ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13171 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 31/01/2020 15/02/2020 1
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Польша Республикаси билан ҳамкорликда in-vitro усулида картошка уруғлиги етиштиришни ривожлантириш тўғрисида
ID-13171

         Картошка уруғчилиги тизимини янада такомиллаштириш, соҳада халқаро ҳамкорликни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикалари ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасида картошка уруғчилигини ривожлантиришда инновацион технологияларни жорий қилиш, юқори сифатли, ҳосилдор, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, вируслардан ҳоли, рақобатбардош уруғлик картошка етиштириш билан импорт қилинадиган картошка уруғлик ҳажмини кескин қисқартириш ҳамда янги ишчи ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги элчихонаси,  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон савдо саноат палатаси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:

Польша Республикаси, Польша давлат банклари томонидан 8 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция киритиш;

ушбу лойиҳа доирасида стандарт талабларга мувофиқ уруғлик картошка туганакларини кўпайтиришнинг замонавий in-vitro лабораторияси ва уруғлик картошка кўпайтириш маркази (кейинги ўринларда – Марказ деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

         2. Қуйидагилар:

Марказнинг Қашқадарё вилояти Китоб туманида in-vitro усулида мини туганакларни етиштириш прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

         Марказ томонидан in-vitro усулида ишлаб чиқарилган юқори авлодли уруғлик картошка мини туганакларини республиканинг картошка етиштиришга ихтисослаштирилган туманларига ҳамда Марказнинг кўргазма даласига жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         3. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Марказ фаолиятини амалга ошириш учун тупроқ-иқлим шароити уруғлик картошка етиштиришга мос, комуникация инфратузилмасини ташкил этишга қулай бўлган жами 254 гектар, шундан маъмурий ва лаборатория биноси, совиткичли омборхоналар ҳамда иссиқхоналар қуриш учун 4 гектар ер майдони ажратилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси тизимидаги Биоорганик кимё институти ва Картошка етиштирувчилар уюшмаси Марказ томонидан олиб келинган ҳамда етиштирилган ташқи ва ички бозорларда харидоргир бўлган картошка навларини белгиланган тартибда танлаб олишни ташкиллаштирсин ва районлаштириш чораларини кўрсин.

5. Картошка етиштирувчилар уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ихтисослашган туманлар томонидан етиштирилиши режалаштирилган юқори авлодли картошка уруғликларига бўлган талабидан келиб чиқиб, буюртмалар портфелини шакллантириб Марказга тақдим этиб борсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази, Картошка етиштирувчилар уюшмаси икки ой муддатда картошканинг юқори авлодли уруғларини етиштиришга ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарини танлаб олиш меъзонлари асосида тартиб ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда танлаб олинган уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарига Марказдан уруғлик картошка харид қилиш учун  ҳисобланган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағида жамланган вақтинча бўш маблағлар ҳисобидан, истисно тариқасида, тижорат банкларига ҳар йили 1 мартга қадар йиллик 8 фоиз ставкада бир йил муддатга депозитга жойлаштирсин.

тижорат банкларига картошка уруғлиги етиштиришга ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарига йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратиш тавсия этилсин.

8. Уруғлик картошка етиштиришга жалб этилган қишлоқ хўжалиги корхоналарига ажратиладиган кредитлар бўйича ҳисобланадиган фоиз ставкасининг 50 фоизи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси:

Марказ ва уруғчиликка ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан очиқ майдонларга уруғлик картошкани экилишидан бошлаб ҳосил етиштирилишигача бўлган агротехнологик давр мобайнида, белгиланган тартибда акредитланган лабораторияларда вирусли ва бошқа касалликлар билан зарарланганлиги бўйича даврий равишда камида уч марта дала кузатувлари ва лаборатория текширувларини олиб борсин ҳамда таҳлилларнинг ишончлилиги бўйича жавобгарлиги қатъий белгилаб қўйилсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази, Картошка етиштирувчилар уюшмаси билан биргаликда Марказ ҳамда уруғчиликка ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг уруғлик майдонларини апробациядан ўтказиш чораларни кўрсин.

         10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази Марказ мутахассислари билан ҳамкорликда:

         республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, картошка навларини танлаш, агротехник тадбирларни ўтказиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиб, уруғчиликка ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказилишини таъминласин.

      уруғлик картошка етиштириш учун ишлаб чиқилган технологик харита асосида ер танлашдан бошлаб ҳосилни йиғиштириб олишгача бўлган даврда уруғчиликка ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарига доимий маслаҳатлар бериб борсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Картошка етиштирувчилар уюшмаси 2020 йил давомида картошка уруғчилиги соҳасида фаолият олиб бораётган олим ва мутахассислар ҳамда картошка уруғчилигига ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларини Польша Республикаси тажрибасини чуқур ўрганиш мақсадида, ушбу мамлакатга сафар уюштириш бўйича таклиф киритсин.

12. “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ўзбекэнерго” АЖ Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Марказ томонидан ташкил этилаётган иссиқхона, in-vitro лаборатория ҳамда совиткичли омборхоналарга талаб этиладиган табиий газ ва электр энергияси билан белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини таъминласин.

13. “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари уруғчиликка ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарига талаб этиладиган минерал ўғитларни белгиланган тартибда биржа савдолари орқали етказиб беришни ташкил этсин.

“Ўзбекнефтегаз” АЖ уруғчиликка ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарига талаб этиладиган ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини республикада шаклланган нархларга 10 фоиз устама қўллаган ҳолда етказиб берилишини таъминласин.

14. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йилнинг 1 январига қадар Марказ томонидан 3-иловага мувофиқ шакллантирилган рўйхат бўйича олиб кирилаётган томчилатиб, ёмғирлатиб ва спринклерли суғориш тизимлари ускуналари, қишлоқ хўжалик техникаси, уруғлик картошка намуналари, замонавий лаборатория ускуналари ва материаллар, кимёвий реагентлар, кимёвий воситалар, минерал ўғитлар, шунингдек, иссиқхона комплекслари, совуқхоналар ва бошқа омборхоналар қурилишига керакли ускуналар, материаллар, қурилиш материаллари, транспортировка, қадоқлаш, қайта ишлаш, картошкани саралаш учун зарур бўлган материаллар ва жиҳозлар божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Марказнинг буюртманомаларига асосан Польша Республикасидан ёлланиб ишлаш мақсадида жалб этилган хорижий мутахассисларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига консуллик  ва бошқа йиғимларни ундирмасдан белгиланган тартибда кириш визаларининг расмийлаштирилишини таъминласин.

16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказнинг буюртманомаларига асосан ишлаш мақсадида жалб этилган хорижий мутахассисларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига давлат божини ундирмасдан белгиланган тартибда кўп марталик визалар беришни ва узайтиришни, вақтинча яшаш жойи бўйича прописка қилишни ва вақтинча пропискани узайтиришни таъминласин.

17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Вахабов ва Қашқадарё вилояти ҳокими З.Мирзаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

 

А.Арипов

 

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” _______ даги _____-сон қарорига
1-ИЛОВА
             
 Қашқадарё вилоятида in-vitro усулида уруғлик картошка етиштиришнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
             
Т/р Уруғлик авлоди Майдон,
га
 Бир гектарга экиладиган 
уруғлик миқдори, 
минг дона/тонна
Ҳосилдорлик, дона, ц/га Ялпи ҳосил,
 тонна
Олинган ҳосил авлоди
Марказ томонидан
1 Дастлабки материал (in-vitro ўсимликлар) 4     8 млн дона Дастлабки материал (минитуганак)
2 Дастлабки материал (минитуганак) 200* 80 минг дона 250 5000 Супер супер элита
Картошка етиштирувчилар уюшмаси таркибидаги ихтисослашган фермер хўжаликлари томонидан ҳамда
Марказнинг кўргазма далаларида
3 Супер супер элита 1700 3,0 200 34000 Супер элита
4 Супер элита 11300 3,0 200 226000 Элита
  * - 100 гектар алмашлаб экиш учун        
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” _______ даги _____-сон қарорига
2-ИЛОВА
         
Марказ томонидан in-vitro усулида ишлаб чиқарилган юқори авлод уруғлик картошка туганакларини республиканинг картошка етиштиришга ихтисослаштирилган туманларга ҳамда марказнинг кўргазма даласига жойлаштириш кўрсаткичлари
         
Т/р Уруғлик авлоди Жами майдон Супер супер элита майдони Супер элита майдони
1 Китоб 2316 345 1971
  шундан марказда 20 10 10
2 Қўрғонтепа 638 95 543
3 Шахрисабз 443 66 377
4 Янгиқўрғон 739 110 629
5 Булунғур 1820 271 1549
6 Зомин 295 44 251
7 Бахмал 524 78 446
8 Бўстонлиқ 1813 270 1543
9 Сўх 1007 150 857
  Жами 9595 1429 8166

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” _______ даги _____-сон қарорига

3-ИЛОВА

 

Ўзбекистонда картошка уруғлиги етиштиришни ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш учун техникалар, мосламалар, инвентарлар ва кимёвий препаратлар

РЎЙХАТИ

 

Дала техникалари

 

Техниканинг номи

(бошқа корхоналарнинг аналогларига рухсат берилади)

Техник маълумотлар

1

John Deere 8320R

320 KM

2

John Deere 6175

175 KM

3

John Deere 6175

175 KM

4

John Deere 6155

155 KM

5

John Deere 6155

155 KM

6

John Deere 6120 +юкловчи

120 KM

7

John Deere 6120 + юкловчи

120 KM

8

Gaspardo Atilla 300/7

3,0 м / 7 ричаг

9

Kverneland PG

7 корпус

10

Farmet Kompaktomat K 500 PS

7,0 m

11

Сепувчи Rauch AXIS M 30.2 W

Ҳажми – 3,0 тн, иш кенглиги – 30 м

12

Экиш агрегати Grimme GB 430

4 қатор, 3,0 тонна

13

Экиш агрегати Grimme GB 430

4 қатор, 3,0 тонна

14

Транспорт тиркамаси  Metaltech DB 14000

14 тоннагача

15

Транспорт тиркамаси Metaltech DB 14000

14 тоннагача

16

Транспорт тиркамаси Metaltech DB 14000

14 тоннагача

17

Транспорт тиркамаси Metaltech DB 14000

14 тоннагача

18

Grimme GH 400

4 қатор

19

Grimme GH 400

4 қатор

20

Grimme GH 400

4 қатор

21

Grimme GH 400

4 қатор

22

Пуркагич Hardi Commander 5500

Иш кенглиги 30 м, ҳажми 5500 л.

23

Ковлагич Grimme SE 150-60

2-қаторли

24

Ковлагич Grimme SE 150-60

2-қаторли

25

Сават Grimme RH 20 combi

Ҳажми 20 м3

26

Поддон-яшикларни тўлдириш мосламаси Grimme GBF

 

27

Юк кўтаргич Nissan

3,5 тн.

28

Юк кўтаргич Nissan

3,5 тн.

29

Поддон-яшиклар 4.000 шт.

Ҳажми 1,0 тн.

 

Ўсимликларни ҳимоя қилиш препаратлари

 

Гуруҳи

Перепарат номи

Таъсири

Сарфи

1

Тайёрлаш

Moncut

Аралашма: картошка ризоктониози

0,8 л/га

2

Herbicyd

Bandur 600 S.C.

Гербицид –бир паллали ва икки паллали бегона ўтлар учун

3 л/га

 

 

Command 480 EC

Гербицид –бир паллали ва икки паллали бегона ўтлар учун

0,1 л/га

3

 

Mancolaxyl

Фунгицид - альтернариоз, картошка чириш касалликлари

2,5 кг/га

 

 

Sacron

Фунгицид - альтернариоз, картошка чириш касалликлари

0,2 кг/га

 

 

Mospilan

Инсектицид – колорада қўнғизи, ширалар

0,08 кг/га

 

 

Axidor

Фунгицид  - картошка чириш касалликлари

2,5 л/га

 

 

Altima

Фунгицид  - картошка чириш касалликлари

0,4 л/га

 

 

Tazer

Фунгицид  - картошка чириш касалликлари

0,5 л/га

 

 

Teppeki

Инсектицид - колорада қўнғизи

0,16 кг/га

 

 

Karate Zeon

Инсектицид – колорада қўнғизи, ширалар

0,2 л/га

 

 

Cabrio Duo 118 EC

Фунгицид - альтернариоз, картошка чириш касалликлари

2,5 л/га

 

 

Proteus

Инсектицид – колорада қўнғизи, ширалар

0,4 л/га

 

 

Reboot 66 WG

Фунгицид - альтернариоз, картошка чириш касалликлари

0,45 кг/га

 

 

Narita

Фунгицид - альтернариоз, картошка чириш касалликлари

0,5 л/га

 

 

Zorvec Enicade

Фунгицид - альтернариоз, картошка чириш касалликлари

0,15 л/га

 

 

Infinito

Фунгицид - альтернариоз, картошка чириш касалликлари

1,6 л/га

 

 

Leimay 200 S.C.

Фунгицид - альтернариоз, картошка чириш касалликлари

0,5 л/га

4

 

Reglone

Фунгицид - альтернариоз, картошка чириш касалликлари

5 л/га

 

 

Ranman Top

Десикант

0,5 л/га

 

Ўғитлар (200 га)

Ўғит номи

Сарфи [кг/га]

N

P

K

S

Mg

Жами, тн

Saletrosan 26

350

91

0

0

45

0

70

Polifoska 5 NPK(MgS) 5-15-30-(2-7)

1000

50

150

300

20

70

200

 

Лаборатория жиҳозлари

Номи

Дона

1

Autoklaw минимум 150 л.

2

2

Ламинар камера

60

3

Ламинар камера стерилизатори

65

4

Кичик предметларларни стериллаш мосламаси

2

6

Biohit пипетка (комплект)

2

7

Biohit пипетка (комплект)

3

8

Тарози 1-5 кг 0,1 гр гача аниқлик билан

1

9

Аналитик тарози max 120/250 гр

1

10

Тарозилар учун стол

1

11

Магнитли аралаштиргич

2

12

Таймерли бактерицид лампалар

30

13

Совутгич музлатгич камараси билан

2

14

Микротўлқинли иситгич

1

15

pH ўлчагич

2

16

Катта аравалар

20

17

Ламинар камералар учун аравалар

60

18

Озон генератори

1

19

Сув тозалаш тизими

1

20

Озуқа муҳити тайёрлаш ва меъёрлаш моддалари

1

21

Микроскоп

1

22

Ҳаво тозалаш тизими

1

23

Лабораторияни мониторинг қилиш тизими 

1

24

Ювуш мосламалари

2

25

Микро кўпайтириш учун қадоқлаш (ўсимлик ўстириш учун контейнерлар)

100 000

25

Электроплита 

1

 

 

Лаборатория учун мебеллар

1

Шкафлар

5  

2

Столлар

3

Озуқа муҳити хонаси учун шкафлар

4

Айлангич стуллар

60 

5

Фитотрон учун жавонлар

150 

6

Саватлар

750

Ижтимоий қисм

1

Столлар

10

2

Стуллар

65

3

Кийим-кечак шкафи

30

4

Ёзув столи

4

5

Мебель (комплект)

4

Офис учун жиҳозлар

1

Компьютер/оргтехника (комплект)

4

 

Реагентлар

Номи

Кг

Аралашма № 1

Azotan amonowy - Аммиакли селитра

400

Azotan potasowy - Калийли селитра

500

Siarczan magnezowy- Сульфат магний

100

Potasu diwodorofosforan - Калий дигидрофосфат

40

Chlorek wapniowy - Кальций хлорид

20

Аралашма 2

Siarczan manganowy – Марганецли сульфат

4

Jodek potasu - Калийли йод

2

Siarczan cynkowy - Сульфат цинк

2

Chlorek kobaltowy - Кобальт хлорид

2

Siarczan miedziowy – Мис купороси

2

Kwas borowy – Борот кислотаси

2

Molibdenian sodowy – Натрий молибдати

2

Аралашма № 3

Siarczan żelazowy - Темир сульфат

6

Wersenian dwusodowy – Эдетат динатрий

6

Витаминлар

Тиамин

2

Глицин

2

Никотин кислота

2

Пиридоксин

2

  

Mesoinozytol – мезоинозитол

24

 

Казеин ферменти гидролизати

200

Пептон К

200

Агар

3000

Сахароза

8000

PGM

                    900

Регуляторлар

GA3

                   1,00

NAA

                   1,00

KIN

                   1,00

IBA

                   1,00

BAP

                   1,00

 

Диагностика лабораторияси

 

Номи

Модель

Каталог бўйича №

дона

1

ELISA reader

EPOCH 2

 

1

2

Real time

Biorad Touch

1855196  1851148

1

3

Инкубатор (силкитгичли)

Heidolph 1000

 

1

4

Магнитли аралаштиргич

IKa

 

2

5

Socorex кўпканалли пипеткалар

 

 

3

6

Dygestorium 120 см

 

 

1

7

Музлатгичли лаборатория совутгичлари

Liebherr

 

2

8

Ламинар камера

Thermo MSC Advantage 1.5

51028226, 50116444, 51900912

1

9

Пипеткалар тўплами Biohit

Biohit Proline Plus

 

2

10

Bioxit кўпканалли пипеткалар - тўплами (3 дона)

Biohit Proline

 

2

 11

ДНК ўлчаш учун Nanodrop

 

 

1

12

Стол мини-центрифуга

Eppendorf

 MiniSpin

1

13

Вакуумли насос

AgaLabor

PL 2/4

1

14

Стол совутгичли центрифуга

Eppendorf

 

1

15

Термоблок + иккита иситгичли блоклар

Stuart

K-9462

1

16

Shaker PST-100HL (Biosan)

Biosan

PST-100HL

1

17

Центрифуга Microspin 12 (Biosan)

Biosan

Micro 12

2

18

Polymax 2040 Heidolph титратгичи билан

Heidolph

 

1

19

Shaker PST-60HL-4 (Biosan)

Biosan

PST-60HL-4

1

 20

Тарозилар PS 200/2000.R2

 

Radwag

1

21

Газ горелкаси

Fuego SCS pro

 

2

22

рН метр + кондуктометр

Metler toledo

 

1

23

Микротўлқинли иситгич

 

 

1

24

Vortex

Vortex 1 - IKA

IKA

1

25

Leaf juice press, combined (барг преслагич)

MEKU Pollaehne

1.0200

2

26

Tuber juice press (туганак преслагич)

MEKU Pollaehne

1.0300

1

27

Лаборатория шишалари учун электрон буфер блоки (Диспансер)

MEKU Pollaehne

1.0204

3

 28

Компютер техникаси

 

 

2

 

Сарфланадиган материаллар

Номи

дона

рН-метр, ph 4 ва 7, учун Калибровкали буферлар

18

Клизма учун пипеткалар

30

Парафильм

20

Ўлчов стакани

60

Стериллаш учун мосламалар

600

Маркерлар

150

Перчаткалар (100 доналик қадоқда)

1000

Юз учун маскалар (100 доналик қадоқда)

1000

Қоғоз стерилизациялаш учун фольга

150

Алюмин фольга

60

Аналитик тарози  NaOH i HCl 10 донадан

60

Скальпел (100 доналик қадоқда)

200

Лаборатория шиша идишлари

30

Ўлчов колбалари

60

Хирургия халатлари (кўк пачкада 10 донадан)

1000

Лаборатория қалпоқчалари, 50 талик қадоқда

50

Бир марталик оёқ кийим, 50 талик қадоқда

50

Скальпель учун ручка

360

Лаборатория қичқичлари

360

Жихозлар учун метал столлар

90

   

Шиша фильтрлар

150

Шприц учун фильтрлар

900

ELISA микропластинкалар

30 коробок

Пробиркалар

300

2 мл

9000

0.5 мл

7500

0,2 мл

7500

Real Time учун пластинкалар

750

Real time учун фольгалар

750

Falcony 15 мл

7500

Falcony 50 мл

7500

Real Time учун реагентлар

15

ДНК ажратиш учун реагентлар

60

Вируслар учун ELISA тўпламлари

30

 

Иссиқхона жиҳозлари

Номи

Сони

Бирлиги

Тавсифи

1

Иссиқхона

4

га

4 гектарда иссиқхона, конструкциялар, пленкалар, двигателлар, қувват агрегатлар, суғориш системалари, столлар, жавонлар ва бошқалар.

2

Микротуганакларни тўплаш учун мосламалар

6

дона

 

3

Яшиклар

150 000

дона

 

4

Торф

160 000

қоп

 

5

Ўғит

2500

кг

 

6

Ўсимликларни ҳимоя қилиш препаратлари

 

 

 
 

7

Горшоклар

 100 000

дона

 

8

Торф

 100 000

литр

 

9

Ўғитлар

1000

кг

 

10

Previcur

100

литр

 

Бошқа мослама ва техникалар

1

Картошка сақлаш учун 10 000 тоннали сиғимга совутгичли омборхона

Комплект, шу жумладан метал конструкциялар, қопламалар, совутгич агрегатлари, автоматика, эшиклар ва бошқалар.

2

Енгил автомобиль

3 дона

3

Микроавтобус - multivan

1 дона

4

Автомобиль pick up

1 дона

5

Автозаправка (5 минг литрли сиғим)

1 дона

6

Иситиш мосламаси

3 комплект

7

Электрогенератор

3 дона

8

Лаборатория учун пардозлаш материаллари

комплект

9

Хизмат уйи учун пардозлаш материаллари

6 комплект

10

Хизмат уйи учун жиҳозлар (мебель, техника)

6 комплект

11

Пропан-бутан гази учун сиғим

1 дона

12

Далани суғориш тизими

комплект

 

Umumiy takliflar

138