Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13040 O‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi 28/01/2020 12/02/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Кўчатчилик соҳасини интенсив технологиялар асосида ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-13040

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ–4549-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, кўчатчилик соҳасини интенсив технологиялар асосида ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида пакана ва ярим пакана кўчатларни етиштириш, фойдаланиш ва экспорт қилишнинг замонавий тизими Уруғчиликни ривожлантириш Маркази, академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, унинг ҳудудий илмий-тажриба станциялари ва кўчатчилик йўналишида фаолият юритувчи хўжалик субъектлари томонидан миллий бренд белгиси билан амалга оширилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари жорий йилнинг 1 мартига қадар ва ҳар йили 1 ноябрга қадар иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва яроқсиз деб топилган боғлар ўрнида, ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонларда ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонларда қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари томонидан йирик майдонларда плантация шаклида интенсив боғ яратиш учун ер майдони ажратилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтини интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатларнинг “соғлом”лик даражасини аниқлаш учун зарур бўлган лаборатория жиҳозлари билан таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг  
Бош вазири

 

 

А. Арипов

 

                                                                                                                                                              

Маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги

низомга

1-ИЛОВА

 

Республикада интенсив боғларда мевали дарахт кўчатларини экиш схемасининг минимал шартлари

 

Мева тури

Кўчат экиш схемасининг максимал зичлиги
(метр)

1 гектарга экиладиган кўчатнинг энг кам миқдори
(дона)

1.

Олма ва нок

4х1 ёки 4х1,2

2000

2.

Гилос, олча

5х3

890

3.

Шафтоли, ўрик ва олхўри

5х3

666

4.

Беҳи

5х3

666

5.

Бодом

6х3

555

6.

Ёнғоқ

7х6

240

7.

Писта

7х6

240

8.

Анор

5х5

400

9.

Анжир

6х5

333

10.

Унаби (чилон жийда)

6х6

278

11.

Хурмо

6х5

333

 

Маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

 

Маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Чора-тадбирлар

 

Муддатлар

     
     

1-босқич

 

Лойиҳа ташаббускори

 

1. Субсидия маблағларини олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги  ҳужжатларни ёзма ёки электрон шаклда тақдим қилади.

 

Ташаббус кўрсатиш тартибида

     
 

2-босқич

 

Агентлик

 

Лойиҳалар ташаббускорлари томонидан субсидиялар олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва уларнинг субсидиялар олиш бўйича ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган ҳужжатларини Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси кенгаши навбатдаги йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади.

 

Уч иш куни

     
 

3-босқич

 

Кенгаш

 

Агентлик томонидан лойиҳалар ташаббускорларининг субсидиялар ажратиш юзасидан киритилган ҳужжатларини (таклифларини) кўриб чиқади ва тегишли қарорларни қабул қилади, шунингдек, субсидиялар ажратиладиган лойиҳалар ташаббускорларининг манзилли рўйхатларини тасдиқлайди.

 

Бир ой

     
 

4-босқич

 

Агентлик

 

Лойиҳалар ташаббускорларини Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида хабардор қилади ва Кенгашлар томонидан субсидияни бериш тўғрисида қабул қилинган қарорлар асосида лойиҳалар ташаббускорлари, “ин-витро” лаборатория ёки кўчатчилик хўжаликлари билан субсидиялар ажратиш тўғрисида шартномаларни расмийлаштиради.

 

Уч иш куни

     
     
             

5-босқич

 

Агентлик

 

Агентлик “ин-витро” лаборатория ёки кўчатчилик хўжалигига уч томонлама шартнома асосида интенсив кўчатларни етиштириш ва етказиб бериш учун лойиҳа ташаббускори номидан бўнак маблағларини ўтказади.

Субсидия ажратиш тўғрисида шартнома шартлари бажарилгандан сўнг субсидия маблағларини лойиҳа ташаббускорининг тижорат банкида очилган махсус 22626 ҳисобварағига ўтказади.

 

Бир ой муддатда

     

 

 

 

 

 

 

 

6- босқич

 

Лойиҳалар ташаббускорлари, “ин-витро” лабораториялари, кўчатчилик хўжаликлари

 

Субсидиялардан қатъий равишда янги интенсив боғ барпо этиш учун белгиланган мақсадларда фойдаланади.

 

Шартнома шартларига мувофиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

     

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

Агентлик

 

Агентлик академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда субсидия берилгандан сўнг 24 ой муддат ўтгач бир ой ичида субсидия ажратиш тўғрисида шартномаларда кўрсатилган параметрлар бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.

Мониторинг якунлари бўйича лойиҳалар ташаббускорлари, “ин-витро” лабораториялари ёки кўчатчилик хўжаликлари ўртасида имзоланган шартномада кўрсатилган параметрлар бажарилгани ёки бажарилмагани тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилади.

Субсидия ажратиш тўғрисида шартнома шартлари лойиҳалар ташаббускорлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларга ажратилган субсидияларни Агентликка қайтариш ҳақида ёзма хабарнома юборади. Лойиҳалар ташаббускорлари ушбу хабарномаларни олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган субсидияларни Агентликнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.

 

белгиланган

муддат ўтгач
икки ой ичида

 

 

 

 

 

ёзма хабарнома олган кундан эътиборан
бир ой ичида

 

Маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

 

__________ вилоятида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари томонидан интенсив боғ барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

 

Т/р

Қишлоқ хўжалиги бирлашмаси ёки мева-сабзавот кластери номи

Лойиҳа ташаббускори

Ҳудуд, массив

Интенсив боғ майдони (гектар)

Экиладиган мева

Талаб этиладиган пакана ва ярим пакана кўчат сони

Изоҳ

тури

нави

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

 

Интенсив боғ барпо этиш лойиҳаси тўғрисида
МАЪЛУМОТ

1. Лойиҳа ташаббускори: ___________________________

2. Интенсив боғ учун ажратилган умумий майдон: _____ гектар.

3. Лойиҳа амалга оширилаётган жойнинг манзили: __________________________.

4. Мевали дарахт тури ва нави, кўчат сони, экиш схемаси: __________.

5. Лойиҳани амалга ошириш муддати: _________ .

6. Яратиладиган иш ўрни: ___ киши.

7. Лойиҳанинг умумий қиймати — ________ млн сўм ёки _____ АҚШ доллари, шундан:

 

Т/р

Амалга ошириладиган ишлар

Лойиҳанинг умумий қиймати, млн сўм, шундан:

Молиялаштириш манбалари, млн сўм

 

лойиҳа ташаббускор-ларининг маблағлари

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси
субсидиялари

Тижорат банклари кредитлари, бошқа манбалар ҳисобига

 

1.

Агротехник тадбирлар (жумладан, ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш) амалга ошириш

       

 

2.

Тупроққа минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш

       

 

3.

Интенсив кўчат сотиб олиш ва уларни экиш

       

 

4

Кўчатларни экиш

 

 

 

 

 

5.

Сув чиқариш учун қудуқлар ва насос станцияси қуриш

       

 

6.

Томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш

       

 

7.

Бошқа харажатлар

       

 

 

ЖАМИ:

       

 

Келтирилган маълумотлар ишончли бўлиб, интенсив боғ барпо этиш бўйича лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат бераман.

 

                                                 
 

Ташкилот раҳбари

_________________________

___________

     

 

                 

(Ф.И.О.)

(имзо)

 

 

                                                               

  Изоҳ. Лойиҳаларни молиялаштиришнинг аниқ манбалари кўрсатилмаган лойиҳалар кўриб чиқилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг

20__ йил “___” ________даги ___- сон қарорига

1-ИЛОВА

 

 

Маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги
НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига плантация боғларини яратиш мақсадида маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Субсидиялар “ин-витро” лабораториялари ёки кўчатчилик хўжаликлари томонидан маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатлар ҳамда клон пайвандтагларни етиштириш учун, уларга лойиҳа ташаббускори ҳисобидан шартнома асосида бўнак бериш орқали тақдим этилади, данак ва уруғдан кўпайтирилган пайвандтаглар (кўчатлар) бундан мустасно.

3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

интенсив боғ – пакана ва ярим пакана клон пайвандтагларда етиштирилган кўчатларни зич экиш схемасида ресурстежамкор агротехнологик тадбирларни амалга ошириш асосида ташкил этилган ва сув тежовчи суғориш технологиялар жорий этилган боғ;

“ин-витро” лаборатория – ўсимлик организми тўқималарини микроклонал кўпайтириш усули орқали “соғлом” пайвандтаг етиштириш учун ихтисослашган махсус жиҳозланган лаборатория;

кўчатчилик хўжалиги – Ўзбекистон Республикасида клон пайвандтагда пакана ва ярим пакана кўчатларни етиштирувчи мақомига эга хўжалик юритувчи субъектлар;

клон пайвандтаг – “ин-витро” лабораторияда ёки вегетатив йўл билан кўпайтирилган пайвандтаг;

қишлоқ хўжалиги бирлашмаси – ихтиёрий ва пай асосида иштирок этиш тамойилларида мустақил ва ўзаро боғлиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларининг кооперацион бирлашиши;

лойиҳа – янги интенсив технологиялар асосида пакана ва ярим пакана кўчатлардан боғ барпо этиш бўйича иқтисодий, молиявий ва агротехник тадбирлар мажмуи;

лойиҳа ташаббускори - янги интенсив боғ барпо этиш юзасидан мурожаат қилган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоси ёки мева-сабзавот кластери иштирокчиси – хўжалик юритувчи юридик шахс;

мева-сабзавот кластери – мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, шартнома асосида ташкил қилиш учун экиш материали, аванс тўловларини тақдим этувчи ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотни келишилган нархларда сотиб олувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, тайёрловчи корхоналар, қайта ишловчилар, экспорт қилувчилар ўртасидаги шартномавий муносабатлар;

плантация – қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ёки мева-сабзавот кластерининг бир ёки бир неча аъзолари томонидан бир ҳудудда
10 гектардан кам бўлмаган майдонларда бир хил мева тури ва нави экилган интенсив боғ.

4. Маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда агентлик деб аталади) қошидаги Боғдорчилик
ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия миқдори мевали кўчат тури ва унга белгиланган коэффициентни кўпайтириш йўли билан аниқланади.

6. Субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори интенсив технологиялар асосида етиштирилган кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларнинг ҳар бир донаси учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:

интенсив кўчат учун – 8 000 сўм;

клон пайвандтаг учун – 2 500 сўм.

7. Маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ҳар бир дона кўчатга субсидиялар миқдори субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдорига мевали кўчат тури учун белгиланган коэффициентни кўпайтириш йўли билан қуйидагича аниқланади:

 

Номланиши

Кўчат турлари бўйича коэффициентлар

уруғли мевалар

данакли мевалар

ёнғоқсимон мевалар

 

Интенсив кўчат (пакана ва ярим пакана) ва пайвандтаг

0,75

1,00

1,25

 

8. Лойиҳа ташаббускорлари мазкур Низом 1-иловага мувофиқ республикада интенсив боғларда мевали дарахт кўчатларини экиш схемасининг минимал шартларига риоя қилишлари лозим.

9. Маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича молиялаштирилади.

10. Маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатлар ҳамда пайвандтаглар учун мувофиқлик сертификати академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти томонидан берилади.

11. Маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида пакана ва ярим пакана кўчатларни етиштириш Уруғчиликни ривожлантириш Маркази+, академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, унинг ҳудудий илмий-тажриба станциялари ва кўчатчилик йўналишида фаолият юритувчи хўжалик субъектлари томонидан амалга оширилади.

12. Кўчат ва кўчат экиш материалларини кўпайтириш учун кўчатчилик хўжалиги “ин-витро” шароитида етиштириладиган ёки вегетатив йўл билан кўпайтириладиган пайвандтаг ва соғлом пайвандуст ёки оналик кўчатзорига, кўпайтириш учун мўлжалланган кўчат экиш материалларини пайвандлаш
ва сақлаш учун моддий-техника базасига, кўчатларни экиш ва алмашлаб экиш учун очиқ ер майдонига, зарурий билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларга эга бўлиши лозим.

13. Агентлик Уруғчиликни ривожлантириш Маркази билан келишган ҳолда академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда интенсив кўчат етиштириш имконияти мавжуд кўчатчилик хўжаликларининг рўйхатини шакллантиради ва мазкур рўйхатни ҳар чоракда янгилаб ўз
веб-сайтида эълон қилиб боради.

2-боб. Маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш

1-§. Маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш

14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳар йили 1 ноябрга қадар иқтисодий жиҳатдан самарасиз
ва яроқсиз деб топилган 10 гектардан кам бўлган боғлар ўрнига бошқа бир ҳудудда плантация усулида интенсив боғ яратиш учун бир ёки бир неча туташ контурлардан эквивалент миқдорда ер майдони ажратилишини таъминлайди.

15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳар йили 1 ноябрга қадар плантация боғлари учун ажратилган ёки ажратиладиган ер майдонларидан келиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларининг пакана ва яримпакана кўчатлар, турлари, навлари
ва миқдорига бўлган талабини ўрганиб, интенсив боғ барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ тасдиқлайди.

16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тасдиқланган манзилли рўйхатни ўн кун муддатда агентликка тақдим этади.

17. Агентлик тақдим этилган манзилли рўйхат асосида уч кун муддатда “ин-витро” лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида пакана ва ярим пакана кўчатларни етиштириш имкониятини ўрганиб, олинган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари орқали лойиҳа ташаббускорларига етказади.

18. Лойиҳа ташаббускори маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатларни сотиб олишга агентлик ва кўчат (пайвандтаг) етиштириб берувчи ўртасида
уч томонлама шартнома имзолаш ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади)  қарорини олиш учун Агентликка қуйидаги ҳужжатларни ёзма ёки электрон шаклда тақдим қилади:

юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, сўраётган субсидиянинг мақсади, интенсив боғ барпо этилиши режалаштирилган ҳудуд, хизмат кўрсатувчи тижорат банк номи ва банкдаги ҳисобрақами кўрсатилган ҳолда молиялаштириш тўғрисидаги ариза;

интенсив боғ барпо этиш учун ер участкаси ажратилганлиги тўғрисида ҳужжатлар нусхаси;

ер участкасига тузилган узоқ муддатли ижара шартномаси нусхаси;

кўчатчилик хўжалиги билан тузилган интенсив кўчат (пайвандтаг) етиштириш ва етказиб бериш тўғрисида шартнома нусхаси;

ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда лойиҳа тўғрисида маълумот.

19. Агентлик тақдим этилган ҳужжатларни уч кун муддатда Кенгашнинг навбатдаги йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади.

20. Кенгаш:

Агентлик томонидан лойиҳа ташаббускорига пакана ва ярим пакана кўчатлар ҳамда пайвандтаглар етиштиришни олдиндан буюртма берган ҳолда бўнак тарзида субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатади ва молиялаштирилган қисмини ундириш чораларини кўради.

21. Кенгашнинг субсидияларни ажратиш тўғрисидаги ижобий қарорлари лойиҳа ташаббускори номидан “ин-витро” лабораториялари
ва кўчатчилик хўжаликларига пакана ва ярим пакана кўчатлар етиштириш учун бўнак ўтказиб бериш учун асос ҳисобланади.

Кенгашнинг йиғилишлари бир ойда камида бир маротаба ўтказилади.

22. Агентлик:

Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида лойиҳа ташаббускорини уч иш куни мобайнида хабардор қилади;

лойиҳа ташаббускори ва “ин-витро” лабораторияси ёки кўчатчилик хўжалиги ўртасида пакана ва ярим пакана кўчатларни етиштириш, етказиб бериш ва бўнак маблағлари (субсидия) бериш бўйича уч томонлама шартнома имзолайди;

23. Агентлик “ин-витро” лаборатория ёки кўчатчилик хўжалигига уч томонлама шартнома асосида бир ой муддатда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатларни етказиб бериш учун лойиҳа ташаббускори номидан бўнак маблағларини ўтказади.

24. Маблағлар “ин-витро” лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган махсус 22626 ҳисобварақларига (ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) ўтказилади.

 

2-§. Маҳаллий шароитда етиштирилган пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш

25. Кўчатчилик хўжалиги “ин-витро” лабораторияларида клон пайвандтаглар етиштиришни олдиндан буюртма берган ҳолда бўнак тарзида молиялаштирилиши бўйича агентликка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, сўраётган субсидиянинг мақсади, маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида пакана ва ярим пакана кўчатлар ҳамда пайвандтагларни етиштириш жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банк номи ва банкдаги ҳисобрақами кўрсатилган ҳолда молиялаштириш тўғрисидаги ариза;

давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома;

мевали кўчатчилик учун ер участкаси ажратилганлиги тўғрисида ҳужжатлар нусхаси;

ер участкасига тузилган узоқ муддатли ижара шартномаси нусхаси;

“ин-витро” лаборатория билан клон пайвандтаглар етиштириш
ва етказиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси.

26. Агентлик кўчатчилик хўжалиги томонидан тақдим этилган ҳужжатларни уч кун муддатда Кенгашнинг навбатдаги йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади.

27. Кенгаш:

кўчатчилик хўжалигига “ин-витро” лабораторияда пайвандтаглар етиштиришни олдиндан буюртма берган ҳолда бўнак тарзида субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатади ва молиялаштирилган қисмини ундириш чораларини кўради.

28. Кенгашнинг субсидияларни ажратиш тўғрисидаги ижобий қарорлари кўчатчилик хўжалиги номидан “ин-витро” лабораторияга пакана ва ярим пакана кўчатлар етиштириш учун бўнак ўтказиб бериш учун асос ҳисобланади.

Кенгашнинг йиғилишлари бир ойда камида бир маротаба ўтказилади.

29. Агентлик:

Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида “ин-витро” лаборатория ёки кўчатчилик хўжалигини уч иш куни мобайнида хабардор қилади;

“Ин-витро” лаборатория ёки кўчатчилик хўжалиги ўртасида клон пайвандтагларни етиштириш, етказиб бериш ва бўнак маблағлари (субсидия) бериш тўғрисида шартнома имзолайди.

30. Агентлик “ин-витро” лабораторияга имзоланган уч томонлама шартнома асосида бир ой муддатда клон пайвандтагларни етиштириш
ва етказиб бериш учун кўчатчилик хўжалиги номидан бўнак маблағларини ўтказади.

31. Маблағлар “ин-витро” лабораторияларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган махсус 22626 ҳисобварақларига (ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) ўтказилади.

32. Кўчатчилик хўжаликлари “ин-витро” лабораториялари томонидан етказиб берилган клон пайвандтаглар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатлар учун лойиҳа ташаббускорларига мос равишда ҳар бир кўчатдан пайвандтаг учун берилган бўнак маблағини чегириб қолган ҳолда реализация қилади.

 

3-боб. Маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида етиштирилган пакана ва ярим пакана кўчатлар ҳамда пайвандтагларни етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятларининг бажарилиши бўйича мониторингини олиб бориш

33. “Ин-витро” лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликлари маҳаллий шароитда интенсив технологиялар асосида пакана ва ярим пакана кўчатлар ҳамда клон пайвандтаг етиштириш ишларини бўнак маблағлари ўтказиб берилгандан сўнг 24 ойдан ошмаган муддатда якунланиши лозим.

34. Агентлик академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда ушбу Низомнинг 30-бандида белгиланган муддат ўтгач бир ой ичида субсидия ажратиш тўғрисида шартномаларда кўрсатилган параметрлар бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.

Мониторинг якунлари бўйича лойиҳалар ташаббускорлари иштирокида  “ин-витро” лабораториялари ёки кўчатчилик хўжаликлари ўртасида имзоланган шартномада кўрсатилган параметрлар бажарилгани ёки бажарилмагани тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилади.

35. Агентлик субсидия ажратилгандан сўнг 24 ой давомида субсидия ажратиш тўғрисида шартнома шартлари лойиҳалар ташаббускорлари,
“ин-витро” лабораториялари ёки кўчатчилик хўжаликлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларга ажратилган субсидияларни агентликка қайтариш ҳақида ёзма хабарнома юборади. Лойиҳалар ташаббускорлари, “ин-витро” лабораториялари ёки кўчатчилик хўжаликлари ушбу хабарномаларни олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган субсидияларни агентликнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.

Бунда лойиҳанинг бажарилмаган қисмига тенг бўлган субсидия суммаси қайтарилиши лозим.

4-боб. Якунловчи қоидалар

36. “Ин-витро” лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агентлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

37. Лойиҳалар ташаббускорларининг пакана ва ярим пакана кўчатларни, “ин-витро” лаборатория ва кўчатчилик хўжаликларининг клон пайвандтаг сотиб олиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.

38. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил “___” _________даги ___-сон қарорига
2-ИЛОВА

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низомнинг 6-банди б-кичик банди қуйидаги мазмунда бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш.”

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг:

а) 59-бандининг биринчи банди қуйидаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“очиқ савдоларида сотилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бошланғич баҳосидан ошган сумманинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига;”

б) 59-бандининг биринчи қисми биринчи хатбошиси иккинчи хатбоши деб, иккинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб, учинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб, тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ўқилсин.

Umumiy takliflar: 0

1435