ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12780 Хокимият Иштыханского района 22/01/2020 06/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12780
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ туманда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Туман ички ишлар бўлими (С.Ортиқов) белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин. 2. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин: а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта; б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта; в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта; г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади. ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари. 3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги: биринчи марта — 1 март 30 июнгача; иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин. Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин. 4. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Мототранспорт, тиркамалар, ярим тиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилади. Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситаларидан такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади. Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилсин. 5. Техник кўрикни ўтказиш жадвали 1-иловага; техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 6. Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия раиси (Ш.Эрназаров)га: юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юбориш; техник кўрикни ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказиш; техник кўрикдан ўтказишда техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг камчиликлари ва носозликларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш вазифалари юклатилсин. 7. Мазкур қарор “Иштихон овози” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 9. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У.Исламов зиммасига юклатилсин. Туман ҳокими Ш.Негматов
Туман ҳокимининг 2020 йил “____” ___________даги ______-Қ сонли қарорига 1-ИЛОВА Техник кўрикни ўтказиш ЖАДВАЛИ Т/р Ташкилот ва хўжаликлар номи Транспорт воситалари сони Техник кўрик ўтказиш вақти Ўтказиш жойи 1 ""ISHTIXON AVTO O`RGATUVCHI" ШК" 8 01.03.2020 йил Туман ЙХХБ 2 ""SHER EFFEKT TRANS" МЧЖ" 6 01.03.2020 йил Туман ЙХХБ 3 "BARLOS-KUCH Х Ф" 5 01.03.2020 йил Туман ЙХХБ 4 "DAMXO JA SUV MA MIR МЧЖ" 2 01.03.2020 йил Ташк. а/саройида 5 "DENVER-PLS" MCHJ 2 02.03.2020 йил Туман ЙХХБ 6 "FERUZBEK PROGRESS МЧЖ" 3 08.03.2020 йил Ташк. а/саройида 7 "ISTIXON TRANS SERVIS МЧЖ" 9 08.03.2020 йил Туман ЙХХБ 8 "SHER EFEEKT TRANS" МЧЖ 3 09.03.2020 йил Туман ЙХХБ 9 "ИШТИХОН ТУМАН ХТБ" 2 11.03.2020 йил Ташк. а/саройида 10 "ИШТИХОН ЭЛИТ ТРАНС" МЧЖ 3 11.03.2020 йил Туман ЙХХБ 11 "САФАРБОЙ ТИРКАШЕВ" Ф/Х 6 11.03.2020 йил Туман ЙХХБ 12 7-СОН МКК М.Ч.Ж 16 12.03.2020 йил Ташк. а/саройида 13 BOBIR SOBIR FER HUJ 12 23.03.2020 йил Туман ЙХХБ 14 LAYLO GAZ SERVIS МЧЖ 2 26.03.2020 йил Ташк. а/саройида 15 АURORA EXSPRESS МЧЖ 2 30.03.2020 йил Туман ЙХХБ 16 АВТОКАРВОН МИТАН МЧЖ 8 01.04.2020 йил Ташк. а/саройида 17 ИШТИХОН ТАРАККИЁТ КУРИЛИШ МЧЖ 4 22.04.2020 йил Ташк. а/саройида 18 ИШТИХОН ТЕМИР БЕТОН МЧЖ 14 22.04.2020 йил Ташк. а/саройида 19 ИШТИХОН ТЙХПТФК 3 29.04.2020 йил Ташк. а/саройида 20 ИШТИХОН ТУМАН ХОКИМИЯТИ 6 30.04.2020 йил Туман ЙХХБ 21 ИШТИХОН ЭЛИТ ТРАНС МЧЖ 11 30.04.2020 йил Туман ЙХХБ 22 КУРУВЧИ МАНСУР МЧЖ 2 01.05.2020 йил Ташк. а/саройида 23 ЛАЙЛО ГАЗ СЕРВИС 2 03.05.2020 йил Ташк. а/саройида 24 МКТ ВАТАНПАРВАР 7 06.05.2020 йил Ташк. а/саройида 25 МП "UMID" 5 06.05.2020 йил Ташк. а/саройида 26 ОКДАРЕ ДАВ.СУВ.МАХСУС ПУДРАТ ДУК 4 08.05.2020 йил Ташк. а/саройида 27 УМИД К/К 4 18.05.2020 йил Ташк. а/саройида 28 ШАВКАТ АВТО СЕРВИСМЧ 7 20.05.2020 йил Туман ЙХХБ 29 ШЕР ЭФФЕКТ ТРАНС 6 20.05.2020 йил Туман ЙХХБ Изох: Транспорт воситалари мажбурий техник кўриги белгиланган куни соат 9 00 дан 12 00 гача, 14 00 дан 17 00 гача ўтказилади.
Туман ҳокимининг 2020 йил “____” ___________даги ______-Қ сонли қарорига 2-ИЛОВА Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия ТАРКИБИ Ш.Эрназаров -туман ИИБ ЙХХБ бошлиғи, ҳаракат хавфсизлиги комиссияси раиси. Аъзолари:‎‎ Ғ.Қурбонов -туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи. И.Санаев -туман “Автомотохаваскорлар” жамияти раиси. Н.Шакаров -Самарқанд вилояти “Агротех МТП” МЧЖ Иштихон туман филиали директори. О.Вохидов -“Ойдин йўллар” МЧЖ раиси.

Umumiy takliflar

82