Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12698 Нарпай тумани ҳокимияти 21/01/2020 05/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-12698

Лойиҳа

                                                               

 

 

 

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

 

            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил                          31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил 1-2-сон) ижросини таъминлаш ҳамда Нарпай туман ички ишлар бўлимининг 2020 йил 17 январдаги
46/8-сонли хати инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги конуннинг 6-моддасига асосланиб;

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

             1.Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

            2.Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — 1 мартдан 30 июнгача;

иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 февралдан 31 августгача ўтказилиши инобатга олинсин.

            4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби
1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини 2020 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали                               2-3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

            5. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга “JV MAN AUTO Uzbekiston” маъсулияти жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг техник кўрик ўтказиш учун зарур ва шароитларга мавжудлиги тўғрисидаги 2013 йил 22 январдаги 32-сонли таклифига асосан, уларга тегишли бўлган автобус, ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларнинг тиркамаларини қўшма корхонанинг сервис ва диллерлик марказида, бошқа турдаги транспорт воситаларини “Самарқанд Автотеххизмат” ОАЖга қарашли тумандаги Агротехсервис МТПда техник кўрикдан ўтказилиши тавсия этилсин. 

            6.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил                           31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш хақида”ги қарори 3-банд талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

            7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Ашуров  зиммасига юклатилсин.

            8.Ушбу қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2019 йил                       19 февралдаги  663-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

            9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

        Туман ҳокими:                                                        Б.Жабборов

 

 

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar: 0

543