ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12705 Хокимият Канимехского района 21/01/2020 05/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида
ID-12705

“ЛОЙИҲА”

 

 

 Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини

ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

 Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий  Кенгашининг  Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон,
197-модда
) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 31 январдаги 54-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ва 2017 йил 22декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир  чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли(  қонун ҳужжатлари миллий базаси,26.12.2017й.,09/17/1010/0461-сон) қарорларига мувофиқ транспорт воситаларининг 2020 йилда  мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказиш мақсадида

 

Қ  А  Р  О  Р      Қ  И  Л  А  М  А  Н :

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга
тиркамалар -  бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади;

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан катъий назар, уларни  ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган  йилдан қатъий назар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган  (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

4.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш  ҳақида”ги 54-сонли  қарорининг
3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

5. Мазкур қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта - 1 март - 30 июнда;

иккинчи марта - 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги  мазкур қарор билан тасдиқланган мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали бўйича  1 март - 30 июнгача  ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка  қўйиш санаси жорий кўздан кечириш пайтида   ДЙҲХХ органлари ходимлари томонидан белгиланади.

Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари жадваллар тузиши ва 1 январь - 31 августгача бўлган даврда транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ саналари (ойлари) ни   белгилаши мумкин;

Транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган муддатда кечиктирмай тақдим этишлари шарт.

6. Ўзбекистон    Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   2017  йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг  техник ҳолати тадбиркорлик  субъектлари-юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги;

2020 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг  техник ҳолати тадбиркорлик  субъектлари-юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.

7. Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари техник кўриги  транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда;

зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутаҳассисларга эга бўлган ташкилотларда;

техник хизмат кўрсатиш станциялари (кейинги ўринда ТХС деб юритилади)да;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;

Навоий вилояти ИРТБ ЙҲХБ томонидан ўрнатилган техник назорат постларида ўтказилади.

Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари Навоий вилояти ИРТБ ЙҲХБ ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.

8. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг  мажбурий техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказадиган (вақтинча рўйхатдан ўтказадиган) жойдаги;

ТХСда;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари томонидан белгиланган техник назорат постларида;

транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ  жойларида;

жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг  техник регламентлар ёки стандартлар талабига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик  субъектлари-юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади.

Бунда ТХС ва Субъектлар томонидан кўрсатилган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари ва ДЙҲХХ органлари билан ҳамкорлик  қилишлари зарурлиги кўрсатиб ўтилсин.

9. Транспорт  воситалари  техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги  Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги  54-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.

10. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари  ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари   техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текшириш;

газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

11. Туман Ички ишлар бўлими (Б.Курбонов) га:

тадбиркорлик  субъектлари-юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш амалиёти ва самарадорлигининг доимий мониторингини ва ҳар томонлама таҳлил қилиб борилишини таъминласин;

мониторинг  ва таҳлил  натижалари бўйича, шунингдек  Ўзбекистон   Республикаси  Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини  мажбурий техник кўрикдан ўтказиш  функциялари  тадбиркорлик  субъектлари-юридик  шахсларга  ўтказилишини  ҳисобга олган ҳолда 2020 йил 1 октябрга қадар муддатда транспорт воситаларини  техник кўрикдан  ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;

         мазкур қарорнинг мақсади ва мазмуни, шу жумладан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш  тартибини туман газетасида кенг ёритишни ташкил қилсин;

туман Ички Ишлар бўлими йўл ҳаракати ҳавфсизлиги гуруҳига мазкур қарорнинг ижроси натижалари бўйича 2020 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.

12. Мазкур қарор “Кенимех Таны” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

13.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг  ўринбосари  Р. Холмуминовга, ижросини ташкил этиш туман  Ички Ишлар бўлими  бошлиғи Б.Курбонов зиммаларига юклатилсин.

         

        Туман ҳокими                                                    М.Эгамқулов

 

                                                                                       Туман ҳокимининг

                                                                             2020 йил “___” _________даги

                                                                                ________   -сонли  қарорига

                                                                                                                1-илова

 

Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси

 

                                      Т   А   Р   К   И   Б   И

1. С.С.Қудратов                      Конимех тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари                                                    

                                                 -комиссия раиси

                                     Аъзолари

2.    Ғ.Шодмонов                   -Туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори

3.    Ж.Яндашов                     -Туман Бош меъмори в.в.б

4.    В.Қаршибаева                 -Туман “Маҳаллалар Кенгаши”бошқаруви  раиси

5.    Д.Абдурахимов              -Туман  МИБ  бошлиғи

6.    Б.Рахимов                        -Ўзавтодарётранс агентлиги Навоий вилояти    

                                                  бўлими мухандиси

 

     Туман ҳокимлиги Иқтисодиёт

     ва ижтимоий ривожлантириш

     масалалар бўйича бош мутахассиси:                     А.Бахтиёров          

                                                                                                                                       

                              Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали

 

Транспорт воситасининг тегишлилиги

Тех.кўрикдан ўтказиш санаси

Тех.кўрикдан ўтказиш вақти

Тех.кўрикдан ўтказиш жойи

Транспорт воситалари сони

1

“Конимех-Экспресс” МЧЖ

28.03.20

10-00дан18-00гача

Жойида

16

2

Туман Молия бўлими

16.03.20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

3

Сарибел –сур коракул мчж

22.03.20

10-00дан18-00гача

Жойида

4

4

Навоий вилояти “Сувоқова”ДУК Конимех туман  филиали

15.03. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

2

5

Туман ТЙФУК (Йўл қур.бошқармаси)

15.05. 20

10-00дан18-00гача

Жойида

10

6

Туман Хокимлиги

23.06. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

8

7

Туман ДЭСНМ

26.05. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

2

8

“Чордора” НШХ

06.05. 20

10-00дан12-00гача

Жойида

1

9

“Агросервис”  коллежи

10.04. 20

10-00дан12-00гача

Жойида

2

10

Конимех саржал косай мчж

05.04. 20

10-00дан18-00гача

Жойида

8

11

Туман “Ободонлаштириш” бошқармаси

01.04.20

10-00дан16-00гача

ТЙФУК

6

12

Туман Ўрмон хужалиги

18.04. 20

10-00дан12-00гача

Жойида

2

13

Туман Ветеринария бўлими

28.04. 20

10-00дан12-00гача

Жойида

4

14

Туман ГАЗ таъминоти

26.04.20

10-00дан18-00гача

Жойида

7

15

“Конимех-дельта” ХК

16.04. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

3

16

“Манзур-Текс” МЧЖ

30.03. 20

10-00дан18-00гача

Жойида

6

17

“Махалла” хайрия жамоат фонди

20.04. 20

10-00дан10-00гача

ТЙФУК

1

18

“Нодир-Абдуразоқ” қурилиш мчж

22.04. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

5

19

“Янгигазгон” Х.Ф

18.04. 20

10-00дан11-00гача

Аслиддин Сервич ХК

1

20

“Конимех Чорвадори” ХФ

14.04. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

21

“Барака” ХФ

17.05. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

22

“Конфайз-Лочин” МЧЖ

05.04. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

2

23

“Тойир Жамол” Х.Ф

26.03. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

24

“Жонпулат” ФХ

25.04. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

 

 

25

“Ўзагросуғурта” ДАК

06.04. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

26

“Мухтор” Ф.Х

05.04. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

2

27

“Гаппор Ботамед” МЧЖ

28.05. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

28

“Аваз” Ф.Х

25.05. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

29

“Карсакбаев аулет”ШК

27.04. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

30

Туман Ветеринария лабораторияси

04.04. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

31

“Абдираим авлод” ХФ

29.03. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

2

32

“Симбат” ХФ

06.04. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

33

Қишлоқ ва сув хужалиги

01.04. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

34

Камолот ЁУ

22.03. 20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

35

Ҳайдар авлод

22.03.20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

36

Тўймурот хуршид

01.04.20

12-00

ТЙФУК

1

 

37

Лалми шарбати

12.04.20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

 

38

Абдурашит устоз

12.04.20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

 

39

Кристал-пропан

12.04.20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

 

40

Қоракул учтепа сур мчж

11.04.20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

13

 

41

Бейбарс Доёт хф

12.04.20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

 

42

Янги ғазғон нули диёр мчж

12.04.20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

6

 

43

Конимех бинокор

12.04.20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

2

 

44

Туман марказий шифохона

10.04.20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

8

 

45

Конимех ирригация

12.04.20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

 

46

48-сон хусусий дорихона

12.04.20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

 

47

Холмурат ғазғон чорвадорлар макони мчж

12.04.20

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

5

48

Акнур МЧЖ

25.04.2020

10-00-11-00гача

Узида

1

49

Аҳоли бандлик маркази

24.04.2020

10-00-11-00гача

Узида

1

50

Учқун Норқул ф/х

15.04.2020

10-00-11-00гача

Узида

1

51

Жалойир балғали О/К

16.04.2020

10-00-11-00гача

Узида

1

52

Гужумли ватер

17.04.2020

10-00-11-00гача

Узида

1

53

5-Кон бошқармаси

18.04.2020

10-00-11-00гача

Узида

200

54

Қизилқум фасфорит ДУК

26.04.2020

10-00-11-00гача

Узида

180

 

Конимех туман ИИБ ЙҲХГ

катта инспектори капитан                                                Ғ.Х.Шодмонов

 

Umumiy takliflar

109