ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13394 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 05/02/2020 20/02/2020 25

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ҳисобварақ-фактураларнинг шакли ва уларни тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-13394

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

 ҚАРОРИ

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакли ва уларни тўлдириш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

           Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси  Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
        1.Ҳисобварақ-фактураларнинг шакли ва уларни тўлдириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
          2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

                     Давлат солиқ қўмитаси раиси                                              Б.Мусаев

                                   Тошкент ш.,
                         2020 йил “___”_________,
                                     _______-сон

Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитасининг
2020 йил “__” _______даги
_______-сон қарорига
ИЛОВА

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакли ва уларни тўлдириш
тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

         1. Мазкур Низом ҳисобварақ-фактураларнинг шакли ва уни тўлдириш тартибини белгилайди.

    2. Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.

      Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчи жисмоний шахсларга солиқ органларида рўйхатдан ўтган назорат касса техникаси чекини тақдим этиши шарт. 

      3. Ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган санада тақдим этилади. Электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари, қувурлар тизими орқали юкларни ташишга доир хизматлар реализация қилинганда ҳисобварақ-фактура календарь ойнинг сўнгги кунида бир марта тақдим этилади.

    4. Ҳисобварақ-фактурада товарларнинг (хизматларнинг) қиймати миллий валютада, сўмда кўрсатилади. Бунда, сумма кўрсатилаётганда бутун сондан сўнг юздан биргача яхлитланиши лозим бўлади.

      5. Қўшилган қиймат солиғи (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) тўловчилари сотиб олинган ва реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрини юритишлари шарт.

      6. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.

     Солиқ тўловчилар қуйидаги ҳолларда қоғоз шаклда ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришга ҳақли:

    солиқ тўловчининг жойлашган ерида умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари мавжуд бўлмаганда;

     давлат сирига тааллуқли бўлган хўжалик операциялар амалга оширилганда;

   электрон ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимида техник носозликлар юзага келганда. Бунда, техник носозлик тизим оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим ва ҳисобварақ-фактуралар кейинчалик электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимига электрон шаклда киритилиши шарт.

2-боб. Товарлар (хизматлар) реализациясида ҳисобварақ-фактураларни
тўлдириш тартиби

7. Ҳисобварақ-фактурада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

1) ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами ва ёзиб берилган санаси;

2) ҳисобварақ-фактура илова қилинадиган товар жўнатиш (хизматларни кўрсатиш) ҳужжатларининг ёки шартномаларнинг рақами ва санаси;

3) етказиб берувчининг ва товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда идентификация рақами, хизмат кўрсатувчи банки ва банк ҳисобварағи.

Ҳисобварақ-фактурада ҚҚС солиқ тўловчисининг ҚҚС рақами, мавжуд бўлса, мажбурий тартибда акс эттирилади. ҚҚС тўловчисининг ҚҚС рақами мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур қатор тўлдирилмайди.

Ҳисобварақ-фактуранинг сотиб олувчига тегишли тарафи тузилган шартномага асосан етказиб берувчи томонидан тўлдирилади.

8. Ҳисобварақ-фактура Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда қуйидаги тартибда тўлдирилади:

1-устунда – товарлар (хизматлар) номи;

2-устунда – “эркин муомалага чиқариш” режимидаги божхона юк декларацияси (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) рақами. Мазкур устун ишлаб чиқариш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлмаган товарлар реализациясида тўлдирилади. Бунда, мазкур товарни бошқа етказиб берувчилардан олган товар етказиб берувчилар, уларни олиш пайтидаги БЮД рақамини кўрсатадилар. Мазкур устун 2020 йил 1 июлдан бошлаб мажбурий тўлдирилади.

Маҳаллий товарлар ёки хизматлар реализациясида мазкур устун тўлдирилмайди;

3-устунда – товар (хизмат) ўлчов бирликлари. Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун тўлдирилмайди;

4-устунда – ўлчов бирлигидан келиб чиқиб реализация қилинган (кўрсатилган) товарлар (хизматлар) миқдори (ҳажми). Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун тўлдирилмайди;

5-устунда – ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда товар (хизмат) ўлчов бирлигига тўғри келадиган нарх (тариф);

6-устунда – етказиб бериш қиймати;

7-устунда – ҚҚС ставкаси;

8-устунда – товарларни (хизматларни) сотиб олувчисига тақдим этиладиган ҚҚС суммаси.

ҚҚС тўловчилари ҳисобланмаган ёки реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилувчилар (кўрсатувчилар)
7-8-устунларга “Қўшилган қиймат солиғисиз” штампини қўядилар (ёзиб қўядилар);

9-устунда – реализация қилинган товарларнинг (хизматларнинг) ҚҚСни қўшган ҳолдаги жами қиймати;

якунловчи 9-устунда – 6 ва 8-устунлар бўйича суммалар жамланади.

9. Акциз солиғи тўловчилари, шу жумладан бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишни амалга оширувчилар томонидан ҳисобварақ-фактура мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда қуйидаги тартибда тўлдирилади:

1-устунда – товарлар (хизматлар) номи;

2-устунда – “эркин муомалага чиқариш” режимидаги БЮД рақами. Мазкур устун ишлаб чиқариш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлмаган товарлар реализациясида тўлдирилади. Бунда, мазкур товарни бошқа етказиб берувчилардан олган товар етказиб берувчилар, уларни олиш пайтидаги БЮД рақамини кўрсатадилар. Мазкур устун 2020 йил 1 июлдан бошлаб мажбурий тўлдирилади.

Маҳаллий товарлар ёки хизматлар реализациясида мазкур устун тўлдирилмайди;

3-устунда – товар (хизмат) ўлчов бирликлари. Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун тўлдирилмайди;

4-устунда – ўлчов бирлигидан келиб чиқиб реализация қилинган (кўрсатилган) товарлар (хизматлар) миқдори (ҳажми). Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун тўлдирилмайди;

5-устунда – акциз солиғи ва ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда товар (хизмат) ўлчов бирлигига тўғри келадиган нарх (тариф);

6-устунда – акциз солиғи ва ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилинган товарларнинг (кўрсатилган хизматларнинг) жами миқдорини (ҳажмини) етказиб бериш қиймати;

7-устунда – акциз солиғи ставкаси;

8-устунда – акциз солиғи суммаси;

9-устунда – реализация қилинган товарларнинг (кўрсатилган хизматларнинг) акциз солиғини қўшган ҳолдаги жами қиймати;

10-устунда – ҚҚС ставкаси;

11-устунда – 9-устунда кўрсатилган қийматдан ҳисоблаб чиқарилган ва товарлар (хизматлар) сотиб олувчисига тақдим этиладиган ҚҚС суммаси. ҚҚС тўловчилари ҳисобланмаган ёки реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилувчилар (кўрсатувчилар) 10 ва 11-устунларда “Қўшилган қиймат солиғисиз” штампини қўядилар (ёзиб қўядилар);

12-устунда – жами реализация қилинган товарларнинг (бажарилган ишларнинг) акциз солиғи ва ҚҚСни қўшган ҳолда қиймати.

якунловчи сатрда – 6, 8, 9, 11 ва 12-устунлар бўйича суммалар жамланади.

10. Агар товарлар (хизматлар) текинга берилса (кўрсатилса), якунловчи сатрда “тўловсиз” деган ёзув киритилади. Агар товарларни (хизматларни) устав капиталига қўйилма сифатида ёки оддий шерикчилик шартномасига (ҳамкорликдаги фаолият шартномасига) кўра қўйилма сифатида берилса (кўрсатилса), якуний сатрда “устав фондига (устав капиталига) қўйилма” ёки тегишлича “оддий шерикчилик шартномасига (ҳамкорликдаги фаолият шартномасига) кўра қўйилма” ёзуви киритилади.

11. Шартномада пул чегирмаларини тақдим этиш шартлари кўзда тутилган бўлса, пул чегирмаси товарларни жўнатиш (хизматларни кўрсатиш) санасида тақдим этилади ва “пул чегирмаси” сатрида алоҳида кўрсатилади. Бунда, пул чегирмаси товар қийматини пасайтирмайди.

Товарлар жўнатилганидан кейин пул чегирмаларини тақдим этиш шартларини бажаришда, чегирма тақдим этиш шартлари бажарилганидан сўнг тузатиш киритиш қўшимча ҳисобварақ-фактурада акс эттирилади.

3-боб. Қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишида
ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш тартиби

12. Объектларни қуришда, шу жумладан объектларни фойдаланишга “тайёр” ҳолда топширишда, қурилиш-монтаж, қурилиш-таъмирлаш, ишга тушириш, лойиҳа-қидирув
ва тадқиқот ишлари, шунингдек бошқа давомли технологик циклли узоқ муддатли шартномаларда (биттадан ортиқ солиқ даври) солиқ базаси ҳар бир календарь ой охирида амалда бажарилган ишларнинг ҳажми қиймати асосида, Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги “Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисида ҳисобварақ-фактура маълумотномаси” (бундан буён матнда – “Ҳисобварақ-фактура маълумотномаси") ёзиб берилиши билан аниқланади.

13. “Ҳисобварақ-фактура маълумотномаси” қуйидаги тартибда тўлдирилади:

1-устунда қурилиш объекти, ишлар босқичлари ва турларининг номи тузилган шартнома шартларига мувофиқ акс эттирилади;

2-устунда танлов ёки лойиҳа ҳужжатлари таркибида тасдиқланган “Ресурсларнинг йиғма ҳисоб-китоби”га биноан ишлар физик ҳажмларининг ўлчов бирлиги акс эттирилади;

3 ва 4-устунларда тузилган шартнома шартларига мувофиқ ишлар босқичлари ва турларининг физик ҳажмлари кўрсатилиб, “жами” ва “шу жумладан жорий йилга” қисмларига тақсимланади;

5 ва 6-устунларда ишларнинг босқичлари ва турлари қиймати тузилган шартнома шартларига мувофиқ, шартномавий жорий нархларда, “жами” ва “шу жумладан жорий йилга” қисмларига тақсимлаган ҳолда акс эттирилади;

7, 10 ва 13-устунларда бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) физик кўрсаткичларда акс эттирилади;

8, 11 ва 14-устунларда бажарилган ишлар (қилинган харажатлар)нинг тегишинча бутун объект ёки жорий йилнинг ишлар ҳажмига фоизли нисбати кўрсатилади (ҳисоб-китоб формуласи шаклнинг ўзида келтирилган);

9, 12 ва 15-устунларда амалда бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати шартномавий жорий нархларда акс эттирилади.

14. “Ҳисобварақ-фактура маълумотномаси” электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактурага бириктирилган ҳолда илова қилинади.

 

4-боб. Дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилишда ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш хусусиятлари

15. Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи савдоси ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи ташкилотлар томонидан Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклда ҳисобварақ-фактура тақдим этган ҳолда амалга оширилади.

16. Ҳисобварақ-фактура қуйидаги тартибда тўлдирилади:

1-устунда – товарлар номи;

2-устунда – “эркин муомалага чиқариш” амалга оширилган (БЮД) рақами. Мазкур сатр ишлаб чиқариш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлмаган товарлар реализациясида тўлдирилади. Бунда, мазкур товарни бошқа етказиб берувчилардан олган товар етказиб берувчилар, уларни олиш пайтидаги БЮД рақамини кўрсатадилар. Мазкур устун 2020 йил 1 июлдан бошлаб мажбурий тўлдирилади.

Маҳаллий товарлар ёки хизматлар реализациясида мазкур устун тўлдирилмайди;

3-устунда – товар ўлчов бирликлари;

4-устунда – дори воситаларни ёки тиббий буюмларни ҳар бир ўлчов бирлигига сотиб олиш нархи ёки сотиш асосий баҳоси (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда);

5-устунда – асосий баҳодан ўсиб борувчи якун билан фоиз кўринишидаги савдо қўшимчаси (устамаси). Агар бир нечта улгуржи савдо ташкилотлари дори-дармон ва тиббий буюмларни етказиб беришда иштирок этаётган бўлса, савдо қўшимчаси (устамаси) умумий ҳолда аниқланади;

6-устунда – ўлчов бирлигидан келиб чиқиб миқдор (ҳажм);

7-устунда – ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда савдо қўшимчасини (устамасини) ҳисобга олган ҳолда товарнинг нархи;

8-устунда – етказиб бериш қиймати;

9-устунда – ҚҚС ставкаси;

10-устунда – товарлар (хизматлар) сотиб олувчисига тақдим этиладиган ҚҚС суммаси. ҚҚС тўловчилари ҳисобланмаган ёки реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилувчилар (кўрсатувчилар) 9 ва 10-устунларда “Қўшилган қиймат солиғисиз” штампини қўядилар (ёзиб қўядилар);

11-устунда – реализация қилинган товарларнинг ҚҚСни қўшган ҳолдаги қиймати;

якунловчи сатрда – 8, 10 ва 11-устунлар бўйича суммалар жамланади;

“Жами тўланадиган” сатрида – умумий етказиб бериш қиймати, товар чегирмаси (бонуси) агар берилган бўлса бундан мустасно.

Харидорларга товарларни жўнатиш (хизматларни кўрсатиш) санасида савдо чегирмаси тақдим этилган тақдирда, нарх бундай чегирма чиқариб ташланганидан кейин жами устамани камайтириш йўли билан аниқланади ва ҳисобварақ-фактурада асосий нархдан камайтирилган жами устама кўрсатилади.

 

5-боб. Шартномаларнинг айрим турлари бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳисобварақ - фактураларни тўлдиришнинг ўзига хос хусусиятлари

17. Воситачи (ишончли вакил) комитентнинг (топшириқ берувчининг) манфаатида воситачилик хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ шартнома асосида амалга ошириладиган товарларни (хизматларни) реализация қилинганда воситачи (ишончли вакил) томонидан сотиб олувчига (комитентга, топшириқ берувчига) Низомнинг
5-иловасида келтирилган шаклдаги ҳисобварақ-фактурани тақдим этади.

18. Ҳисобварақ-фактура шакли Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда тўлдирилади.

Товарлар (хизматлар) комитентнинг (топшириқ берувчининг) топшириғи асосида реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурада қўшимча равишда 1а,1б-устунларда мос равишда комитентнинг (топшириқ берувчининг) номи ва СТИРи кўрсатилади.

Товарлар (хизматлар) комитентнинг (топшириқ берувчининг) топшириғи асосида сотиб олинганда ҳисобварақ-фактурада қўшимча равишда 1а,1б-устунларда мос равишда товарларни (хизматлар)ни етказиб берувчисининг номи ва СТИРи кўрсатилади.

19. Воситачи (ишончли вакил) комитентнинг (топшириқ берувчининг) манфаатида воситачилик хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ шартнома асосида амалга ошириладиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш ва (ёки) сотиб олиш операциялари бўйича унга бирламчи ҳужжатлар учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган воситачи (ишончли вакил) ва комитентнинг (топшириқ берувчининг) барча реквизитларига эга бўлган ҳисобот тақдим этади. Воситачининг (ишончли вакилнинг) ҳисоботига қуйидаги маълумотлар киритилган бўлиши лозим:

тегишли ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда воситачи (ишончли вакил) томонидан реализация қилинган (сотиб олинган) товарлар (хизматлар) миқдори ва қиймати. Бунда ҳисоботга воситачи (ишончли вакил) томонидан товарлар (хизматлар) комитентнинг (топшириқ берувчининг) манфаатида реализация қилинганлигини (сотиб олинганлигини) тасдиқловчи шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинган бўлиши лозим;

воситачи (ишончли вакил) томонидан амалга оширилган ишлар бўйича комитент (топшириқ берувчи) томонидан қопланиши лозим бўлган харажатларнинг қиймати. Комитент (топшириқ берувчи) томонидан қопланиши лозим бўлган харажатларга воситачи (ишончли вакил) томонидан амалга ошириладиган ҳаракатларни (операцияларни) комитент (топшириқ берувчи) ўзи бажарган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган, воситачи (ишончли вакил) томонидан учинчи шахсларга воситачилик хизматларини кўрсатиш шартномаси бўйича топшириқни бажариш муносабати билан (товарлар (хизматлар) учун ҳақ тўлаш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш) тўланган маблағлар тааллуқли. Бунда, воситачи (ишончли вакил) агар қонун ҳужжатларида ёки воситачилик (топшириқ) шартномасида бошқача қоида белгиланган бўлмаса комитентнинг (топшириқ берувчининг) мол-мулкини ўзида сақлаш бўйича харажатларни қоплатишга ҳақли эмас. Ҳисоботга ушбу харажатларни юзага келиши ва тўланганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар илова қилинган бўлиши шарт. Воситачи (ишончли вакил) томонидан комитент (топшириқ берувчи) учун амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, комитент (топшириқ берувчи) ушбу суммаларни ўз харажатлари таркибига киритишга ва ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш пайтида тегишли ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга;

шартнома шартларига мувофиқ воситачининг (ишончли вакилнинг) (агар воситачи (ишончли вакил) ҚҚС солиқ тўловчиси бўлса) ҚҚСни ўз ичига олувчи ҳақи суммаси;

комитентдан (топшириқ берувчидан) олинган аванслар суммаси;

воситачилик (топшириқ) шартномасини бажариш билан боғлиқ воситачига (ишончли вакилга) тўланиши лозим бўлган сумма.

Воситачининг ҳисоботига шартномада назарда тутилган бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.

20. Ҳисоботни тақдим этиш муддати воситачи (ишончли вакил) томонидан комитентнинг (топшириқ берувчининг) манфаатида товарлар (хизматлар) реализация қилинган (сотиб олинган) ой тугаганидан сўнг беш банк кунидан ошмаслиги лозим.

21. Товарларни (хизматларни) топшириқ шартномаси бўйича реализация қилишда ишончли вакил сотиб олувчи номига топшириқ берувчи номидан ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Ҳисобварақ-фактурада топшириқ берувчи ва сотиб олувчининг реквизитларидан ташқари ишончли вакилнинг реквизитлари ҳам кўрсатилиши лозим. Ҳисобварақ-фактура уч нусхада тақдим этилади. Биринчи нусха сотиб олувчига, иккинчиси топшириқ берувчига берилади, учинчиси ишончли вакилда сақланади.

22. Комитентнинг товарларини (хизматларини) воситачилик шартномаси бўйича реализация қилишда воситачи ўзининг номидан икки нусхада ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Бунда “Етказиб берувчи” сатрида қўшимча равишда “Воситачи” кўрсатилади. Ҳисобварақ-фактурада воситачи ва сотиб олувчининг реквизитларидан ташқари комитентнинг реквизитлари ҳам кўрсатилиши мумкин.

23. Комитентга (топшириқ берувчига) тегишли товарлар (хизматлар) реализациясини амалга оширувчи воситачи (ишончли вакил), ушбу товарлар (хизматлар) сотиб олувчисига тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни Тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар ҳисоби журналида сақлайди. Кўрсатиб ўтилган ҳисобварақ-фактураларга тартиб рақамлар воситачи (ишончли вакил) томонидан тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактуралар хронологиясига мувофиқ берилади. Бунда мазкур ҳисобварақ-фактуралар Сотиш реестрида рўйхатдан ўтказилмайди ва воситачи (ишончли вакил) томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммаси ҳисоблаб чиқарилмайди.

24. Воситачи (ишончли вакил) комитентга тегишли бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича операцияларни амалга оширишда комитент (топшириқ берувчи) воситачидан (ишончли вакилдан) олинган ҳисобот асосида 5 банк иш куни давомида воситачининг (ишончли вакилнинг) номига санаси, шунингдек воситачи (ишончли вакил) томонидан сотиб олувчига тақдим этилган ҳисобварақ-фактуранинг кўрсаткичлари акс эттирилган ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Бунда “Етказиб берувчи” сатрига қўшимча равишда “Комитент” (“Топшириқ берувчи”) номи кўрсатилади.

25. Комитент (топшириқ берувчи) томонидан воситачига (ишончли вакилга) тақдим этилган ҳисобварақ-фактура комитент (топшириқ берувчи) томонидан тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактуралар хронологиясига мувофиқ рақамланади. Комитент (топшириқ берувчи) томонидан воситачига (ишончли вакилга) тақдим этилган ҳисобварақ-фактура комитентнинг (топшириқ берувчининг) Сотиш реестрида рўйхатдан ўтказилади.

26. Товарларни (ишларни, хизматларни) топшириқ шартномаси бўйича ишончли вакил орқали олишда топшириқ берувчи учун сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш учун асос бўлиб топшириқ берувчи номига сотувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактура ҳисобланади.

27. Воситачилик шартномаси бўйича комитент учун товарлар (хизматлар) олинаётганда сотувчи ҳисобварақ-фактурани воситачининг номига тақдим этади.

28. Воситачи комитент учун сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича комитентга сотувчидан олинган ҳисобварақ-фактурадаги кўрсаткичларни акс эттирилган ҳолда у томонидан тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактуралар хронологиясига мувофиқ ҳисобварақ-фактура тақдим этади (сотувчидан олинган ҳисобварақ-фактурани ўз номидан комитент номига қайта тақдим этади). Бунда “Етказиб берувчи” сатрида қўшимча равишда “Воситачи” номи кўрсатилади.

29. Воситачи (ишончли вакил) комитентга (топшириқ берувчига) воситачилик (топшириқ) шартномасини бажариш бўйича ўзининг ҳақи суммасига алоҳида ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Ушбу ҳисобварақ-фактура воситачи (ишончли вакил) томонидан Сотиш реестрида, комитент (топшириқ берувчи) томонидан эса Сотиб олиш реестрида рўйхатдан ўтказилади. Воситачи (ишончли вакил) ҳисобварақ-фактурага қўшимча равишда комитент (топшириқ берувчи) томонидан имзоланган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириши лозим.

30. Агар воситачилик (топшириқ) шартномасига асосан комитент (топшириқ берувчи) воситачи (ишончли вакил) томонидан унинг топшириғини бажариш билан боғлиқ харажат қилинган маблағларни қоплаши лозим бўлса, ушбу харажатлар бўйича ҳисобварақ-фактуралар ҳисоби ушбу Тартибнинг 32 - 36-бандларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

31. Воситачининг (ишончли шахснинг) ҳисоботига асосан комитент (топшириқ берувчи) томонидан қопланиши лозим бўлган маблағлар, воситачи (ишончли вакил) томонидан ўзининг ҳақи суммасига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурага илова қилинадиган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги далолатномада кўрсатилади. Бунда воситачи (ишончли вакил) томонидан ўзининг ҳақи суммасига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада комитент (топшириқ берувчи) томонидан қопланиши лозим бўлган сумма кўрсатилмайди.

32. Транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатиш шартномасига мувофиқ мижознинг экспедиторлик топшириғини бажараётган юридик шахс, ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш ва ҳисобини юритишда агар мазкур юридик шахс мижоз номидан иш юритаётган бўлса, топшириқ шартномаси бўйича ҳисобварақ-фактура ҳисобини юритиш қоидаларини қўллайди ёки агар ўз номидан иш юритаётган бўлса, воситачилик шартномаси бўйича ҳисобварақ-фактура ҳисобини юритиш қоидаларини қўллайди.

33. Мижознинг экспедиторлик топшириғини бажараётган экспедитор транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатиш шартномасини бажариш бўйича ташувчилардан ва бошқа контрагентлардан олинган ҳисобварақ-фактураларни мижозга ўзининг номидан қайта тақдим этади. Бунда у ташувчилар ва контрагентларнинг ҳисобварақ-фактураларида кўрсатилган кўрсаткичларни акс эттиради. Экспедитор ушбу ҳисобварақ-фактураларни Сотиб олиш реестри ва Сотиш реестрларида рўйхатдан ўтказмайди.

34. ҚҚС солиқ тўловчиси бўлмаган, бироқ ҚҚС тўловчиси бўлган комитентнинг ҚҚС солинадиган товарларини (хизматларини) реализация қилишда ўз номидан ҳисобварақ-фактура тақдим этувчи воситачи, сотиб олувчи номига тақдим этилаётган ҳисобварақ-фактурада комитентнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш оборотидан ҳисоблаб чиқарилган ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатади.

35. ҚҚС солиқ тўловчиси бўлиб ҚҚС солиқ тўловчиси бўлмаган комитентнинг товарларини (хизматларини) реализация қилишда ўз номидан ҳисобварақ-фактура тақдим этувчи воситачи, сотиб олувчи номига тақдим этилаётган ҳисобварақ-фактурада ҚҚС суммасини кўрсатмайди ва “Қўшилган қиймат солиғисиз” деган штамп босади (ёзиб қўяди).

36. Комитент (топшириқ берувчи) учун реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўлган норезидент томонидан кўрсатиладиган хизматлар олинганда, комитентнинг (топшириқ берувчининг) номига ҳисобварақ-фактура мазкур Низомнинг
31-35-бандларида назарда тутилган тартибда расмийлаштиради.

37. Норезидент томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси, бюджетга комитент (топшириқ берувчи) томонидан, агар воситачилик (топшириқ) шартномасида ушбу мажбурият бевосита воситачига (ишончли вакилга) юклатилган бўлса, у томонидан тўланиши мумкин.

38. Комитент (топшириқ берувчи) воситачига (ишончли вакилга) тақдим этилган тўлов ҳужжатлари асосида тўланган ҚҚС суммасини қоплаб беради. Норезидент томонидан бажарилган хизматлар бўйича тўланган ҚҚС суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС ҳисоб-китобида комитент (топшириқ берувчи) томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 37-бобида назарда тутилган тартибда ҳисобга олинади.

39. Коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматларини, ушбу хизматлар етказиб берувчиларидан олувчи ижарага берувчи, ушбу хизматларни ижарага олувчиларга беради.

40. Агар ижара шартномасига мувофиқ коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматларининг қиймати ижара ҳақи суммасига киритилмаган ҳолда ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматлар миқдорида қопланиши лозим бўлса, ижарага берувчи томонидан ижарага олувчи номига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада алоҳида қаторларда қуйидагилар акс эттирилади:

ижара шартномасига мувофиқ ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда (агар ижарага берувчи ҚҚС тўловчиси бўлса) ижара ҳақи суммаси;

ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ушбу хизматлар қийматига тўғри келувчи ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда қопланиши лозим бўлган сумма.

41. Ижара шартномасига мувофиқ қиймати ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ижарага берувчи томонидан тўланган (тўланиши лозим бўлган) суммалар ижарага берувчининг харажатлари ҳисобланмайди ва ушбу хизматлар бўйича ҚҚС суммаси ижарага берувчи томонидан ҳисобга олинмайди. Ижарага олувчидан коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари истеъмоли учун олинган қоплаш суммаси ижарага берувчининг даромади ҳисобланмайди.

42. Коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматларининг ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига қоплаб бериладиган қиймати ижарага олувчининг харажатлари ҳисобланади ва улар бўйича ҚҚС суммаси ижарага олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 37-бобида назарда тутилган тартибда ҳисобга олинади. Ижарага олувчига коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун ижарага берувчидан олинган ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматларнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қоплаш суммаси алоҳида қаторда кўрсатиб ўтилган ҳисобварақ-фактура асос бўлиб ҳисобланади.

6-боб. Ўзгартирилган ва қўшимча ҳисобварақ-фактураларни
расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари

43. Солиқ органларига, сотувчини, сотиб олувчини, товарлар (хизматлар) номларини, миқдорини, қийматини, шунингдек солиқ ставкаси ва солиқлар суммасини аниқлаш имконини чекловчи ҳисобварақ-фактуралардаги хатолар, ўзгартирилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш йўли билан тўғирланиши лозим.

44. Солиқ органларига, сотувчини, сотиб олувчини, товарлар (хизматлар) номларини, миқдорини, қийматини, шунингдек солиқ ставкаси ва солиқлар суммасини аниқлаш имконини чекламайдиган ҳисобварақ-фактуралардаги орфографик ва бошқа хатолар, товарларни етказиб берувчи (сотувчи) ва сотиб олувчининг хоҳишига қараб ўзгартирилган ҳисобварақ-фактура билан тўғирланиши мумкин.

45. Ўзгартирилган ҳисобварақ-фактура илгари хатолар билан расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура ўрнига тақдим этилади, бунда ушбу ҳисобварақ-фактура бекор қилиш йўли орқали ўз юридик кучини йўқотади.

46. Ўзгартирилган ҳисобварақ-фактура Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 88-моддасига асосан даъво қилиш муддатлари давомида расмийлаштирилади.

47. Ўзгартирилган ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

ҳисобварақ-фактура ўзгартирилганлиги тўғрисида белгини;

ўзгартирилган ҳисобварақ-фактура тақдим этилганлиги тартиб рақами ва санасини;

бекор қилинаётган сотиб олувчи томонидан илгари тасдиқланган ҳисобварақ-фактуранинг тақдим этилганлиги тартиб рақами ва санасини;

48. Товарларни (хизматларни) етказиб берувчиси томонидан қуйидаги ҳолларда ҚҚС бўйича солиқ базасига уни кўпайтиришга (камайтиришга) қаратилган тузатиш киритилган тақдирда, ушбу товарлар (хизматлар) олувчиси томонидан тасдиқланадиган қўшимча ҳисобварақ-фактура тузилади.

1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;

2) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда;

3) битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан жўнатилган товарларнинг, кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) сони (ҳажми) ўзгарганда;

4) товарларни (хизматларни) сотувчи томонидан чегирмалар берилганда. Ушбу бандда назарда тутилган тузатиш киритиш, агар сийловлар бериш шартлари шартнома шартларида ёки солиқ тўловчининг нарх (тариф) сиёсатида назарда тутилган бўлса, илгари амалга оширилган товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича солиқ базасини камайтиради. Бундай шартлар товарлар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномасининг муайян шартларини харидор томонидан бажаришни, шу жумладан товарларнинг (хизматларнинг) муайян ҳажмини олишни ва муддатидан олдин ҳақ тўлашни назарда тутиши мумкин.

49. Қўшимча ҳисобварақ-фактура тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуралар бўйича, улар тақдим этилган санадан бошлаб 12 ой давомида, ҳамда кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича – кафолат муддати доирасида расмийлаштирилиши мумкин.

50. Қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

ҳисобварақ-фактура қўшимча эканлиги тўғрисида белгини;

қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами ва ёзиб берилган санаси;

тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;

нархларга тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий), етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолдаги  қиймати;

ҚҚС суммасига тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий).

8-боб. Якуний қоидалар

51. Ушбу Низом кучга киришидан олдин расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларга ўзгартирилган ёки қўшимча ҳисобварақ-фактура мазкур Низомга асосан тақдим этилади.

52. Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.

 

 

Молия вазири                                                                     Ж.Кучкаров

 

      “___”________2020 йил

Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакли ва уларни тўлдириш
тартиби тўғрисидаги
низомга 1-илова

20__ йил “___” ____________ даги
____-сонли товар юклаб жўнатиш ҳужжатига
20__ йил “___” ____________ даги
____-сонли

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

 

Етказиб берувчи _________________________

Мазил:   _____________________________

____________________________________

   Етказиб берувчининг идентификация

рақами (СТИР)

___________________________________

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш

рақами_______________________________

Ҳ/Р_______________________

Банк МФО __________________________

 

Сотиб олувчи  __________________________

Манзил:   ______________________________

_____________________________________

Сотиб олувчининг идентификация

рақами (СТИР)

_____________________________________

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш

рақами_______________________________

Ҳ/Р_______________________

Банк МФО ______________________

 

Т/Р

Товар (хизмат)лар номи)

 

 

“эркин муомалага чиқариш” режимидаги БЮД рақами

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

  

ҚҚС

  

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

  

ставка

  

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1

  

 

 

 

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

 

 

 

 

                         

 

Раҳбар ___________________________

Бош бухгалтер ______________________

Товарни бердим  _________________________

(етказиб берувчи масъул

шахсининг имзоси)

       Олдим _________________________

 

 

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакли ва уларни тўлдириш

тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова

 

20__ йил “___” ____________ даги
____-сонли товар юклаб жўнатиш ҳужжатига
20__ йил “___” ____________ даги
____-сонли

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА
(акциз солиғи солиқ тўловчилари учун)

Етказиб берувчи _________________________

Мазил:   _____________________________

____________________________________

   Етказиб берувчининг идентификация

рақами (СТИР)

____________________________________

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш

рақами_______________________________

Ҳ/Р_______________________

Банк МФО __________________________

 

Сотиб олувчи  __________________________

Манзил:   ______________________________

_____________________________________

Сотиб олувчининг идентификация

рақами (СТИР)

_____________________________________

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш

рақами_______________________________

Ҳ/Р_______________________

Банк МФО _______________________

Т/р

Товар (хизмат)лар номи)

 

 

“эркин муомалага чиқариш” режимидаги БЮД рақами

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

Акциз солиғи

Етказиб беришнинг акцизни ҳисобга олган ҳолда қиймати

  

ҚҚС

  

Етказиб беришнинг ҚҚС ва акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда қиймати  

ставка

суммаси

 

ставка

  

суммаси

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

 

 

 

 

 

 

 

                    

Раҳбар ___________________________

Бош бухгалтер ______________________

Товарни бердим  _________________________
(етказиб берувчи масъул
 шахсининг имзоси)

         Олдим _________________________

 

 

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакли ва уларни тўлдириш

тартиби тўғрисидаги низомга 3-илова

20__ йил “___” ____________ даги
____-сонли шартномага
20__ йил “___” ____________ даги

____-сонли бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги
ҳисобварақ-фактура маълумотномаси

Етказиб берувчи _________________________

Мазил:   _____________________________

____________________________________

   Етказиб берувчининг идентификация

рақами (СТИР)
____________________________________

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш

рақами_______________________________

Ҳ/Р_______________________

Банк МФО __________________________

Сотиб олувчи  __________________________

Манзил:   ______________________________

_____________________________________

Сотиб олувчининг идентификация

рақами (СТИР)
_____________________________________

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш

рақами_______________________________

Ҳ/Р_______________________

Банк МФО _______________________

  

Т/р

Объектлар номи, босқичлар, иш турлари, ускуналар

Ўлчов бирлиги

Физик кўрсаткичлардаги ишлар ҳажми

 

Шартномадаги жорий нархлар қиймати (минг сўмда)

Бажарилган ишлар (сарф қилинган харажатлар)

жами

шу жумладан жорий йил учун

жами

шу жумладан жорий йил учун

қурилиш бошланганидан буён

йил бошидан буён

 

шу жумладан ҳисобот даврида

физик кўсаткичлар

ишларнинг умумий ҳажмига нисбатан фоизда (стр.8:стр.4х
100)

Шартномадаги жорий нархлар (сўм)

физик кўсаткичлар

ишларнинг умумий ҳажмига нисбатан фоизда (стр.8:стр.4х100)

Шартномадаги жорий нархлар (сўм)

физик кўсаткичлар

ишларнинг умумий ҳажмига нисбатан фоизда (стр.8:стр.4х100)

Шартномадаги жорий нархлар (сўм)

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

I. Ишчи лойиҳа

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

Х

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ҚҚС

Х

Х

Х

 

 

Х

Х

 

Х

Х

 

Х

Х

 

 

ҚҚСни ҳисобга олганда ҳола жами

Х

Х

Х

 

 

Х

Х

 

Х

Х

 

Х

Х

 

II. Қурилиш-монтаж ишлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

Х

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ҚҚС

Х

Х

Х

 

 

Х

Х

 

Х

Х

 

Х

Х

 

 

 

ҚҚСни ҳисобга олганда ҳола жами

Х

Х

Х

 

 

Х

Х

 

Х

Х

 

Х

Х

 

III. Ускуна ва инвентарь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

Х

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ҚҚС

Х

Х

Х

 

 

Х

Х

 

Х

Х

 

Х

Х

 

 

ҚҚСни ҳисобга олганда ҳолда жами

Х

Х

Х

 

 

Х

Х

 

Х

Х

 

Х

Х

 

 

Жами

Х

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ҚҚС

Х

Х

Х

 

 

Х

Х

 

Х

Х

 

Х

Х

 

 

ҚҚСни ҳисобга олганда ҳола жами

Х

Х

Х

 

 

Х

Х

 

Х

Х

 

Х

Х

 

Раҳбар ___________________________

Бош бухгалтер ______________________

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакли ва уларни тўлдириш
тартиби тўғрисидаги низомга 4-илова

20__ йил “___” ____________ даги
____-сонли юк ташиш ҳужжатига

20__ йил “___” ____________ даги

____-сонли ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА
(
қатъий белгиланган устамаларда реализация қилинадиган
дори воситалари
ва тиббиёт буюмлар учун)

Етказиб берувчи _________________________

Мазил: _____________________________

____________________________________

Етказиб берувчининг идентификация

рақами (СТИР)
____________________________________

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш

рақами_______________________________

Ҳ/Р_______________________

Банк МФО __________________________

 

Сотиб олувчи __________________________

Манзил: ______________________________

_____________________________________

Сотиб олувчининг идентификация

рақами (СТИР)
_____________________________________

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш

рақами_______________________________

Ҳ/Р_______________________

Банк МФО _______________________

Т/р

Товарлар номи

 “эркин муомалага чиқариш” режимидаги БЮД рақами

Ўлчов бирлиги

Сотиб олиш қиймати

савдо қўшимчаси (устама) фоизда

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставка

суммаси

 

 
 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

 

1

     

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2

     

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3

     

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4

     

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

 

 

 

 

 

 

Жами тўланадиган

 

 

 

 

 

        

аҳбар ___________________________

Бош бухгалтер ______________________

Товарни бердим  _________________________
                      (етказиб берувчи масъул
                       шахсининг имзоси)

Олдим_______________________

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакли ва уларни тўлдириш
тартиби тўғрисидаги низомга 5-илова

 

20__ йил “___” ____________ даги
____-сонли товар юклаб жўнатиш ҳужжатига
20__ йил “___” ____________ даги
____-сонли

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА
(акциз солиғи солиқ тўловчилари учун)

Етказиб берувчи воситачи___________________

Мазил:   _____________________________

____________________________________

   Етказиб берувчининг идентификация

рақами (СТИР)

____________________________________

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш

рақами_______________________________

Ҳ/Р_______________________

Банк МФО __________________________

 

Сотиб олувчи __________________________

Манзил:   ______________________________

_____________________________________

Сотиб олувчининг идентификация

рақами (СТИР)

_____________________________________

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш

рақами_______________________________

Ҳ/Р_______________________

Банк МФО ______________________

Т/р

Комитентнинг (топшириқ берувчининг) номи

Комитентнинг (топшириқ берувчининг) СТИРи

Товар (хизмат)лар номи)

 

 

“эркин муомалага чиқариш” режимидаги БЮД рақами

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

Акциз солиғи

Етказиб беришнинг акцизни ҳисобга олган ҳолда қиймати

  

ҚҚС

  

Етказиб беришнинг ҚҚС ва акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда қиймати  

ставка

суммаси

 

ставка

  

суммаси

 

 

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

 

 

 

 

 

 

 

                     

Раҳбар ___________________________

Бош бухгалтер ______________________

Товарни бердим  _________________________
                             (етказиб берувчи масъул
                                шахсининг имзоси)

         Олдим _________________________

 

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar

2148