ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13284 Министерство народного образования Республики Узбекистан 03/02/2020 18/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 31 июлдаги 637-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-13284

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

“2020-2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 31 июлдаги 637-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

 

Аҳолини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, спорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида барча умумтаълим мактаблари учун спорт залларини қуриш, реконструкция қилиш ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш бўйича беш йиллик давлат дастурини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“2020-2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш
ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 31 июлдаги 637-сон қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2019 й., 09/19/637/3498-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“2015-2020 йилларда умумтаълим мактабларини замонавий спорт заллари билан таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” 2014 йил 3 декабрдаги 331-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 583-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.

 

 

            Ўзбекистон Республикасининг

   Бош вазири                                                                                                   А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” ________ даги ____-сон қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“2020-2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”
2019 йил 31 июлдаги 637-сон қарорига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Қарор номидаги “2024” рақами “2025” рақами билан алмаштирилсин.

2. 1-бандда:

а)“2024” рақами “2025” рақами билан алмаштирилсин;

б) “а” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

а) 2020 - 2022 йилларда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва капитал таъмирланадиган спорт объектларининг асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2021 - 2025 йилларда янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган умумтаълим муассасалари спорт залларининг асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ;

умумтаълим муассасаларининг спорт залларини жиҳозлаш меъёрлари 3-иловага мувофиқ;

2021 - 2025 йилларда умумтаълим муассасалари спорт залларини спорт анжомлари ва ускуналари билан тўлиқ жиҳозлаш дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин;”;

в) “б” кичик бандидаги “мобайнида” сўзидан кейин “болалар
ва ўсмирлар спорт мактабларида” сўзлари билан тўлдирилсин.

3. 3-банднинг “б” кичик бандига иккинчи хатбоши қўшилсин:

“умумтаълим муассасалари спорт залларини спорт анжомлари
ва ускуналари билан тўлиқ жиҳозлаш қисми бўйича ― Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;”

иккинчи хатбоши тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

4. 7-банднинг иккинчи хатбошидаги “2022” рақами “2025” рақами билан алмаштирилсин.

5. Қуйидаги мазмундаги 8-банд қўшилсин:

“8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2020 йил 1 июлга қадар 1-11-синфларга жисмоний тарбия фани, дарсдан ташқари спорт секция машғулотлари тушунарли ва мазмунли бўлишини таъминлаш учун кўргазмали материаллар (плакат) ва замонавий электрон кўринишдаги ўқув кўргазмали воситалар учун дастурий лойиҳалар ишлаб чиқсин.”;

8-банд тегишлича 9 ва 10-бандлар деб ҳисоблансин.

6. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

 

2021 - 2025 йилларда янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган умумтаълим муассасалари спорт залларининг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

 

Ҳудудлар номи ва қурилиш

ишлари тури

Муассаса сони*

шу жумладан йиллар кесимида

2021

2022

2023

2024

2025

Жами, шу жумладан:

2 636

515

530

531

531

529

янги қурилиш

2 339

461

468

468

472

470

реконструкция

297

54

62

63

59

59

Қорақалпоғистон Республикаси,
шу жумладан:

207

40

42

42

42

41

янги қурилиш

184

36

37

37

37

37

реконструкция

23

4

5

5

5

4

Андижон вилояти, шу жумладан:

152

29

31

30

31

31

янги қурилиш

123

24

25

24

25

25

реконструкция

29

5

6

6

6

6

Бухоро вилояти, шу жумладан:

109

21

22

21

23

22

янги қурилиш

86

17

17

17

18

17

реконструкция

23

4

5

4

5

5

Жиззах вилояти, шу жумладан:

170

33

35

34

35

33

янги қурилиш

163

32

33

32

33

33

реконструкция

7

1

2

2

2

 

Қашқадарё вилояти, шу жумладан:

334

66

67

67

67

67

янги қурилиш

323

64

65

64

65

65

реконструкция

11

2

2

3

2

2

Навоий вилояти, шу жумладан:

118

23

24

24

24

23

янги қурилиш

114

22

23

23

23

23

реконструкция

4

1

1

1

1

 

Наманган вилояти, шу жумладан:

184

36

37

37

37

37

янги қурилиш

129

25

26

26

26

26

реконструкция

55

11

11

11

11

11

Самарқанд вилояти, шу жумладан:

458

91

91

92

92

92

янги қурилиш

452

90

90

90

91

91

реконструкция

6

1

1

2

1

1

Сурхондарё вилояти, шу жумладан:

338

66

68

68

67

69

янги қурилиш

314

62

63

63

63

63

реконструкция

24

4

5

5

4

6

Сирдарё вилояти, шу жумладан:

36

7

7

7

7

8

янги қурилиш

26

5

5

5

5

6

реконструкция

10

2

2

2

2

2

Тошкент вилояти, шу жумладан:

246

48

49

50

50

49

янги қурилиш

217

43

43

44

44

43

реконструкция

29

5

6

6

6

6

Фарғона вилояти, шу жумладан:

196

38

39

40

39

40

янги қурилиш

163

32

32

33

33

33

реконструкция

33

6

7

7

6

7

Хоразм вилояти, шу жумладан:

85

16

17

18

17

17

янги қурилиш

42

8

8

9

9

8

реконструкция

43

8

9

9

8

9

Тошкент шаҳри, шу жумладан:

3

1

1

1

0

0

янги қурилиш

3

1

1

1

 

 

реконструкция

 

 

 

 

 

 

 

*) Умумтаълим муассасаларининг манзилли рўйхатига тасдиқланган умумий параметрлар доирасида ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

7. Қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:

 

 

 

 

 

Умумтаълим муассасаларининг спорт залларини жиҳозлаш МЕЪЁРЛАРИ

 

Т/р

Спорт анжомлари

Ўлчов бирлиги

Спорт зал ўлчами

Фойда-ланиш муддати

9х18

12х24

18х30

  1.  

Дори қутиси

тўплам

1

1

1

Ишлатиш муҳлатигача

  1.  

Гимнастик эшак

дона

1

1

1

5 йил

  1.  

Дастакли гимнастик эшак

дона

1

1

1

5 йил

  1.  

Таянч сакраш учун гимнастика эшаги

дона

1

1

1

5 йил

  1.  

Гимнастика ўтиргич

дона

4

4

6

5 йил

  1.  

Турник (перекладина)

тўплам

1

1

1

5 йил

  1.  

Параллель брус

дона

1

1

1

5 йил

  1.  

Гимнастик тўнка

дона

1

1

1

5 йил

  1.  

Югуриб келиб сакраш учун кўприкча

дона

1

1

1

5 йил

  1.  

Арқонли ҳалқалар (гимнастик)

тўплам

2

2

2

5 йил

  1.  

Лазания учун арқон

дона

1

2

2

3 йил

  1.  

Швед жавони

дона

4

4

6

5 йил

  1.  

Гимнастик матрас ( тўшак)

дона

8

10

14

3 йил

  1.  

Турли хил гантеллар (2, 4, 6, 8 кг.)

жуфт

5

8

10

5 йил

  1.  

Гимнастик гардиш

дона

10

15

30

3 йил

  1.  

Гимнастик таёқлар

дона

10

15

30

3 йил

  1.  

Сакраш учун арқон

дона

10

15

30

6 ой

  1.  

Секундомер

дона

2

2

2

5 йил

  1.  

Енгил атлетика дастаклари

дона

2

2

2

5 йил

  1.  

Футбол тўпи

дона

10

15

20

6 ой

  1.  

Баскетбол тўпи

дона

10

15

20

6 ой

  1.  

Волейбол тўпи

дона

10

15

20

6 ой

  1.  

Гандбол тўпи

дона

10

15

20

1 йил

  1.  

Волейбол устунлари тўри билан

тўплам

2

2

2

5 йил

  1.  

Тросли волейбол тўри

дона

1

1

1

2 йил

  1.  

Насос

дона

2

3

4

5 йил

  1.  

Шахмат соатлари

дона

3

4

5

5 йил

  1.  

Баскетбол нишони (ҳалқа ва тўр билан)

дона

2

2

2

5 йил

  1.  

Шахмат

дона

3

4

5

5 йил

  1.  

Шашка

дона

3

4

5

4 йил

  1.  

Теннис столи (ракетка ва тўр билан)

тўплам

2

4

4

5 йил

  1.  

Стол тенниси тўпи

дона

75

100

100

1 ой

  1.  

Армрестлинг учун стол

дона

1

1

1

6 йил

  1.  

Гири (8, 16 кг. — ҳар биридан)

дона

2

3

3

5 йил

  1.  

Енгил атлетика учун эстафета таёқчалари

дона

10

15

20

3 йил

  1.  

Футбол дарвозаси

тўплам

1

1

1

3 йил

  1.  

Бадминтон ракеткаси

жуфт

5

10

15

1 йил

  1.  

Бадминтон тўри

дона

2

2

2

5 йил

  1.  

Бадминтон устуни

тўплам

2

2

2

10 йил

  1.  

Бадминтон волани

дона

64

100

100

1 ой

  1.  

Енгил атлетика гранатаси 0,5, 0,7 кг.

дона

6

8

10

2 йил

  1.  

Марра устуни (финишная стойка)

жуфт

2

4

6

5 йил

  1.  

Медицинбол (1, 2 кг.)

дона

2

4

6

1 йил

 

Спорт зали мавжуд бўлмаган умумтаълим муассасаларини

спорт анжомлари билан жиҳозлаш

МЕЪЁРЛАРИ

 

Т/р

Спорт анжомлари номи

Ўлчов бир-лиги

Муассаса қуввати

Фойда-ланиш муддати

40 ўрин ва ундан юқори

80 ўрин ва ундан юқори

120 ўрин ва ундан юқори

160 ўрин ва ундан юқори

  1.  

Турли хил гантеллар (2, 4, 6, 8 кг.)

жуфт

1

1

1

1

5 йил

  1.  

Гимнастик гардиш

дона

4

6

8

10

3 йил

  1.  

Гимнастик таёқлар

дона

2

3

4

5

3 йил

  1.  

Секундомер

дона

1

1

1

1

5 йил

  1.  

Футбол тўпи

дона

4

6

8

10

6 ой

  1.  

Баскетбол тўпи

дона

4

6

8

10

6 ой

  1.  

Волейбол тўпи

дона

4

6

8

10

6 ой

  1.  

Гандбол тўпи

дона

4

6

8

10

1 йил

  1.  

Футбол дарвозаси

тўплам

1

1

1

1

3 йил

  1.  

Футбол тўри

жуфт

1

1

2

2

1 йил

  1.  

Волейбол устунлари тўри билан

тўплам

1

1

1

1

5 йил

  1.  

Тросли волейбол тўри

дона

1

1

1

1

2 йил

  1.  

Баскетбол нишони устунли (ҳалқа ва тўр билан)

дона

1

1

1

1

5 йил

  1.  

Насос

дона

1

1

2

2

5 йил

  1.  

Шахмат соатлари

дона

2

2

3

4

5 йил

  1.  

Шахмат

дона

2

2

3

4

5 йил

  1.  

Шашка

дона

2

2

3

4

4 йил

  1.  

Теннис столи (ракетка ва тўр билан)

тўплам

1

1

2

2

5 йил

  1.  

Стол тенниси тўпи

дона

24

24

48

48

1 ой

  1.  

Гири (8, 16 кг. — ҳар биридан)

дона

1

1

2

2

5 йил

  1.  

Бадминтон ракеткаси

жуфт

5

10

15

15

1 йил

  1.  

Бадминтон тўри

дона

2

2

2

2

5 йил

  1.  

Бадминтон устуни

тўплам

2

2

2

2

10 йил

  1.  

Бадминтон волани

дона

64

100

100

100

1 ой

  1.  

Ҳуштак

дона

2

2

2

2

3 йил

  1.  

Енгил атлетика учун эстафета таёқчалари

дона

4

4

6

8

3 йил

 

Умумтаълим муассасаларининг 1-4 синф ўқувчилари учун

спорт анжомлари билан жиҳозлаш

МЕЪЁРЛАРИ

 

Т/р

Спорт анжомлари номи

Ўлчов

бирлиги

Ўлчов бирлиги

Фойдаланиш муддати

1.

Футбол тўплари (4 ўлчамли)

дона

10

6 ой

2.

Баскетбол тўплари

дона

10

6 ой

3.

Гимнастика ҳалқалари

дона

10

3 йил

4.

Ҳалқа ташлагич

дона

4

3 йил

5.

Бадминтон

тўплам

6

1 йил

6.

Гимнастик таёқлар

жуфт

5

1 йил

7.

Кегли

тўплам

2

4 йил

8.

Сават (мўлжалга олиш учун)

дона

4

4 йил

9.

Сакраш учун арқон

дона

10

6 ой

10.

Шашка

дона

4

4 йил

11.

Шахмат

дона

4

5 йил

12.

Хуштак

дона

4

2 йил

13.

Елим гантеллар 100, 500 гр.

жуфт

5

1 йил

14.

Конус

дона

10

4 йил

15.

Гимнастика тўшамаси

дона

5

4 йил

16.

Гимнастика ўриндиғи

дона

5

5 йил

17.

Электрон секундомер

дона

2

5 йил

18.

Марра устуни (финишная стойка)

жуфт

2

5 йил

7. Қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:

 

2021 - 2025 йилларда умумтаълим муассасалари спорт залларини

спорт анжомлари ва ускуналари билан тўлиқ жиҳозлаш

ДАСТУРИ

Ҳудудлар номи

Спорт заллари сони*

шу жумладан йиллар кесимида

2021

2022

2023

2024

2025

Жами, шу жумладан:

9 446

474

944

1 889

2 363

3 776

Қорақалпоғистон Республикаси

663

33

66

133

166

265

Андижон вилояти

752

38

75

150

188

301

Бухоро вилояти

523

26

52

105

131

209

Жиззах вилояти

484

24

48

97

121

194

Қашқадарё вилояти

1 073

54

107

215

268

429

Навоий вилояти

316

16

32

63

79

126

Наманган вилояти

692

35

69

138

173

277

Самарқанд вилояти

1 160

58

116

232

290

464

Сурхондарё вилояти

826

41

83

165

207

330

Сирдарё вилояти

299

15

30

60

75

119

Тошкент вилояти

831

42

83

166

208

332

Фарғона вилояти

919

46

92

184

230

367

Хоразм вилояти

536

27

54

107

134

214

Тошкент шаҳри

372

19

37

74

93

149

 

Umumiy takliflar

262