ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12672 Хокимият Учкурганского района 20/01/2020 04/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12672

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг
2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш қуйидаги даврийликка мувофиқ белгилансин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача;

иккинчи марта — жорий йилнинг 1 сентябридан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 20 январидан 31 августгача ўтказилсин.

4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби
1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг 2020 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

6. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борувчи ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари К.Акрамов зиммасига юклатилсин.

 

 

         Туман ҳокими                                                    А.Вахобов

   Учқўрғон туман ҳокимининг

                                                                                  2020 йил ______ январдаги
_______-сонли қарорига

                                                                                                                1-илова

 

 

Туманда транспорт воситалари техник кўригини

ўтказишни ташкил этувчи комиссия

Т  А  Р  К  И  Б  И

 

Комиссия раиси :

А.Ахмедов                                                 Учқўрғон туман ички ишлар бўлими йўл

  ҳаракати    хавфсизлиги    гурухи    катта

  инспектори, лейтенант

 

Комиссия котиби :                            

Ж.Сидиқов                                      Автомотоҳаваскорлар жамияти  Учқўрғон туман кенгаши раиси

 

Комиссия аъзолари :

Ш.Каримов                                         Учқўрғон туман ички ишлар бўлими йўл

 ҳаракати хавфсизлиги гурухи маъмурий 

 амалиёт инспектори, сержант

 

Ў.Раҳимов                                      Наманган вилоят транспорт бошқармаси

Учқўрғон туман бош инспектори

 

Э.Омонов                                        Ўзбекистон       Республикаси      Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексия Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Учқўрғон туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирлар устидан назорат қилиш шуъбаси катта инспектори

 

А.Якубов.                                         “KAFOLAT” ДАСК Учқўрғон туман                       бўлими бошлиғи

 

 

Комиссия раиси:                                                      А.Ахмедов

Учқўрғон туман ҳокимининг

2020 йил ___ январдаги
_____-сонли қарорига

2-илов

Тумандаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг

2020 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш

Ж  А  Д  В  А  Л  И

                                             

Ташкилот, корхона, хўжалик ва  муассасалар номи

Техник кўрик ўтказиш кунлари

Техник кўрик ўтказиш вақти

Техник кўрик ўтказиладиган жой

Транспортлар сони

1.

“Учқўрғон- Ёг” ҳиссадорлик жамияти

12.03.2019 й.

10.00-16.00

Корхона автогаражи

70

2.

Учкургон Теxtile МЧЖ

16.03.2019 й.

10.00-16.00

Корхона автогаражи

55

3.

Қўғай қишлоқ хўжалик коллежи

18.03.2019 й.

9.00-17.00

Коллеж атогаражида

3

4.

“Водийгазтаъминот” Учқўрғон тумани филиали

20.03.2019 й.

10.00-14.00

Корхона автогаражи

14

5.

Янгиер қишлоқ хўжалиги коллежи

23.03.2019 й.

9.00-11.00

Коллеж атогаражида

5

6.

“Учқўрғондонмаҳсулотлари” ҳиссадорлик жамияти

26.03.2019 й.

9.00-16.00

Корхона автогаражи

17

7.

Транс Мезон сервис МЧЖ

03.04.2019 й.

9.00-13.00

Корхона автогаражи

6

8.

Учкургон ТИБ Сув хужалиги

06.04.2019 й.

9.00-13.00

Корхона автогаражи

2

9.

Мудофага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Учқўрғон туман кенгаши

09.04.2019 й.

9.00-16.00

Корхона автогаражи

20

10.

Учқўрғон туман давлат санитария-эпидемология маркази

13.04.2019 й.

9.00-17.00

Корхона автогаражи

5

11.

Туман Хокимлиги

17.04.2020 й

9.00-13.00

Корхона автогаражи

7

12.

Норин хакулобод сув хужалиги

20.04.2020 й

9.00-13.00

Корхона автогаражи

2

13.

Кузи ожизлар жамияти

22.04.2020 й

9.00-13.00

Корхона автогаражи

1

14.

Жавохир Авто транс МЧЖ

24.05.2020 й

9.00-13.00

Корхона автогаражи

7

15.

Учқўрғон туман “Йўл хўжалиги пудрат таъминлаш фойдаланиш” корхонаси

01.05.2020 й.

10.00-18.00

Корхона автогаражи

8

16.

Учқўрғон туман “Почта ва алоқа” бўлими

05.05.2020 й.

9.00-16.00

Корхона автогаражи

1

17.

Умид транс МЧЖ

08.05.2020 й

9.00-13.00

Корхона автогаражи

4

18.

Туман Молия булим

11.05.2020 й

9.00-13.00

Корхона автогаражи

1

19.

Туман «Ободонлаштириш» бошкармаси

               

15.05.2020 й.

9.00-18.00

Корхона автогаражи

4

20.

Учқўрғон туман “Нихол” саломатлик сиҳатгохи

18.05.2020 й.

9.00-17.00

Корхона автогаражи

2

21.

Учқўрғон туман ҳалк таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими

 

20.05.2020 й.

9.00-18.00

Корхона автогаражи

3

22.

“Қишлокхўжаликкимё” ҳиссадорлик жамияти Учқўрғон филиали

30.03.2020 й.

9.00-17.00

Корхона автогаражи

9

23.

Учқўрғон туман “Тиббиёт бирлашмаси”

22.05.2020 й.

9.00-18.00

Корхона автогаражи

4

24.

Учқўрғон туман электр тармоқлари

27.05.2020 й.

9.00-18.00

Корхона автогаражи

7

25.

Туман худудидаги фермер хўжаликлари

03.04-05.2020 й.

9.00-18.00

Туман ЙҲХБ ҳовлисида

45

26.

Туман худудидаги хусусий корхоналар

02.03-05.2020 й.

9.00-18.00

Туман ЙҲХБ ҳовлисида

76

 

Комиссия раиси:                                                                                   А.Ахмедов

Umumiy takliflar

108