ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1276 Хокимият Навоийской области 23/11/2018 08/12/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида
ID-1276

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Чиқиндилар тўғрисидаги”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2916-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 18-сон, 318-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгиланган тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда), 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 368-модда) қарорларига  асосан вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳудудидаги маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини такомиллаштириш, ҳудудларда санитария ҳолатни янада яхшилаш мақсадида, “Navoiy viloyati toza hudud” давлат унитар корхонасининг 2018 йил 08 октябрдаги 383-сонли, вилоят молия бош бошқармасининг 2018 йил 15 ноябрдаги 01-07-02-1652-сонли хатларини инобатга олиб,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳудудларидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. “Navoiy viloyati toza hudud” давлат унитар корхонаси (Алдамуратов), ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда:

бир ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизмати бўйича абонентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш ва тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича самарали ишлар ташкил этилишини;

аҳоли пунктлари ҳудудидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизмати бўйича маршрутлар жадвалларини қайта кўриб чиқиб тасдиқланишини ва тасдиқланган жадваллар асосида чиқиндиларни ташишни амалга оширилишини таъминласинлар.

3. Вилоят молия бош бошқармаси (Очилов) вилоят Ғазначилик бошқармаси (Шукуров) билан биргаликда:

бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг харажатлар сметасида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларини ташиб чиқариш харажатлари бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағларни режалаштирилишини;

“Navoiy viloyati toza hudud” давлат унитар корхонаси ҳамда ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари билан бюджет ташкилотлари ўртасида тузиладиган тегишли шартнома шартларига кўра маблағларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласинлар.

4. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 9 мартдаги “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида”ги Қ-87-сонли қарори (“Дўстлик байроғи” газетаси,
09.03.2018 йил, 13-сон (3784)) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи (Аслонов), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонаси (Фармонов) ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Раззоқов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов зиммаларига юклатилсин.

7. Мазкур қарор 2018 йил 15 декабрдан бошлаб кучга киради.

Вилоят ҳокими                                                 К.Турсунов

Вилоят ҳокимининг

2018 йил “___” ______даги

_________-сонли қарорига

илова

 

 

 

Вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳудудларидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати

тарифлари

 

Ташкилотлар номи

Жисмоний шахслар (аҳоли)га*

Юридик шахсларга

Ўлчов бирлиги

Тариф (сўмда)

Ўлчов бирлиги

Тариф (сўмда)

1

“Navoiy viloyati toza hudud” давлат унитар корхонаси,
Ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари

1 ойга
1 кишига

(қаттиқ маиший чиқинди учун)

2 600

м3

46 000

 

*Изоҳ : Жисмоний шахслардан суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматига 1 м3 учун 46 000 сўм тариф амал қилади.

 

 

 

 

 

 

Вилоят ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар

 ва коммунал хўжалиги масалалари котибияти биринчи тоифали мутахассиси

 

­­­­______________А.Отакулов

Umumiy takliflar

784