Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13015 Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази 28/01/2020 12/02/2020 11

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
ID-13015

ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Фармони

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг
миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида

 

Сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш бўйича муҳим чора-тадбирлар қабул қилинди. Сўнгги 3 йил ичида фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш учун мустаҳкам қонунчилик базасини яратишга қаратилган 5000 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан 4 та янги кодекс, 186 та қонун, 1209 та Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари соҳасида узоқ муддатли стратегиянинг мавжуд эмаслиги ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабати шаклланиши, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсини янада ошириш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинглар ва индекслардаги мавқеини яхшилашга тўсқинлик қилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини яратиш, инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантриш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ижро этиш мақсадида:

1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси (кейинги ўринларда Стратегия) 1-иловага мувофиқ;

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари Стратегияда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар.

2. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комиссия:

Стратегиянинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этсин;

Стратегия ва "Йўл харитаси"ни амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ва ўз вақтида тайёрлашни, шунингдек белгиланган тартибда киритилишини таъминласин;

Стратегия ва "Йўл харитаси"ни самарали амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар вакиллари, хорижий экспертларни кенг жалб қилсин;

ҳар чоракда Стратегияни амалга ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритсин.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (кейинги ўринларда – Марказ) Комиссиянинг ишчи органи этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига қуйидагилар тавсия этилсин:

Стратегиянинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

ҳар чоракда Сенат, Қонунчилик палатаси ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари мажлисларида вазирлик ва идоралар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширувчи Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя қилиш бўйича парламент комисссиясини тузиш.

4. Марказнинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

олий таълим муассасалари ҳамда кадрларни, шу жумладан судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказларида, шунингдек умумтаълим муассасалари, академик лицей ва коллежларда “Инсон ҳуқуқлари” ўқув курсини жорий этиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш соҳасидаги хизматлар учун ҳар йили Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида тақдим қилинадиган “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” Миллий мукофотини таъсис этиш;

2020 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини юқори ташкилий даражада ўтказиш.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда ҳар йили тақдим қилинадиган “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” Миллий мукофоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарорини қабул қилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Мудофаа вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Марказ билан биргаликда:

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб “Инсон ҳуқуқлари” ўқув курслари ва ўқув машғулотлари учун ўқув материалларини тайёрлашни ва уларни ўқув жараёнига жорий этишни ташкил қилсин;

олий таълим муассасалари, институтлар ва кадрларни, шу жумладан судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида ихтисослашган “Инсон ҳуқуқлари” кафедраларини очиш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалий илмий-техник лойиҳалар ва инновациявий ишланмалар танловида инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, унга риоя қилиш ва уни ҳимоя қилиш масалалари бўйича илмий-амалий тадқиқотлар мавзуларини доимий равишда эълон қилиб борсин.

8. Белгилаб қўйилсинки, давлат бошқарув органлари нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий-тадқиқот ва таҳлилий муассасалар ўртасида инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан белгиланган тартибда давлат ижтимоий буюртмаларини жойлаштириши мумкин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Марказ билан биргаликда Стратегиянинг мазмун-моҳиятини, шунингдек ушбу Қарорнинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш *** зиммасига юклансин.

 

    Ўзбекистон Республикасининг

          Президенти                          

Лойиҳа

 

1-Илова

 

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИ

 

 

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масаласи халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришига қаратилган демократик ислоҳотлар, давлат ва жамиятни модернизация қилиш ҳамда фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий давлат қуришнинг бош мезони бўлиб қолмоқда. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатда фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка уйғунлаштириш бўйича тизимли чора-тадбирлар қабул қилинди. Мазкур қонун ҳужжатлари жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини либераллаштириш ва демократлаштиришда, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни барқарор ва жадал ривожлантиришда, ҳалқ фаровонлигини оширишда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб ҳизмат қилмоқда.

Мамлакатимиз аъзо бўлган инсон ҳуқуқлари бўйича 70 дан ортиқ асосий ҳужжатлар, БМТнинг ушбу соҳадаги 10 та асосий халқаро шартномаларининг қоидалари бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг самарали таъминлашга қаратилган миллий қонунчилигида ўз аксини топган.

Мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, бугун инсонлар ҳаётини, дунёқарашини ҳамда турмун тарзини ўзгартирмоқда. Жамиятда, янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз, деган улуғвор мақсад шаклланди ва “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғоя кундалик фаолиятнинг марказига айланди.

 

I. Инсон ҳуқуқлари соҳасида ривожланиш

 

Инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича фаолиятга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ ва Виртуал  қабулҳоналари, шунингдек, Бош вазирнинг Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулҳоналари катта ҳисса қўшмоқда.

Суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш, барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, суд жараёнида тортишувлик тамойилларини ҳаётга татбиқ қилиш, аҳолининг одилсудловга бўлган ишончини ошириш, “Хабеас корпус” институтини кенгайтириш, тергов устидан суд назоратини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда, низоларни судгача ҳал қилишда ва тарафларни яраштиришда адвокатларнинг ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилди.

Судларда ишларни кўриб чиқишда адолатни, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш учун “электрон одил судлов” тизими жорий этилди. Аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини, шунингдек, Advice.uz ҳуқуқий маълумотлар тизимининг имкониятларини кенгайтириш ҳамда “Мадад” нодавлат ташкилотини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинмоқда.

Маъмурий, жиноий, жиноят-процессуал ва жиноят-ижроия қонунчилик такомиллаштириб борилмоқда ҳамда инсонпарварлик тамойилига янада мослаштирилмоқда. Афв этиш ва жамоат бирлашмаларининг кафиллиги остида шахсларни жазодан озод қилишнинг мутлақо янги тизими жорий этилди. Қорақалпоғистон Республикасининг Жаслиқ қўрғонида жойлашган ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини ёпилиши муҳим инсонпарвар воқелик бўлди. Қабул қилинаётган чора-тадбирлар натижасида мамлакатдаги озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг сони 2,5 баробар камайди.

Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари таълими соҳасидаги бутунжаҳон дастурида фаол иштирок этмоқда. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш концепцияси ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тайёргарлик тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракат дастурининг ижроси юзасидан кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий аҳборот воситалари, таълим муассасалари аҳоли орасида умуминсоний қадриятлар, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва риоя қилиш тамойилларини оммалаштиришга, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишни таъминлаш жараёнига кенг жалб этилган.

Фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари ва эркинликларини, фикр, сўз ва виждон эркинлигини таъминлашда жамият ва давлат бошқарувидаги кенг қамровли амалга оширилаётган туб ўзгаришлар катта аҳамиятга эга ҳисобланади.

Парламент ва жамоатчилик назоратининг механизмлари мустаҳкамланди. Вазирлар Маҳкамасининг парламент олдидаги маъсулияти сезиларли даражада кучайтирилди. “Электрон парламент” ва “электрон ҳукумат” тизими ривожлантирилмоқда, давлат хизматларининг турларини кенгайтириш, уларнинг имкониятлари, сифати ва тезкорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинмоқда.  

Парламент, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий аҳборот воситаларининг ролини кучайтириш, “халқ қонунларнинг ягона манбаси ва муаллифи ҳисобланади” ҳамда “барча муҳим қарорлар бевосита халқ билан мулоқот асосида, жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади” тамойилларини амалга ошириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Олий Мажлис палаталари томонидан инсон ҳуқуқларининг ҳолати тўғрисидаги маърузалар, фуқароларнинг ҳуқуқларини амалга оширишни таъминлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий механизмлар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича миллий ҳаракат режалари (“йўл ҳариталари”)ни тасдиқлаш амалиётини йўлга қўйилиши парламент аъзолари учун янги муҳим қадам бўлди.

Иқтисодиётни либераллаштириш ва ривожлантириш соҳасида кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди, мазкур соҳага оид 100дан ортиқ қонунлар ва 3 000га яқин бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Улар фуқароларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликларини, хусусий мулкни таъминлашга, ҳуқуқий ҳимоя тизимини такомиллаштиришга, тадбиркорликка яна кўпроқ эркинликни тақдим этишга, реал бозор иқтисодиётига ўтиш учун шароитлар, юқори даражада қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга, инновациявий ғоялар ва технологияларни жорий этишга, қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш, инвестициявий муҳитни яхшилашга ва бошқа шу кабиларга ҳизмат қилади.

Солиқ ва божхона сиёсатини, банк-молия соҳасини либераллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги Солиқ кодекси қабул қилинди ва амалга оширилмоқда. Инвестициявий жозибадорликни ошириш ва Ўзбекистоннинг ўз мажбуриятларини бажариши, чет эллик ҳамкорларнинг фойдаларини репатриация қилиш учун шарт-шароитларни таъминлаб берувчи миллий валютани эркин конвертация қилишни киритилиши жуда ҳам муҳим қадам бўлди.

Давлат бюджетини шакллантириш, давлат активларини бошқариш, фуқароларнинг бевосита иштироки ҳамда улар билан кенг мулоқот асосида умуммиллий ва минтақавий ривожлантириш дастурларини шакллантиришнинг мутлақо янги тамойиллари ва механизмлари жорий этилди.

Фуқароларнинг ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини таъминлашнинг ноёб тизими ташкил этилди. “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар – бизнинг келажагимиз”, “Бешта ташаббус” каби 20 дан ортиқ давлат ижтимоий дастурлари ва концепциялари амалга оширилмоқда. Ўзбекистоннинг инсон тараққиёти бўйича юқори индексга эга бўлган (интеллектуал салоҳияти, саводҳонлиги, инсоннинг ўртача умр кўриш давомийлиги) давлатлар орасида муносиб ўринни эгаллашини, Барқарор ривожланиш соҳасида миллий мақсадларга эришишини, ижтимоий соҳага инновацияларни кенг жорий этишини таъминлашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар қабул қилинмоқда.

Таълим ва тарбия соҳасида кенг кўламли туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. 2025 йилга бориб, 3-7 ёшдаги болаларнинг 74,5%ини мактабгача таълимга қамраб олишни таъминлашни кўзда тутувчи мактабгача таълим тизимини ривожлантириш концепцияси амалга оширилмоқда. 11-йиллик мактаб таълими тизими қайта тикланди. Оҳирги уч йилда 39 та янги олий ўқув юртлари очилди, уларнинг умумий сони 119 тага етди.

Ўзбек тилини ҳалқимизнинг ижтимоий ҳаётидаги нуфузини тубдан ошириш ҳамда халқаро даражада “Миллий уйғонишдан миллий юксалиш сари” тамойили асосида чора-тадбирлар қабул қилинди ва амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар натижасида аҳолининг сифатли тиббий-санитария хизматларидан фойдаланиш имкониятлари ошди. Энг асосийси, мамлакатдаги ўртача умр кўриш даражаси 1990 йилдаги 67,2 ёшдан 2018 йилга келиб 74,6 ёшга кўпайди, оналар ўлими бир ярим баробардан ортиқ ҳамда болалар ўлими тўрт баробарга камайди.

Ўзбекистон иқлим ўзгаришлари бўйича Париж битимига қўшилди, мамлакатда Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси амалга оширилмоқда.

Кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёшлар, аёллар, катта ёшдагиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний манфаатларини илгари суриш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича ишлар тубдан қайта кўрилди. “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида” қонунлар қабул қилинди. Оила институтини мустаҳкамлаш бўйича концепция амалга оширилмоқда. Хотин-қизлар учун 195 та ижтимоий мослашув марказлари (кризис марказлари), ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича 200 дан ортиқ инновация мактаблари ташкил этилди. Эркаклар ва аёллар учун никоҳ тузишнинг минимал ёши – ўн саккиз ёш деб белгиланди.

Барча иқтисодий ва ижтимоий дастурлар, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган инвестициявий лойиҳалар янги иш жойларини яратиш ҳамда аҳолини, айниқса ёшлар ва аёлларни ишга жойлаштиришни таъминлаш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. “Ҳусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Ҳорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфатларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилди.

Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида, халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича олиб бораётган кенг кўламли ижтимоий ислоҳотларни давом эттириш аҳоли фаровонлигини ошириш ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш – давлат ҳокимияти органларининг бош вазифалардан бири бўлиб қолади.

Ўзбекистонда виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш соҳасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда, мамлакатда 16 та конфессияларнинг 2275 та диний ташкилотлари ўз фаолиятини олиб бормоқда. “Жаҳолатга қарши маърифат” ғоясини амалга оширишга, диний таълим ва маърифат тизимини ривожлантиришга, диний ходимлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва ҳимоя қилишнинг миллий механизмларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича тизимли чора-тадбирлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолияти тубдан такомиллаштирилди. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя килиш бўйича вакили лавозимлари ташкил этилди.

Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида ўз ривожланишининг янги босқичига кўтарилмоқда ва халқаро норма ижодкорлик фаолиятининг фаол иштирокчиси сифатида янги халқаро шартномаларнинг ташаббускори сифатида майдонга чиқмоқда.

Иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинглар ва индекслардаги позицияни яхшилаш, мамлакатимизнинг ҳалқаро майдондаги нуфузини янада ошириш мақсадида ҳорижий рейтинг агентликлари билан тизимли равишда яқиндан ҳамкорлик алоқалари амалга оширилмоқда. Устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича комиссия ташкил этилди.

БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессияси давомида Ўзбекистоннинг ташаббуси билан “Маърифат ва диний бағрикенглик” тўғрисидаги резолюция қабул қилинди. Ўзбекистон БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.

БМТнинг устав ва шартномавий органлари, инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачилар институти билан ҳамкорлик динамик равишда ривожланиб бормоқда. Жумладан, мамлакатимизга ташриф буюрган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Дин ва эътиқод эркинлигини ҳамда Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиларнинг тавсиялари бажариш юзасидан “йўл ҳариталари” амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари доирасида  халқаро мажбуриятларини бажариши, шунингдек ХМТ томонидан тақдим этилган пахта йиғим-терим кампанияси мониторинги якунлари бўйича тавсияларни, шу жумладан, 2017-2020 йилларда Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича дастурнинг амалга оширилиши халқаро ҳамкорлар томонидан ижобий баҳоланишига асос бўлди.

БМТ ташкил этилганидан кейинги 70 йил давомида Осиё минтақасида биринчи марта ташкил этилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу Форумда БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессияси ҳужжати сифатида тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Ўзбекистон парламенти инсон ҳуқуқларининг “Самарқандча руҳи”ни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлади.

2019 йил Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Мустақил доимий комиссиясининг Олтинчи йиллик семинари ўтказилди ва унинг натижалари бўйича Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Тошкент декларацияси қабул қилинди.

 

II. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тизимли муаммолар

 

Мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалдаги ҳолатни ўрганиш, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, жамият ва давлатни барқарор ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш соҳасида муаммо ва камчиликлар борлигини кўрсатмоқда.

Биринчидан, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш бўйича давлат органлари ўртасида мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик етарли эмас, давлат органлари фаолиятининг институциявий асослари ва принципларининг замонавий талабларга мос эмаслиги мазкур мажбуриятлар сифатли бажарилишини таъминлашга имкон бермаяпти.

Иккинчидан, парламент, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти тизимли ва ўзаро ҳамкорликда амалга оширилмаяпти. Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини лозим даражада бажариш устидан самарали парламент ва жамоатчилик назоратини таъминлаш бўйича қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш зарур.

Учинчидан, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш зарур. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва олдини олиш бўйича идоралараро фаолият ва самарали ўзаро ҳамкорликни, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни тубдан такомиллаштириш талаб этилади. Тизимда жамоат тартибини сақлаш, жиноятларга қарши курашиш ва давлат хизматларини кўрсатиш фаолиятига доир аниқ мезонлар белгиланмаган.

Тўртинчидан, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар нормаларини қўллаш амалиёти йўлга қўйилмаган, озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг инсон ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилишнинг самарали тизими мавжуд эмас ҳамда шартномавий қўмиталарининг индивидуал хабарларни кўриб чиқиш юзасидан қарорларини бажаришнинг механизми ишлаб чиқилмаган.

Бешинчидан, жамият ва давлатнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилувчи, инсоннинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш соҳасида қатор муаммолар ҳали ҳам сақланиб қолмоқда. Хусусан, мамлакатда узоқ вақтдан бери яшаб келаётган, лекин Ўзбекистон фуқароси деган ҳуқуқий мақомга эга бўла олмаётган минглаб юртдошларимизнинг ана шу муаммосини қонуний ҳал этиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чоралар ҳалигача тўлиқ ҳал этилмаган. Прописка тизими туфайли фуқароларнинг эркин кўчиб юриши билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқлари тўлиқ таъминлаб берилмаяпти. Мулкдорларнинг конституциявий ҳуқуқлари, давлат муҳофазасида бўлган хусусий мулкнинг дахлсизлигининг кафолатларини кучайтириш, мансабдор шахсларнинг бундай ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлигини ошириш талаб этилади.

Олтинчидан, инсон ҳуқуқларига оид таълим ва тарбия, давлат хизматчиларини инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятлар бўйича тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида тизимли ва ўзаро боғлиқ иш фаолияти йўлга қўйилмаган. Бу эса, ўз навбатида, жамиятда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат ҳиссини шаклланишига тўсқинлик қилмоқда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро ва минтақавий механизмлари тавсияларини бажарилишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Кўрсатиб ўтилган камчиликлар, нафақат мамлакатни барақарор ривожланишига, балки инвестицияларни жалб қилинишига, иқтисодиётни ҳамда давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларини ўсишига ҳам тўсқинлик қилмоқда.

Шу муносабат билан, қуйидаги мақсадлар, вазифалар ва асосий йўналишларни кўзда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегиясини (кейинги ўринларда - Стратегия) ишлаб чиқиш алоҳида аҳамият касб этмоқда.

 

III. Стратегиянинг мақсад ва вазифалари

 

Стратегиянинг мақсади – инсонларнинг турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишнинг муҳим ва зарурий шарти, мамлакатнинг жаҳон майдондаги рақобатбардошлигини, унинг барқарор ривожланишини ҳамда демократик янгиланиши сифатида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича изчил олиб борилаётган давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий вазифалари ва йўналишларини белгилаб олиш ҳисобланади.

Стратегиянинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

1. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, умумэътироф этилган халқаро стандартлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш.

2. 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламент ва фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга мувофиқлаштириш.

3. Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро рейтинглар ва индекслар (қонун устуворлиги, норма ижодкорлигининг сифати, ҳукумат фаолиятининг самарадорлиги, сўз ва ахборот эркинлиги, жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш, бизнесни олиб бориш шарт-шароитлари, глобал рақобатбардошлик, инновациявий ривожланиш ва бошқалар) бўйича дунёнинг 50 етакчи мамлакатлари қаторига кириши.

4. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий институтларини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича давлат сиёсатини мониторинг қилиш ва баҳолаш миллий тизимини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш.

5. Фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда хусусий сектор фаолияти ва ўзаро ҳамкорлигининг самарадорлигини ошириш.

6. Жиноятчиликни, айниқса одам савдоси, коррупция, уюшган ва трансмиллий жиноятчиликни олдини олиш ва бу иллатларга қарши курашиш, шунингдек, ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар ва маҳкумларни сақлаш жойлари тизимида одил судловга ва инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш.

7. Аҳолининг заиф қатламларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, давлат ва жамиятнинг алоҳида ҳимоясига муҳтож бўлган шахсларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга хизматлар сифатини ошириш.

8. Дин, сўз ва фикр эркинлиги, маълумот олиш, камситишларга йўл қўймаслик, гендер тенгликни таъминлаш, барчанинг сифатли таълим ва тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари, кекса одамларнинг ижтимоий интеграцияси, болалар ва ёшлар, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш.

9. Оила институтини, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишни ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа жиҳатдан қўллаб-қувватлаш даражасини ошириш.

10. Инсоннинг иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш, хусусий мулкчиликни ривожлантириш, рақобатбардош бозорларни яратиш ва бизнес юритиш учун тенг шароитлар яратиш, давлат-хусусий шерикчилик алоқаларини ривожлантириш.

11. Таълимнинг сифати ва барча даражадаги қамровини ошириш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, иқтисодиёт эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқув тизимининг мослашувчанлигини таъминлаш.

12. Инсон ҳуқуқлари соҳасида ахборот-маърифий ва таълим фаолиятининг сифати ва манзиллигини яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий саводҳонлигини ва инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш.

13. Давлатлараро муносабатларни, халқаро, хорижий ва ноҳукумат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик ва алоқаларни уйғунлаштириш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномавий органларнинг тавсияларини сифатли ва ўз вақтида бажариш учун инновацион тамойилларни жорий этиш.

14. Ўзбекистон Республикасининг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

 

IV. Стратегияни амалга оширишнинг асосий йўналишлари

 

4.1. Шахсий ва сиёсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор йўналишлар:

- шахсий ва сиёсий ҳуқуқларига оид халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажарилиши юзасидан давлат органлари ва мансабдор шасхларнинг маъсулиятини ошириш;

- халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан кенг қўлланилиши, халқаро ҳуқуқ устуворлиги принципини амалга оширишнинг самарали механизмини яратиш;

- инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда, суднинг одил ва ташқи таъсирлардан мустақил бўлган қарорларини қабул қилинишини таъминлашда суд ҳокимиятининг ролини ошириш;

- суд жараёнларида тенглик ва тортишувлилик тамойилларини тўла амалга ошириш, адвокатликни аҳолининг ишончини қозонадиган, ишончли ҳуқуқни ҳимоя қилувчи институтга айлантириш, малакавий юридик ёрдам сифатини ҳамда адвокат касбининг нуфузини ошириш;

- фуқароларни тенгсизликнинг кўринишларидан ҳамда аҳолининг заиф қатлами вакилларини камситилишдан ҳимоя қилишни таъминлаш;

- халқаро мажбуриятлардан келиб чиқиб прописка тизимини ислоҳ қилиш, мамлакат ҳудудида фуқароларнинг бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиш ва турар жойни эркин танлаш ҳуқуқини таъминлаш;

- инсоннинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлаш механизмини такомиллаштириш;

- Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тили ва маданиятини ривожлантириш учун барча шароитларни таъминлаш механизмини такомиллаштириш;

- бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, вояга етмаган болаларга нисбатан одил судлов институтини жорий этиш, боланинг манфаатларини энг яхши таъминлаш принципларини амалиётга янада самаралироқ жорий этиш;

- жиноят процессида гувоҳларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш механизмини такомиллаштириш;

- одам савдосига қарши курашиш тизимини такомиллаштириш, қаровсиз қолган болаларни, болалар ва аёлларнинг фоҳишабозлиги ва порнографиясининг сабаблари ва шароитларини аниқлашга комплекс ёндашувни ишлаб чиқиш, жабрдийдаларини реабилитация қилиш механизмини такомиллаштириш;

- ювенал адлия тизимини жорий этиш, етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, бола ҳуқуқларига оид халқаро стандартлар қоидаларини имплементация қилиш ва мазкур соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти устидан самарали парламент ва жамоатчилик назоратини таъминлаш;

- аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, сайлов маданиятини ошириш, адолатли ва эркин сайловларга оид халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш;

- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оид халқаро стандартларини таъминлашда, жисмоний ва юридик шахсларнинг конституциявий шикоятлари институтини жорий этишда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг роли ва ўрнини ошириш;

- давлат ҳокимияти тизимида парламентнинг ролини кучайтириш, мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим вазифаларини ҳал этишда, шунингдек ижроия ҳокимият фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишда парламент ваколатларини янада кенгайтириш;

- инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг ролини янада кучайтириш;

- жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жамоатчилик палатасини ташкил этиш;

- тўлақонли фуқаролик ва ахборот (рақамли) жамиятининг мавжудлиги ва ривожланишининг энг муҳим омилларидан бири сифатида маълумотлар олиш имкониятларини ҳамда фикрни эркин изҳор этишни таъминлаш;

- фуқаролик жамияти институтларини молиялаш воситалари ва механизмларини такомиллаштириш.

 

4.2. Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари ҳимоя қилиш, барқарор ривожланиш соҳасидаги устувор йўналишлар:

- иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлашнинг самарали омили сифатида Қамбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш;

- хусусий мулк дахлсизлигининг кафолатини таъминлашнинг самарали механизмларини ўрнатиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг, айниқса тадбиркорларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

- мулк ҳуқуқи кафолатларини кучайтириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини кодификация қилиш;

- соғлиқни сақлаш тизимининг самарадорлиги бўйича ривожланган давлатлар қаторига кириши, соғлиқни сақлаш хизматларининг кенг қамровини, хавфсиз, самарали, юқори сифатли ва арзон зарур дори-дармонлар ва вакциналардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, беморлар ҳуқуқ ва мажбуриятларини қонуний мустаҳкамлаб қўйиш;

- фуқароларнинг репродуктив ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аёллар ва эркакларнинг оилани режалаштириш хизматларидан фойдаланишга имкониятларини кенгайтириш;

- ишчи ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини, шу жумладан давлат хизматчилари, тиббиёт, педагог ходимларни меҳнат шартномаларида кўзда тутилмаган ишлардан, мажбурий меҳнатнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни такомиллаштириш;

- меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, халқаро шартномаларни миллий қонунчиликка, шунингдек, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича БМТ шартномавий органлари ва Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларини имплементация қилиш;

- Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш концепциясини ишлаб чиқиш, шунингдек, кексалар, ёлғиз кексалар билан ишлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича яхлит ва таъсирчан тизимини яратиш, ижтимоий суғуртага оид қонун ҳужжатларни қабул қилиш;

- “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепциясини ишлаб чиқиш, унда маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказишнинг амалий чора-тадбирлари белгилаш;

- фуқароларни пенсия олиш ҳуқуқини таъминлаш механизмини  такомиллаштириш, шу жумладан, ушбу тизимни электрон шаклга ўтказилишини таъминлаш;

- “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланган ёшларнинг ижтимоий мослашуви, хусусан, уларни иш билан, келажакда уй-жой билан таъминлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш;

- фарзандликка олувчи ота-оналар учун имтиёзлар ва преференциялар яратиш, моддий манфаатлар тақдим этиш орқали рағбатлантириш меъёрларини кўзда тутувчи фарзандликка олишнинг ташкилий-ҳуқуқий тизимини такомиллаштириш;

- мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш (2025 йилгача 3-7 ёшдаги болаларнинг 74,5 фоизини мактабгача таълим билан, шунингдек, 6 ёшли болаларнинг 100 фоизини қамраб олишни таъминлаш), болаларни ривожланиши, парвариш қилиш ва мактабгача таълим, тарбия тизимини яхшилаш;

- барчани қамраб олувчи, адолатли ва сифатли таълимни таъминлаш ва бутун умр давомида ўқишга бўлган имкониятларини рағбатлантириш, бошланғич ва умумий ўрта таълимни янги сифат даражага кўтариш, арзон ва сифатли ўрта махсус, олий, касб-ҳунар ва қўшимча таълим олиш имкониятини таъминлаш;

- ёшларни олий таълим билан қамраб олинишини, олий ўқув юртларида давлат грантлари миқёсини кенгайтиришни таъминлаш;

- аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган имкониятини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув хўжалиги ва санитария ҳолатини яхшилашда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кенгайтириш;

- аҳолининг урбанизация кўрсаткичларининг изчил ўсиши, дунёнинг замонавий мегаполислари модели бўйича республика шаҳарларининг ривожланиши, “ақлли ва хавфсиз шаҳарлар” концепцияларининг ҳаётга татбиқ этилиши, маданий ва табиий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича саъй-ҳаракатларнинг кучайтириш;

- ҳозирги ва келажак авлодларнинг қулай экологик муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлаш, қуруқлик экотизимларини ҳимоя қилиш ва тиклаш, ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, чўлланишга қарши курашиш, ерларнинг деградация жараёнини тўҳтатиш ва муомалага қайтариш ҳамда биологик хилма-хилликни йўқотиш жараёнини тўҳтатиш;

- табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликни, экологик чеклашлар тизимини ҳамда табиатдан фойдаланиш режимларини тартибга солишни такомиллаштириш, атроф-муҳитга зарарли таъсирни минималлаштириш учун экологик ҳуқуқ стандартларини жорий этиш.

 

4.3. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро стандартларни қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш ҳамда мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш:

- Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномаларнинг мазмуни тўғрисида аҳоли ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакилларининг ҳабардорлигини ошириш;

- суд ҳокимиятининг самарадорлиги ва мустақиллигини ошириш, суд қарорларининг прокуратура томонидан чақириб олиниши тартибини бекор қилиш, судгача бўлган тергов жараёнида тазйиқлар бўйича судга ваколатлар бериш, суд раислари томонидан судьяга интизомий жазо беришни бекор қилиш;

- БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини бажарилиши тартибини такомиллаштириш, ушбу жараёнда иштирок этаётган масъул давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг мазкур соҳадаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги иштирокини кенгайтириш;

- озодликдан маҳрум этиш жойларида, ёпиқ муассасаларда инсон ҳуқуқлари бузилишларини олдини олиш юзасидан миллий превентив механизм тизимини такомиллаштириш;

- ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва риоя этилишини тизимли равишда мониторинг қилиш;

- инсон ҳуқуқларига оид халқаро стандартларни судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қўллаш амалиётини такомиллаштириш.

 

4.4. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий саводҳонлигини ошириш, жумладан бу борада самарали ахборот ва маърифат тарқатиш, таълим бериш фаолиятини ташкил этиш:

- инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, жамиятда қонун ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат маданиятини шакллантиришнинг замонавий инновацион усулларини жорий этиш;

- олий таълим муассасалари ҳамда кадрларни, шу жумладан судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказларида, шунингдек умумтаълим муассасалари, академик лицей ва коллежларда “Инсон ҳуқуқлари” ўқув курсини жорий этиш;

- инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фундаментал ва инновацион тадқиқотларни кенгайтириш, ўқув ва илмий-тадқиқот муассаларининг илмий салоҳияти ҳамда илмий тадқиқотлари ва ишланмаларининг самарадорлигини ошириш, уларнинг ушбу соҳадаги халқаро тадқиқотларга интеграциялашувини таъминлаш, тадқиқот натижаларини амалий фаолиятга кенг жорий этиш;

- инсон ҳуқуқлари соҳасида самарали ахборот ва маърифат тарқатиш бўйича оммавий аҳборот воситалари фаолиятини янада кучайтириш;

- инсон ҳуқуқлари бўйича профессионал журналистларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, журналистик текширувларнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини кучайтириш.

 

4.5. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий тузилмалар, хорижий мамлакатлар миллий институтлари билан ҳамкорликни янги босқичга кўтариш:

- БМТ, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ, ИҲТ, МДҲ органлари ва тузилмалари билан инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш;

- Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги, жумладан болалар, аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар, кексаларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича халқаро ҳужжатларга қўшилиши масалаларини кўриб чиқиш;

- Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни қабул қилиш бўйича Ўзбекистоннинг ташаббусларини, Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларга бўлган муддатга Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга сайланиши учун номзодини, шунингдек, миллий экспертларнинг БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича органларига аъзо бўлишини илгари суриш;

- инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кучайтириш, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари бўйича мулоқотларни мунтазам равишда ўтказиш;

- БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари ва инсон ҳуқуқлари масаласи юзасидан халқаро ва хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларни кучайтириш ҳамда уларнинг молиявий ресурсларни жалб қилиш.

 

V. Стратегияни амалга ошириш, бажарилишини
мониторинг қилиш ҳамда молиялаштириш механизми

 

Стратегияни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бир қаторда, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва халқаро ташкилотлар ҳам биргаликда иштирок этадилар.

Стратегияни сифатли ва самарали амалга ошириш учун қуйидагилар амалга оширилади:

унинг амалга оширилишини семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирлар доирасида оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш;

халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш ва ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг бориши ҳамда натижалари тўғрисида ҳар томонлама ҳабардор қилиб бориш.

Стратегияни амалга ошириш даврида уни амалга ошириш бўйича Комиссия тузилади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази мазкур Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.

Комиссия ўз фаолиятида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Стратегияни амалга ошириш учун масъул бўлган давлат органлари томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;

Стратегияни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ишлаб чиқиш ва ҳал қилиш учун тегишли мутахассисларни, экспертларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни, шунингдек илмий ва бошқа муассасаларни жалб қилиш.

Стратегиянинг барча чора-тадбирлари қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети. Ушбу маблағлар Стратегияни амалга оширишга жалб қилинган тегишли давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг йиллик бюджетларида кўзда тутилади ҳамда у ҳар йили аниқлаштириб борилади;

халқаро ташкилотларнинг молиявий ресурслари, шунингдек, чора-тадбирларнинг муайян ижрочиси бўлган давлат органи ёки фуқаролик жамияти институти билан ҳамкорликда Стратегиянинг мақсадларини амалга оширишдан манфаатдор бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ва маблағлари.

Лойиҳа

2-Илова

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича

 «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Муддати

Масъул ижрочилар

I. Шахсий ва сиёсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор йўналишлар

  1.  

“Фуқароларнинг камситилишига ва тенгсизликка қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш, унда:

- “камситиш”, “тўғридан-тўғри, билвосита ва кўп марта камситиш”, “камситиш белгилари” тушунчаларини ыонунчиликка киритиш;

- ирқи, терисининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий, синфий ёки бошқа ҳолатлардан қатъи назар жамият ҳаётининг турли соҳаларида фуқароларни камситилиш юзага келишидан тўлиқ ҳимоя қилинишини таъминлаш;

- фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг усуллари ва воситаларини аниқлаш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Адлия вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси,

ИҲММ, Олий суд, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

  1.  

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020 йил

ИИВ, ТИВ, Адлия вазирлиги, ДХХ

  1.  

Халқаро мажбуриятлардан келиб чиқиб прописка тизимини ислоҳ қилиш, мамлакат ҳудудида фуқароларнинг бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиш ва турар жойни эркин танлаш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бир жойдан иккинчи жойга кўчиш ҳуқуқи тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил

ИИВ, ТИВ, Адлия вазирлиги, ДХХ

  1.  

“Ўзбекистон Республикасида чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритиш, қонун билан қуйидагиларни тартибга солишни назарда тутиш:

- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро мажбуриятларига мувофиқ хорижий фуқаролар ҳуқуқий мақомини;

- қонун ҳужжатларини бузганлик учун чет эл фуқароларини экстрадиция қилиш, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида содир этилган жиноят учун суд томонидан тайинланган жазони ижро этиш ёки бекор қилиш механизми ва бошқалар.

Қонун лойиҳаси

2020-2021 йиллар

ИИВ, ТИВ, Олий суд, Адлия вазирлиги

  1.  

Болаларга нисбатан ота-оналик ҳуқуқининг суистеъмол қилиниши ва уларга ғамхўрлик қилмаслик ҳолатларини аниқлаш, Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар Ахлоқ кодексини қабул қилиниши асосида ота-оналарга маслаҳат-методик ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш.

Чора тадбирлар мажмуи,

Ахлоқ кодекси лойиҳаси

2020 йил

Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий маркази

  1.  

“Оила”, “ёш оила”, “кам таъминланган оила”, “кўп болали оила”, “оила аъзолари”, “оналик”, “оталик”, “болалик”, “оилага ижтимоий хизмат кўрсатиш” тушунчаларини, оилани давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари ва шакллари, давлат ва жамоат институтларининг ушбу соҳадаги ваколатлари ва иштироки шакллари ва бошқаларни белгиловчи “Оилани муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил

Адлия вазирлиги, «Оила» илмий-амалий маркази

  1.  

Вояга етмаганларга нисбатан одил судловни амалга ошириш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, бола манфаатларини таъминлашнинг энг устун тамойилларини амалиётга янада самарали тадбиқ этиш, вояга етмаганларга нисбатан ишларни кўриб чиқишда махфийлик, шунингдек, вояга етмаган маҳкумларнинг ижтимоий реинтеграциясини таъминлайдиган чора-тадбирларни қабул қилиш мақсадида ювенал адлия тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва Чора тадбирлар мажмуи

 

2020-2021 йиллар

Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, Адлия вазирлиги

  1.  

Болалар ва аёллар савдосига қарши курашиш, одам савдоси қурбони сифатида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини норматив-ҳуқуқий тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, уйсиз болаларни аниқлаш, болалар ва аёллар фоҳишалиги, порнографиясини тарғиб қилувчи сабаблар ва шарт-шароитларни олдини олишга комплекс ёндашиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил

ИИВ, Бош прокуратура, Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» маркази

  1.  

Ишчи ходимларни, шу жумладан, давлат хизматчилари, тиббий, педагогик кадрларни меҳнат шартномаларида назарда тутилмаган, ходимларнинг адолатли меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазаси, дам олиши ва бошқа меҳнат ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган мажбурий ва нормал бўлмаган меҳнатнинг турли шаклларидан ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Олий суд, Адлия вазирлиги

  1.  

Жиноий ҳаракатлар натижасида жабрланган шахсларнинг (жабрланувчиларнинг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, етказилган моддий ёки маънавий зарар учун компенсация кафолатлари.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва  ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

Олий суд,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Бош прокуратура, ИИВ, ДҲҲ, Олий суд, Адлия вазирлиги

  1.  

Ушланган шахсни видеога ёзиш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш ва адвокатни рад этиш тартибини жорий қилиш.

Ушлаб турилган шахснинг яқин қариндошларини, улар мавжуд бўлмаса, бошқа қариндошларини бу ҳақда дарҳол хабардор қилиш мажбуриятини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига юклаш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил

 

Бош прокуратура, Олий суд, ДХХ, ИИВ, Адлия вазирлиги,

 

  1.  

Прокурор ёки терговчининг жиноят ишини қўзғатиш, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш, терговни тайинлаш, терговни ёки дастлабки терговни тўхтатиш ва жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорлари бўйича манфаатдор шахсларнинг судга тўғридан-тўғри мурожаат қилиши тартибини жорий этиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Олий суд, Бош прокуратура, ДХХ, ИИВ, Адлия вазирлиги 

  1.  

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсияларини инобатга олган ҳолда суд залида темир панжаралардан фойдаланиш тартибини қайта кўриб чиқиш (суд жараёнида айбланувчилар қоида тариқасида, кишанланмаслиги ёки панжара ортида сақланмаслиги ёки бошқа ҳолатларда уларни хавфли жиноятчилар бўлиши мумкинлигини кўрсатадиган тарзда судга тақдим этилмаслиги керак).

Чора тадбирлар мажмуи

 

2020 йил

Олий суд,

Молия вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Бош прокуратура, ИИВ, Олий суд, Адлия вазирлиги

  1.  

Жазони озодликдан маҳрум қилиш жойларида ўтаётган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан, пенитенциар муассасалар ходимларини мунтазам ўқитишни ташкил этиш;

маҳкумлар ҳуқуқларига бағишланган адабиётларни тайёрлаш ва чоп этиш, Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномалар матнларини нашр этиш ва тарқатиш.

Чора тадбирлар мажмуи

2020 йил

ИИВ, Адлия вазирлиги

  1.  

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Адлия вазирлиги 

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий хуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Бош прокуратура, ИИВ, Олий суд, Адлия вазирлиги

  1.  

Тўлақонли фуқаролик ва ахборот (рақамли) жамиятининг мавжудлиги ва ривожланишининг энг муҳим омилларидан бири сифатида маълумотлар олиш имкониятларини ҳамда фикрни эркин изҳор этишни таъминлаш  мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш

 

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлангириш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикасида оммавий тадбирлар тўғрисидаги ҳамда “Митинглар, йиғинлар ва намойишлар тўғрисида”ги қонунлар лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020-2021 йиллар

ИИВ, Миллий гвардия, ДХХ, ФВВ, Бош

прокуратура, Адлия вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари кодекси, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳаларини ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Олий Мажлис палаталари, Адлия вазирлиги,

Фуқаролик жамияти ривожлантириш маркази, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, сиёсий партиялар

  1.  

Фуқаролик жамияти ривожланишининг энг муҳим омиллари сифатида сўз, ахборот ва фикр эркинлигини таъминлаш;

-оммавий ахборот воситалари мулкдори ва инвестори тушунчаларини, медиа муҳитда эркин рақобатни ва бозор муносабатларини қонуний тартибга солиш;

-давлат ва жамоатчилик тузилмалари, оммавий ахборот воситаларини миллий медиа-маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва тарқатишга рағбатлантириш;

 - онлайн муҳитни минимал тартибга солиш ва тегишли давлат органларига ахборотдан фойдаланиш ва ошкораликни таъминлаш ваколатларини бериш мақсадида ахборот соҳасидаги қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш

 

Чора-тадбирлар мажмуи

2021 йил

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия вазирлиги

II. Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари ҳимоя қилиш, барқарор ривожланиш соҳасидаги устувор йўналишлар

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳририни лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура,  Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

  1.  

Қуйидагиларни назарда тутувчи Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш:

- тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини тўлиқ кодификация қилиш, миллий иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтишини ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини монополияга қарши тартибга солишни тубдан қайта кўриб чиқиш;

- Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик эркинлигини таъминлайдиган ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитлар ва кафолатлар, тадбиркорлик субъектлари ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар муносабати билан юзага келадиган жамоатчилик муносабатларини тартибга солиш;

- тадбиркорлик эркинлиги, инсоннинг иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш;

- тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашганлик, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиб туриш, уларга зарар етказишга қаратилган ноқонуний ва асоссиз ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш;

- тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини янада ҳимоя қилиш масалаларида жамоатчилик назорати механизмларини жорий этишни таъминлаш. 

Кодекс лойиҳаси

2021 йил

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги,

Бизнес омбудсман, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Ергеодезкадастр, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш:

- инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, инвесторлар ҳуқуқлари кафолатлари ва инвестицияларни, шу жумладан, хорижий инвестицияларни, инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни, янги ва юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришларни ҳимоя қилиш масалаларини тартибга солувчи масалалар;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция лойиҳаларини давлат экспертизасидан ўтказиш, хорижий инвесторлар, банк ва тижорат ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилаш.

Кодекс лойиҳаси

2021 йил

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,  Савдо-саноат палатаси, Бош прокуратура Адлия вазирлиги,

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Бизнес омбудсман

  1.  

“Хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Монополияга қарнш курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги

  1.  

“Ижтимоий тадбиркорлик асослари ва уни рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

 

Қонун лойиҳаси

2020 йил

 

 

 

 

Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги,

Бизнес омбудсман, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 

  1.  

Тадбиркорлик фаолиятининг болалар ва ёшларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларига салбий таъсирини олдини олиш, тижорат ва бошқа тузилмалар томонидан экологик ва санитария стандартларини таъминлаш, болалар ва ёшларга нисбатан ушбу стандартларга риоя этилишини миллий (давлат ва жамоат) мониторинг қилиш тизимини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2021 йил

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Хотин-қизлар қўмитаси,

Касаба уюшмалари федерациялари, Ёшлар иттифоқи

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Олий суд, Ергеодезкадастр

  1.  

“Истеъмолчиларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш туғрисида”ги қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура

  1.  

Қуйидагиларни назарда тутувчи Меҳнат кодекси янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш:

- ишга қабул қилиш бўйича қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган талабларни илгари суриш орқали хотин-қизларнинг иш берувчилар томонидан камситилишига йўл қўймаслик, хотин-қизлар учун тақиқланган касбий фаолият соҳаларини қисқартиришга қаратилган моддалар киритилишини назарда тутиш;

- айрим соҳаларда ёки касб-ҳунарларда аёллар меҳнатини қўллашни тақиқлашни бекор қилиш, аёлларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тармоқлар ёки касблар рўйхатини аниқлаш;

- иш берувчининг ташаббуси билан аёлларнинг пенсия ёшига этиши ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ 60 ёшга тўлгунга қадар ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи юзага келиши муносабати билан муддатсиз тузилган меҳнат шартномасининг, шунингдек, унинг амал қилиш муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасининг бекор қилинишини тақиқлаш;

- касаначилик билан шуғулланувчи шахсларнинг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи, шунингдек, меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш;

- жамоавий меҳнат низолари тўғрисида нормаларни такомиллаштириш.

Қонун лойиҳаси

2020-2021 йиллар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги,

Хотин-қизлар қўмитаси,

Касаба уюшмалари федерациялари, Савдо-саноат палатаси

  1.  

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунларнинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги,  Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Соглиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Адлия вазирлиги

  1.  

Қуйидагиларга назарда тутувчи “Меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун лойихасини ишлаб чиқиш:

- жамият, давлат ва фуқаро манфаатларига дахлдор миграция муаммоларини ҳал этиш, миграция соҳасидаги муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаш;

- Барча меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро Конвенция қоидаларини мамлакат қонунчилигига имплементация қилиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ИИВ, Адлия вазирлиги, ТИВ

  1.  

Хусусий бандлик агентликлари фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг мижозлар олдидаги мулкий масъулиятини оширишга қаратилган “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги

 

  1.  

Инсоннинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлашнинг самарали омили сифатида Қамбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш

Дастур лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар мажмуи  

2020-2021  йиллар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

  1.  

Аҳолининг кам таъминланганлик даражасини 2030-йилга қадар ҳамма жойда камайтириш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга ошириш:

- кам таъминланган эркаклар, аёллар ва барча ёшдаги болаларни, унинг барча кўринишларини 2 баробар камайтириш;

- аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимининг манзиллиги ва самарадорлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя хизматлари сифатини ошириш, барча муҳтожларни ижтимоий ҳимоя чоралари билан тўлиқ қамраб олишга эришиш;

- барча аҳолининг, шу жумладан кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож шахсларнинг асосий ресурсларга (ер участкалари, банк кредитлари ва бошқалар), янги технологиялар ва молиявий хизматларга, шу жумладан микромолиялашдан тенг фойдаланиш учун қулай иқтисодий ва молиявий шароитларни таъминлаш;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларининг бардошлилигини ошириш, уларнинг иқлим ўзгариши оқибатида юзага келган экстремал ҳодисалар ва бошқа иқтисодий, ижтимоий ва экологик ларзалар ва офатларга нисбатан ҳимоясизлиги ва заифлигини камайтириш.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

  1.  

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Концепциясини ишлаб чиқиш

Қарор лойиҳаси

2020 йил

Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси,

Касаба уюшмалари федерациялари

  1.  

“Ижтимоий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси,

Касаба уюшмалари федерациялари

  1.  

Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий соҳада ўз ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқаришда қўллаб-қувватлаш дастурларини кенгайтириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш учун замонавий технологиялар, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Хотин-қизлар қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 

  1.  

“Ўзбекистон ёшлари– 2025» Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қарор лойиҳаси

2020 йил

Ёшлар иттифоқи, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси,

Касаба уюшмалари федерациялари

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш кодексининг янги таҳрири, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги ва “Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш тўғрисида”ги қонунларнинг янги таҳрири лойиҳасини, шунингдек, беморларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича «Беморлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

 

Қонунлар лойиҳалари

 

2020-2021 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИҲММ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

  1.  

Фуқароларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқини тўлақонли таъминланишига йўналтирилган амалий чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш:

- Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш тизими самарадорлиги бўйича жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторига кириши;

- соғлиқни сақлаш хизматларини ҳар томонлама қамраб олишни, шу жумладан сифатли соғлиқни сақлаш хизматлари ва хавфсиз, самарали, сифатли ва арзон нархлардаги асосий дори-дармонлар ва ваксиналардан фойдаланишни таъминлаш;

- 2030 йилга қадар оналар ўлимини учдан бир қисми, беш ёшгача бўлган чақалоқлар ва болалар ўлимини икки марта, юрак-қон томир, саратон, диабет ва сурункали нафас олиш касалликларидан аҳоли ўртасида эрта ўлим даражасини 30 фоизга пасайтириш;

- репродуктив саломатлик учун кенг қамровли соғлиқни сақлаш хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;

-соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятларда халқаро тиббий-санитария қоидалари ва чора-тадбирларни амалга оширишга тайёргарлик кўриш ва бошқалар.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йилдан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

  1.  

“Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Касаба уюшмалари федерациялари

  1.  

2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш устидан таъсирчан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш, жумладан:

- 2025-йилга келиб мактабгача таълим билан 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 74,5 фоизини, шунингдек, 6 ёшгача бўлган болаларнинг 100 фоизини қамраб олинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар;

- бошланғич таълимни олиш учун ёш болаларни тайёрлашга қаратилган ривожланиш, таъминланиш ва мактабгача таълим олишнинг яхшиланган тизимларидан фойдаланишлари учун имконият яратиш.

 

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Олий Мажлис палаталари, Мактабгача таълим вазирлиги, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

  1.  

Ҳар томонлама адолатли ва сифатли таълимни таъминлаш ҳамда бутун умри давомида таълим олиш имкониятларини рағбатлантириш бўйича мақсадида “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш, хусусан:

- бошланғич ва умумий ўрта таълимни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, бу эса талаб юқори бўлган ва самарали таълим натижаларига эришиш имконини беради;

- барча аёллар ва эркаклар учун арзон ва сифатли ўрта махсус, олий, касбий ва қўшимча таълим олиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун барча даражадаги таълим ва касбий-техник тайёргарликдан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш;

  • - ёшларни олий таълим билан қамраб олинишини, олий ўқув юртларида давлат грантлари миқёсини кенгайтиришни таъминлаш;
  • - мактаб битирувчиларининг олий таълимга қамровини 25 фоиздан 50−60 фоизга етказиш ва бошқалар.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020-2022 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизлар ўртасида ўрта-махсус, касб-ҳунар ва олий таълим олишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда олий таълим муассасаларига кириш учун хотин-қизларга алоҳида грантлар ажратиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорлик марказларида қисқа ўқув курсларида ўқитиш назарда тутиш.

 

Қарор лойиҳаси

2020 йил

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Экология кодексининг лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бугунги ва келажак авлодларнинг қулай экологик муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлаш, ер экотизимларини муҳофаза қилиш ва тиклаш, ўрмондан оқилона фойдаланиш, чўлланишга қарши курашиш, ер деградацияси жараёнини тўхтатиш ҳамда биологик хилма-хилликни йўқолиши жараёнини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

Қонун лойиҳаси

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Экология қўмитаси

Ўрмон қўмитаси, Ветеринария қўмитаси Адлия вазирлиги

  1.  

Шаҳар ва аҳоли пунктларининг очиқлиги, хавфсизлиги, ҳаётийлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш бўйича минтақавий дастурларни амалга оширишни назарда тутиш, жумладан:

- арзон уй-жойлар ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, хавфсиз, арзон ва экологик барқарор транспорт тизимларининг хизматларидан универсал фойдаланишни таъминлаш, шу жумладан жамоат транспортидан фойдаланишни кенгайтириш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига алоҳида эътибор бериш;

- аҳолининг урбанизация кўрсаткичларини изчил амалга ошириш, республикамиз шаҳарларини дунёнинг замонавий ривожланган мегаполислари модели асосида ривожлантириш, “ақлли ва хавфсиз шаҳарлар” концепциясини ишлаб чиқиш;

- маданий ва табиий мерос объектларини ҳимоя қилиш ва асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш;

- ногиронлиги бўлган шахслар учун дам олиш учун зарур шарт-шароитларни яратиб, шаҳар ва аҳоли пунктларида болалар учун яшил ҳудудлар, дам олиш боғлари, ўйин майдончалари майдонларини кенгайтириш.

Аҳоли пунктларини комплекс ва барқарор ривожлантириш ва уларни бошқаришнинг минтақавий дастурлари,

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

  1.  

Хавфсиз ичимлик сувидан умумий фойдаланишни таъминлаш, барқарор ривожланиш манфаатлари учун сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув муҳитининг ифлосланишини сезиларли даражада камайтириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг сув хўжалиги ва санитария шароитларини яхшилашдаги иштирокини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро стандартларни қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш ҳамда мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш

  1.  

Бола ҳуқуқларининг халқаро стандартлари қоидаларини имплементация қилиш ва мамлакат қонунчилиги нормаларини амалга ошириш бўйича таъсирчан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Олий Мажлис палаталари, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Оила» маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази

  1.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатида давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширувчи Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя қилиш бўйича парламент комисссиясини ташқил қилиш

Қарор лойиҳаси

2020 йил

Олий Мажлис палаталари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, ИҲММ

  1.  

“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги, “Парламент назорати тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунларга, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, нормаларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш:

- инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг асосий шакллари ва йўналишларини ҳамда уларнинг мазкур соҳада Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлигини белгиловчи;

- БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав ва шартномавий органлари тавсияларини бажариш бўйича миллий ҳаракат режаларини тайёрлаш ва қабул қилишнинг ягона тизимини, шунингдек давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг уларни ўз вақтида амалга оширилиши учун жавобгарлигини белгиловчи;

- Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этиши ҳолати тўғрисидаги йиллик ахборотни тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш тартиб-таомилларини мустаҳкамлаш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил

ИҲММ, Адлия вазирлиги, ТИВ, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

  1.  

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий Қонунга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

Конституциявий судга масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доирасини Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларни киритиш орқали кенгайтириш;

Конституциявий судда иш юритишнинг процессуал хусусиятларини (судга масала киритиш тартиби, суд муҳокамаси, муддатлари, суд қарорларининг ижроси ва бошқаларни) тартибга солувчи нормаларни киритиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Конституциявий суд, ИҲММ, Адлия вазирлиги, Бизнес омбудсман

  1.  

“Суд тизими ва судьялар мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2021-2022 йиллар

Олий суд, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

  1.  

“Ўзбекистон Республикасида судьялар ҳамжамияти органлари тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020-2021 йиллар

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Молия вазирлиги,  Адлия вазирлиги

  1.  

Суд ҳокимиятининг самарадорлиги ва мустақиллигини ошириш, суд қарорларининг прокуратура томонидан чақириб олиниши тартибини бекор қилиш, судгача бўлган тергов жараёнида тазйиқлар бўйича судга ваколатлар бериш, суд раислари томонидан судьяга интизомий жазо беришни бекор қилиш, суд тизимидаги коррупцияга қарши курашиш, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали судьяларни очиқ, ошкора танлаш ва тайинлаш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2020-2021 йиллар

Судьялар олий кенгаши, Олий суд

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва нормаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорини қабул қилиш

Олий суд қарори лойиҳаси

2022 йил

Олий суд

  1.  

“Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, ИҲММ

  1.  

“Адвокатлар ва адвокатлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

- адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва кафолатлаш, адвокатлар мустақиллиги ва дахлсизлигини мустаҳкамлаш, адвокатуранинг тўлиқ ўзини-ўзи бошқаришига эришиш, адвокатларни ижтимоий ҳимоя қилишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини кодификация қилиш;

- адвокатурани аҳоли ишончини қозонган ҳуқуқни муҳофаза қилиш институтига айлантириш, профессионал ҳуқуқий ёрдам сифатини ошириш ва адвокат касбининг нуфузини ошириш, шунингдек, суд жараёнида тенглик ва тортишув тамойилларини тўлиқ амалга ошириш ва бошқалар.

Қонун лойиҳаси

2020-2021 йиллар

Адвокатлар палатаси, Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура

  1.  

Жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг самарали институтларидан бири бўлган адвокатура институтини мустаҳкамлашда парламент ролини ошириш, хусусан:

- Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг адвокатура институти, унинг мустақиллигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш бўйича комиссиясини тузиш;

- адвокатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ҳолатини мунтазам кўриб чиқиш, уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва ваколатларини амалга оширишда кўмаклашиш;

- юридик ва жисмоний шахсларга юридик ёрдам кўрсатишда адвокатларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилиши масалалари бўйича, улар шикоят ва аризаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва  ташкилий чора-тадбирлар

2020-2021 йиллар

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Адвокатлар палатаси

  1.  

Жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жамоатчилик палатасини ташкил этиш ҳамда маҳаллий Кенгаш сўрови институтини жорий қилиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил

Адлия вазирлиги, ИҲММ, Фуқаролик жамияти ривожлантириш маркази, Стратегия маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

  1.  

“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунларга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидаги йўналишларда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш:

- жамоатчилик назоратининг ҳар бир шаклини (турини) амалга оширишнинг амалий механизмлари ва тартиб-таомилларини ошкор қилиш;

- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ННТ ҳуқуқларини кенгайтириш, шу жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига дахлдор халқаро ва миллий ҳуқуқий нормаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича “жамоат инспектори”, “жамоат кузатувчиси”, “жамоат комиссияси” институтларини шакллантириш;

- инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунлар ва бошқа қарорлар самарадорлигини баҳолаш ва фуқаролик мониторингининг илмий асослантирилган ва чуқур ўйланган тизимини шакллантириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва  Чора-тадбирлар мажмуи

2021-2022 йиллар

Адлия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази, Стратегия маркази, ИҲММ

  1.  

Жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикчиликни, жамоат бошқарувини ривожлантиришга давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг кўмаклашишини тартибга солувчи қонунчилик тўпламларини, вазифаларини тайёрлаш ва нашр этишни амалиётга киритиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази, Стратегия маркази, ИҲММ

  1.  

“Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамоатчилик экспертизаси тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, шунингдек, ушбу соҳада амалдаги жамоат институтларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини мустаҳкамлашга қаратилган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, тайёрланаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг онлайн режимда жамоатчилик муҳокамасини ташкил қилиш ва бошқалар.

Қонун лойиҳаси

2020 йил

ИҲММ, Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти ривожлантириш маркази, Стратегия маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

  1.  

Қуйидаги соҳаларда фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш, уларни фаоллаштириш ва қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, янги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этишни рағбатлантириш:

- жамоатчилик назоратини амалга ошириш, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳолати мониторингини олиб бориш, шу жумладан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатларни бажариш;

- мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маърузаларини, шу жумладан фуқароларнинг айрим тоифалари ҳуқуқларига риоя қилиш соҳасидаги вазият тўғрисида ННТ ларнинг муқобил маърузаларини тайёрлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномавий органларига тақдим этиш ҳуқуқи;

- Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциялар бажарилиши тўғрисида давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ҳисоботларининг (маълумотлари) жамоатчилик муҳокамаси.

Чора тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази, Стратегия маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

  1.  

Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари соҳасидаги вазиятни яхшилаш соҳасида давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлиги якунларига бағишланган ННТлар йиллик Миллий форумини ўтказиш амалиётини жорий этиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси,

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

  1.  

Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари борасида ахборот соҳасини ривожлантириш, сўз эркинлигини таъминлаш ва фикрни эркин ифода этиш мавзуларида мунтазам тадқиқотлар, шу жумладан, социологик тадқиқотлар ўтказиш.

 

Тадқиқот ва тавсиялар

2020-2024 йиллар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, «Ижтимоий фикр» маркази,

илмий-тадқиқот муассасалари

  1.  

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича сифатли ва миқдорий кўрсаткичларни тўплаш бўйича халқаро талабларни ҳисобга олган ҳолда давлат ва нодавлат органларининг ахборот йиғиш тизимини такомиллаштириш.

 

Вазирлик ва идораларнинг давлат статистика ва идоравий ҳисоботларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2020 йил

Статистика қўмитаси, Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ергеодезкадастр, “Оила” маркази, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Экология қўмитаси, ИҲММ

  1.  

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини оптималлаштириш доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг илмий-назарий салоҳиятини такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

ИҲҲМ, ОАК, 

Инновацияларни ривожлантириш вазирлиги

IV. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий саводҳонлигини ошириш, жумладан бу борада самарали ахборот ва маърифат тарқатиш, таълим бериш фаолиятини ташкил этиш

  1.  

“Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари”, “Бола ҳуқуқлари”, “Ногиронлар ҳуқуқлари” бўлимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари, нафақахўрлар, вақтинча ишсиз, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлимларни ўз ичига олган ягона дарслик ва услубий қўлланманинг тайёрлаш ва нашр этиш.

Ўқув материаллари

2020-2021 йиллар

ИҲММ, ТДЮУ, ЖИДУ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

  1.  

Таълим муассасаларида талабалар ва тингловчиларнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича билимларини узлуксиз ва тизимли равишда ошириш механизмини жорий этиш, ушбу мавзуни тегишли фанларнинг ўқув дастурларига, факультатив, дарсдан ташқари, мураббийлик ишлари режасига киритиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш, инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича билимларни оширишга қаратилган ўқув материалларини тайёрлаш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, ИИВ, Бош прокуратура, Судьялар олий кенгаши, Мудофаа вазирлиги, ИҲММ

  1.  

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя этиш масалалари бўйича амалий қўлланмалар, шарҳ ва услубий адабиётларни тайёрлаш ва чоп этиш.

Судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари матнлари билан таъминлаш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги, ИҲММ

  1.  

Давлат органлари ходимлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларини Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларида мунтазам равишда ўқитишни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йилдан бошлаб

ИҲММ, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

  1.  

Инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, унга риоя қилиш ва ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари бўйича давлат илмий-техника дастурлари доирасида амалий илмий-техник лойиҳалар ва инновациявий ишланмалар танловларини ўтказиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йилдан бошлаб

Инновацияларни ривожлантириш вазирлиги, ИҲММ

  1.  

Бола ҳуқуқларини таъминлаш ва таълим-тарбияни ривожлантириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

- Ўзбекистон Республикасида таълимининг барча даражаларида бола ҳуқуқлари соҳасида таълим фаолияти самарадорлигини ошириш;

- инновацион технологияларни ҳисобга олган ҳолда боланинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш усуллари ва шаклларини такомиллаштириш;

- БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини амалга оширишга бағишланган адабиёт ва бошқа материалларни тайёрлаш ва нашр этиш.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020-2022 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, ИҲММ, Адлия вазирлиги, ИИВ

  1.  

Жамиятда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга қаратилган қуйидаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

- таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари, Интернет-ресурслар, тегишли адабиётларни нашр этиш имкониятларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини тизимли ўрганишнинг самарали механизмларини жорий этиш;

- фуқароларнинг маҳаллий давлат органларига ва бошқа тузилмаларга мурожаатларини таҳлил қилишни ҳисобга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ахборот-таълим фаолиятининг ҳудудий режаларини қабул қилишни амалиётига тадбиқ этиш ва жойларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазиятни мониторинг қилиш;

- давлат ва маҳаллий бюджетларда ҳуқуқий маданият ва инсон ҳуқуқлари маданиятини оширишга қаратилган махсус маблағларни ҳаражатлар сметасида кўзда тутиш;

- инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича методик ёрдам кўрсатувчи ресурс марказлари вазифасини бажарувчи «инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича маърифат уйлари» ни ташкил этиш;

- инсон ҳуқуқлари бўйича мақсадли мавзуларни мактабгача, умумий ўрта ва олий таълим муассасаларининг тегишли ўқув дастурларига, шунингдек, малака ошириш курсларининг тегишли дастурларига киритиш;

- фуқароларнинг ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий, экологик маданиятини шакллантириш, соғлом турмуш тарзи маданияти, оилавий таълим маданияти, истеъмол маданияти ва бошқаларни юксалтиришнинг янги инновацион ёндашувлари ва консептуал асосларини шакллантириш.

Чора тадбирлар мажмуи

 

2020 йилдан бошлаб

Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

V. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий тузилмалар, хорижий мамлакатлар миллий институтлари билан ҳамкорликни янги босқичга кўтариш

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига қуйидаги аниқ нормаларни киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш:

- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Муқаддимасида мустаҳкамланган халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари устуворлиги принципини очиб берувчи, мамлакат ҳуқуқий тизимида халқаро ҳуқуқнинг ўрни ва аҳамиятини белгилаш;

- фуқароларнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ қўмитасига индивидуал шикоят билан  мурожаат этиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш (Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг биринчи Факультатив баённомасини имплементация қилиш).

Қонун лойиҳаси

2021 йил

ИҲММ, Адлия вазирлиги, ТИВ

  1.  

БМТнинг халқаро шартномавий органларида инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маърузаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш натижаларини депутатлар ва сенаторлар томонидан мунтазам эшитиб бориш, БМТнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича шартномавий органлари тавсияларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаларини Олий Мажлис палаталари томонидан тасдиқлаш амалиётини жорий этиш

Чора тадбирлар мажмуи

2020-2024 йиллар

Олий Мажлис палаталари, ИҲММ

  1.  

Қийноқларнинг олдини олиш бўйича институционал механизмларни такомиллаштириш:

- Ўзбекистоннинг БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси Факультатив протоколига қўшилиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш;

- қийноқларнинг олдини олишнинг миллий превентив механизми тўғрисида қонун ишлаб чиқиш ҳамда ушбу механизмга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва Чора тадбирлар мажмуи

 

2020-2021 йиллар

ИҲММ, ТИВ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, Бизнес омбудсман, Омбудсман  

  1.  

Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро ҳужжатларнинг мазмуни тўғрисида аҳоли ва давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари вакилларининг хабардорлигини ошириш, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятини уларга мувофиқ олиб бориш бўйича мажбуриятларни юкловчи ахборот-таълим тизимини яратиш.

Хусусан:

- инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини давлат тилида нашр этиш амалиётига кенг жорий этиш;

- Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларининг кучга кириши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг марказ ва жойлардаги ваколатлари, амалга ошириш ва олиб бориш усуллари тўғрисида ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тарқатиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар

2020 йил

ТИВ, ИҲММ, Адлия вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар қарорларини ижро этиш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш:

- халқаро фаолиятни мувофиқлаштириш ва инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жавобгарлигини белгилаш, миллий маърузалар тайёрлаш ва халқаро шартномавий органлар тавсияларини ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича махсус тартиб-таомилларини бажариш бўйича миллий ҳаракат режаларини амалга ошириш масалаларини ҳуқуқий тартибга солиш;

- Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг устав ва шартномавий органларининг индивидуал хабарларни кўриб чиқиш бўйича тавсияларини бажариш масалаларини ҳал этиш.

Норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

ИҲММ, ТИВ

  1.  

Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида топшириладиган “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун” йиллик миллий мукофотини таъсис этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2020 йил

ИҲММ, ТИВ, Адлия вазирлиги

  1.  

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг парламент палаталари ва фуқаролик жамияти институтлари олдида халқаро ташкилотлар тавсияларини халқаро ҳамкорлар билан тасдиқланган ва биргаликда амалга оширилаётган, шу жумладан, миллий, минтақавий, мақсадли ҳаракат режалари ва “йўл хариталари”ни Ўзбекистонда фаолият юритаётган БМТ агентликлари билан ҳамкорликда бажариш бўйича ҳисобот беришини амалиётга киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020-2021 йиллар

Олий Мажлис палаталари, ИҲММ, ТИВ  

  1.  

Халқаро ташкилотлар ва дунё ҳамжамиятини Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган, Конституция ва қонунлар устуворлиги тамойилларини, инсон ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқининг умумэътироф этилган нормалари устуворлигини сўзсиз бажаришга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида мунтазам хабардор қилиб бориш амалиётини такомиллаштириш

Амалий чора-тадбирлар

2020-2025 йиллар

ИҲММ, ТИВ, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Омбудсман,
Бизнес омбудсман

  1.  

Қуйидагиларга қаратилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш:

- инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича хорижий давлатлар, шунингдек БМТ, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ органлари ва тузилмалари билан икки томонлама ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, улар билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ва битимлар тузиш асосида БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш;

- бу соҳадаги фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг ролини ошириш

Амалий чора-тадбирлар

2020-2025 йиллар

ТИВ, ИҲММ,  вазирлик ва идоралар, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази

  1.  

Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон учун  муҳим ташқи сиёсий ташаббус ва халқаро ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш жараёнини самарали мониторинг қилиш тизимини шакллантириш, шунингдек, мониторинг натижалари бўйича тегишли эксперт хулосалари, таҳлилий материалларни тайёрлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2020-2025 йиллар

ИҲММ, ТИВ, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Омбудсман,
Бизнес омбудсман

  1.  

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатларга, шу жумладан, болалар, аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ҳужжатларга Ўзбекистон Республикасини қўшиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш орқали инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2020-2025 йиллар

Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Омбудсман, Бизнес омбудсман, Хотин-қизлар қўмитаси

  1.  

Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тайёрлаш ва ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга мувофиқ лойиҳанинг халқаро экспертизасини ўтказиш.

Конвенция лойиҳаси

2020-2021 йиллар

ТИВ, ИҲММ, вазирлик ва идоралар

  1.  

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масалаларига доир Ўзбекистон миллий маърузаларини кўриб чиқиш якунлари бўйича якуний мулоҳазалар ва тавсияларни амалга ошириш методикаси борасида шартномавий органлар ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси билан мунтазам маслаҳатлашиб туриш, шунингдек:

- БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши махсус маърузачилари институтлари билан мақсадли ишларни ташкил этиш;

- инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш соҳасида халқаро ва хорижий илғор тажрибалар ҳамда Ўзбекистон шароитида уларни имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш амалиётини кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2020-2025 йиллар

ИҲММ, ТИВ, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Адвокатлар палатаси

  1.  

Барқарор ривожланиш мақсадида глобал ҳамкорлик доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ишларни фаоллаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш учун ташқи манбалардан қўшимча молиявий ресурсларни сафарбар этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020-2025 йиллар

ТИВ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 

  1.  

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қуйидаги халқаро ҳужжатларга қўшилиши масаласини кўриб чиқиш:

- Европа Кенгашининг Жиноий фаолиятдан ва терроризмни молиялашдан олинган даромадларни ювиш, аниқлаш, олиб қўйиш, мусодара қилиш тўғрисидаги конвенцияси (Варшава, 2005 йил 16 май);

- ХМТнинг 156-сонли “Эркак ва аёл ходимларга: оилавий мажбуриятларга эга ишчиларга тенг муносабат ва тенг имкониятлар тўғрисида”ги конвенцияси;

- ХМТнинг 183-сонли «1952 йилга Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияни қайта кўриб чиқиш ҳақида”ги конвенция;

- ХМТнинг 17-сонли «Меҳнаткашларга ишлаб чиқариш давомида бахтсиз ҳолатлар учун зарарни қоплаш тўғрисида”ги конвенция;

- ХМТнинг 187-сонли «Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини таъминлаш асослари тўғрисида”ги конвенция

- ХМТнинг 97-сонли «Меҳнаткаш-мигрантлар тўғрисида”ги конвенция;

- ХМТнинг 132-сонли «Ҳақ тўланадиган таътиллар (1970 йилда қайта кўриб чиқилган) тўғрисида”ги конвенция.

Тавсиялар ва қонун лойиҳалари

 

2020-2025  йиллар

Вазирлар Маҳкамаси, ТИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ,  

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатаси

  1.  

“Барча меҳнатқаш-мигрантлар ва улар оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги конвенцияни ратификация қилиш масаласини ўрганиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш.

Тавсиялар

2020 йил

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ТИВ, ИИВ, ИҲММ, Адлия вазирлиги

  1.  

Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини ўтказиш.

 

Вазирлар Маҳкамаси Фармойиши лойиҳаси

2020 йил

ИҲММ, ТИВ, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар ва Самарканд вилояти ҳокимлиги

 

 

Umumiy takliflar: 5

3967