ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12477 Центральный банк Республики Узбекистан 16/01/2020 31/01/2020 2

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси Марказий баникининг Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қарори
ID-12477
Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/16-сон қарори (рўйхат рақами 2707, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин. 2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Марказий банк Раиси М.Б. Нурмуратов   Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил __ _______даги ___ - сон қарорига ИЛОВА Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар 1. 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги “кредитлар,” деган сўздан кейин “банклараро депозитлар,” деган сўзлар билан тўлдирилсин. 2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “6. Банкнинг бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига тўғри келувчи таъминланмаган кредит (эътимодли кредит), шунингдек факторинг хизматлари учун таваккалчиликнинг энг юқори миқдори банк биринчи даражали капиталининг 5 фоизидан ошмаслиги зарур. Банклараро кредит (депозит)лар бундан мустасно бўлиб, мазкур операцияларни амалга оширишда ушбу низомнинг 5-банди билан белгиланган таваккалчилик меъёрига амал қилиниши керак.”. 3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “8. Мазкур Низомнинг 5-7-бандларида кўзда тутилган чекловлар қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди: бозор қиймати кредитларнинг 125 фоизини қоплай оладиган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкининг қимматли қоғозлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати ёки бошқа мажбуриятлари билан таъминланган кредитлар; кредитлар кредит берувчи банкдаги депозитлар билан таъминланганда; Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия коорпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки, Европа Кенгашининг тараққиёт банки билан юзага келадиган таваккалчиликлар, шунингдек банк активлари ва/ёки балансдан ташқари моддалардаги мажбуриятлари ушбу ташкилотлар томонидан кафолатланганда.”.

Umumiy takliflar

240