ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12931 Национальная гвардия Республики Узбекистан 28/01/2020 12/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-12931

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҚЎМОНДОНИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги
ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

 

  1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 14 майдаги 122-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3019, 2018 йил 1 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 22-сон, 466-модда);

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2019 йил 19 апрелдаги 80-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3019-1, 2019 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 20-сон, 375-модда).

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

       Қўмондон

                                                                                                                                             Б. Ташматов

 

            Тошкент ш.,

2020 йил «___»_________,

          ___ - сон

Umumiy takliflar

133