ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12908 Хокимият Ташкентской области 25/01/2020 09/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган меъёрларни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-12908

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4040-сонли қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги “Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган меъёрларни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 309-сонли ва вилоят ҳокимининг 2019 йил 25 апрелдаги 330-сонли қарорлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Истеъмолчилар сув таъминоти ва оқова сувини чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари тўғрисида”ги 194-сонли қарорнинг 87, 97-бандлари ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2020 йил 13 январдаги 04-23-сонли хатини инобатга олиб,

                                                                      ҚАРОР ҚИЛАМАН:

     1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4040-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги “Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган меъёрларни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 309-сонли қарори ижро учун ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2020 йил 13 январдаги 04-23-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

     2. Қуйидагилар: Тошкент вилояти аҳолиси учун уй-жой санитария-техник жиҳозланганлик даражасига қараб, иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичлари ўрнатилмаган хонадонларга ичимлик сув сарфини меъёрлари Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари бўйича “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ хизмат кўрсатадиган аҳоли эҳтиёжлари учун сув истеъмол қилиш меъёрлари 1-иловага, оқова эҳтиёжлари учун сарф қилиш меъёрлари 2-иловага ҳамда хўжалик эҳтиёжлари учун сув истеъмол қилиш меъёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

     3. “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ (Пулатохунов)га:

  Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманларидаги ичимлик сув ва оқова сув хизматларидан фойдаланадиган истеъмолчиларни қайта хатловдан ўтказиш;

   ичимлик сувининг янги меъёрлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширилишини таъминлаш топширилсин;

    ичимлик суви ва оқова сув тармоқларидаги носозликларни ўз вақтида бартараф этилсин ҳамда эскирган тармоқлар янгилансин;

     аҳолидан тушадиган тушумларни ўз вақтида ундирилиши таъминласин ҳамда дебитор қарздорлик қисқартирилсин;

     истеъмолчиларни (аҳоли ва улгуржи) тўлиқ ҳисоблагичлар билан таъминласин;

   тегишли таҳририят, интернет тармоқлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган сув таъминоти меъёрларининг моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилсин.

     4. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгилансин.

     5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Рустамов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Қ.Хамдамов зиммасига юклатилсин.

                            Вилоят ҳокими                                                       Р.Холматов

 

 

Вилоят ҳокимининг

2020 йил “__________

_____-сонли қарорига

1-илова

 

Тошкент шаҳар “Сувсоз” ДУК ичимлик сув тармоқларига тўғридан- тўғри уланадиган Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари бўйича аҳолининг эҳтиёжлари учун сув истеъмол қилиш меъёрлари

Т/Р

Уй-жойларнинг санитария техник жиҳозланганлик даражаси

Сув сарфи киши бошига, (л/сут)

Сув сарфи киши бошига, (м3/ой)

1

Ҳовлидан ташқарида жумрак (кран)дан сув оладиган

49

1,5

2

Ҳовлидан жумрак (кран)дан сув оладиган

155

4,7

3

Ички сув тармоқли, чаноқли, ваннахона ёки душхонали, ювиш жумрагига эга унитазли, шахсий сув иситиш жиҳози бўлган

277

8,3

4

Ички сув тармоқли, чаноқли, ваннахона ёки душхонали, ювиш жумрагига эга унитазли, шахсий сув иситиш жиҳози бўлган

389

11,7

5

Ички сув тармоқли, чаноқли, ваннахона ёки душхонали, ювиш жумрагига эга унитазли, марказий сув иситиш жиҳози бўлган кўп қаватли уйлар ва ётоқхоналарда

330

9,9

6

Ички сув тармоқли, чаноқли, мойкали, ваннахона ёки душхонали, ювиш жумрагига эга унитазли, марказий иссик сув таъминотига эга бўлган кўп қаватли уйлар ва ётоқхоналарда (йўлакли тизим)

171

5,1

 

Вилоят ҳокимининг

2020 йил “__________

____-сонли қарорига

2-илова

 

Тошкент шаҳар “Сувсоз” ДУК ичимлик ва оқова сув тармоқларига тўғридан-тўғри уланадиган Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари аҳолисининг оқова сув эҳтиёжлари учун сарф қилиш меъёрлари

Т/р

Уй-жойларнинг санитария техник жиҳозланганлик даражаси

Сув сарфи киши бошига, (л/сут)

Сув сарфи киши бошига, (м3/ой)

1

Ички сув тармоқли, чаноқли, ваннахона ёки душхонали, ювиш жумрагига эга унитазли, шахсий сув иситиш жиҳози бўлган

389

11,7

2

Ички сув тармоқли, чаноқли, ваннахона ёки душхонали, ювиш жумрагига эга унитазли, марказий сув иситиш жиҳози бўлган кўп қаватли уйлар ва ётоқхоналарда

660

19,8

3

Ички сув тармокли, чанокли, мойкали, ваннахона еки душхонали, ювиш жумрагига эга унитазли, марказий иссик сув таъминотига эга бўлган кўп каватли уйлар ва ётоқхоналарда (йўлакли тизим)

342

10,2

 

 

 

 

Вилоят ҳокимининг

2020 йил “__________

_____-сонли қарорига

3-илова

 

Тошкент шаҳар “Сувсоз” ДУК ичимлик сув тармоқларига тўғридан-тўғри уланадиган Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари бўйича аҳолининг хўжалик эҳтиёжлари учун сув истеъмол қилиш меъёрлари

Т/р

Хўжалик эҳтиёжлари учун сув истеъмол қилиш меъёрлари

Сув сарфи (м3/ой)

1

Йирик шохли мол (сигир, буқа)

1,95

2

Бузоқ ва тойлар

0,75

3

От

1,65

4

Чўчка

0,45

5

Қўй ва эчки

0,24

6

Товуқ ва қушлар

0,024

7

Енгил автоулов

3

8

Экин майдонини, мевали дарахтларни, иссиқхоналардаги кўчатларни мавсум давомида суғориш (1 м2/мавсумда)

1,1

9

Бассейнлар (сув алмаштириш сони)

3

10

Тротуар ва йўлакчаларни шланг орқали сув сепиш (1 м2/мавсумда)

0,09

 

 

Umumiy takliflar

304