ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13347 Академия художеств Узбекистана 04/02/2020 19/02/2020 5
Постановление Президента Республики Узбекистан
Буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
ID-13347

Ўзининг бетакрор ижоди, гўзал санъати ва ажойиб маҳорати билан тасвирий санъат тараққиёти учун улкан ҳисса қўшган забардаст мусаввир Камолиддин Беҳзод нафақат Шарқ халқлари, балки бутун дунё халқлари маданияти тарихида сезиларли из қолдирган.

Камолиддин Беҳзод номини абадийлаштириш, унинг бой ижодий меросини халқимизга тўла етказиш, ёш авлодни халқимиз маданияти тарихи билан ғурурланиш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга зарур шарт-шароит яратиш ҳамда миллий миниатюра мактаби анъаналарини давом эттириш бугунги глобаллашув шароитида муҳим аҳамият касб этади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳасида ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий имкониятларини кенгайтириш ва бу борада муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

Бироқ, республикада тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳаларини янада оммалаштириш, кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ёшларни санъатга жалб қилиш билан боғлиқ бир қанча муаммолар мавжудки, бугунги кун талабидан келиб чиқиб, самардорликни янада ошириш юзасидан бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этмоқда.

Тасвирий ва амалий санъат соҳасида миллий меросимизни тиклаш, Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъати тараққиётида фаол иштирок этиб келаётган ижодкорларни рағбатлантириш, соҳа ривожига катта ҳисса қўшган атоқли рассом ва халқ усталари хотирасини абадийлаштириш, мутахассислик бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда ижодий йўналишда олий ўқув юртидан кейинги таълимни ташкил этиш, мамлакатимизда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳаси самарадорлигини янада ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:

Буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини 2020 йил октябрь ойида кенг нишонлаш;

Камолиддин Беҳзод хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг кўчаларидан бирига унинг номини бериш;

“Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат стипендияси”ни таъсис этиш;

ёш истеъдодли ижодкорларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танловини ташкил этиш ва уни анъанавий тарзда ўтказиб бориш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби (кейинги ўринларда – Ташкилий қўмита) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ташкилий қўмита (А.Н.Арипов):

а) бир ой муддатда Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

б) 2020 йил 15 сентябрга қадар Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи хиёбонини замонавий қиёфада қайта ташкил этилишини ва унинг ҳудудида Камолиддин Беҳзоднинг ҳайкалини бронзага ўтказилишини;

в) Камолиддин Беҳзод ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг Шарқ тасвирий санъатига қўшган беқиёс ҳиссасига бағишланган ҳужжатли фильмнинг тайёрланиши ҳамда марказий телевидениеларда намойиш этилишини;

г) 2020 йил октябрь ойида:

“Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танловининг ўтказилишини;

Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари асарлари ва хаттотлик санъати намуналари ҳамда замонавий миниатюра асарлари кўргазмаси ҳамда халқаро илмий-амалий конференциясининг ўтказилишини;

д) “Ўзбекистон замонавий миниатюраси” каталогининг тайёрланиши ва нашр этилишини таъминласин.

Ташкилий қўмитага Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказиладиган тадбирларни юксак савияда ташкил этиш, чора-тадбирлар дастурининг сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш, юзага келадиган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш вазифалари юклатилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Фанлар академияси билан биргаликда бир ой муддатда чет элларда сақланаётган Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари ижодига мансуб асарларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини юртимизга қайтариш бўйича 2020–2022 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари ижодини ўрганиш, меросларига оид ашёларни тўплаш мақсадида чет элларга борувчи илмий экспедицияларни ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатсин.

5. Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тенг улушларда, шунингдек, ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.

6. Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида:

тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда –Марказ);

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган рассомлар тажриба устахонаси (олий рассомлик курслари) ташкил этилсин.

Ўзбекистон Бадиий академияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Марказ ҳамда рассомлар тажриба устахонасини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Қуйидагилар белгилансин:

а) Марказнинг асосий вазифалари этиб:

тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик соҳалари (кейинги ўринларда – бадиий таълим йўналишлари) бўйича юқори малакали педагог ва мутахассислар тайёрлаш;

халқаро танловларда муносиб қатнашадиган иқтидорли ёш профессионал санъат намоёндаларини тайёрлаш учун уларнинг кўникма ва билимларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ўқитиш дастур ва услубларини жорий этиш;

бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг малакасини ошириш, бунда илғор халқаро тажрибадан кенг фойдаланиш, профессионал билимларни ва кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган самарали ўқитиш усулларини татбиқ этиш;

ўқитишнинг замонавий шакл ва услублари, самарали педагогик технологиялар, электрон ахборот ресурсларидан кенг фойдаланган ҳолда таълим жараёнининг юқори даражада олиб борилишини таъминлаш;

ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини тизимли равишда такомиллаштиришни таъминлаш;

бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг ўқув-методик базасини шакллантириш ва фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;

б) Марказ тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни ўқитиш учун тасдиқланган буюртмага мувофиқ ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, шартнома асосида таълим хизматларини кўрсатишдан тушадиган маблағлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

в) рассомлар тажриба устахонасининг асосий вазифалари этиб:

тасвирий санъат асарларининг юксак сифатини таъминлаш, тасвирий санъат ижодкорларининг имконият ва салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариш;

“устоз-шогирд” ва бадиий таълим анъаналарини сақлаган ҳолда ўқитишнинг илғор усулларини ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнига ижодий устахоналар фаолиятини тадбиқ этиш;

тасвирий санъат (дастгоҳли, графика, маҳобатли, миниатюра, ҳайкалтарошлик) йўналишларида фаолият олиб бораётган истеъдодли ижодкорларни саралаб олиш, уларнинг эстетик тарбиясини юксалтириш;

санъат асарларида миллий ва умуминсоний анъаналарни юксак даражада ифода этилишига эришиш;

чет эллардаги кўргазма ва музейларда сақланаётган ноёб асарлар билан яқиндан танишиш, нусха кўчириш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида хорижий мамлакатларга талабаларнинг ижодий сафарларини ташкил этиш;

мамлакатимиз музейлари фондларини юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий санъат асарлари билан мунтазам бойитиб боришга кўмаклашиш;

г) рассомлар тажриба устахонасига қабул 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб бакалавр даражасига эга тасвирий санъат соҳаларида ўз ижодий қобилиятини намоён этган 10 нафар ижодкорлар танлов асосида қабул қилинади;

д) рассомлар тажриба устахонасида таълим икки йилни ташкил этади ва унда таҳсил олувчи шахсларга стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади.

8. Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг юртимиз тасвирий ва амалий санъатига улкан ҳисса қўшган атоқли ижодкорлар номини Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларига бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва уларнинг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

ҚорақалпоғистонРеспубликаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари 2020 йил 1 сентябрга қадар Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ўқувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин.

9. Республикада тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2020 йил 1 мартдан бошлаб:

а) Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотини олган шахслар ҳамда Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзоларига:

Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида бераётган дарслари учун ойлик иш ҳақи республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари учун ўрнатилган миқдорда белгиланади;

Марказ ва рассомлар тажриба устахонасида бераётган дарслари учун ойлик иш ҳақи базавий лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида ойлик устамалар ўрнатилади;

соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан педагогик таълимга жалб этилган тақдирда соатбай ҳақ тўлаш миқдори 20 фоизга кўпайтирилган ҳолда тўланади;

б) Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи раҳбар ва илмий ходимларининг иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига тенглаштирилади;

в) Бадиий академия марказий аппаратининг ходимларига уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ойлик жамғармасининг 100 фоизи миқдорида 2020 йил 1 апрелдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган шахсий устама белгиланади.

11. Ўзбекистон Бадиий академияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилсин

12. Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ва унинг ўринбосарлари   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-Ф-сонли фармойишининг 1-иловаси билан тасдиқланган Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортининг алоҳида йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомнинг 1-рўйхатига ҳамда 2-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомнинг 1-рўйхатига киритилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2021 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг асосий биноси атроф ҳудудида қўшимча ўқув биноси ва замонавий ахборот-кутубхона маркази, кўргазмалар галереясини ўз ичига қамраб олувчи ёрдамчи бино қуриш ишлари учун зарур капитал қўйилма маблағларини назарда тутсин.

Ўзбекистон Бадиий академияси 2020 йил 1 июнга қадар мазкур бандда назарда тутилган лойиҳа (объект) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги таълим ва ижодий жараёнларни юқори савияда ташкил этиш ва самарали амалга ошириш мақсадида қўшимча равишда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига 1 тадан юк машинаси ва автобус ҳамда Шарқ миниатюра санъати музейига 1 та автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратсин.

15. Ўзбекистон Бадиий академияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

17. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

                       Президенти                                                              Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “___” февралдаги ПҚ–_____-сон
қарорига
1-илова

 

Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
ТАРКИБИ

А.Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири,
Ташкилий қўмита раиси

А.Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси,
Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

О.Назарбеков

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

А.Комилов

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири

И.Мажидов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Б.Юлдашев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

Ш.Шарахмедов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари

Ж.Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими

Ф.Абдухаликов

-

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори

Р.Баходиров

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид маданий бойликларни тўплаш маркази

Ж.Ризаев

-

“Илҳом” ижодкорларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижрочи директори

Н.Сайфуллаев

-

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори

Г.Қаршиева

-

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи директори

лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига кўрсатилган лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “___” февралдаги ПҚ–_____-сон қарорига
2-илова

 

Юртимиз тасвирий ва амалий санъатига улкан ҳисса қўшган атоқли ижодкорлар номи берилаётган Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатлари
РЎЙХАТИ

 

Т/р

Номи ўзгартирилаётган ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатлари

Атоқли ижодкорлар номи берилаётган ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатлари

1.

Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби

Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби

2.

Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби

Раҳим Ахмедов номидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби

3.

Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби

Қодиржон Ҳайдаров номидаги Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби

4.

Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

Чингиз Ахмаров номидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

5.

Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

Жоллибай Изентаев номидаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

6.

Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

Обиджон Бакиров номидаги Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

7.

Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

Махмуд Музаҳҳиб номидаги Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

8.

Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

Баҳром Ҳамдамий номидаги Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

9.

Навоий ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

Уста Ширин номидаги Навоий ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

10.

Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

Неъмат Қўзибоев номидаги Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

11.

Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

Мурод Самарқандий номидаги Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

12.

Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

Абдулхақ Абдуллаев номидаги Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

13.

Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

Баҳром Ҳамдамий номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

14.

Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

Худойберган Девонов номидагиХоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

15.

Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

Шамсирўй Хасанова номидаги Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

16.

Тошкент ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

Ўрол Тансиқбоев номидаги Тошкент ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати*

 

*Тошкент вилоятида янгидан ташкил этиладиган ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “___” февралдаги ПҚ–_____-сон қарорига
3-илова

 

Республикада тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар
ДАСТУРИ

 

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш 
муддати

Масъуллар

I. Ташкилот ва муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, замонавий дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва материаллар билан таъминлаш, педагог кадрлар ҳамда иқтидорли ўқувчи-талабаларни маънавий ва моддий рағбатлантириш

1.

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Бадиий академия тизимида ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 660 ўринли ўқув ва 120 ўринли ётоқхона биноларининг қурилиш ишларини Ўзбекистоннинг 2021 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига киритиш.

2020-2021 йиллар давомида

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвеситциялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Бадиий академия

2.

Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларни техника воситалари, инвентарь ва замонавий ускуналар ҳамда мусиқа асбоблари билан жиҳозлаш бўйича нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, мавжуд махсус ускуналар, инвентарлар, ўқув мебеллар ва мусиқа асбобларини инвентаризациядан ўтказиш ва унинг якунларига кўра уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2020 йил

ноябрь

Бадиий академия, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги

  1.  

Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг мутахассислик фанлари бўйича янги авлод дарсликлари, ўқув-методик қўлланмалар, каталог-альбомлар, ноталар ва материалларни босқичма-босқич тайёрлаш ҳамда чоп этиш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

декабрь

Бадиий академия, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Молия вазирлиги

  1.  

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил май

Бадиий академия,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги ҳамда
тегишли вазирлик ва идоралар

  1.  

Дарслик ва ўқув қўлланмалар, ўқув-услубий, илмий-услубий адабиётларни нашр қилиш учун тегишли маблағларни ажратиш ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти  ҳаражатлар сметасига мунтазам киритиб боришни йўлга қўйиш.

2021 йилдан доимий

 

Бадиий академия,

Молия вазирлиги

  1.  

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари амалиётини корхона, ташкилотлар базасида ўтказиш, амалиётни зарур жиҳозлар, транспорт воситалари, талабалар яшаш шароитлари билан таъминлаш сарф-харажатларини институтнинг йиллик сметасига киритиш.

2021 йилдан доимий

Бадиий академия,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

  1.  

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти бакалавриат таълим йўналишларини педагогик фаолият билан шуғулланиш даражасига етказиш мақсадида Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори, малака талаблари ва ўқув режаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини ҳамда уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш ва жорий этилишини таъминлаш.

2020/2021 ўқув йилидан

Бадиий академия,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

  1.  

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида  фаолият олиб бораётган иқтидорли ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида қайта молиялаштириш тизим ставкаси доирасида имтиёзли авто ва уй-жой кредитлари ажратиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этилишини таъминлаш.

2021 йил
январь

Бадиий академия,

Молия вазирлиги, Марказий банк

  1.  

Кадрларни мақсадли таёрлаш, кенг дунёқарашга эга, юксак эстетик дид ва ахлоқий тарбияга эга ижодкор ёшларни тарбиялаш мақсадида соҳага йўналтирилган таълим муассасаларнинг ўқув режа ва дастурларига адабиёт, тарих, этика, эстетика, ижодкор психологиясига доир фанларни киритиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш.

мунтазам

Бадиий академия,

 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълим вазирлиги

  1.  

Тасвирий ва амалий санъат, дизайн санъати ютуқларини мустаҳкамлаш ва янада юксалтириш, маданиятнинг ушбу соҳаси ижодий ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Бадиий академия ва тизимдаги ташкилот ва муассасаларнинг ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчиларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик тақдирлаш пули ҳамда пенсия миқдорига нисбатан ҳар ойлик устама миқдорларини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2020 йил июль

Молия вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Бадиий академия

  1.  

Алоҳида иқтидор талаб этиладиган олий таълим муассасаларига касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби жорий этилганлиги муносабати билан республика ва халқаро танловлари ғолибларига бериладиган имтиёзлар тартибини қайта кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2020 йил май

Бадиий академия,
Маданият вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

  1.  

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил май

Бадиий академия,
Қурилиш вазирлиги,

 Молия вазирлиги,

Маданият вазирлиги ҳамда
тегишли вазирлик ва идоралар

  1.  

Тасвирий ва амалий санъат йўналишида кўргазмавий фаолиятни юқори босқичга кўтариш, кўргазмалар ўтказиш учун ижодкорларга етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида Бадиий кўргазмалар дирекциясини жаҳон стандартларига мувофиқ реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил май

Бадиий академия,
Қурилиш вазирлиги,

 Молия вазирлиги ҳамда
тегишли вазирлик ва идоралар

 

II. Маънавий-маърифий ишлар, тадбирлар ҳамда кўргазмалар фаолияти, Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини чуқур ғоявий мазмун билан бойитилишини таъминлаш, кўргазмалар фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг бадиий ва маънавий савиясини ошириш

  1.  

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасини Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятларнинг турли ҳудудларида, чекка қишлоқларда мунтазам равишда кўчма кўргазмалар ташкил этишни йўлга қўйиш мақсадида микроавтобус ва замонавий кўчма жиҳозлар билан таминлаш.

2020-2021 йиллар давомида

“Илҳом” жамоат фонди

  1.  

Республикада ёш ижодкорлар ўртасида “Навқирон Ўзбекистон” Республика кўргазма-танловни ўтказиш.

2021 йилдан бошлаб ҳар йили

Бадиий академия,

Молия вазирлиги,

“Илҳом” ижодкорларни қўллаб қувватлаш фонди

  1.  

Ҳамдўстлик мамлакатлари ижодкорлари иштирокида “Халқаро пленэр”лар ташкил этиш.

2020 йил сентябрь-октябрь

Бадиий академия

  1.  

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талаба-ёшларини умумбашарий ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида “Китобсеварлар ойлиги”, “Назм ва наво ойлиги” ва бошқа даврий тематик тадбирлари, “Ёш тарғиботчилар”, “Блоггерлар”, “PR Марказ” клублари, ижодий танловлар, аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланганлар учун ижтимоий-маданий акцияларни ташкил этиш.

2020-2023 йиллар режа асосида

Бадиий академия,

Республика маънавият ва маърифат маркази

  1.  

Санъат соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва ижодий лойиҳалар ҳамда ёшларни санъатга жалб қилиш билан боғлиқ тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида «Санъат» журнали таҳририяти фаолияти самарадорлигини ошириш, меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларини қайта кўриш чиқиш ҳамда моддий-техник базасини қўллаб-қувватлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2020 йил
ноябрь

Бадиий академия, Молия вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар

  1.  

Халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган кўчма кўргазмаларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида Бадиий кўргазмалар дирекцияси қошида ижодий ишларни қадоқлаш, асарлар багетини тайёрлаш ва бошқа хизматларни кўрсатиш бўйича ишлаб чиқариш устахонасини ташкил этиш ҳамда замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2020 йил декабрь

Бадиий академия, Молия вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар

  1.  

Бадиий кўргазмалар дирекцияси ҳамда республикадаги музейлар фондида сақланаётган ноёб тасвирий ва амалий санъат асарларини асраб-авайлаш, уларни кейинги авлодга муносиб етказиш ҳамда санъат асарларини сақлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Дирекция қошида ижодий асарларни таъмирлаш ва тиклаш лабораториясини ташкил этиш ва замонавий жиҳозлар билан таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2020 йил декабрь

Бадиий академия, Молия вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар

  1.  

Тасвирий санъатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда миллий ғоя тамойилларини жамиятда тарғиб қилиш, талабалар билан маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни янги сифат босқичига олиб чиқиш ва мувофиқлаштириш мақсадида талабалар контингентига боғланмаган ҳолда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ташкилий тузилмасига Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор лавозимини киритиш.

2020 йил май

Бадиий академия,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Молия вазирлиги

  1.  

Тасвирий ва амалий санъат соҳасидаги нуфузли халқаро фестиваль ва кўргазмаларда қатнашадиган Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари учун йўл чипталарига имтиёзлар бериб бориш.

Мунтазам

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

III. Тасвирий ва амалий санъати ҳамда дизайн соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, бу борада замонавий педагогик ва халқаро тажрибалардан фойдаланиш

  1.  

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарлари ва кафедра мудирларининг йўналишлар кесимида етакчи хорижий таълим муассасаларида доимий равишда малакасини ошириш.

2020-2023  йиллар давомида

Бадиий академия,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги

Молия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

  1.  

Хориждаги юқори тажрибали олим, педагог ва мутахассисларни таълим жараёнига кенг жалб этиш.

2020 йил

апрель

 

Бадиий академия,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги

Молия вазирлиги

  1.  

Ёш ижодкорлар орасида ўзининг яратган асарлардаги илғор ғоялари билан ажралиб турган ёшларни кўргазмалар ташкил қилиш, уларни санъат соҳасига олиб кириш ва кенг оммага таништириш билан боғлиқ чора тадбирларни амалга ошириш.

мунтазам

Бадиий академия,

Маданият вазирлиги,

Ижодкорларни қўллаб қувватлаш
“Илҳом”жамоат фонди,

Ўзбекистон телерадиокомпанияси,

Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар ҳокимликлари

  1.  

Соҳага оид таълим муассасаларни битирган истедодли ёш ижодкорларни кўргазмавий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, таълим ҳамда маданият муассасаларига жалб қилиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш.

мунтазам

Бадиий академия,

Ижодкорларни қўллаб қувватлаш
“Илҳом”жамоат фонди,

Ўзбекистон телерадиокомпанияси,

Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар ҳокимликлари

  1.  

Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада ошириш мақсадида Бадиий академия тизимидаги ташкилотлар ва муассасаларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш ойлик маошларини қайта кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2020 йил декабр

Бадиий академия, Молий вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

  1.  

“Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат стипендиясини” таъсис этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2020 йил июнь

Бадиий академия,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги

Молия вазирлиги

  1.  

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида Бадиий ижодкорлар уюшмаси галереяларини ташкил этиш.

2020 йил якунига қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “___” январдаги ПҚ–_____-сон қарорига
4-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорининг:

  1. 1-бандда:

а) еттинчи хатбошидаги «тасдиқлансин.» сўзи чиқариб ташлансин ҳамда жумла якунига «;» белгиси қўшилсин.

б) қуйидаги мазмунда саккизинчи хатбоши қўшилсин:

«Ўзбекистон Бадиий академиясининг вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари тузилмаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.».

в) саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин ҳамда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Бадиий академияси раисига зарур ҳолларда, марказий аппарат ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.».

  1. 6-банд иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Фондга ажратиладиган бюджет маблағлари (субсидия) ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин».

  1. 8-банд учинчи хатбошидаги «2» рақами «4» рақами билан алмаштирилсин.
  2. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

».

  1. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

».

  1. 5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

».

 

  1. 7-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

».

Umumiy takliflar

556