ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12825 Хокимият Шариханского района 23/01/2020 07/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамаларини 2020 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12825
Шахрихон тумани ҳокимининг ҚАРОРИ ЛОЙИҲА №______ “_____”_________2020 йил Шахрихон тумани Туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамаларини 2020 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори, 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 1010-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, туман ИИБ ЙҲХГнинг 2020 йил 21 январдаги 43/83-32-сонли хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-, 25-моддаларига асосан Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н: 1. Шаҳрихон туман ички ишлар бўлимининг 2020 йил 21 январдаги “Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги хати маълумот учун қабул қилинсин. 2. Туманда корхона, ташкилот, муассаса ва фуқароларнинг транспорт воситаларини қайд қилиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Б.Абдусаттаров) зиммасига юклатилсин. 3. Техник кўрикни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4. Мазкур қарор “Шаҳрихон” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 13 февраль кунги № 223-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 6. Мазкур қарор оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради. 7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Абдураҳмонов зиммасига юклатилсин. Туман ҳокими: Х.Дадахонов

Umumiy takliflar

209