Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13085 Оқдарё тумани ҳокимияти 29/01/2020 13/02/2020 1

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари хамда тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш хақида.
ID-13085

 Туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари хамда тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш  хақида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан утказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами,2003 йил 1-2-сон) ижросини таъминлаш максадида (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,1993 йил 9-сон,320-модда ) 6-моддасига асосланиб,”Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6,25-моддаларига қўлланиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН :

          1.Туман худудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт  воситалари ва  уларга тегишли тиркамалар тегишли тартибда  мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

    2.Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

     а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар,автобуслар ва ўтириладиган жойлари сони 8 та ва ундан ортик бўлган (хайдовчининг ўриндиғидан ташкари) одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари,йирик габаритли,оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалари-бир йилда икки марта

     б) ишлаб чикарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чикарилган йили хам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур карорнинг « “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари»)  – икки йилда бир марта

     в) ишлаб чиқарилган йилини хисобга олган холда чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари,шунингдек ишлаб чиқарилган вакти аникланмаган транспорт воситалари (мазкур карорнинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташкари ) –бир йилда бир марта,

    г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда 

    3. Мазкур қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг  техник кўриги:,

    биринчи марта -2020 йилнинг 1 мартдан 30 июнгача,

    иккинчи марта – 2020 йилнинг 1 сентябридан 31 октябргача ўтказилсин,

    Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2020 йилнинг 1-мартидан 30-июнгача ўтказилсин,  

    Жисмоний шахсларга тегишли булган транспорт воситаларининг техник кўриги 2020 йилнинг 1-январдан 31- августгача  ўтказилсин.     

     4. Туманда  техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофик,юридик шахсларга тегишли булган транспорт воситаларини 2020 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жавдали 2-иловага мувофик  тасдиклансин.

   5.Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автобус,ўриндиклар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (хайдовчининг ўриндиғидан ташкари) одамларни

мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари,йирик габаритли,оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари хамда уларнинг тиркамаларини Самарканд вилояти ИИБнинг 2016 йил 14 февралдаги № 13-сонли фармойишига асосан «JV МАN АVТО Uzbеkistоh» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонада техник кўрикдан ўтказилиши,уларга қўшма корхонанинг сервис  ва диллерлик марказида,бошка турдаги транспорт воситаларини «Самарканд Автотеххизмат » ОАЖга карашли тумандаги Агротехсервис МТПда техник кўрикдан ўтказилиши тавсия этилсин.

       6.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиклаш тўғрисида»ги қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими,Миллий хавфсизлик хизматининг харбий бўлинмалари транспорт мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

        7.Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш хаклари сакланиб қолинсин.

       8.Карор расмий матбуотда эълон қилинган кундан кучга киради.

       9.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари в.б. А.Хайдаров зиммасига юклатилсин.

 

 

  Туман хокими                                                                                     Ф.Абилов

                                             

 

Umumiy takliflar: 0

303