ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13267 Хокимият Навоийской области 03/02/2020 18/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Санитар тозалашга ихтисослашган корхоналар томонидан тўпланаётган ва амалда олиб чиқиладиган қаттиқ маиший чиқиндилар меъёрларини тасдиқлаш хақида
ID-13267

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон қарори билан тасдиқланган, “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури”нинг 40–банди топшириқларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўпланадиган ва амалда олиб чиқиладиган қаттиқ маиший чиқиндилар меъёрларини аниқлаш борасида экспериментал тадқиқот ва хронометраж ишларини ўтказиш” тадқиқот натижаларини Навоий вилояти ҳудудида амалда жорий этиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиши давлат қўмитасининг 2020 йил 13 январдаги 01-04/1-16-сонли хатини инобатга олиб,

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиши давлат қўмитасининг 2020 йил 13 январдаги 01-04/1-16-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Навоий вилоятида санитар тозалашга ихтисослашган корхоналар томонидан тўпланаётган ва амалда олиб чиқиладиган қаттиқ маиший чиқиндилар меъёрлари иловага асосан тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки, санитар тозалашга ихтисослашган корхоналар томонидан тўпланаётган ва амалда олиб чиқиладиган қаттиқ маиший чиқиндилар меъёрлари:

Санитар тозалаш корхоналари фаолиятларини олдиндан режалаштириш;

чиқинди ташиш техникалари, механизмлар ва ускуналарга бўлган талаб ва эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиш;

санитар тозалаш ташкилотларининг маиший чиқиндиларни йиғиш ва аҳоли пунктларидан олиб чиқиш хизматини кўрсатиш;

юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;

маиший чиқиндиларни утилизация қилиш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш соҳаларининг услублари ва усулларини белгилаш;

чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирларини камайтириш мақсадларида фойдаланилади.

4. Туман (шаҳар) ҳокимликлари вилоят Экология ва атроф муҳитни  муҳофаза килиш бошқармаси (Худайқулов) билан биргаликда, ҳудудларни санитария жиҳатидан тозалаш ишларининг тасдиқланган қаттиқ маиший чиқиндилар меъёрлари асосида ташкил этилишини таъминласинлар.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилингандан кундан бошлаб кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят хокимининг ўринбосари К.Расулов ҳамда вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Ш.Худайқулов зиммаларига юклансин.

Вилоят ҳокими                                                К.Турсунов

 

  • Вилоят ҳокимининг 2020 йил
  • ____ январдаги _____ -сон
  • қарорига илова
  •  

Навоий вилоятида санитар тозалашга ихтисослашган корхоналар томонидан тўпланаётган ва амалда олиб чиқиладиган қаттиқ маиший чиқиндилар меъёрлари.

Методологияга мувофиқ турар жой ва нотураржой бинолар турлари

Ўлчов бирлиги

Қаттиқ маиший чиқиндилар (ҚМЧ) тўпланиши натижалари бўйича ҳисоб бирлиги

(кг/сутка)

1

2

3

1

Уй-жой фонди (кўп қавтли ва якка тартибдаги)

1 киши

0,780

2

Маъмурий бинолар ва бошқа муассасалар (ташкилотлар, офислар,  идоралар, банклар ва бошқалар)

1 ходим

0,205

3

Меҳмонхоналар, ётоқхоналар, дам олиш уйлари ва бошқалар

1 ўрин

0,304

4

Итернатлар, меҳрибонлик уйлари, қариялар уйлари ва бошқалар

1 ўрин

0,241

5

Умумий овқатланиш шаҳобчалари (кафелар, ресторанлар, ошхоналар ва бошқалар

1 ўрин

0,526

6

Мактабгача таълим муассасалари (боғча ва бошқалар)

1 ўрин

0,052

7

Мактаблар, коллежлар, олий таълим муассасалари ва бошқа ўқув муссасалари

1 ўқувчи/

талаба

0,017

8

Поликлиникалар

1 ташрифчи

0,111

9

Касалхоналар, санаториялар, пансионатлар, бошқа тиббий муассасалар

1 ётоқ жой

0,375

10

Театрлар, кинотеатрлар, концерт заллари, кутубхоналар, клублар, автоматлаштирилган ўйин заллари ва бошқалар

1 ўриндиқ жой

0,033

11

Сартарошхоналар, гўзаллик салонлари ва бошқалар

1 ўриндиқ жой

0,159

12

Стадионлар, спорт заллари, спорт майдончалари ва бошқалар

лойиҳа бўйича 1 ўрин

0,0002

13

Бозорлар, супермаркетлар, озиқ овқат дўконлари, универсал дўконлар, ярмаркалар, уй-рўзғор буюмлари дўконлари, савдо повилионлари, киёскалар, чодирлар ва бошқалар

1 м2 савдо майдони

0,073

14

Дорихоналар

1 м2 савдо майдони

0,06

15

Автомобиллар, қайиқлар савдо нуқталари ва бошқалар

1 савдо нуқтаси

2,937

16

Музейлар, кўргазмалар ва бошқалар

1 м2 умумий майдони

0,012

17

Спорт, рақс, ўйин заллари ва бошқалар.

1 м2  умумий майдони

0,002

18

Улгуржи базалар, товарлар базалари, саноат товарлари ва бошқалар

1 м2  умумий майдони

0,056

19

Вокзаллар, автовокзаллар, аэропортлар ва бошқалар

1 м2  умумий майдони

0,004

20

Аҳолига хизмат кўрсатиш маиший уйлари

1 м2  умумий майдони

0,002

21

Кир ювиш, кимёвий тозалаш (химчистка) жойлари, тикувхоналар, поябзал таъмирлаш устахоналари ва бошқалар

1 м2  умумий майдони

0,028

22

Ҳаммом, сауна ва бошқалар

1 м2  умумий майдони

0,018

23

Маиший техника, электрон ускуналарни таъмирлаш устахоналари ва бошқалар

1 иш ўрни

0,351

24

Автотураргоҳлар, автомобил ювиш шаҳобчалари, автомобилларни таъмирлаш устахоналари, ёнилғи қуйиш шаҳобчалари, гаражлар ва бошқалар

1 автомобил жойи

3,894

25

Ҳуқуқий, оммавий тадбирлар жойи

1000 иштирокчи

0,042

Umumiy takliflar

278