ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13226 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 03/02/2020 18/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-13226

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар    ва қўшимча киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сон “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ–586-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ, буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир                                                                                                              П. Бобожонов

         

              Тошкент ш.,

2020 йил “____________,

                  ___-сон

 

 

                                                                Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг

                                                             2020 йил “___” _______ даги ___-сон буйруғига

                                                                 ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

 

1. 25-банддаги “энг кам иш ҳақи миқдорининг икки бараваригача” деган сўзлар “меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 70,3 фоизигача”деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 32-банддаги “энг кам иш ҳақи миқдорининг бир ярим бараваригача” деган сўзлар “меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52,7 фоизигача”деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“40. Маҳкумлар белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизи бўлган суммасигача ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари, шунингдек умрбод озодликдан маҳрум қилиниб, жазони қаттиқ сақлаш шароитларида ўтаётган маҳкумлар ўз ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлардан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизигача бўлган суммага, одатдаги сақлаш шароитларида ўтаётган маҳкумлар ўз шахсий ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлардан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизигача бўлган суммага, жазони енгиллаштирилган сақлаш шароитларида ўтаётган маҳкумлар ўз шахсий ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлардан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52,7 фоизигача миқдордаги бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.”.

4. 47-банддаги “энг кам иш ҳақи миқдорининг икки ярим бараваригача” деган сўзлар “меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 87,9 фоизигача” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 64-банддаги “энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш беш фоизигача” деган сўзлар “меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизигача” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 69-банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга.”.

7. 200-банддаги “энг кам иш ҳақи белгиланган миқдорининг ўн фоизигача” деган сўзлар “меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3,6 фоизигача”деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 202-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“202. Бир ой давомида сарфлашга рухсат этилган пулнинг умумий суммаси қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги керак:

умумий тартибли колонияларда – белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,06 бараваридан;

қаттиқ тартибли колонияларда – белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам  миқдорининг 87,9 фоизидан;

махсус тартибли колонияларда – белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 70,3 фоизидан;

турмаларда–белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан;

тарбия колонияларида, ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида, шунингдек маҳкум биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидаги болалар уйларида болалари бўлган аёллар учун –белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 120 фоизидан.

Ушбу бандда белгиланган миқдордан ортиқча пулга маҳкумлар тиббий хулоса асосида қўшимча равишда озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек кийим ва пойабзал сотиб олиш ҳуқуқига эга.”.

9. 203-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“203. Муассаса бошлиғи янги келган маҳкумга озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 17,6 фоизигача, манзил-колонияларда эса 35,2 фоизигача бўлган  суммада аванс беришга ҳақли.”.

10. 454-банддаги “энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш беш фоизигача” деган сўзлар “меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизигача” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Олий суд билан келишилган.

 

 

Бош прокурор                                                          Н. Йўлдошев

 

2020 йил “___” ________

 

 

Соғлиқни сақлаш вазири                                        А. Шадманов

 

2020 йил “___” _______

 

 

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири                                             Н. Хусанов

 

2020 йил “___” _______

 

 

Олий суд раиси                                                         К. Камилов

 

2020 йил “___”_______

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум
қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча
киритиш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳасига

ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

25. Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки бараваригача бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.

25. Маҳкумлар белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 70,3 фоизигача бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.

Ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ586-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг 75-моддасига киритилган қўшимчаларга асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мазкур Қонунга мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда.

32. Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг бир ярим бараваригача бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

32. Маҳкумлар белгиланганмеҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52,7 фоизигача бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.

 

Ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ586-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг 75-моддасига киритилган қўшимчаларга асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мазкур Қонунга мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда.

40. Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори суммасигача ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.

 

40. Маҳкумлар белгиланганмеҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизи бўлган суммасигача ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари, шунингдек умрбод озодликдан маҳрум қилиниб, жазони қаттиқ сақлаш шароитларида ўтаётган маҳкумлар ўз ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлардан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизигача бўлган суммага, одатдаги сақлаш шароитларида ўтаётган маҳкумлар ўз шахсий ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлардан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизигача бўлган суммага, жазони енгиллаштирилган сақлаш шароитларида ўтаётган маҳкумлар ўз шахсий ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлардан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52,7 фоизигача миқдордаги бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.

Ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ586-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг 75-моддасига киритилган қўшимчаларга асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мазкур Қонунга мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда.

47. Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки ярим бараваригача бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.

 

47. Маҳкумлар белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 87,9 фоизигачабўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.

 

Ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ586-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг 75-моддасига киритилган қўшимчаларга асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мазкур Қонунга мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда.

64. Турмада маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш беш фоизигача бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.

 

64. Турмада маҳкумлар белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизигача бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.

 

Ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ586-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг 75-моддасига киритилган қўшимчаларга асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мазкур Қонунга мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда.

 

 

 

 

 

69. Маҳкумлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

     .......

 

 

                

 

 

              Тўлдирилмоқда

 

 

 

 

69. Маҳкумлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

.......

(ўн иккинчи хатбоши)

 Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Қўшимча Ўзбекистон республикасининг 2019 йил 4 сентябрь кунидаги ЎРҚ-563-сон “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунига мувофиқ,Жиноят-ижроия кодексининг 9-моддасига киритилган қўшимчаларга асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мазкур Қонунга мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда.

200. Маҳкумлар енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилганда, меҳнат нормаси ва меҳнат вазифаларини бажарганда, шунингдек байрам кунлари рағбатлантириш тарзида, маҳкумларга энг кам иш ҳақи белгиланган миқдорининг ўн фоизигача бўлган миқдорда қўшимча пул сарфлашга рухсат этилади.

 

200. Маҳкумлар енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилганда, меҳнат нормаси ва меҳнат вазифаларини бажарганда, шунингдек байрам кунлари рағбатлантириш тарзида, маҳкумларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3,6 фоизигача бўлган миқдорда қўшимча пул сарфлашга рухсат этилади.

 

Ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ586-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг 75-моддасига киритилган қўшимчаларга асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мазкур Қонунга мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда.

 

 

202. Бир ой давомида сарфлашга рухсат этилган пулнинг умумий суммаси қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги лозим:

Умумий тартибли колонияларда — белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг уч бараваридан;

қаттиқ тартибли колонияларда — белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки ярим бараваридан;

махсус тартибли колонияларда — белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки бараваридан;

турмаларда — белгиланган энг кам иш ҳақи миқдориниг бир ярим бараваридан;

тарбия колонияларида, ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида, шунингдек маҳкум биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар ва ЖИЭМдаги болалар уйида болалари бўлган аёллар учун — белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг уч ярим бараваридан.

Ушбу банда белгиланган миқдордан ортиқча пулга маҳкумлар тиббий хулоса асосида қўшимча равишда озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек кийим ва пойабзал сотиб олиш ҳуқуқига эга.

202. Бир ой давомида сарфлашга рухсат этилган пулнинг умумий суммаси қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги керак:

умумий тартибли колонияларда — белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,06 бараваридан;

қаттиқ тартибли колонияларда — белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам 87,9 фоизидан;

махсус тартибли колонияларда — белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 70,3 фоизидан;

турмаларда — белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан;

тарбия колонияларида, ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида, шунингдек маҳкум биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар  ҳамда жазони ижро  этиш муассасаларидаги болалар уйларида болалари бўлган аёллар учун — белгиланган  меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 120 фоизидан.

Ушбу бандда белгиланган миқдордан ортиқча пулга маҳкумлар тиббий хулоса асосида қўшимча равишда озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек кийим ва пойабзал сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ586-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг 75-моддасига киритилган қўшимчаларга асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мазкур Қонунга мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда.

203. ЖИЭМ бошлиғи янги келган маҳкумга озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик фоизигача, манзил-колонияларда эса — тўлиқ миқдоригача бўлган суммада аванс беришга ҳақли.

203. Муассаса бошлиғи янги келган маҳкумга озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 17,6 фоизигача, манзил-колонияларда эса 35,2 фоизигача бўлган суммада аванс беришга ҳақли.

Ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ586-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг 75-моддасига киритилган қўшимчаларга асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мазкур Қонунга мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда.

454. Умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларига ўтказилган маҳкумлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш беш фоизигача пул сарфлаш;

 

454. Умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларига ўтказилган маҳкумлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизигача пул сарфлаш;

 

Ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ586-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг 75-моддасига киритилган қўшимчаларга асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мазкур Қонунга мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда.

 

         Вазирнинг

биринчи ўринбосари                                                                                                            А.А. Ташпўлатов

Umumiy takliflar

247