ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13276 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 03/02/2020 18/02/2020 0
Постановление Президента Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ–4075-сон “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига қўшимча киритиш ҳақида
ID-13276

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги
ПҚ–4075-сон “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини
ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарорига
қўшимча киритиш ҳақида

 

Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги
ПҚ–4075-сон “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қуйидаги таҳрирдаги 61-банд билан тўлдирилсин:

“61. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси (бундан буён – Республика жамғармаси) ташкил этилсин.

Белгилансинки:

а) Республика жамғармасини шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

жамғармаларнинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Республика жамғармаси маблағлари Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг асослантирилган хулосасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарорига асосан ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади.”

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш ____________________ зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                    Ш. Мирзиёев

Umumiy takliflar

268