ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13384 Хокимият Навбахорского района 05/02/2020 20/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида
ID-13384

«ЛОЙИҲА»

 

Навбаҳор тумани ҳокимининг

ҚАРОРИ

Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

 

         Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 25 - моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 17 - моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ва 2017 йил                   22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли  (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017й., 09/17/1010/0461-сон) қарорларига мувофиқ транспорт воситаларининг                   2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказиш мақсадида,

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

 

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби  1-иловага,  туманда юридик шахсларнинг транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали  2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар-бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг                   «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади;

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъий назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш  (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатьий назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорининг
3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

5.  Мазкур қарорнинг 3-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги;

биринчи марта - 1 апрел - 30 июнда;

иккинчи марта - 1 сентябр - 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги мазкур қарор билан тасдиқланган мажбурий техник кўригини ўтказиш  жадвали бўйича 1 апрелдан 30 июлгача  ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий кўздан кечириш пайтида ДЙҲХХ органлари ходимлари томонидан белгиланади.

Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари жадваллар тузиши ва 1 январдан 31 августгача бўлган даврда транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ саналари (ойлари)ни белгилаши мумкин;

 Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги;

2020 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.

7. Юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда;

зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага)           ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда;

техник хизмат кўрсатиш станциялари (кейинги ўринда ТХС деб юритилади)да;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўрнатилган техник назорат постларида ўтказилади.

Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.

8. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказадиган (вақтинча рўйхатдан ўтказадиган) жойдаги:

ТХСда;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ диагностика станцияларида;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари томонидан белгиланган техник назорат постларида;

транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур             шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ жойларида;

Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади.  

Бунда ТХС ва Субъектлар кўрсатиладиган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари ва ДЙҲХХ органлари билан ҳамкорлик қилишлари зарурлиги кўрсатиб ўтилсин.

9. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш  ҳақида”ги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.

10. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текшириш,

газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилишини таъминлаш вазифалари  юклатилсин.

11. Туман Ички ишлар бўлими (Ш.Исматов)

тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш амалиёти ва самарадорлигининг доимий мониторингини ва ҳар томонлама таҳлил қилиб борилишини таъминласин;

мониторинг ва таҳлил натижалари бўйича, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функциялари тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларга ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда, 2020 йил 1 октябрга қадар муддатда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;

мазкур қарорнинг мақсади ва мазмуни, шу жумладан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш тартибини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил қилсин;

туман ИИБ йўл ҳаракати ҳавфсизлиги гуруҳига мазкур қарорнинг ижроси натижалари бўйича 2020 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.

12. Мазкур қарор “Навбаҳор тонги” туман газетасида эълон қилинсин ҳамда  туман ҳокимлигининг  расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари У.Назаровга, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Исматов зиммасига юклатилсин.

14. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Туман ҳокими                                                      Л.Н.Облақулов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                      Туман ҳокимининг

                                                                                  2020 йил “____”________даги

                                                                                     ___ -сонли қарорига

1-илова

 

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли

транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича

КОМИССИЯ ТАРКИБИ

 

 

Ф.Казаков

-

Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори, комиссия раиси

 

Ж.Мусулмонов

-

Туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи,

комиссия раиси ўринбосари

 

                                             Аъзолари

Б.Рахимов

-

Ўзбекистон Автомобил ва Дарё транспорти агентлиги Навоий вилоят ҳудудидий бўлими бош мутахассиси

 

Т.Аббозов

-

“Ўзагросуғурта” давлат акциядорлик суғурта компанияси туман бўлими бошлиғи

 

А.Тешаев

-

Туман прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси бошлиғи

 

 

 

Изох: Ушбу комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига тайинланган шахс комиссия аъзоси ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

        Туман ҳокимлиги мутахассиси

                                                                                            ____________А.Хужаев

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                                                       Туман ҳокимининг

2020 йил “____”________даги 

____  – сонли қарорига

                                                                                                                                             2-илова

 

           ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ЖАДВАЛИ

 

Т/Р

 

 

 

Ташкилотлар номи

Транспортлар сони

Техник кўрикдан

ўтказиш куни

Техник кўрикдан ўтказиш жойи

Техник кўрикдан

ўтказиш вақти

1

Навбаҳор туман ҳокимияти

6

01.04.2020

Туман АЙБ

10:00

2

Туман марказий шифохонаси ва ДСЭНМ

15-3

03.04.2020

Ташкилотда

10:00

3

Туман Ветеринария бўлими

1

04.04.2020

Ташкилотда

10:00

4

Туман Йўллардан фойдалиниш унитар корхонаси

18

05.04.2020

Ташкилотда

10:00

5

Навоий “Brich Tekstel” қўшма корхонаси

3

06.04.2020

Ташкилотда

10:00

6

Навбаҳор Электр тармоклари корхонаси

5

07.04.2020

Ташкилотда

10:00

7

3-КМШК

24

10.04.2020

Ташкилотда

10:00

8

Навоий ТЭК

2

11.04.2020

Ташкилотда

10:00

9

Навоий ТЭК МЧЖ

138

12.04.2020

13.04.2020

Ташкилотда

11.09.2020 дан  12.09.2020 гача

10

“Кармана автоэкспресс” МЧЖ

130

14.04.2020 дан

15.04.2020 гача

Ташкилотда

14.09.2020 дан  15.09.2020 гача

11

“Ок-тулпор Навбахортранс” МЧЖ

12

17.04.2020 дан  18.04.2020 гача

Ташкилотда

18.09.2020 дан  19.09.2020 гача

12

“Ок-олтин маштранс” МЧЖ

53

20.04.2020 дан     21.04. 2020 гача

Ташкилотда

20.09.2020 дан   21.09.2020 гача

13

“Хамидбектранс” МЧЖ

6

24.04.2020 дан 25.04.2020 гача

Ташкилотда

25.09.2020 дан 26.09.2020 гача

14

“Навбаҳор йўловчи транс” МЧЖ

15

27.04.2020

Ташкилотда

27.09.2020

15

“Салимбек паҳлавон” МЧЖ

2

28.04.2020

Ташкилотда

10:00

16

Туман Давлат ўрмон ишлаб чиқариш участкаси

1

29.04.2020

Ташкилотда

10:00

17

Навбаҳор тумангаз филиали

11

02.05.2020

Ташкилотда

10:00

18

Кармана-Конимех ирригация тизими

13

03.05.2020

Ташкилотда

10:00

19

Навбаҳор Қишлоқхўжалик кимё

3

04.05.2020

Ташкилотда

10:00

20

Туман Ободонлаштириш бошқармаси

3

05.05.2020

Ташкилотда

10:00

21

Туман Ватанпарвар ташкилоти ўқув спорт техника кулуби

5

06.05.2020

Ташкилотда

10:00

22

Сармиш ширкат хўжалиги

3

08.05.2020

Ташкилотда

10:00

23

“Навоий МАЗ транс”  МЧЖ

4

09.05.2020

Ташкилотда

10:00

24

“Сардорбек капитал қурилиш” корхонаси

4

10.05.2020

Ташкилотда

10:00

25

Навбаҳор “Истиклол” касб-ҳунар коллежи

2

11.05.2020

Ташкилотда

10:00

26

Навбаҳор Агроиқтисодиёт              касб-ҳунар коллежи

1

12.05.2020

Ташкилотда

10:00

27

Навбахор Педагогика касб-ҳунар коллежи

1

13.05.2020

Ташкилотда

10:00

28

Навбаҳор Қишлокхўжалик

 касб-хунар коллежи.

1

15.05.2020

Ташкилотда

10:00

29

“Омонбек Самандар”  кичик корхонаси

18

16.05.2020

Ташкилотда

10:00

30

Қизилқум ҳамкор хусусий фирмаси

7

17.05.2020

Ташкилотда

10:00

31

Хар хил турдаги фермер хўжаликлар

127

18-28.05.2020

ЙҲХГ биносида

10:00

 

 

           

Навбахор тумани ИИБ ЙХХГ

            катта лейтенант:                                                                           Ф.Казаков

Umumiy takliflar

142