ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12933 Национальная гвардия Республики Узбекистан 28/01/2020 12/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-12933

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

 ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
3 июндаги 141-сон «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлиги қарор қилади:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлигининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
  3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Миллий гвардия қўмондони

                                                                                                                                          Б. Ташматов

 

       Тошкент шаҳри,

2020 йил «___»_________,

          ___ - сон

 

Мудофаа вазири

                                                                                                                                     Б. Курбанов

 

     Тошкент шаҳри,

2020 йил «___» ________,

         ___ - сон

Ўзбекистон Республикаси
Миллий гвардияси
ва Мудофаа вазирлигининг

2020 йил «___» _________даги

_________-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги
141-сон «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Институтга ўқишга киришни хоҳлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (бундан буён матнда номзодлар деб юритилади)ни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади.

2. Институт курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун:

ҳарбий-профессионал йўналиш;

дастлабки танлаш;

ҳарбий-профессионал танлаш;

тест синовларини назарда тутувчи комплекс босқичма-босқич танлаш амалга оширилади.

3. Институтга ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.

4. Институтни битиргандан кейин ўқишни тугатгандан сўнг тузилган контракт бўйича кўзда тутилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортган, шунингдек контракт шартларини бажармаганлиги, содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли бўшатилаётган ёки бундай контрактни тузишдан бош тортган ҳарбий хизматчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ уни ўқитиш учун сарфланган бюджет маблағларини давлатга қоплаб бериши тўғрисида номзодлар ва уларнинг ота-оналари мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ёзма равишда огоҳлантирилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ҳар йилнинг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига келгуси йил учун Институтга қабул қилинувчи номзодлар сони тўғрисида маълумот тақдим қилинади.

6. Институтга қабул қилинувчи номзодларни дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан мудофаа ишлари бошқармаларига топшириқ берилади.

7. Институтга ўқишга қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи билан қабул комиссияси тузилади ва уларнинг таркиби тасдиқланади.

8. Қабул комиссиясига Институт бошлиғи раҳбарлик қилади.

Қабул комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тегишли таркибий тузилмаларининг мутахассислари киритилади.

Қабул комиссияси қабул йилининг 10 мартидан 1 сентябрига қадар фаолият юритади.

9. Қабул комиссияси раиси — Институт бошлиғи:

қабул комиссиясининг ишини ташкиллаштиради;

қабул комиссиясининг вазифаларини белгилайди;

кичик комиссиялар таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;

кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Қабул комиссияси раиси — Институт бошлиғи ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун ўз ваколати доирасида буйруқлар қабул қилади.

10. Қабул комиссияси таркибида қуйидаги кичик комиссиялар тузилади:

номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш бўйича кичик комиссия;

тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича кичик комиссия;

индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия;

номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия;

психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия;

ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия;

компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш бўйича кичик комиссия;

якка тартибда якуний суҳбат ўтказиш бўйича кичик комиссия;

тест синови ўтказилмайдиган чет тилини ўқиган номзодларни билим даражасини аниқлаш бўйича кичик комиссия.

11. Фуқаро ёшлар ўзларининг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимларга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан, ҳарбий хизматчилар таркибидаги номзодлар ўз хизмат ўташ жойига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.

12. Номзодлардан аризалар (билдиргилар) қабул йилининг
1 февралидан 1 апрелига қадар қабул қилинади.

13. Фуқаро ёшлар томонидан мудофаа ишлари бўйича бўлимларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза (билдирги);

паспорт (ҳарбий гувоҳнома) нусхаси;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;

чақирилувчининг чақирув участкасида қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;

номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета;

ўқиш, иш ёки хизматни ўташ жойидан (агар ўқиётган, ишлаётган ёки хизматни ўтаётган бўлса) тавсифнома ҳамда маълумотнома;

ота-онасининг иш жойидан маълумотнома (агар ишлаётган бўлса);

ота-онасининг Институтга ўқишга киришига розилик хати;

маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, академик лицейлар ва ўрта махсус профессионал таълим) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси;

Институтга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (асли ва нусхаси);

яқин қариндошлар орасида вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномасининг нусхаси;

3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 4,5 х 6 см ўлчамдаги 4 та фотосурат (бош кийимсиз);

давлат сирларидан фойдаланишга ижозат беришнинг тегишли шакли учун зарур бўлган ҳужжатлар;

номзоднинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органидан жиноий жавобгарликка тортилмаганлиги ва судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома (ҳарбий хизматчилар мазкур маълумотномани тақдим қилиши талаб этилмайди).

Номзоддан айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш учун қўшимча равишда зарур ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилиниши ёки тегишли ташкилотлардан сўраб олиниши мумкин.

Номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома, чақирилувчининг чақирув участкасида қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд чақирилувчининг ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.

14. Ҳарбий хизматчилар таркибидаги номзодлар томонидан ўз хизмат ўташ жойига мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Институтга ўқишга киришга тавсияловчи ҳужжатлар (муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга — ҳарбий бўлинманинг умумий йиғилиши баённомасидан кўчирма, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга эса — ҳарбий қисмнинг аттестация комиссияси йиғилиш баённомасидан кўчирма);

Давлат сирларидан фойдаланиш учун тегишли шакл бўйича ижозатнома (рухсатнома) мавжудлиги тўғрисида маълумотнома (фақат тегишли шакл бўйича ижозатнома (рухсатнома)си мавжуд бўлганлар учун);

ҳарбий қисмлар (муассасалар) ва бўлинмаларнинг командирлари (бошлиқлари) томонидан берилган илтимоснома.

15. Фуқаро ёшлар ва ҳарбий хизматчиларга давлат сирларидан фойдаланишга ижозат беришнинг тегишли шакли бўйича ижозатнома (рухсатнома) Мудофаа ишлари бўйича бўлим ва бошқармалар томонидан расмийлаштирилади.

Ижозатномаси (рухсатномаси) мавжуд бўлмаган ҳарбий хизматчилар учун ижозатномани (рухсатнома)ни расмийлаштириш учун зарур бўлган материаллар белгиланган тартибда ҳарбий қисмлар (муассасалар) командирлари (бошлиқлари) томонидан Мудофаа ишлари бўйича бўлим
ва бошқармаларига ҳар йилнинг 5 апрелига қадар юборилади.

16. Мудофаа ишлари бўйича бўлимлар, бошқармалар, қўшилмалар
ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) ҳамда Институт Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги
низомда назарда тутилган ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича вазифаларнинг амалга оширилиши учун масъулдир.

 

2-боб. Дастлабки танлаш тадбирларини

ташкил этиш ва ўтказиш

 

17. Дастлабки танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибда суҳбатлашиш;

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;

тиббий кўрикдан ўтказиш.

18. Дастлабки танлаш тадбирлари қуйидаги икки босқичда ўтказилади:

а) биринчи босқич фуқаро ёшлар учун — яшаш жойидаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимларда, «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ўқувчилари учун — улар жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимларда, ҳарбий хизматчилар учун — ўз хизмат ўташ жойида
1 февралдан 31 мартга қадар амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибда суҳбатлашиш;

бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш.

б) иккинчи босқич фуқаро ёшлар ва ҳарбий хизматчилар учун мудофаа ишлари бўйича бошқармаларда 1 апрелдан 31 майга қадар амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади
ва ўтказилади:

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;

такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш.

19. Дастлабки танлаш тадбирларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.

20. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлаш тадбирларининг биринчи босқичи якунлангунга қадар
(31 мартга қадар) амалга оширилади.

21. Якка тартибдаги суҳбат фуқаро ёшлар билан — туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлар бошлиқлари томонидан, ҳарбий хизматчилар билан — ҳарбий қисмлар (муассасалар), бўлинмаларнинг командирлари томонидан ўтказилади. Бунда якка тартибдаги суҳбат номзод ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомнинг
4-иловасига мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.

22. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик
ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги
низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) мувофиқ амалга оширилади.

23. Фуқаро ёшларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш мудофаа ишлари бўйича туман (шаҳар) бўлимлари ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади ва жорий йилнинг 1 февралдан 31 мартга қадар давом этади.

24. Ҳарбий хизматчиларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш ҳарбий тиббий муассасаларнинг ҳарбий-тиббий комиссиялари томонидан жорий йилнинг 1 февралдан 31 мартга қадар амалга оширилади.

25. Фуқаро ёшларни такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади ва 1 апрелдан 20 майга қадар давом этади (ҳарбий хизматчилар бундан мустасно).

26. Саломатлигига кўра олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришга яроқсиз деб топилган ва тиббий комиссиянинг ушбу хулосасига норози бўлган номзодлар назорат тиббий кўрикдан 1 майдан 31 майга қадар марказий тиббий комиссиядан ўтказилиши мумкин.

27. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича саломатлигига кўра номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига қўшиб қўйилади.

28. Саломатлигига кўра олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга киришга яроқсиз деб топилган номзодлар ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларига қўйилмайди.

29. Номзодлар билан индивидуал-психологик ўрганиш тадбирлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида мудофаа ишлари бўйича бошқармаларда қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассис-психологлар томонидан уларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган методикага мувофиқ 1 апрелдан 20 майга қадар ўтказилади.

Номзодлар билан индивидуал-психологик ўрганиш бўйича тасдиқланган режа-жадвал Мудофаа ишлари бошқармаларига ҳар йили
25 март кунига қадар етказилади.

30. Психологик тест синови натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилади:

Институтга кириш учун тавсия этилади;

Институтга кириш учун тавсия этилмайди.

31. Психологик тест синови натижалари бўйича Институтга кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.

32. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида мудофаа ишлари бўйича бошқармалар бошлиқлари белгилаган жойларда қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган методикага мувофиқ 1 апрелдан
20 майга қадар ўтказилади.

Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш бўйича тасдиқланган режа-жадвал Мудофаа ишлари бошқармаларига ҳар йили 25 март кунига қадар етказилади.

33. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича белгиланган талабларга жавоб бермаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.

34. Дастлабки танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилди тўлиқ расмийлаштирилгандан сўнг тегишли мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан 10 июнга қадар Институтга юборилади.

 

3-боб. Номзодлар билан ҳарбий-профессионал танлаш

тадбирларини ўтказиш

 

35. Қабул комиссияси томонидан ҳар йили 1 июнга қадар ҳарбий- профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган
режа-жадвал ишлаб чиқилиб, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва мудофаа ишлари бўйича бошқармаларга юборилади.

36. Мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) номзодларни режа-жадвалга мувофиқ ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш муддатлари билан таништиради ва уларни белгиланган муддатларда Институтга тўлиқ ҳолда етиб келишларини таъминлайди.

37. Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари июнь ойида Институтда ўтказилади.

38. Ҳарбий-профессионал танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни ўрганиш;

психофизиологик ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;

ёзма иш (диктант);

компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш;

якка тартибдаги якуний суҳбат.

39Институтга етиб келган ҳарбий хизматчиларга Институтга ўқишга киришга тайёргарлик кўриши учун Институт томонидан йиғинлар ташкиллаштирилади.

40Институт қабул комиссияси таркибидаги номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш бўйича кичик комиссияси, ҳужжатларни ўрганишда Институтга тақдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини рўйхатга олади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади.

41. Психофизиологик ўрганиш мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган методикага мувофиқ қабул комиссияси таркибидаги психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия мутахассислари томонидан ўтказилади.

Психофизиологик ўрганиш махсус автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар ёрдамида амалга оширилади.

42Якуний тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи билан тасдиқланадиган Институт ҳузуридаги ҳарбий-тиббий комиссия томонидан ўтказилади.

43. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича саломатлигига кўра номзоднинг Институтда ўқишга киришга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

Институт ҳузуридаги ҳарбий-тиббий комиссиясининг хулосасидан норози бўлган номзодлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда марказий ҳарбий-тиббий комиссияга юборилиши мумкин.

44. Саломатлигига кўра Институтда ўқишга киришга яроқсиз деб топилган номзодлар ҳарбий-профессионал танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.

45. Ёзма иш номзодга диктант ёздириш орқали Институт қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 8-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.

46. Номзоднинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган методикага мувофиқ амалга оширилади.

47. Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган методика асосида психофизиологик ўрганиш натижалари, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади.

48. Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул йилининг 30 июнига қадар коллегиал принцип бўйича, Институтнинг қабул комиссияси томонидан ўтказилади.

49. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.

50. Тест синовлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги
141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга (рўйхат рақами 2477, 2013 йил 12 июль) мувофиқ ўтказилади.

51. Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод тест синовлари ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомнинг
3-иловасида назарда тутилган тартибда олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади. Тест синови ўтказилмайдиган чет тилини ўқиган номзодларни билим даражасини аниқлаш бўйича кичик комиссияси томонидан Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан ўтказилган имтиҳон мазкур Низомнинг 11-иловасида назарда тутилган мезонларга асосан баҳоланади.

 

4-боб. Институтга қабул қилиш

 

52. Олий ҳарбий таълим муассасасига қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

53. Институтнинг қабул комиссияси 10 июлда номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ шаклдаги баённомани расмийлаштиради. Мазкур баённома номзодларни Институтга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

54. Институтга ўқишга қабул қилинган ҳарбий хизматчилар ва махсус унвонга эга бўлган ходимларга ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқдан кўчирма берилади.

55. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи
ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга (рўйхат рақами 2477, 2013 йил 12 июль) мувофиқ кўриб чиқилади.

5-боб. Якуний қоидалар

 

56. Институтнинг қабул комиссияси номзодлар белгиланган қоидаларга, ҳарбий ва хизмат интизомига риоя қилмаган тақдирда уларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлашнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.

57. Институтга ўқишга кирмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари тест синовлари натижалари эълон қилинган кундан эътиборан 5 кун ичида тегишли мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга) қайтариб юборилади.

58. Номзодни ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар Институтда сақланади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

 

_____________________________га

(бошлиқнинг Ф.И.О.)

_____________________________да

(номзоднинг яшаш манзили)

яшовчи_____________________дан

(номзоднинг Ф.И.О.)

 

 

Моддий масъуллик тўғрисида огоҳлантириш

 

Мен, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга киришга номзод, __________________________________

                                                                                                                      (Ф.И.О.)
ушбу таълим муассасасига ўқишга қабул қилинсам ва ўқишни тамомлагандан сўнг мен билан тузиладиган контракт бўйича кўзда тутилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортсам, шунингдек контракт шартларини бажармаганлигим, содир этган жиноятим учун судланганлигим сабабли бўшатилсам ёки бундай контрактни тузишдан бош тортсам моддий масъуллигим тўғрисида огоҳлантирилдим.

 

                                        ________           _______________________________

                                                                  (имзо)                                                                      (Ф.И.О.)

 

20___ йил « ____» _____________

 

Биз, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кирадиган номзоднинг ота-онаси ___________________
__________________________________________________________________

                                                                                                    (Ф.И.О.)
фарзандимиз ______________________________________________________

                                                                                (Ф.И.О.)
ушбу таълим муассасасига ўқишга қабул қилинса ва ўқишни тамомлагандан сўнг у билан тузиладиган контракт бўйича кўзда тутилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортса, шунингдек контракт шартларини бажармаганлиги, содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли бўшатилса ёки бундай контрактни тузишдан бош тортса моддий масъуллигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.

                                    _________             _______________________________

                                                              (имзо)                                                                   (Ф.И.О.)

 

 

                                    _________             _______________________________

                                                             (имзо)                                                                   (Ф.И.О.)

 

20___ йил «____» _____________

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

 

_____________________________га

(бошлиқнинг Ф.И.О.)

_____________________________да

(номзоднинг яшаш манзили)

яшовчи_____________________дан

(номзоднинг Ф.И.О.)

 

 

А Р И З А

 

Мени, ўз хоҳишимга кўра Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кириш учун номзодлар рўйхатига киритишингизни сўрайман.

Тест синовларини ________________ тилида ____________ алифбосида
                                                      (ўзбек, қорақалпоқ, рус)                                           (кирилл, лотин)        

топшираман.

Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) _____________ тилида
                                                                                                                                                                      (ўзбек, қорақалпоқ, рус)
 топшираман.

Танловда ________________________________ мутахассислиги бўйича

                                                    (танлаган мутахассисликнинг номланиши)
иштирок этаман.

Ҳарбий хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Ҳарбий хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий
ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

 

                       _________                _______________________________

                                                   (имзо)                                                                                    (Ф.И.О.)

 

20___ йил «____» _____________

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

 

 

____________________________га

     (командирнинг (бошлиқнинг) ҳарбий унвони ва Ф.И.О.)

 

Б И Л Д И Р Г И

 

Мен ________________________________________________________,

         (ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, Ф.И.О., лавозими, туғилган йили, санаси ва жойи, ҳарбий хизматга чақирилган йили ва санаси)

Сиздан ўз хоҳишига кўра мени Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кириш учун номзод сифатида юқори қўмондонликка тавсия этишингизни сўрайман.

Тест синовларини ________________ тилида ____________ алифбосида
                                                                                  (ўзбек, қорақалпоқ, рус)                                       (кирилл, лотин)

топшираман.

Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) _________________ тилида топшираман.

Тест синовларини _____________________ тилида топшираман.

                                                                        (ўзбек, қорақалпоқ, рус)

Танловда ________________________________ мутахассислиги бўйича

                                               (танлаган мутахассисликнинг номланиши)
иштирок этаман.

Ҳарбий хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Ҳарбий хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий
ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

                   _________                  _________________________________________

                                   (имзо)                                                       (лавозими, ҳарбий унвони ва Ф.И.О.)

 

20___ йил «____» _____________

 

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

 

 

Якка тартибдаги суҳбат

ВАРАҚАСИ

 

Номзоднинг Ф.И.О.: ___________________________________________
__________________________________________________________________

Номзоднинг оилавий аҳволи: ____________________________________
__________________________________________________________________

Номзоднинг ота-онаси, яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати:________________________________________________________
__________________________________________________________________

Офицер касбини танлашининг сабаблари ва асослари:_______________
__________________________________________________________________

Номзоднинг таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражаси: _________
__________________________________________________________________

Номзоднинг хорижий тилни эгаллаганлик даражаси: _______________
__________________________________________________________________

Номзод ҳақидаги қўшимча маълумотлар: _________________________
____________________________________________________________________________________________________________________________________

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби батафсил тушунтирилди.

 

___________________________                                              __________

                 (якка тартибдаги суҳбат ўтказган шахснинг                                                                                               (имзо)

               ҳарбий унвони, лавозими ва Ф.И.О.)

 

20___ йил «____» _____________

 

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

 

 

Индивидуал-психологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодларни мазкур Методикада белгиланган тартибда психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.

2. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, баҳолаш мезонлари
ва жавоблар бланклари Институтдаги ўқишнинг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда қоида тариқасида, ҳар уч йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Кадрлар бошқармаси психолог мутахассислари томонидан қайта ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси раҳбарияти томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар йили психологик тест синовлари бошлангунга қадар индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раисига юборилади.

3. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, баҳолаш мезонлари
ва жавоблар бланклари индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раисида сақланади ва у тестлар ва жавобларининг ошкор бўлиб кетмаслиги учун масъул ҳисобланади.

4. Дастлаб номзодлар индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия таркибига киритилган мутахассислар томонидан индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш тартиби, шунингдек ҳар бир вазифа бўйича тайёрланган тестларни ечганлик учун назарда тутилган баҳолаш мезонлари билан таништирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.

 

2-боб. Индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш

 

5. Индивидуал-психологик ўрганиш якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин.

6. Индивидуал-психологик ўрганиш гуруҳ бўлиб ўтказилганда, хонада номзодлар 40 нафардан ортиқ бўлмаслиги зарур.

7. Индивидуал-психологик ўрганиш давомида номзодларга бир нечта вазифа бўйича психологик тестлар берилади.

8. Психологик тестлар номзодларнинг қуйидаги индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:

ақл заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;

мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;

шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик турғунлиги, самимийлиги;

касбни танлашининг мақсади ва мақсадининг барқарорлиги.

9. Психологик тест бошлангунга қадар номзоднинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар ўрганишга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва унга кейинги индивидуал-психологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.

10. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун номзод шахсан жавобгар ҳисобланади.

11. Психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

12. Психологик тест ўтказиш вақтида ўрганиш ўтказаётган шахслар номзодларни узлуксиз равишда кузатиб туради.

13. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг, номзодлар жавоблар бланкаларини ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Ўрганиш ўтказган мутахассислар жавоблар бланкларини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор бериши зарур.

14. Вазифаларнинг барчасини муваффақиятли топширган номзод
Институтга кириш учун тавсия этилади ҳамда унга дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларида иштирок этиш учун рухсат берилади.

15. Вазифаларни муваффақиятли топшира олмаган номзоднинг такрорий тест синовларидан ўтишига йўл қўйилмайди.

 

3-боб. Якуний қоидалар

 

16. Индивидуал-психологик ўрганиш синовларини топширган номзодларга қайднома расмийлаштирилади.

17. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан тўпланган баллар
ва индивидуал-психологик ўрганиш бўйича хулоса акс эттирилади.

18. Қайднома индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

19. Индивидуал-психологик ўрганиш натижаларидан норози бўлган номзод, унга нисбатан берилган хулосани асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА

 

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.

2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.

3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига:

фуқаро ёшлар спорт кийимида;

ҳарбий хизматчилар ҳарбий кийимда келишлари лозим.

4. Номзодлар қуйидаги машқларни бажаради:

турникда тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.

5. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 15 дақиқа вақт берилади.

6. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган ёхуд топширишдан бош тортган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.

 

2-боб. Машқларни бажаришга қўйиладиган
талаблар ва мезонлар

7. Турникда тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1 2 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Жуфт тутилган оёқларни 45° гача букишга рухсат берилади.

8. Номзодларнинг турникда тортилиш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

а) фуқаро ёшлар учун:

12 маротаба ва ундан кўп тортилганда «аъло»;

10-11 маротаба тортилганда «яхши»;

8-9 маротаба тортилганда «қониқарли»;

 7 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда «қониқарсиз» деб баҳоланади.

б) ҳарбий хизматчилар учун:

14 маротаба ва ундан кўп тортилганда «аъло»;

12-13 маротаба тортилганда «яхши»;

10-11 маротаба тортилганда «қониқарли”;

1-9 маротаба тортилганда ёхуд умуман тортила олмаганда «қониқарсиз» деб баҳоланади.

9. 100 метрга югуриш машқи:

юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;

стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.

10. Номзодларнинг 100 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

а) фуқаро ёшлар учун:

14,0 сония ичида бажарган тақдирда «аъло»;

14,1 14,4 сонияда бажарган тақдирда «яхши»;

14,5 15,0 сонияда бажарган тақдирда «қониқарли»;

15,1 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда «қониқарсиз» деб баҳоланади.

б) ҳарбий хизматчилар учун:

14,0 сония ичида бажарган тақдирда «аъло»;

14,1 14,4 сонияда бажарган тақдирда «яхши»;

14,5 15,2 сонияда бажарган тақдирда «қониқарли»;

15,3 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда «қониқарсиз» деб баҳоланади.

11. 3000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

12. Номзодларнинг 3000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

а) фуқаро ёшлар учун:

12,40 дақиқа ичида бажарган тақдирда «аъло»;

12,40 дақиқадан кўп, бироқ 13,20 дақиқагача бажарган тақдирда «яхши»;

13,20 дақиқадан кўп, бироқ 14,0 дақиқагача бажарган тақдирда «қониқарли»;

14,0 дақиқадан кўп вақтда бажарган тақдирда «қониқарсиз» деб баҳоланади.

б) ҳарбий хизматчилар учун:

12,40 дақиқа ичида бажарган тақдирда «аъло»;

12,40 дақиқадан кўп, бироқ 13,0 дақиқагача бажарган тақдирда «яхши»;

13,0 дақиқадан кўп, бироқ 13,35 дақиқагача бажарган тақдирда «қониқарли»;

13,35 дақиқадан кўп вақтда бажарган тақдирда «қониқарсиз» деб баҳоланади.

13. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда камида битта «қониқарсиз» баҳо олган бўлса, умумжисмоний тайёргарлик синовларидан «ўтмаган» деб ҳисобланади.

14. Умумжисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмаган номзодларга машқларни такрорий бажаришга рухсат берилмайди.

 

3-боб. Якуний қоидалар

 

15. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган номзодларга қайднома расмийлаштирилади.

16. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан бажарилган машқлар
ва улар учун қўйилган баҳолар кўрсатилади.

17. Қайднома номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА

 

Психофизиологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

  1. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик ҳислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар (бундан буён махсус комплекс деб юритилади) ёрдамида ўтказилади.
  2. Номзодларни психофизиологик ўрганиш махсус комплекс ёрдамида ўтказилишининг асосий тамойили – номзоднинг психофизиологик хусусияти бўйича хулоса қилишда инсон омилидан ҳоли бўлиш ва субъективликдан сақланиш ҳисобланади.
  3. Номзодларга психофизиологик ўрганиш ўтказишдан олдин мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби, махсус комплекснинг техник хусусиятлари ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзини қандай тутиши лозимлиги тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.

 

2-боб. Психофизиологик ўрганишни ўтказиш ва унинг хулосаси

 

  1. Психофизиологик ўрганиш ҳар бир номзод учун алоҳида ўтказилади.
  2. Психофизиологик ўрганиш махсус жиҳозланган хонада ўтказилади.
  3. Ушбу хона:

етарли даражада табиий ва сунъий ёритилган бўлиши;

шовқиндан ҳимояланган бўлиши;

номзодга ажратилган жой қулай бўлиши лозим.

  1. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага фақат бир нафар номзод қўйилади.
  2. Кичик комиссия раиси номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини шахсан текшириб, уни жойига ўтқизади.
  3. Психофизиологик ўрганишда номзоднинг қўлларига махсус комплекснинг электродлари уланади ва мазкур электродлар орқали
    10 дақиқагача бўлган вақт давомида кичик қувватли электр импульслар узатилади.
  4. Психофизиологик ўрганиш давомида номзод билан мулоқотга киришишга йўл қўйилмайди.
  5. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг ҳиссий (соматик), психоэмоционал ҳолати яхши бўлгандагина ўтказилиши лозим.
  6. Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур тадбирга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва номзодга кейинги гуруҳлар таркибида психофизиологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.
  7. Психофизиологик ўрганиш вақтида уни ўтказаётган шахс номзодни узлуксиз равишда кузатиб туради.
  8. Номзоднинг психофизиологик ўрганиш натижаси махсус коплекснинг автоматик равишда чиқариб берадиган хулосаси (балл) ҳисобланади.

 

3-боб. Якуний қоидалар

 

  1. Психофизиологик ўрганиш натижалари бўйича иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси
    ва аъзолари томонидан имзоланади ва Иститутнинг қабул комиссияси раисига топширилади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА

 

 

Ёзма иш (диктант) ўтказиш

МЕТОДИКАСИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ёзма иш диктант ёздириш йўли билан номзоднинг орфографик
ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.

2. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари Институт қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан 1 июнь кунига қадар шакллантирилади, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва зарур миқдорда кўпайтирилади.

3. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари кичик комиссия раисининг сейфида сақланади ҳамда у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

4. Номзодларга дастлаб мазкур Методикада назарда тутилган ёзма иш (диктант) ўтказиш тартиби тушунтирилади.

5. Номзодларга ёзма ишни қайта топширишга рухсат берилмайди. Диктант қандай баҳоланишидан қатъи назар, номзод якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилади.

6. Диктантлар текшириб чиқилгандан сўнг, баҳоланган ҳолда ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия раиси томонидан қабул комиссияси масъул котибига топширилади.

7. Диктант ўтказиладиган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

 

2-боб. Диктантга қўйиладиган талаблар ва мезонлар

 

8. Диктант учун умумий ўрта, академик лицейлар ва ўрта махсус профессионал таълими фан дастурлари доирасида ўтилган мавзуларга мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.

9. Диктант матнининг ҳажми 90 — 120 та сўздан иборат бўлади.

10. Диктант ёзишдан олдин номзодларга диктант матни тўлиқ ўқиб эшиттирилади.

Диктант ёзиш вақтида ҳар бир гап ўқиб эшиттирилгандан сўнг, ушбу гапни ёзишга киришилади. Ушбу гап ёзиб бўлингандан сўнг, гап яна бир бор ўқиб эшиттирилади.

11. Номзодларнинг диктанти «5» баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

мутлақо хатосиз ёзилган ёки иккита орфографик ёхуд пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 5 балл;

учтадан олтитагача орфографик ёки пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 4 балл;

еттитадан тўққизтагача орфографик ёки пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 3 балл;

ўнтадан ўн иккитагача орфографик ёки пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 2 балл;

ўн уч ва ундан ортиқ орфографик ёки пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 1 балл қўйилади.

12. Қуйидаги мезонлар мавжуд бўлганда хатолар, уларнинг сонидан қатъи назар, битта хато деб топилади:

бешта сўзда «ҳ» ёки «ў» ҳарфлари ўрнида тегишлича «х» ёки «у» ҳарфлари ёзилган бўлса;

кириш сўзларнинг (масалан, дарвоқе, дарҳақиқат) ёзилишида олтитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган бўлса;

қаратқич белгиси учтагача сўзда нотўғри қўлланилган бўлса.

13. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:

тасодифий хатолар (масалан, тушунмоқ сўзи барча ўринларда тўғри ёзилган, бироқ битта ўринда нотўғри ёзилган ёки «1441» ўрнига «1941» ёзилган бўлса);

такрорий хатолар (масалан, «қутулмоқ» сўзи беш ўринда «қутилмоқ» тарзида қўлланилган бўлса);

сўз кўчиришдаги хатолар (масалан, воқе-а ёки октя-брь);

айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар (масалан, Юнусобод — Юнус-обод).

 

3-боб. Якуний қоидалар

 

14. Текширилган ҳар бир диктантга Институт қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия раиси ва диктантни текширган аъзоси томонидан имзо қўйилади. Бунда кичик комиссия аъзолари ўзлари диктант ёздирган номзодларнинг диктантларини текшириши тақиқланади.

15. Кичик комиссия иши якунлангач, номзодларнинг диктантлари кичик комиссия раиси томонидан Институтнинг қабул комиссияси раисига топширилади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

9-ИЛОВА

 

Компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш

МЕТОДИКАСИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Номзоднинг компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини (бундан буён матнда КТ ва АКТ деб юритилади) эгаллаб олганлик даражаси компьютер дастурига киритилган тест саволларини бериш йўли билан текширилади.

2. Номзодларнинг КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текширишдан олдин уларга мазкур Методикада назарда тутилган текшириш ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.

3. Тест саволлари, уларнинг жавоблари Институт қабул комиссиялари таркибидаги компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш бўйича кичик комиссия томонидан 1 июнь кунига қадар ишлаб чиқилади, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва тегишли компьютерлар дастурига киритилади.

4. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун кичик комиссия раиси жавобгар ҳисобланади.

 

2-боб. КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текшириш

 

5. Номзодга ўттизта тест саволи ва уларни ечиш учун бир соат вақт берилади. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.

6. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

7. Тест саволларини шакллантиришда умумий ўрта, академик лицейлар ва ўрта махсус профессионал таълими фан дастурларига мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.

8. Тест саволлари қуйидагилар бўйича тузилади:

шахсий компьютердан фойдаланиш бўйича;

идора дастурий иловалари (microsoft office дастури) бўйича;

Интернет тармоғида, локал ва корпоратив тармоқларда ишлаш
ва ташкилий техникадан фойдаланиш бўйича.

9. Тест синовлари натижаси «5» баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

26 — 30 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 5 балл;

21 — 25 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 4 балл;

16 — 20 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 3 балл;

11 — 15 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 2 балл;

1 — 10 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 1 балл;

тест саволларининг бирортасига ҳам тўғри жавоб берилмаган бўлса — 0 балл қўйилади.

 

3-боб. Якуний қоида

 

10. КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари бўйича номзодларга қайднома расмийлаштирилади.

11. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан тест саволларига берилган тўғри жавоблар сони ва улар учун қўйилган баллар кўрсатилади.

12. Қайднома компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш бўйича кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

10-ИЛОВА

 

Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш

МЕТОДИКАСИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзоднинг Институтга ўқишга кириши сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятлари ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари асосида ўтказилади.

2. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш бўйича тушунчалар, суҳбат давомида берилиши мумкин бўлган саволларнинг умумий йўналишлари ва қабулга оид бошқа зарур маълумотлар ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари бошланишидан олдин Институтнинг қабул комиссияси томонидан берилади.

3. Якка тартибдаги якуний суҳбат давомида номзодларга бериладиган саволлар рўйхати Институт қабул комиссияси томонидан 1 июнь кунига қадар шакллантирилади ва қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

4. Саволлар номзоднинг ўқишга кириш сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятини, дунёқарашини ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлашга йўналтирилган бўлиши лозим.

5. Саволлар рўйхати Институт қабул комиссияси масъул котибининг сейфида сақланади. Масъул котиб саволларнинг ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.

 

2-боб. Якуний суҳбат ўтказиш

 

6. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиал принцип бўйича, Институтнинг қабул комиссиялари томонидан ўтказилади.

7. Номзод якуний суҳбатга шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан киритилади.

8. Қабул комиссияси аъзоларига масъул котиб (унинг ёрдамчиси) томонидан якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказилаётган номзод ҳақидаги барча маълумотлар тақдим этилади.

9. Комиссия аъзолари номзод ҳақидаги умумий маълумотларни ўрганиб чиқиб, унга оғзаки тарзда 3 — 5 та савол беради.

10. Ҳар бир номзодга 10 дақиқагача вақт ажратилади. Номзоднинг барча саволларга берган жавоби эшитилгандан сўнг, унга аудиториядан чиқишга рухсат берилади.

 

3-боб. Якуний суҳбат натижаларини аниқлаш

 

11. Номзодлар саволларга берган жавобларига қараб қуйидаги мезонлар асосида «5» баллик тизимда баҳоланади:

номзод тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда — 5 балл;

номзод мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — 4 балл;

номзод моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради
ва тасаввурга эга деб топилганда — 3 балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга қисман эга деб топилганда — 2 балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда — 0 балл қўйилади.

12. Номзоднинг саволларга жавоби эшитилгандан сўнг, комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайдномага ўртача арифметик балл қўйилади.

Мазкур қайдномага номзоднинг психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражаси натижалари ҳам қабул комиссияси масъул котиби томонидан ёзиб қўйилади.

13. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади.

14. Натижалар шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади.

 

4-боб. Якуний қоидалар

 

15. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича ўртача уч
ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари топширишга қўйилади.

16. Номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисидаги қарор ҳақида қайдномага ёзиб қўйилади.

 

Якка тартибдаги якуний суҳбат

ўтказиш методикасига

ИЛОВА

Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

‎‎

Сана: «___»____________20__ йил

‎Гуруҳ рақами: ____

 

Т/р

Ф.И.О.

Психофизиологик ўрганиш натижаси бўйича қўйилган балл

Ёзма иш (диктант) натижаси бўйича қўйилган балл

Компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижаси бўйича қўйилган балл

Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаси бўйича қўйилган балл

Ўртача арифметик балл

Тест синовларини топширишга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисидаги қарор

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қабул комиссияси раиси

 

 

 

 

(имзо)

 

(ҳарбий унвони ва Ф.И.О.)

 

Қабул комиссияси масъул котиби

 

 

 

 

(имзо)

 

(ҳарбий унвони ва Ф.И.О.)

 

Қабул комиссияси аъзолари:

 

 

 

 

(имзо)

 

(ҳарбий унвони ва Ф.И.О.)

 

 

 

 

 

 

(имзо)

 

(ҳарбий унвони ва Ф.И.О.)

 

 

 

 

 

 

(имзо)

 

(ҳарбий унвони ва Ф.И.О.)

 

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

11-ИЛОВА

 

 

Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича

чет тилидан имтиҳонни баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

 

1. Имтиҳон тест синовлари мажмуасида фаннинг эгаллаган ўрнини ҳисобга олган ҳолда 75,6 балл ёки 39,6 балл оралиғида ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.

2. Имтиҳонда тегишли чет тили бўйича номзодларга 36 та тест саволлари берилади ва уларни ечиш учун 1 соат вақт ажратилади.

3. Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 75,6 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса, ҳар бир тўғри белгиланган жавоб учун 2,1 балл қўйилади.

4. Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 39,6 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса, ҳар бир тўғри белгиланган жавоб учун 1,1 балл қўйилади.

5. Номзоднинг жавоблари қабул қилингандан сўнг, комиссия аъзолари томонидан ҳар бир номзод томонидан берилган тўғри жавобга қараб умумий балл чиқарилади ва натижалари бўйича қайднома расмийлаштирилади.

6. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан тест саволларига берилган тўғри жавоблар сони ва улар учун қўйилган баллар кўрсатилади.

7. Қайднома комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

12-ИЛОВА

 

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институти бошлиғи –

қабул комиссияси раиси

  ______________________________________________________

                    (ҳарбий унвони, Ф.И.О. ва имзоси)

20___ йил «___» _____________    

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институти қабул комиссияси йиғилишининг

БАЁННОМАСИ

____-сон

 20__ йил  «___» __________

 

 

 

 

(йиғилиш ўтказилган ҳудуд номи)

 

Раислик қилувчи:

 

 

(қабул комиссияси раисининг ҳарбий унвони ва Ф.И.О.)

 

Қатнашганлар:

 

 

(қабул комиссияси аъзолари)

 

 

 

(қабул комиссияси аъзолари)

КУН ТАРТИБИ:

(номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)

            

 

 

қабул комиссияси

 

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)

 

          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган тест синовлари натижаларини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига асосан, қарор қилади:

_______________________ мутахассислиги бўйича танлов натижалари*:

 

Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Номзоднинг махсус коди

Тест синовларида тўплаган балли

Имтиёз

Умумий балл

Ўқишга қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги ҳақида ёзув

1.

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

...

 

 

 

 

 

 

 

Қабул комиссияси масъул котиби:

 

 

(ҳарбий унвони, Ф.И.О.)

 

Қабул комиссияси аъзолари

 

 

(ҳарбий унвони, Ф.И.О.)

 

 

 

(ҳарбий унвони, Ф.И.О.)

*) Изоҳ: мазкур баённомада тегишли мутахассислик бўйича алоҳида танлов ўтказиладиган Институт қабул комиссияси томонидан ўтказилган танлов натижалари ҳар бир мутахассислик бўйича алоҳида кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси

ва Мудофаа вазирлигининг

2020 йил «___» ________даги

__________-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлигининг ўз кучини йўқотган деб топилган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлигининг 2018 йил 30 октябрдаги 16/30-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3096,
2018 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 49-сон, 944-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлигининг 2019 йил 18 апрелдаги 14/16-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3096-1, 2019 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 20-сон, 376-модда).

 

 

 

 

Umumiy takliflar

434