Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12554 Деҳқонобод тумани ҳокимияти 17/01/2020 01/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туманда 2020 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12554
Туманда 2020 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2012 йил 17-сон 229-моддада) ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунини (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ахборотномаси 1993 йил 9-сон 320-модда)нинг 6-моддасига асосан Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н: 1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин. 2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Транспорт воситалари қўйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин: тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар- бир йилда икки марта; ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта; ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хат бошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта; тиркамалар кўрикка транспорт воситаси- шатакчи учун белгиланган муддатларда; 4. Қарорнинг 3-банди иккинчи хат бошида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги: биринчи марта- 1 март- 30 июнда; иккинчи марта- 1 сентябрь- 31 октябрда ўтказилади. юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда ўтказилади. жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь - 31 августда ўтказилсин. 5. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига: транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш; транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин. 6. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин. 7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 3-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин. 8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин. 9. Деҳқонобод туман ҳокимининг 2019 йил 11 февралдаги Х-222/02-сонли қарори “Туманда 2020 йилда автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси тасдиқланиб расман эълон қилинган кундан бошлаб ўз кучини йўқотган деб хисоблансин. 10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари С.Самадов зиммасига юклатилсин. 11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Деҳқонобод туман ҳокими З.Алиқулов
Туман ҳокимининг 2020 йил “____”________ HQ-_____-сонли қарорига 1-илова Деҳқонобод тумани ҳудудида 2019 йил автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш комиссияси Т А Р К И Б И Б. Назаров туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланишни назорат этиш гуруҳи катта инспектори комиссия раиси А Ъ З О Л А Р И Ў.Жўллиев туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи. Ж.Сафаров туман “Ватанпарвар” ташкилоти раиси. С.Хасанов Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси. Ш.Жураев Туман мудофаа ишлар бўлими техник ҳодими. Х.Омонтурдиев “Ўзагросуғурта” ДАСК (АЖ) менижери Ш.Назаров “Абдулаҳад нур савдо” х/к.нинг ҳодими Р.Мусурмонқулов туман ИИБ ЙҲХГ жамоатчилик вакили
Туман ҳокимининг 2020 йил “____”________ HQ-_____-сонли қарорига 2-илова Деҳқонобод туманида мавжуд бўлган ташкилот, корхона ва автохужаликларга тегишли автмототранспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш Ж А Д В А Л И № Автохужалик ва ташкилотнинг номи Жойлашган манзили Кўрикдан ўтадиган куни Вақти Хабарномани олган шахснинг имзоси 1 Туман ветернария бўлими Қарашина шахарчаси 01.03.2019 09-00 2 “Урмон хужалиги” Қарашина шахарчаси 04.03.2019 09-00 3 Туман электр тармоқлари Қарашина шахарчаси 05.03.2019 09-00 4 “ДСЭНМ” . Қарашина шахарчаси 11.03.2019 09-00 5 “Тиббиёт бирлашмаси” Қарашина шахарчаси 12.03.2019 09-00 6 “Ватанпарвар” УСТК Қарашина шахарчаси 02.04.2019 09-00 7 Деҳқонобод “Калийли ўғитлар” заводи Бешбулоқ қишлоғи 03-.04-04.2019 09-00 8 Enter Enijeering PTE L.T.D. Гумбулоқ қишлоғи 08-11-.04.2019 09-00 9 “Истиқлол, Шодлик, ва Коиноттранс”М.Ч.Ж. Қарашина шахарчаси 12.04.2019 09-00 10 “Коинотгазплюс” М.Ч.Ж. Қарашина шахарчаси 15.04.2019 09-00 11 “Абдираимота” Х/К Қарашина шахарчаси 16.04.2019 09-00 12 “Абдираимота” х/ф. Қарашина шахарчаси 16.04.2019 09-00 13 “Зебинсо” Х/К Бибиқорасоч қишлоғи 17.04.2019 09-00 14 “Қарашина техносервис” Қарашина шахарчаси 17.04.2019 09-00 15 “Аббос” Х/Ф Қарашина шахарчаси 18.04.2019 09-00 16 Туман “ЙФУК Қарашина шахарчаси 01.05.2019 09-00 17 “Рухшонабонучирой” Х\Ф Навобод қишлоғи 02.05.2019 09-00 18 “Қишлоқ ва сув” хужалиги Қарашина шахарчаси 03.05.2019 09-00 19 Тумандаги “Фермер” хужаликлари Қарашина шахарчаси 13-14-15.05.2019 09-00 20 “Рухшонобонучирой” х/ф. Навобод қишлоғи 13.05.2016 09-00 21 “Долчин” М.Ч.Ж. Оққишлоқ 03.06.2019 09-00 22 “Ўлуғбек” Х/К Деҳқонобод шахарчаси 04.06.2019 09-00 23 “Абдурахманов Ахрорбек” ф/к. Қарашина шахарчаси 05.06.2019 09-00 24 “Файзуллоота” ф/х Қарашина шахарчаси 06.06.2019 09-00 25 Мусурмонқулова Садоқат Рўзимуродовна х/к. Бибиқорасоч қишлоғи 10.06.2019 09-00 ЖАДВАЛНИ ТУЗДИ; Деҳқонобод туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори майор: Б. Назаров

Umumiy takliflar: 0

478