ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12782 Министерство финансов Республики Узбекистан 23/01/2020 07/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-12782
ЛОЙИҲА А ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ- 4544-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Д.А. Кучкаров зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил “___”________даги ____-сон қарорига 1-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар 1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин: “бюджет ташкилотларининг хорижий валютадаги даромади ва харажатлари ҳисобини юритиш ҳамда мақсадли ишлатилишини таъминлаш; бюджет ташкилотлари учун чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш; валюта маблағлари ҳисобидан жалб қилинган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларини қайтариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан Молия вазирлиги томонидан тўловлари амалга ошириладиган халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш; валюта маблағларини бошқариш, чет эл валютадаги маблағларни депозитларга жойлаштириш ва бюджет ссудаси ва субсидияларини ажратиш.”; 2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида” 2007 йил 20 мартдаги 54-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин: “давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини давлат харидлари соҳасида малакасини ошириш бўйича махсус қисқа муддатли таълим дастурлари ва ўқув режаларини белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; давлат харидлари бўйича ўқув қўлланмалари, ўқув адабиёти ва бошқа материаллар тайёрлаш; давлат харидлари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини малакасини ошириш мақсадида ўқув жараёнига соҳадаги етакчи мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда маҳсус курслар ташкил қилиш.”.
Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил “___”__________даги ____-сон қарорига 2-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари рўйхати 1. Вазирлар Маҳкамасининг “Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори. 2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 36-банди. 3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорига 2-илованинг 5-банди. 4. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига илованинг 19-банди. 5. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 25-банди. 6. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 февралдаги 50-сон қарорига илованинг 1-банди. 7. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 42-сон қарорига 1-илованинг 2-банди. 8. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарорига 3-илованинг 2-банди. 9. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 3 февралдаги 30-сон қарорига илованинг 2-банди. 10. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сон қарорига илованинг 9-банди. 11. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 8 ноябрдаги 319-сон қарорига илованинг 1-банди. 12. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 17-банди. 13. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида” 2013 йил 13 ноябрдаги 307-сон қарори. 14. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 ноябрдаги 317-сон қарорига илованинг 1-банди. 15. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 январдаги 9-сон қарорига илованинг 1-банди. 16. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 34-банди. 17. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига 1-илованинг 11-банди. 18. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 992-сон қарорига 1-илованинг 1-банди. 19. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 254-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига ТУШУНТИРИШ ХАТИ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ишлаб чиқилган. Мазкур қарор лойиҳаси: Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низом бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги операциялари ижроси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан чет эл валютасида шаҳсий ғазна ҳисобварақларини очиш орқали ғазна ижроси йўли билан амалга оширишни; валюта маблағлари ҳисобидан жалб қилинган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларини қайтариш ҳамда Хукумат қарорларига асосан Молия вазирлиги томонидан тўловлари амалга ошириладиган халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлашни; валюта маблағларини бошқариш, чет эл валютадаги маблағларни депозитларга жойлаштириш ва бюджет ссудаси ва субсидияларини ажратишни; давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини давлат харидлари соҳасида малакасини ошириш бўйича маҳсус қисқа муддатли таълим дастурлари ва ўқув режаларини ишлаб чиқишни; давлат харидлари бўйича ўқув қўлланмалари, ўқув адабиёти ва бошқа материаллар тайёрлашни; давлат харидлари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини малакасини ошириш мақсадида ўқув жараёнига соҳадаги етакчи мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда маҳсус курслар ташкил қилишни кўзда тутмоқда. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижросини амалга ошириш Ғазначилик органлари функцияларида белгиланмоқда. Давлат харидлари соҳасида ўқув қўлланмаларни тайёрлаш ва маҳсус курсар ташкил этиш Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази функцияларида белгиланмоқда. Қарор лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда ва айримлари ўз кучини йўқотган деб топилмоқда. Мазкур лойиҳани қабул қилиниши муносабати билан давлат бюджетидан молиявий маблағлар сарф қилиниши талаб этилмайди. Молия вазирининг биринчи ўринбосари Т. Ишметов
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарор лойиҳасига СОЛИШТИРМА ЖАДВАЛ № Амалдаги таҳрир Таклиф этилаётган таҳрир Асослилиги Ҳукуматнинг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон қарорига илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида низом 1. 8. Қуйидагилар Ғазначиликнинг асосий вазифалари ҳисобланади: ... Тўлдирилмоқда 8. Қуйидагилар Ғазначиликнинг асосий вазифалари ҳисобланади: ... бюджет ташкилотларининг хорижий валюта маблағлари даромади ва харажатлари ҳисобини юритиш ҳамда мақсадли ишлатилишини таъминлаш; бюджет ташкилотлари учун чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш; валюта маблағлари ҳисобидан жалб қилинган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларини қайтариш ҳамда Ҳукумат қарорларига асосан Молия вазирлиги томонидан тўловлари амалга ошириладиган халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш; валюта маблағларини бошқариш, чет эл валютасида депозитларга жойлаштириш ва бюджетдан мақсадли ссуда ва субсидиялар ажратиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан тўлдирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 54-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори 2. 2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисоблансин: молия органлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини замонавий педагогика ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш дастурлари асосида Давлат бюджетининг ғазна ижроси шароитларида ишлашга қайта тайёрлаш; ... Тўлдирилмоқда 2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисоблансин: молия органлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини замонавий педагогика ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш дастурлари асосида Давлат бюджетининг ғазна ижроси шароитларида ишлашга қайта тайёрлаш; ... давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини давлат харидлари соҳасида малакасини ошириш бўйича махсус қисқа муддатли таълим дастурлари ва ўқув режаларини белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; давлат харидлари бўйича ўқув қўлланмалари, ўқув адабиёти ва бошқа материаллар тайёрлаш; давлат харидлари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини малакасини ошириш мақсадида ўқув жараёнига соҳадаги етакчи мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда маҳсус курслар ташкил қилиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан тўлдирилмоқда. Молия вазирининг биринчи ўринбосари Т. Ишметов

Umumiy takliflar

321