ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12493 Хокимият города Гулистан 15/01/2020 30/01/2020 1

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Гулистон шаҳар ҳудудидага юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини 2020 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида.
ID-12493

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,25 моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашанинг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 15-сон 197-моддаси)
7-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш  тартиби тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 17-модда) ва 2017 йил 22 декабрдаги тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш  тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарорининг тегишли бандларига асосан мувофиқ ҳамда Гулистон шаҳар ИИО ФМБнинг 2020 йил 10 январдаги “2020 йилда Гулистон шаҳридаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспортлар воситаларини мажбурий техник кўригини ташкил қилиш тўғрисида”ги 30/247-сонли хатини ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:

 

1. Гулистон шаҳар ИИО ФМБнинг 2020 йил 10 январдаги “2020 йилда Гулистон шаҳридаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспортлар воситаларини мажбурий техник кўригини ташкил қилиш тўғрисида”ги 30/247-сонли хати инобатга олинсин.

            2. Шаҳар ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга                          тегишли  автотранспортлар воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

3. Юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

                 Гулистон  шаҳар ҳудудидага юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт                                          воситалари             ва уларнинг тиркамаларини  2020 йил учун мажбурий техник кўрикдан                                  ўтказиш   ишчи гуруҳи                     таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш режа топшириғи 2-                     иловага  мувофиқ тасдиқлансин.

4. Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари–юридик шахслар томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.

5. Транспорт воситалари қуйидаги даврийлика мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлари сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган( ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган   юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни  ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар-бир йилда икки марта;

б)  ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)-икки йилда бир марта;

в)  ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти  аниқланмаган транспорт воситалари, (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)-бир  йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда.

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатьи назар, уларни ДЙҲХХ        органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатьи назар ДЙҲХХ органлаида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир йил ўткач (лойиҳанинг “а” кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

6. Мазкур қарорнинг 5-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт  воситаларининг техник кўриги:

-биринчи марта-1- март-30-июнда;

-иккинчи марта-1-сентябрь-31-октябрда ўтказилсин.

-юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март-30 июнга қадар;

-жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январ–31 августга қадар ўтказилсин.

-транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолда транспорт воситасини техник кўрикка тақдим этиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор транспорт воситаси эгаси-юридик ёки жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ДҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси раҳбари томонидан қабул қилинади.

7. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда йиғим  ундирилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги 54-сон қарорининг 3-банди талабидан келиб чиқиб, шаҳар ҳмудофаа бўлими, ички ишлар бўлими, давлат хавфсизлик хизматининг, ҳарбий бўлимлари вамиллий гвардияга тегишли транспорт  воситалари ушбу идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши назарда тутилсин.

9. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ҳодимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳаққи сақланиб қолинсин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2019 йил 22 февралдаги 385-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ушбу қарор “Гулистон янгиликлари” газетасида (Ф.Ташматов) расмий эълон қилинсин ҳамда шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

12. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

13. Қарорнинг  ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари  Ж.Яриев зиммасига юклатилсин.

 

            Шаҳар ҳокими                                                                                                                  Т.Дадабаев

Umumiy takliflar

132