Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12738 Фарғона вилояти ҳокимияти 27/01/2020 11/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Фарғона вилоятида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида
ID-12738

ҲОКИМ ҚАРОРИ

Фарғона вилоятида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида

 

Фарғона вилоятида савдо механизмини янада такомиллаштириш, чакана савдо тармоқларини аҳоли учун қулай нуқталарда жойлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай имкониятлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармонига асосан кўчма савдо учун рухсатнома олиш талаби бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2020 йил 1 февраль кунидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдонинг “YER AUKSION” электрон савдо майдонида рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилиши;

кўчма савдо объектларининг жойлар сони кўрсатилган ҳолдаги жойлашув схемаларини келишиш, ваколатли органлар томонидан уч иш кунида, “YER AUKSION” электрон савдо майдончаси (ЭСМ) орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

3. Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом
иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Шаҳар ва туманлар ҳокимлари тегишли ҳудудда кўчма савдони ташкил қилиш ва амалга оширилишига шахсан масъул эканлиги белгилансин.

5. Вилоят қурилиш бош бошқармаси (А.Ғаниев), вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Н.Машрапов), вилоят “Ермулккадастр” ДК (Ф.Ниёзов) шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан бирга 10 кун муддатда тегишли ҳудуддаги кўчма савдо объектларининг жойлашув нуқталарини шакллантирсин ва “YER AUKSION” ЭСМ га жойлаштирилишини таъминласин.

6. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (Ю.Насимджанов) кўчма савдо объектлари тўғрисидаги маълумотлар реестрини юритилишини ҳамда вилоятда кўчма савдони амалга ошириш бўйича низомга риоя қилиниши бўйича мониторинг олиб борилишини таъминласин.

7. Савдо саноат палатаси вилоят бошқармаси (О.Атабаев)га туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда кўчма савдони амалга ошириш механизмини тадбиркорлик субъектларига етказилиши ҳамда уларни кўчма савдони амалга оширишга жалб қилиш вазифаси топширилсин.

8. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (Обидов) ва “Фарғона ҳақиқати” - “Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти мазкур қарорни расмий эълон қилсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин.

9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

10. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Тошпўлатов зиммасига юклансин.

 

 

Вилоят ҳокими                                            Ш.Ғаниев

 

 

 

 

Umumiy takliflar: 0

473