ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12564 Хокимият Янгикурганского района 27/01/2020 11/02/2020 2

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12564
ЛОЙИҲА ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ 2020 йил “____” январ №______ Янгиқўрғон шахарчаси Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6,25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ, транспорт воситаларининг 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н: 1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин. 2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш қуйидаги даврийликка мувофиқ белгилансин: а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта; б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта; в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта; г) тиркамали транспорт воситалари — шатак учун белгиланган муддатларда. 3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги: биринчи марта — жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача; иккинчи марта — жорий йилнинг 1 сентябридан 31 октябргача ўтказилсин. Юридик шахсларга қарашли бўлган (2-банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача ўтказилсин. Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 5 февралидан 31 августгача ўтказилсин. 4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг 2020 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги 54-сонли қарорининг 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман Мудофаа бўлими, Ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин. 6.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3127-сонли қарори талабларига кўра, 2020 йилдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги тадбиркорлик субъектлари -юридик шахслар томонидан ҳам ўтказилиши мумкинлиги инобатга олинсин. 7. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борувчи ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин. 8. Мазкур қарор “Янгиқўрғон хаёти” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 10.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М.Сотиболдиев зиммасига юклатилсин. Туман ҳокими А.Нажмиддинов

Umumiy takliflar

144