ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12467 Министерство обороны Республики Узбекистан 15/01/2020 30/01/2020 0
Постановление Президента Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-12467

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик
ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги
низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳарбий хизматга чақириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ–4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш
ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

            Президенти                                                      Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “___” _________даги ПҚ–____-сон қарорига

илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик
ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги
низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 4-банднинг биринчи хатбошидан “мудофаа ишлари бошқармалари (кейинги ўринларда – МИБ) ва” сўзлари чиқариб ташлансин.

2. 7-бандда:

а) “б” кичик банддан “ва муқобил” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) қуйидаги мазмундаги “б1” кичик банд билан тўлдирилсин:

б1) фуқароларни муқобил хизматга чақириш вақтида;”.

в) “к” кичик банддаги “МИБ” қисқартмаси “мудофаа ишлари бошқармалари (кейинги ўринларда – МИБ) сўзлари билан алмаштирилсин;

г) “л” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“л) олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик
ўқув бўлинмаларига (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик
ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларга) танлаб олинаётган (таҳсил олаётган) фуқаролар;”.

3. 9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Миллий гвардия ва ФВВга ҳарбий хизматга келаётган фуқароларни, шунингдек, Миллий гвардия ва ФВВ ҳарбий хизматчиларини
ҳамда шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларининг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҲТК томонидан амалга оширилади.”.

4. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

17. Мазкур Низомнинг 7-банди “а” – “в”, “и” – “л”, “п” кичик бандларида назарда тутилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш
учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бирлашмалари (органлари) раҳбарларининг тақдимномасига кўра туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қабул қилган қарорлари билан ҳудудий тиббий комиссия таркиби (жарроҳ, терапевт (катта шифокор вазифаси жарроҳ ёки терапевт зиммасига юкланади), невропатолог, офтальмолог, оториноларинголог, тери-таносил касалликлари шифокори, стоматолог, психиатр) тасдиқланади,
зарур ҳолларда унинг таркибига бошқа мутахассисликдаги шифокорлар, давлат соғлиқни сақлаш тизими тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларининг ўрта бўғин тиббиёт ходимлари ҳам жалб қилинади.

Мазкур Низомнинг 7-банди “а” – “в”, “и” – “л”, “п” кичик бандларида назарда тутилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишдаги мунозарали масалаларни ҳал қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика муқобил тиббий комиссиясига (кейинги ўринларда – РМТК), маҳаллий ҳудудларда эса ҳудудий кўп тармоқли болалар тиббий марказлари Ўсмир
ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш бўлинмаларига юборилади.

МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан қабул қилинган хулосаларнинг асослилигини назорат қилиш, мазкур Низомнинг 7-банди
“б” кичик бандида назарда тутилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун Мудофаа вазирлиги МҲТК, ҳарбий госпиталлари ва поликлиникаси офицерлар таркибига мансуб шартнома бўйича ҳарбий хизматчи ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларидан ажратиладиган мутахассис шифокорларидан (офтальмолог, оториноларинголог, психиатр) иборат таркибда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктлари ҳарбий-тиббий комиссиялари (кейинги ўринларда – ҳарбий-тиббий комиссия) тузилади, зарур ҳолларда унинг таркибига
бошқа мутахассисликдаги шифокорлар ва давлат соғлиқни сақлаш тизими тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларининг ўрта бўғин тиббиёт ходимлари ҳам жалб қилинади.

Ҳарбий-тиббий комиссиялар таркиби Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органлари бошлиқларининг биргаликдаги тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади.”.

5. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“20. Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олишни амалга ошириш қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.”.

6. 21-банднинг “а” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

а) руҳий-асаб, тери-таносил касалликлари ва наркологик диспансерлари, шунингдек, фтизиатрия ва пульмонология, ОИТСга қарши курашиш ҳамда санитария - эпидемиология осойишталиги марказларидан
ҳисобда турувчи шахслар рўйхатини;”.

7. 25-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Шифокор-мутахассислар хоналари тиббий кўрикдан ўтказиш
учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббиётга оид маҳсулотлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг худудий тиббиёт бирлашмалари (органлари) томонидан таъминланади.”.

8. 29-бандда:

биринчи хатбошидаги “чақирув комиссияси” сўзлари “туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлими ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини бутлаш комиссияси (кейинги ўринларда –
бутлаш комиссияси)” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “чақирув комиссиясига” ва “чақирув комиссияси” сўзлари тегишли равишда “бутлаш комиссиясига” ва “бутлаш комиссияси”сўзлари билан алмаштирилсин.

9. 30-банднинг биринчи хатбошисида:

“моддаси” сўзи “банди” сўзи билан алмаштирилсин;

“тиббий комиссиялар” сўзларидан кейин “(ҳарбий-тиббий комиссиялар)” сўзлари билан тўлдирилсин.

10. 33-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Мазкур Низомнинг 7-банди “к” кичик бандида назарда тутилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади.”.

11. 39-бандда:

а) иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда
баён этилсин:

“Назорат тиббий кўригидан ўтказиш ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Ҳарбий хизмат жойларига жўнатишдан олдин ўтказиладиган назорат тиббий кўриги вақтида фуқароларнинг соғлиғи ҳолатида ҳарбий хизматга яроқлилик тоифасини ўзгартириб юборадиган салбий ўзгаришлар
ёки оғиз бўшлиғи санацияси ўтказилмаганлиги аниқланса, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги раҳбарият кенгаши (кейинги ўринларда – Раҳбарият кенгаши) бутлаш комиссиясининг хулосаларини бекор қилиб, ўз хулосаларини чиқаради.

Қўшинларни муддатли ҳарбий хизматчилар билан бутлаш наряди бажарилганидан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий
кўп тармоқли тиббиёт марказларининг Ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўлими мутахасслари томонидан кейинги чақирув тадбирлари бошлангунига қадар туман (шаҳар) МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиялари шифокорларига услубий, амалий ёрдам кўрсатади, жойларда ўтказилаётган даволаш-соғломлаштириш ишларини назорат қилади.”.

12. 40-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳарбий-тиббий комиссиялар фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўсмирлар
ва чақирув ёшидаги ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш марказига, Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ қўшинлари қўмондонликларига
ва МҲТКга тақдим қилади.”.

13. 41-банддаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар чақирув комиссиялари” сўзлари “Раҳбарият кенгашлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

14. 42-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ҳарбий-тиббий комиссиянинг ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисидаги чиқарган хулосасидан норози бўлиб мурожаат қилган фуқаролар Раҳбарият кенгашлари қарори асосида РМТК ёки МҲТКда назорат тиббий кўригидан ўтишлари мумкин. Ҳарбий-тиббий муассасаларда назорат тиббий текширув ва тиббий кўрикдан ўтказиш фақат Мудофаа вазирлиги
МҲТК раисининг рухсати билан амалга оширилади.”;

учинчи хатбошидаги “чақирув комиссияси” сўзлари “Раҳбарият кенгашлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

15. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“47. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилинган фуқаролар бир ойлик ҳарбий йиғинга жўнатилишидан 10 кун олдин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий кўп тармоқли болалар тиббий марказлари Ўсмир ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш бўлинмалари шифокор-мутахассислари томонидан тиббий текширувдан ўтказилади.”.

16. 48-банддаги “МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар”
ва “МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялари” сўзлари тегишли равишда “Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталлари ҲТКлар” ва “Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталлари ҲТКлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

17. 49-бандда:

иккинчи хатбоши “сутка давомида” сўзларидан кейин
Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталлари мутахассислари ва” сўзлари
билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги “МИБга” ва “ҳам МИБ ҳузуридаги
тиббий комиссияда қайта тиббий кўрикдан ўтиш учун МИБга қайтарилиши лозим” сўзлари тегишли равишда “МИББга” ва “Мудофаа вазирлиги
ҳарбий госпиталлари ҲТКга тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилади” сўзлари билан алмаштирилсин.

18. 54-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ёш фуқаролар орасидан (ДХХ ҲТМга кираётган номзодлардан ташқари) икки босқичда: бирламчи – МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиялар, якуний – ҲТМ ҳузуридаги ҲТК томонидан барча мажбурий диагностик текширувлардан ўтказилган ҳолда;”.

19. 55-банддаги “МИБ (МИББ) сўзлари МИББ” қисқартмаси
билан алмаштирилсин.

20. 58-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи – олтинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи – бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

21. 70-банднинг биринчи хатбошисидан “ёки МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар шифокор-мутахассислари” сўзлари чиқариб ташлансин.

22. 78-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“78. Контракт бўйича ҳарбий хизматчи ёки унинг оила аъзолари даволанишни давом эттириш учун бир даволаш-профилактика
(ҳарбий-тиббий) муассасасидан бошқасига ўтказилишга муҳтож бўлса, шунингдек, ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил
ва ундан ортиқ бўлиб ҳарбий хизматдан бўшатилган собиқ контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва генераллар ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида шикастланиш (ярадорлик, жароҳат), касалланиш оқибатида ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчилар стационар даволанишга
ёки санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларида даволанишга муҳтож бўлса, унинг даволаниш манзилига бориш ва қайтишда (йилига
бир марта) темир йўл, ҳаво, сув ва автомобиль (таксидан ташқари) транспортидан фойдаланиш зарурати туғилса, ҲТК уларнинг кўчиришга муҳтожлиги тўғрисида хулоса чиқаради. Катта офицерлар ва генераллар ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма беш йил ва ундан ортиқ бўлган тақдирда уларнинг оила аъзоларига ҳам транспортдан фойдаланиши учун ҲТК уларнинг кўчиришга муҳтожлиги тўғрисида хулоса чиқаради.”.

23. 79-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлиб ҳарбий хизматдан бўшатилган собиқ контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва генераллар ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида шикастланиш (яродорлик, жароҳат), касалланиш оқибатида ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчилар шунингдек ҳарбий хизматда бўлишининг умумий давомийлиги 25 йил ва ундан ортиқ бўлган
катта офицер ва генералларнинг оила аъзолари даволаниш учун давлат соғлиқни сақлаш тизими тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларига (шу жумладан идоравий, ҳарбий-тиббий ёки санаторий-курорт муассасаларига) бораётганда, бундан ташқари соғлиғи туфайли таътил берилган ёки ҳарбий хизматдан резервга бўшатилгандан (истеъфога чиқарилгандан) сўнг яшаш манзилига бораётганда ҳарбий хизматчилар кузатиб борувчига муҳтож бўлса, ҲТК кузатиб борувчиларга муҳтожлик тўғрисида, уларнинг сонини кўрсатган ҳолда, хулоса чиқаради.”.

24. 103-банддаги “МИБ ҳузуридаги тиббий” сўзлари “ҳарбий-тиббий” сўзлари билан алмаштирилсин.

25. 104-бандда:

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

наркология, тери-таносил ва руҳий-асаб касалликлари
диспансерлари, фтизиатрия ва пульмонология, ОИТСга қарши курашиш ҳамда санитария-эпидемиология осойишталиги марказларидан маълумотномалар;”;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

Мажбурий диагностик текширувлар МИББнинг йўлланмасига асосан Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталларида ўтказилади.”.

26. 110-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган касаллик
ва шикастланиш (ярадорлик, жароҳат) туфайли саломатлигига кўра тиббий комиссиялар ёки ҲТК томонидан аввал F ёки  Е яроқлилик тоифалари тайинланган (ОИВ чақирадиган касаллик, хавфли ўсмалар, руҳий
ва ҳулқ-атворнинг бузилишлари (руҳиятга фаол таъсир этувчи воситаларни истеъмол қилиш натижасида келиб чиққан руҳий ва ҳулқ-атвор бузилишларидан ташқари), эпилепсия ва эпилептик тутқаноқлар, кафтнинг
ва бармоқларнинг нуқсонлари ҳамда шакл бузилишлари шунингдек йўқлиги, ясси оёқлилик ва оёқ панжасининг бошқа шакл ўзгаришлари
ҳамда бармоқларнинг нуқсонлари, бош суягининг жароҳати ва жарроҳлик амалиётидан кейинги нуқсонлар аниқланган) шахслар такрорий
тиббий кўрикдан ўтказилмайди.”.

 

27. 12-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

12-боб. Якуний қоидалар

 

123. Фуқароларни тиббий кўрикдан  сифатли ўтказилишини таъминлаш масъулияти ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлари ва Раҳбарият кенгашлари зиммасига юкланади.

124. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.”.

Umumiy takliflar

146