Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12568 O’zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi 17/01/2020 01/02/2020 2
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Farmoni
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-12568

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ–4546-сон қарорига мувофиқ ҳамда 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

 

Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил “___” декабрдаги ПФ–____-сон Фармонига 1-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ–500-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) II бўлим “а” кичик бўлимининг 1-бандида:

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) III бўлим “а” кичик бўлим 1-бандида:

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) VI бўлимнинг “а” кичик бўлими 2-бандидан “яшаётган муддати
ва оиласининг таркиби кўрсатилиб, доимий истиқомат жойидан маълумотномани” жумла чиқариб ташлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ–2240-сон Фармони билан тасдиқланган Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомнинг 15-бандида:

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2006 йил
21 апрелдаги ПҚ-330-сон қарорида:

а) 3 ва рус тили матнидаги 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 4-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил
10 декабрдаги ПҚ–1875-сон қарорининг 3-банднининг биринчи, бешинчи
ва олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил
17 июлдаги ПҚ–3137-сон қарори 9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳудудий бўлинмалари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига ҳар ойда дорихоналарнинг ягона манзиллар реестри ва ходимлар (провизорлар, фармацевтлар)нинг реестрига киритиш учун маълумотларни тақдим этиб борсин”.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия
ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сон қарорида:

а) 2-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;

иккинчи–саккизинчи хатбошилар тегишинча биринчи–еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия
ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2017 йил 6 ноябрдаги ПҚ–3377-сон қарорида:

а) 10-бандда:

биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.

б) илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 29 сентябрдаги
ПҚ–3301-сон қарорида:

а) 3-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги”.

иккинчи-олтинчи хатбошилар тегишинча биринчи–бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

б) рус тили матиндаги 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил
21 августдаги ПҚ–3231-сонли қарорида:

а) 6-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат молиявий назоратини такомиллаштириш мақсадида:

Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатасининг қўшимча вазифаси этиб давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштиришнинг тизимли
ва характерли молиявий ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва уларнинг олдини олишни назарда тутадиган истиқболли йўналишларини белгилаш”;

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қўшимча вазифаси этиб қуйидагилар белгилансин:”;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

в) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ–3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомининг 7-банди ўнинчи хатбошисидаги “ҳамда маълумотнома (оила аъзолари кўрсатилган ҳолда)” сўзлар чиқариб ташлансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 14 февралдаги ПҚ–3532-сон қарорида:

а) 9-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги”

иккинчи-ўн иккинчи хатбошилар тегишинча биринчи–ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 1 мартдаги ПҚ–3578-сон қарорида:

9-банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ – 3586-сон қарорида:

а) 12-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси”

иккинчи-бешинчи хатбошилар тегишинча биринчи тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”
2018 йил 10 июлдаги ПҚ–3843-сон қарорида:

а) 8-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги “Комиссиянинг (С. Холмуродов) асосий” сўзлар “Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг қўшимча” сўзлари билан алмаштирилсин.

б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ–5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатининг
2-бандининг “Текширувлар (назорат функциялари)” графасида “сотилаётган дори” сўзларидан кейин “ва тиббиёт буюмлари” сўзлари билан тўлдирилсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ–3665-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомининг
7-банди олтинчи хатбошисидаги “ҳамда маълумотнома (оила аъзоларини кўрсатган ҳолда)” сўзлари чиқариб ташлансин.

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 – 2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 10 апрелдаги ПФ–5707-сон Фармонининг 2-банди бешинчи хатбошисидаги “(дори воситалари
ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш бундан мустасно)” сўзлари чиқариб ташлансин.

18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида” 2019 йил 6 сентябрдаги ПҚ–4438-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги “Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги ҳудудий бўлинмалари” сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил “___” декабрдаги ПФ–____-сон Фармонига 2-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дори воситаларини
ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил
14 февралдаги ПҚ–2773-сон қарорининг 1, 2 ва 3-бандлар.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 20 июлдаги ПҚ–3142-сон қарорининг 5, 6-бандлари ва 1-илова.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июлдаги
ПҚ–3846-сон қарорининг 4-банди ва 2-илова.

Umumiy takliflar: 0

374