Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12986 O’zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi 27/01/2020 11/02/2020 6
Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni
Бепул юридик ёрдам тўғрисида
ID-12986

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади бепул юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Бепул юридик ёрдам тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Бепул юридик ёрдам тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун
ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг бепул юридик ёрдам тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бепул юридик ёрдам – давлат томонидан кафолатланадиган
ва жисмоний шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган, ушбу Қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартлар асосида бепул кўрсатиладиган юридик ёрдам;

бирламчи бепул юридик ёрдам – ҳуқуқий маслаҳатлар ва ҳуқуқий ахборот, жумладан ҳуқуқий масалалар юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар, ҳуқуқ ва эркинликлар, уларни амалга ошириш ва улар бузилган тақдирда тиклаш тартиби ҳақида маълумот бериш тарзида бепул кўрсатиладиган юридик ёрдам;

 

иккиламчи бепул юридик ёрдам – ушбу Қонунда кўрсатилган ҳолларда ва асосларда жисмоний шахсларга фуқаролик, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича кўрсатиладиган, бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган юридик ёрдам;

бепул юридик ёрдам олувчи –  ушбу Қонунга асосан бепул юридик ёрдам кўрсатилган жисмоний шахс;

бепул юридик ёрдам кўрсатувчи ушбу Қонунга асосан юридик ёрдам кўрсатувчи жисмоний ёки юридик шахс;

муҳтож шахс – ёши, жинси, касаллиги, ногиронлиги, ижтимоий ёки шахсий мақоми сабабли алоҳида ҳимояга муҳтож шахслар, хусусан болалар, қарамоғида вояга етмаган болалари бўлган ёлғиз шахслар, одам савдоси
ва жинсий зўравонликдан жабрланганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, руҳий касаллиги бўлган шахслар, ОИВ ва бошқа жиддий юқумли касалликларга чалинган шахслар, қамоқда сақланаётган шахслар, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш жойларида жазони ўтаётган шахслар;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Бепул юридик ёрдам маркази
 – иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатишни бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органи;

адвокатни танлаш электрон тизими – иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатни иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестридан (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) автоматик равишда белгиловчи, бир адвокатнинг қайта-қайта жалб этилишига, учинчи шахсларнинг бу жараёнга аралашувига йўл қўймайдиган автоматлаштирилган тизим;

бепул ихтиёрий юридик ёрдам – аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига бепул ва ихтиёрийлик асосида қонунчиликка зид бўлмаган тартибда ва турларда кўрсатиладиган малакали юридик ёрдам.

4-модда. Бепул юридик ёрдам соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

Бепул юридик ёрдам соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

бепул юридик ёрдам соҳасида давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш;

бепул юридик ёрдамнинг самарали миллий тизимини яратиш
ва ривожлантириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг малакали юридик ёрдам ва ҳуқуқий ҳимояга бўлган ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг бепул юридик ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятини
қўллаб-