ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13041 Ассоциация «Узпромстройматериалы» 28/01/2020 12/02/2020 0
Распоряжение Кабинета Министров
Жиззах вилоятида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаси доирасида махсус турдаги ускуна импортига лицензия олиниши тўғрисида
ID-13041

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ФАРМОЙИШИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 1 декабрдаги 959-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги 81-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Масъулияти чекланган жамият шаклида “Нuaxin Cement Jizzakh” хорижий корхонаси ва “Frontier Technology Corporation” компанияси (США) ўртасида 2019 йил 12 декабрда тузилган HXCJZK-2019-016-сон шартномага асосан “Frontier Technology Corporation” томонидан “Нuaxin Cement Jizzakh” МЧЖ ХКга материалларнинг оқим анализаторида қўлланиладиган, ТИФ ТН коди 2844402000 бўлган таркибида Калифорний (изотоп Cf-252) сунъий радиоактив кимёвий элементи мавжуд иккита ионлаштирувчи нурланиш манбасини етказиб берилиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти томонидан мазкур фармойишнинг 1-бандига асосан “Нuaxin Cement Jizzakh” МЧЖ ХКга товарларни импорт қилиш учун белгиланган тартибда лицензия берилсин.

3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари ___________ зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг
              Бош вазири                                                              А.Арипов

Umumiy takliflar

157