Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12503 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 20/01/2020 04/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
ID-12503

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил
21 февралдаги 4/4-сон қарори (рўйхат рақами 2570, 2014 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил 7 апрель, 14-сон, 160-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

 

Тошкент шаҳри,

2020 йил __ январь,

___/__-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2020 йил __ январдаги

___/__-сонли қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

 

1. Муқаддимадаги “Электрон тўловлар тўғрисида” деган сўзлар “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 1-банднинг саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

3. 1-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“биллинг тизими - маблағларни олувчининг истеъмолчилар реквизитлари, етказиб берилган товар ва кўрсатилган хизматлар бўйича тарификациялашнинг ҳамда тўловларнинг ҳисобини юритувчи ахборот тизими.”.

4. 2-банд қуйидаги мазмунда баён этилсин:

“Мазкур Низом талаблари жисмоний шахслар томонидан Клиринг тизими орқали нақд пулсиз тўловларни амалга оширишга нисбатан татбиқ этилади.”.

5. 4-бандда:

биринчи хатбоши “эга бўлган ва” деган сўзлардан кейин “Клиринг тизими оператори -” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошидаги “Ижтимоий тизим аҳамиятидаги” деган сўзлар “Бошқа” деган сўз билан алмаштирилсин.

6. 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмунда баён этилсин:

“АБМ Клиринг тизимининг оператори сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонунида тўлов тизимлари операторларига нисбатан белгиланган мажбуриятларни бажаради.”.

7. 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Клиринг тизими қоидалари АБМ томонидан Марказий банк билан келишилган ҳолда белгиланади.”.

8. 15-банд қуйидаги мазмунда баён этилсин:

“Клиринг тизими аъзолари ва фойдаланувчилари Клиринг тизими орқали маълумот алмашинувини амалга оширишда ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир қонунчилик талабларини бажаришлари шарт.”.

9. 19-банд қуйидаги мазмунда баён этилсин:

“Клиринг сессияси бошланишидан олдин Клиринг тизими аъзоси бўлган банк, ўзининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи ижобий қолдиққа эга бўлишини таъминлаши шарт.”.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 21 февралдаги 4/4-сон қарори (рўйхат рақами 2570, 2014 йил
4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил 7 апрель, 14-сон,
160-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча лойиҳаси юзасидан таққослама жадвал

 

АМАЛДАГИ ТАҲРИРИ

ТАКЛИФ ЭТИЛАЁТГАН ТАҲРИР

АСОС

1

Преамбула

Мазкур Низом “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Электрон тўловлар тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли “Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими (бундан буён матнда Клиринг тизими деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.

 

Преамбула

Мазкур Низом “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли “Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими (бундан буён матнда Клиринг тизими деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.

 

 

“Электрон тўловлар тўғрисида”ги Қонун бекор қилинди.

 

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

...

ижтимоий тизим аҳамиятидаги тўлов тизимлари - тўловлар кенг ҳажмда амалга ошириладиган тўлов тизимлари;

...

биллинг тизими - истеъмолчиларнинг реквизитлари ва етказиб берилган товар ва кўрсатилган хизматлар бўйича тарификациялашнинг ҳисобини юритувчи ахборот тизими.

 

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

...

Чиқариб ташланмоқда

 

...

 

биллинг тизими - маблағларни олувчининг истеъмолчилар реквизитлари, етказиб берилган товар ва кўрсатилган хизматлар бўйича тарификациялашнинг ҳамда тўловларнинг ҳисобини юритувчи ахборот тизими.

 

 

 

“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси

 

 

Таҳририй ўзгартириш

 

2. Мазкур Низом талаблари жисмоний ва юридик шахслар томонидан Клиринг тизими орқали нақд пулсиз чакана тўловларни амалга оширишга нисбатан татбиқ этилади.

 

2. Мазкур Низом талаблари жисмоний шахслар томонидан Клиринг тизими орқали нақд пулсиз тўловларни амалга оширишга нисбатан татбиқ этилади.

 

Амалиётда жисмоний шахслар тўловлари амалга оширилмоқда. Юридик шахслар учун алоҳида тизим яратиш ишлари олиб борилмоқда.

 

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида вакиллик ҳисобварағига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ахборотлаштириш Бош маркази (бундан буён матнда АБМ деб юритилади) билан Клиринг тизимида иштирок этиш тўғрисида шартнома тузган тижорат банклари Клиринг тизими аъзолари ҳисобланади.

 

Ижтимоий тизим аҳамиятидаги тўлов тизимлари операторлари ҳам АБМ билан тузилган шартнома асосида Клиринг тизимида иштирок этишлари мумкин.

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида вакиллик ҳисобварағига эга бўлган ва Клиринг тизими оператори - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ахборотлаштириш Бош маркази (бундан буён матнда АБМ деб юритилади) билан Клиринг тизимида иштирок этиш тўғрисида шартнома тузган тижорат банклари Клиринг тизими аъзолари ҳисобланади.

Бошқа тўлов тизимлари операторлари ҳам АБМ билан тузилган шартнома асосида Клиринг тизимида иштирок этишлари мумкин.

 

 

 

 

 

 

“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси

 

10. АБМ кўрсатилган хизматлар учун Клиринг тизими аъзоларидан шартномада белгиланган миқдорда ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

АБМ Клиринг тизимининг узлуксиз ишлашини, электрон тўлов ҳужжатлари ва хабарларига ўз вақтида ишлов берилишини, ахборотнинг тўлиқлиги, хавфсизлиги ва маҳфийлигини таъминлаши шарт.

 

10. АБМ кўрсатилган хизматлар учун Клиринг тизими аъзоларидан шартномада белгиланган миқдорда ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

АБМ Клиринг тизимининг оператори сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонунида тўлов тизимлари операторларига нисбатан белгиланган мажбуриятларни бажаради.

 

 

Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисидаги Қонун 7-моддаси. Агар муҳим тўлов тизими деб топилса 10-моддаси.

 

11. АБМ, Клиринг тизими аъзолари ва фойдаланувчилари ўртасидаги ижтимоий муносабатлар тегишли қонун ҳужжатлари ва шартномалар билан тартибга солинади.

Тўлдирилмоқда

11. АБМ, Клиринг тизими аъзолари ва фойдаланувчилари ўртасидаги ижтимоий муносабатлар тегишли қонун ҳужжатлари ва шартномалар билан тартибга солинади.

Клиринг тизими қоидалари АБМ томонидан Марказий банк билан келишилган ҳолда белгиланади.

 

 

Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисидаги Қонун 7-модда

 

15. Клиринг тизими фойдаланувчилари тизим аъзоларининг ахборот тизимларига Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 1767, 2008 йил 13 февраль) мувофиқ, Интернет тармоғи орқали боғланиши мумкин.

15. Клиринг тизими аъзолари ва фойдаланувчилари Клиринг тизими орқали маълумот алмашинувини амалга оширишда ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир қонунчилик талабларини бажаришлари шарт.

 

 

1767 бекор қилиниши режалаштирилган.

 

19. Клиринг сессияси бошланишидан олдин Клиринг тизими аъзосининг вакиллик ҳисобварағи ижобий қолдиққа эга бўлиши керак.

 

19. Клиринг сессияси бошланишидан олдин Клиринг тизими аъзоси бўлган банк, ўзининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи ижобий қолдиққа эга бўлишини таъминлаши шарт.

Таҳририй ўзгартириш

 

Umumiy takliflar: 0

441