Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1317 O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambag'allikni qisqartirish vazirligi 28/11/2018 13/12/2018 2

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-1317

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, бозор механизмларини жорий қилиш, энг асосийси маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида деҳқонларда ерга ва етиштирилган маҳсулотга бўлган эгалик хисси ўзгарди.

Шу билан бирга, олиб борилаётган изчил ислоҳотларга қарамасдан, сабзавот, полиз, мева ва узум (кейинги ўринларда мева-сабзавот деб юритилади) маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фаолиятида, айниқса ердан самарали ва оқилона фойдаланиш, иқтисодий самарадорликни таъминлаш ҳамда ҳисоботларни тўғри юритишда бир қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Хусусан:

биринчи, солиқ ва статистика идораларидан ўз вақтида рўйхатдан ўтмаслик ҳамда тижорат банкларида ҳисоб рақами очмаслик оқибатида 15-20 фоиз мева-сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ягона ер солиғини умуман тўламасдан келган;

иккинчи, мева-сабзавотчилик фермер хўжаликларининг 20-25 фоизи томонидан статистик ҳисоботлар тўғри юритилмаган ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ва уни сотишдан олинган даромад миқдори акс эттирилмасдан ҳисоботлар тақдим қилинган;

учинчи, йиллар давомида солиққа тортиш тизими такомиллашмагани оқибатида хусусийлаштирилган иссиқхоналар, мева-сабзавот етиштиришга мўлжалланган ерларнинг 10-15 фоизи қаровсиз ташлаб қўйилган. Айниқса, эски, иқтисодий самара бермайдиган боғлар ва токзорлар реконструкция қилинмаган;

тўртинчи, ер майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, экспортбоп юқори даромад берадиган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмини ошириш ва самарадорликни таъминлашда иқтисодий дастаклар ҳамда механизмлардан етарли даражада фойдаланилмаган.

Мева-сабзавотчилик тармоғини барқарор ривожлантиришни ҳамда мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, юқори сифатли ва рақобатбардош бўлган экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун соддалаштирилган ягона ер солиғи ставкаси жорий этилиши юзасидан таклифлари маъқуллансин.

2.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун 2019 йил 1 январдан бошлаб, иловага мувофиқ соддалаштирилган ягона ер солиғи ставкаси жорий этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ҳамда самарасиз солиқ
ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини бекор қилиш бўйича ишчи комиссия Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун:

2019 йил 1 январдан бошлаб, соддалаштирилган ягона ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини жорий қилиниши;

бошқа фаолият турлари бўйича олган даромадлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ тўлаш механизмлари қўлланилиши;

ер солиғини ҳисобот йилининг 1 июлига қадар – йиллик солиқ суммасининг 40 фоизи, ҳисобот йилининг 1 ноябрига қадар – солиқ суммасининг қолган қисми тўланиши назарда тутилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳар йили 1 март холатига мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва уларнинг ер майдонлари тўғрисида ягона рўйхатни шакллантирсин.

5. Давергеодезкадастр қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 февралга қадар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг ер майдонлари тўғрисидаги маълумотларни ўзаро электрон маълумотларни интеграция қилишни йўлга қўйиш мақсадида дастурий таъминотни ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқиб тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммаларига юклатилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                         Ш. Мирзиёев


Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил “___” ____ даги ____-сон қарорига илова

1.1-жадвал

Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун соддалаштирилган ягона ер солиғининг базавий ставкалари

Т/р

Ҳудудлар
номи

Ягона ер солиғи ставкаси, сўмда

1-тоифали, 1 га ер учун

суғориладиган
ерлар

суғорилмайдиган ерлар

1

Қорақалоғистон Республикаси

33 543,2

7 187,5

2

Андижон

50 908,2

7 461,2

3

Бухоро

44 127,8

7 240,4

4

Жиззах

37 177,2

7 240,4

5

Қашқадарё

38 000,6

7 603,8

6

Навоий

35 765,0

7 240,4

7

Наманган

52 456,1

7 603,8

8

Самарқанд

53 633,7

8 121,3

9

Сурхондарё

57 210,2

7 187,5

10

Сирдарё

31 963,1

7 744,1

11

Тошкент

53 737,2

9 476,0

12

Фарғона

47 306,4

7 461,2

13

Хоразм

40 762,9

7 187,5


1.2-жадвал

Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун соддалаштирилган ягона ер солиғининг базавий ставкаларига тузатувчи коэффициентлар

Ернинг тоифалари

Балл-бонитет

Коэффициентлар

I

 

0-10

 

(базавий ставка)

 

II

 

11-20

 

1,50

 

III

 

21-30

 

2,25

 

IV

 

31-40

 

3,29

 

V

 

41-50

 

4,67

 

VI

 

51-60

 

6,78

 

VII

 

61-70

 

9,00

 

VIII

 

71-80

 

11,68

 

IX

 

81-90

 

14,36

 

X

 

91-100

 

17,50

 

 

Баҳоланмаган ерлар

 

4,67

Umumiy takliflar: 0

1664