлари Сумма
минг сўм
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи  
2 Корхоналар айланмасидан солиқ 10 324 500
3 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 19 509 000
4 Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 903 000
5 Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи  
6 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 1 079 088
7 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 4 085 950
8 Юридик шахслар ер солиғи 2 834 921
9 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 6 439 092
10 Қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 284 210
11 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 174 890
12 Давлат божи  
13 Жарималар  
14 Давлат унитар корхоналари дивиденд тушумлари  
15 Давлат мулки бўйича ижара тўловлари  
16 Йиғимлар 918 991
ЖАМИ 46 553 642
  Трансферт 87 251 050
  Тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 87 251 050
ЖАМИ ДАРОМАД 133 804 692
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
  Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман
  Кенгашининг 2020 йил 6 январдаги
  5/49-1-сонли қарорига 
    2-илова
     
Наманган вилояти Тўрақўрғон туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилги асосий харажат кўрсаткичлари 
Кўрсаткичлар минг сўм
Харажатлар миқдори, Жами    133 804 692
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 104 152 346
  Ҳокимликнинг заҳира жамғармалари 1 977 409
  Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар  23 932 582
    Ахоли айрим катламларига 10 фоизлик компенсация (кам таъминланган оилаларга ун ва қолипли нон хариди бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун) туловлари 3 742 355
1  Халқ таълими бўлими 8 659 646
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 8 659 646
2  Мактабгача таълим бўлими 12 168 557
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 12 168 557
3  Соғлиқни сақлаш бўлими 57 329 551
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 57 329 551
4  Маданият бўлими 1 510 556
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 510 556
5  Жисмоний тарбия ва спорт 3 193 382
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 3 193 382
6 Қишлоқ хўжалиги бўлими 705 475
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 705 475
7 Ирригация тизимлари ҳавза бўлими 1 411 758
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 411 758
8  Ветеринария бўлими 838 350
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 838 350
9  Ободонлаштириш бошқармаси 6 291 552
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 6 291 552
10 Ички йўлларни таъмирлаш харажатлари 1 267 100
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 267 100
11  Меҳнат бўлими 583 395
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 583 395
12 Молия бўлими 839 555
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 839 555
13 Туман  ҳокимлиги 4 081 809
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 2 104 400
  Ҳокимликнинг заҳира жамғармалари 1 977 409
14 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарини сақлаш харажатлари 88 506
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 88 506
15 Халк депутатлари Кенгаши котибияти 247 779
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 247 779
16 ФХДЁ бўлими 105 756
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 105 756
17 Ижтимоий мослашув марказлари 83 955
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 83 955
18 Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари харажатлари 5 972 608
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 5 972 608
19 Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси сақлаш харажатлари 750 465
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 750 465
20 Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар 27 674 937
  шу жумладан:  
       Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар  23 932 582
    Ахоли айрим катламларига 10 фоизлик компенсация (кам таъминланган оилаларга ун ва қолипли нон хариди бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун) туловлари 3 742 355
                 
 
                         
                                             
                                             
                                             
                                             
Умумдавлат солиқларидан маҳаллий бюджетга ажратмалар меъёри                     
                     
                        (Фоиз ҳисобида) (3-илова даоми)                
Шаҳар ва туманлар номи Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ Юридик шахслар ер солиғи Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи Корхоналар айланмасидан солиқ Давлат божи Жарималар Йиғимлар Давлат унитар корхоналари дивиденд тушумлари Давлат мулки бўйича ижара тўловлари Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи
 Туман бюджетига Вилоят бюджетига Туман бюджетига Вилоят бюджетига Туман бюджетига Вилоят бюджетига  Туман бюджетига Вилоят бюджетига  Туман бюджетига Вилоят бюджетига  Туман бюджетига Вилоят бюджетига  Туман бюджетига Вилоят бюджетига  Туман бюджетига Вилоят бюджетига  Туман бюджетига Вилоят бюджетига  Туман бюджетига Вилоят бюджетига  Туман бюджетига Вилоят бюджетига
Тўрақўрғон тумани 100% 0% 50% 50% 0% 100% 100% 0% 0% 100% 0% 100% 100% 0% 0% 100% 0% 100% 35% 65% 0% 100%

Umumiy takliflar

165