ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12745 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 22/01/2020 06/02/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 30 мартдаги 271-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-12745

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ–4549-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 30 мартдаги 271-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

        Ўзбекистон Республикасининг

                  Бош вазири                                                       А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил “___” _________даги ___-сон қарорига
ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 30 мартдаги 271-сон қарорига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомда:

а) 9-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кафиллик тақдим этиш”;

б) 10-банд қуйидаги мазмундаги “ж” кичик банди билан тўлдирилсин:

“ж) узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кафиллик тақдим этиш соҳасида:

умумий қийматининг камида 15 фоизи лойиҳа ташаббускори томонидан молиялаштириладиган узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш;

тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича бўлғуси ҳосил, токзор ва (ёки) ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга олган ҳолда кафиллик тақдим этиш”.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомда:

а) 6-банд қуйидаги мазмундаги “в” ва “г” кичик бандлари билан тўлдирилсин:

“в) маҳаллий шароитда ток ўсимлиги тўқима (меристема хужайра)ларидан “In vitro” шароитида етиштирилган ток кўчатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона ток кўчатига 4 (тўрт) минг  сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;

г) ток кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 (ўн беш) минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади”;

б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

“7. Субсидияларни ажратиш томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш, яратилаётган узум плантацияларида сув чиқариш учун насос станциялари ва сув чиқариш учун бурғулаш қудуқларини қуриш, “In vitro” шароитида етиштирилган ток кўчатлари экиш ва шпалерга кўтариш ҳолати бўйича амалга оширилади. Томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш, яратилаётган узум плантацияларида сув чиқариш учун насос станциялари ва сув чиқариш учун бурғулаш қудуқларини қуриш, “In vitro” шароитида етиштирилган ток кўчатлари экиш ва шпалерга кўтариш ҳолати Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган Пахта хомашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига мувофиқ таркибдаги фойдаланишга топшириш бўйича комиссиянинг далолатномаси билан тасдиқланган бўлиши лозим.”;

в) 13-банддаги “олтинчи” сўзидан кейин “тўққизинчи ва ўнинчи” сўзлари қўшилсин;

д) 16-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“узум плантацияларини барпо этиш учун ёки шпалерга кўтарилиши лозим бўлган токзорлар жойлашган ер участкаси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат - субсидияларни олишда;”

е) 24-банддаги “узум экилиши мавсуми” сўзларидан сўнг “ёки шпалерга кўтариш ишлари” сўзлари қўшилсин;

ж) 25-банддаги “плантацияларини барпо қилиш” сўзларидан сўнг “ёки шпалерга кўтариш ишлари” сўзлари қўшилсин;

з) низомга 2-илованинг VII-босқичи чора-тадбирлар устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Маблағлардан қатъий равишда узум плантацияларини яратиш, томчилаб суғориш технологиясини жорий қилиш ва/ёки бурғилаш қудуқларини қуриш, “In vitro” шароитида етиштирилган ток кўчатлари экиш ва шпалерга кўтариш учун белгиланган мақсадда фойдаланади”;

и) низомга 3-илованинг “Амалга ошириладиган ишлар” устунининг 6 ва 7-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

6.

Шпалерга кўтариш

 

 

 

 

 

 

7.

Бошқа  ҳаражатлар

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar

234