ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13211 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 03/02/2020 18/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-13211

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартибқоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ–558-сон “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ–567-сон “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ, буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 175-сон буйруғи (рўйхат рақами 2456, 2013 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир                                                                                         П. Бобожонов

             

             Тошкент ш.,

              2020 йил “___________,

                               ___-сон

                                                                      Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг

                                                                    2020 йил “___ _______ даги ___-сон буйруғига

                                                               ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча 

 

1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. ТҲда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишини, ўз мажбуриятларини бажаришини, уларнинг ажратиб қўйилишини, алоҳида-алоҳида жойлаштирилишини, шунингдек ЖК, ЖИК, ЖПК, ва Қонунда назарда тутилган бошқа вазифалар бажарилишини таъминлайдиган режим ўрнатилади.”.

2. 29-банддаги “Руҳий бузилишлари мавжуд бўлган шахслар”деган сўзлар “Руҳий ҳолати бузилган шахслар” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 30-банддаги “Руҳий касалликка чалинган шахсларга” деган сўзлар “Руҳий ҳолати бузилган шахсларга” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4.  Қуйидаги мазмундаги 168 1-банд билан тўлдирилсин:

“168 1. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар тергов ҳибсхонасининг маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида жазони ўташ учун жўнатилади.

Ушбу муддат давомида маҳкум:

қариндошлари ёки бошқа шахслар билан бир марта қисқа муддатли учрашиш;

ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, ўн беш дақиқа давом этадиган бир марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эга.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар суд ҳукми билан белгиланган режимнинг турига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларига жўнатилади.

Қисқа муддатли учрашув ва телефон орқали сўзлашув тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб-қоидаларида белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.”.

5. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигиҳамда Олий суди билан келишилган.

 

Бош прокурор                                                                                Н. Йўлдошев

 

2020 йил “___” ________

 

Соғлиқни сақлаш вазири                                                            А. Шадманов

 

2020 йил “___”__________

 

Бандлик ва меҳнат                                                                      Н. Хусанов

муносабатлари вазири

 

2020 йил “___”__________

 

Олий суд раиси                                                                            К. Камилов

 

2020 йил “___”__________

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси бўйича

ҚИЁСИЙ  ЖАДВАЛ

 

Амалдаги тахрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

 2. ТҲда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқлари,  эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишини, ўз мажбуриятларини бажаришини, уларнинг ажратиб қўйилишини, алоҳида-алоҳида жойлаштирилишини, шунингдек, ЖПК, ЖК, ва Қонунда назарда тутилган бошқа вазифалар бажарилишини таъминлайдиган режим ўрнатилади.

 2. ТҲда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишини, ўз мажбуриятларини бажаришини, уларнинг ажратиб қўйилишини, алоҳида-алоҳида жойлаштирилишини, шунингдек ЖК, ЖИК, ЖПК, ва Қонунда назарда тутилган бошқа вазифалар бажарилишини таъминлайдиган режим ўрнатилади.

 Қўшимча Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 16 январдаги 08/УМ-20-20-сон хатига асосан киритилмоқда.

 29. Руҳий бузилишлари мавжуд бўлган шахслар, жумладан ТҲ ходимларига ва ТҲда сақланаётган бошқа шахсларга тажовуз қилишга мойил бўлган шахслар камераларга психиатр ва психологнинг тавсиясига кўра жойлаштирилади.

 

 29. Руҳий ҳолати бузилган шахслар, жумладан ТҲ ходимларига ва ТҲда сақланаётган бошқа шахсларга тажовуз қилишга мойил бўлган шахслар камераларга психиатр ва психологнинг тавсиясига кўра жойлаштирилади.

 

 Ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ–567-сон “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 184-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мазкур қонунга мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда.

 30. Қонунга мувофиқ, қамоққа олинганлар ЖК 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган бўлса, прокурорнинг қарорига ёки суднинг ажримига кўра ТҲнинг бир кишилик камерасида сақлаб турилиши мумкин. Бу чора вояга етмаганларга, олтмиш ёшдан ошган шахсларга, шифокорнинг ёзма хулосаси билан тасдиқланган оғир касалларга ва руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

 30. Қонунга мувофиқ, қамоққа олинганлар ЖК 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган бўлса, прокурорнинг қарорига ёки суднинг ажримига кўра ТҲнинг бир кишилик камерасида сақлаб турилиши мумкин. Бу чора вояга етмаганларга, олтмиш ёшдан ошган шахсларга, шифокорнинг ёзма хулосаси билан тасдиқланган оғир касалларга ва руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

 Ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ–567-сон “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 184-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мазкур қонунга мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда.

    168 1. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар тергов ҳибсхонасининг маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида жазони ўташ учун жўнатилади.

    Ушбу муддат давомида маҳкум:

  қариндошлари ёки бошқа шахслар билан бир марта қисқа муддатли учрашиш;

   ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, ўн беш дақиқа давом этадиган бир марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эга.

 Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар суд ҳукми билан белгиланган режимнинг турига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларига жўнатилади.

 Қисқа муддатли учрашув ва телефон орқали сўзлашув тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб-қоидаларида белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.

 Қўшимча Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”гиЎРҚ–558-сон Қонунига мувофиқ киритилмоқда.

 

           Вазирнинг

биринчи ўринбосари                                                                                                                        А.А. Ташпулатов

 

Umumiy takliflar

194