ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12408 Центральный банк Республики Узбекистан 20/01/2020 04/02/2020 1

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-12408

Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сон қарори (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Тошкент шаҳри,

2020 йил __ январь,

___/__-сон

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2020 йил ___ январдаги

___/__-сонли қарорига

ИЛОВА

Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Муқаддимадаги “Электрон тўловлар тўғрисида” деган сўзлар “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“АБМ Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими оператори бўлиб ҳисобланади.”.

3. 9-банд қуйидаги мазмунда баён этилсин:

“Банклараро тўлов тизимида узатиш учун мўлжалланган электрон тўлов ҳужжатларининг тўғри тўлдирилиши бўйича жавобгар банк мижози бўлади, масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали юборилган ЭТҲ бундан мустасно.”.

4. 13-банддаги “Тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари” ва “ТТАТД” деган сўзлар мос равишда “Тўлов тизимлари” ва “ТТД” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 14-банддаги “хос рақам (уникал код)га” деган сўзлар “банк кодига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 15-банддаги “кредит ташкилотлари пруденциал назорати”, “ТТАТД” ва “хос рақам” деган сўзлар мос равишда “лицензиялаш ва рухсат бериш тартиботи”, “ТТД” ва “банк коди” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 15-банднинг “3” кичик банди қуйидаги мазмунда баён этилсин:

“3) Банк, банк кодини олганидан кейин, Марказий банкнинг Рўйхатга олиш марказига электрон рақамли имзо калитини олиш учун, АБМга - МБ ҲКМнинг серверига кириш рухсатини олиш мақсадида аутентификация маълумотларини аниқлаш учун мурожаат қилади;”.

8. 15-банднинг “5” кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўз навбатида, Марказий банкнинг электрон маълумотномаларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.”.

9. 16-банднинг иккинчи хатбошидаги “хос рақам” деган сўзлар “банк коди” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 16-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмунда баён этилсин:

“Барча ишлар тугатилгандан сўнг, филиални банклараро тўлов тизимига улаш масаласида, банк МБ ТТДга хат тақдим этади. Унда банк филиалининг номи, манзили ва банк статистик ҳисоботларини беришда филиалнинг ҳудудий тобелиги кўрсатилади.”.

11. 16-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ушбу хатга асосан банк филиали учун БДМАБда заҳираланган банк коди ва тегишли реквизитлар Марказий банкнинг тегишли электрон маълумотномасига киритилади ва банк филиали очилганлиги ҳамда уни банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида Марказий банк томонидан барча банкларга расмий хабарнома юборилади.”.

12. 18-банд “1” кичик бандидаги “2-7-иловаларда” деган сўзлар “2-6-иловаларда” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13. 18-банд “2” кичик бандидаги “(операция тури (кейинги ўринларда - ОТ)) билан белгиланиши керак. Операциялар тури кодлари 8-иловада” деган сўзлар “(Тўлов ҳужжати коди (кейинги ўринларда - ТҲК)) билан белгиланиши керак. Тўлов ҳужжатлари кодлари 7-иловада” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. 18-банд “4” кичик бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмунда баён этилсин:

“Тўлов топшириқномасини (ТҲК 01 ёки 21), тўлов талабномасини (ТҲК 02), мемориал ордерни (ТҲК 06) ва инкассо топшириқномасини (ТҲК 11) киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:”.

15. 18-банд “4” кичик бандининг ўн саккизинчи хатбошисидаги “, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоб қилишда ишни қабул қилиш далолатномаси ёки уларнинг ўрнини босадиган ҳужжатлар, маҳсулот ким орқали жўнатилганлиги тўғрисидаги ишончноманинг рақами ва санаси” деган сўзлар “ва бошқа ҳужжатлар” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

16. 18-банд “5” кичик бандидаги “ОТ” деган сўз “ТҲК” деган сўз билан алмаштирилсин.

17. 18-банднинг “6” кичик банди чиқариб ташлансин.

18. 25-бандда:

“ёзма фармойишига” деган сўзлар “кўрсатмасига” деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи жумла “Тизим қатнашчилари ва фойдаланувчилари ЭТҲга ишлов бериш вақтининг узайтирилганлиги ҳақида хабардор қилинади.” тарзида баён этилсин.

19. 31-бандда:

“тижорат банкнинг ҳисоб-китоб чеклари,” деган сўзлар ҳамда “2” кичик банд чиқариб ташлансин;

“3” кичик банд “2” кичик банд деб ҳисоблансин.

20. 33-бандда:

“(ОТ - 01, 02, 05, 06, 11)” деган сўзлар “(ОТ - 01, 02, 05, 06, 11, 21)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“1” кичик банднинг бешинчи-еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.

21. 34-бандда:

“(ОТ - 01, 02, 05, 06, 11)” деган сўзлар “(ОТ - 01, 02, 05, 06, 11, 21)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“1” кичик банднинг бешинчи-еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.

22. 7-илова чиқариб ташлансин ва 8-илова 7-илова деб ҳисоблансин.

23. Мазкур Низомнинг 2 ва 7-иловалари шакли иловага мувофиқ белгилансин.

Марказий банкнинг банклараро тўлов
тизими орқали электрон тўловларни амалга
ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга Илова

Низомга 2-илова

0505411002

 “ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАСИ №

Ҳужжат санаси

 Валюталаш санаси

Тўловчининг

 номи

ДЕБЕТ тўловчининг ҳ/в

Тўловчининг СТИРи

Тўловчи банкнинг номи

Тўловчи банк коди

СУММА

Олувчининг номи

КРЕДИТ олувчининг ҳ/в

Олувчи банкнинг номи

Олувчи банк коди

Сумма сўз билан _________________________________________________________________

________________________________________________________________________________

Тўлов мақсади

Раҳбар

Бош бухгалтер

(имзо)

(имзо)

Текширилган

Маъқулланган

Банк томонидан ўтказилган

 М.Ў.

БАНК

имзо

имзо

сана

Низомга 7-илова

Тўлов ҳужжатлари кодлари

Т/р

Тўлов ҳужжати тури

Тўлов ҳужжати коди

1.

Тўлов топшириқномаси (банкка қоғоз шаклида тақдим қилинган)

01

2.

Тўлов талабномаси

02

3.

Аккредитив учун ариза

05

4.

Мемориал ордер

06

5.

Инкассо топшириқномаси

11

6.

Тўлов топшириқномаси (масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали тақдим қилинган)

21

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) билан тасдиқланган Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси юзасидан таққослама жадвал

АМАЛДАГИ ТАҲРИРИ

ТАКЛИФ ЭТИЛАЁТГАН ТАҲРИР

АСОС

1

Муқаддима

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Электрон тўловлар тўғрисида”, “Ахборотлаштириш тўғрисида”, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонунларига, шунингдек тизим аҳамиятидаги тўлов тизимларини тузишнинг умумқабул қилинган халқаро тамойилларига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

Муқаддима

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”, “Ахборотлаштириш тўғрисида”, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонунларига, шунингдек тизим аҳамиятидаги тўлов тизимларини тузишнинг умумқабул қилинган халқаро тамойилларига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонун кучга кириши муносабати билан, “Электрон тўловлар тўғрисида”ги қонун ўз кучини йўқотиши белгиланган

2

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

1) Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар маркази (кейинги ўринларда - МБ ҲКМ) - бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасининг Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва молиявий-иқтисодий фаолият бошқармаси маркази бўлиб, унинг вазифасига тижорат банкларининг Бош офисларига (кейинги ўринларда - банклар) вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш ҳамда улар ўртасида электрон тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш киради;

2) Марказий банкнинг Тўлов маркази - Марказий банкнинг банклараро ва филиаллараро тўловларини ягона баланс тартибида ўтишини таъминловчи ахборот тизими;

3) Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош маркази (кейинги ўринларда - АБМ) - амалдаги қонунчилик ҳамда АБМ ва банклар ўртасидаги шартномаларга мувофиқ банклараро тўлов тизимининг техник, дастурий ва эксплуатацион хизматларини таъминлайдиган марказ;

4) банкнинг вакиллик ҳисобварағи (кейинги ўринларда - вакиллик ҳисобварақ) - бу банкка МБ ҲКМда очилган ва банклараро электрон тўловлар ўтказишга мўлжалланган ҳисобварақдир;

5) электрон тўлов ҳужжати (кейинги ўринларда - ЭТҲ) - тўлов тизимининг қоидалари билан белгиланган таркиб ва форматдаги реквизитларига эга бўлган ҳамда электрон тўловни амалга ошириш учун зарур ахборотни ўз ичига олган электрон ҳужжатдир. Электрон тўлов ҳужжати пул-ҳисоб-китобга доир қоғоз ҳужжат асосида ёки электрон тўлов воситасидан фойдаланган ҳолда тузилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. Электрон тўлов ҳужжати билан ишлашда уни электрон тўловни амалга ошириш учун зарур реквизитларни сақлаган ҳолда қоғозда такрорлаш имконияти таъминланиши керак;

6) ташаббускор (инициатор) банк - бу ЭТҲни шакллантириш ва бошқа банк адресига жўнатиш йўли билан электрон тўловни бошловчи банкдир;

7) бенефициар банк - бу банклараро тўлов тизими орқали ташаббускор банкдан жўнатилган ЭТҲни қабул қилувчи банкдир;

8) электрон тўловни бошлаш - ЭТҲни шакллантириш ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш.

6) ташаббускор (инициатор) банк - бу ЭТҲни шакллантириш ва бенефициар банкка жўнатиш йўли билан электрон тўловни бошловчи банкдир;

7) бенефициар банк - бу банклараро тўлов тизими орқали ташаббускор банкдан жўнатилган ЭТҲни қабул қилувчи банкдир;

8) электрон тўловни бошлаш - ЭТҲни шакллантириш ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш.

Таҳририй ўзгариш киритилмоқда

5. АБМ ва МБ ҲКМ банклараро тўлов тизимининг иштирокчилари ҳисобланади.

Тўлдирилмоқда

5. АБМ ва МБ ҲКМ банклараро тўлов тизимининг иштирокчилари ҳисобланади.

АБМ Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими оператори бўлиб ҳисобланади.

“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун 7-моддаси

6. Банклараро тўлов тизимининг фойдаланувчилари МБ ҲКМда вакиллик ҳисобварағига эга бўлган банклар ва молиявий институтлар ҳисобланади.

6. Банклараро тўлов тизимининг фойдаланувчилари МБ ҲКМда вакиллик ҳисобварағига эга бўлган банклар ва молиявий ташкилотлар ҳисобланади.

Таҳририй ўзгартириш киритилмоқда

9. Банклараро тўлов тизимида узатиш учун мўлжалланган пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тўғри тўлдирилиши бўйича жавобгар банк мижози бўлади.

9. Банклараро тўлов тизимида узатиш учун мўлжалланган электрон тўлов ҳужжатларининг тўғри тўлдирилиши бўйича жавобгар банк мижози бўлади, масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали юборилган ЭТҲ бундан мустасно.

Амалдаги банк қонунчилиги ва банк амалиётидан келиб чиқиб таҳририй ўзгартириш киритилмоқда.

13. Банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказини банклараро тўлов тизимига уланиши учун банк Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказининг номи ва манзилини кўрсатган ҳолда хат билан Марказий банкнинг Тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари департаментига (кейинги ўринларда - МБ ТТАТД) мурожаат қилади. Мазкур хатга асосан МБ ТТАТД банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказини банклараро тўлов тизимига улаш ҳамда унинг филиалларининг вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқларини ўтказиш тартибини белгилайди.

13. Банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказини банклараро тўлов тизимига уланиши учун банк Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказининг номи ва манзилини кўрсатган ҳолда хат билан Марказий банкнинг Тўлов тизимлари департаментига (кейинги ўринларда - МБ ТТД) мурожаат қилади. Мазкур хатга асосан МБ ТТД банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказини банклараро тўлов тизимига улаш ҳамда унинг филиалларининг вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқларини ўтказиш тартибини белгилайди.

Марказий банк структурасига киритилган ўзгартиришлар асосида

14. Филиалга эга бўлмаган банкни ёки банк филиалини банклараро тўлов тизимига улаш учун, улар қонунчиликда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатга олинган, Банк Депозиторларининг Миллий Ахборот базаси (кейинги ўринларда - БДМАБ)да хос рақам (уникал код)га ҳамда банклараро тўлов тизимига чиқиш имкониятини берадиган тегишли дастурий мажмуага эга бўлиши керак.

14. Филиалга эга бўлмаган банкни ёки банк филиалини банклараро тўлов тизимига улаш учун, улар қонунчиликда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатга олинган, Банк Депозиторларининг Миллий Ахборот базаси (кейинги ўринларда - БДМАБ)да банк кодига ҳамда банклараро тўлов тизимига чиқиш имкониятини берадиган тегишли дастурий мажмуага эга бўлиши керак.

15. Филиалга эга бўлмаган банкларни уланиш тартиби қуйидагича:

1) Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти МБ ТТАТДга банк томонидан банк фаолиятини амалга ошириш учун Марказий банк лицензиясини олганлиги тўғрисида, банкнинг тўлиқ номи ва манзили кўрсатилган ҳолда хабар беради;

2) МБ ТТАТДнинг ёзма хабарномасига мувофиқ, АБМнинг БДМАБ бўлими тижорат банк учун хос рақам ва унга тегишли реквизитларни захиралайди ҳамда бир вақтнинг ўзида банк ва МБ ТТАТДга бу ҳақда хабар беради;

3) Банк, хос рақам олгандан кейин, ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган Марказий банкнинг Рўйхатга олиш марказига электрон рақамли имзо калитини олиш учун, АБМга - МБ ҲКМнинг серверига кириш рухсатини олиш мақсадида аутентификация маълумотларини аниқлаш учун мурожаат қилади;

4) АБМ ходимлари ёрдамида бир қанча ЭТҲларининг қабул қилиш назорат қилиш узатиш технологик алмашувини ўтказиш йўли билан банк тайёрлигининг синов текшируви ўтказилади.

Синов қуйидаги тартибда ўтказилади:

а) банкнинг маълумотлари синов мажмуасидаги тегишли маълумотнома (справочник)га киритилади;

б) дастлаб банк ходимлари билан ахборотлар алмашувини ўтказиш бўйича тушунтириш (инструктаж) ўтказилади;

в) синов мажмуасидаги банкнинг вакиллик ҳисобварағига банкнинг ишлаши учун устав фонди сифатида олдиндан келишилган сумма киритилади;

г) банк вакиллик ҳисобварағидаги қолдиқни тасдиқлаш учун ахборотни ва ЭТҲларини шакллантиради ҳамда АБМга синов тариқасида жўнатади, АБМ шакллантирилган маълумотларни тўғрилигини текширади;

д) АБМ банк учун вакиллик ҳисобварағини тасдиқлаш, иш тугаши ва ЭТҲларнинг қайта ишланганлиги бўйича ахборотни шакллантиради, банк эса улар билан ишлай олишини тасдиқлаши керак;

е) Синов банк тайёрлигини текширишда ижобий натижалар олингунча давом эттирилади.

Синов тугаганидан кейин АБМ банк билан биргаликда банк ҳолатининг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёр эканлиги тўғрисида далолатнома тузади;

5) Марказий банк Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаментининг банкка лицензия берилганлиги, банкнинг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёрлиги тўғрисидаги Марказий банк Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш департаментининг хабарномалари ҳамда синовнинг ижобий натижаси тўғрисидаги АБМнинг далолатномасига, шунингдек, солиқ тўловчининг идентификацион рақами кўрсатилган Давлат солиқ қўмитасидан рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси асосида, МБ ТТАTД барча банкларга банкнинг очилганлиги, унга БДМАБда хос рақам берилгани ва банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида расмий хабарнома юборади.

Тўлдирилмоқда

15. Филиалга эга бўлмаган банкларни уланиш тартиби қуйидагича:

1) Марказий банкнинг Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиботи департаменти МБ ТТДга банк томонидан банк фаолиятини амалга ошириш учун Марказий банк лицензиясини олганлиги тўғрисида, банкнинг тўлиқ номи ва манзили кўрсатилган ҳолда хабар беради;

2) МБ ТТДнинг ёзма хабарномасига мувофиқ, АБМнинг БДМАБ бўлими тижорат банки учун банк коди ва унга тегишли реквизитларни заҳиралайди ҳамда бир вақтнинг ўзида банк ва МБ ТТДга бу ҳақда хабар беради;

3) Банк, банк кодини олганидан кейин, ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган Марказий банкнинг Рўйхатга олиш марказига электрон рақамли имзо калитини олиш учун, АБМга - МБ ҲКМнинг серверига кириш рухсатини олиш мақсадида аутентификация маълумотларини аниқлаш учун мурожаат қилади;

4) АБМ ходимлари ёрдамида бир қанча ЭТҲларининг қабул қилиш назорат қилиш узатиш технологик алмашувини ўтказиш йўли билан банк тайёрлигининг синов текшируви ўтказилади.

Синов қуйидаги тартибда ўтказилади:

а) банкнинг маълумотлари синов мажмуасидаги тегишли маълумотнома (справочник)га киритилади;

б) дастлаб банк ходимлари билан ахборотлар алмашувини ўтказиш бўйича тушунтириш (инструктаж) ўтказилади;

в) синов мажмуасидаги банкнинг вакиллик ҳисобварағига банкнинг ишлаши учун устав фонди сифатида олдиндан келишилган сумма киритилади;

г) банк вакиллик ҳисобварағидаги қолдиқни тасдиқлаш учун ахборотни ва ЭТҲларини шакллантиради ҳамда АБМга синов тариқасида жўнатади, АБМ шакллантирилган маълумотларни тўғрилигини текширади;

д) АБМ банк учун вакиллик ҳисобварағини тасдиқлаш, иш тугаши ва ЭТҲларнинг қайта ишланганлиги бўйича ахборотни шакллантиради, банк эса улар билан ишлай олишини тасдиқлаши керак;

е) Синов банк тайёрлигини текширишда ижобий натижалар олингунча давом эттирилади.

Синов тугаганидан кейин АБМ банк билан биргаликда банк ҳолатининг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёр эканлиги тўғрисида далолатнома тузади;

5) Марказий банк Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиботи департаментининг банкка лицензия берилганлиги, банкнинг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёрлиги тўғрисидаги Марказий банк Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш департаментининг хабарномалари ҳамда синовнинг ижобий натижаси тўғрисидаги АБМнинг далолатномасига, шунингдек, солиқ тўловчининг идентификацион рақами кўрсатилган Давлат солиқ қўмитасидан рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси асосида, МБ ТТД барча банкларга банкнинг очилганлиги, унга БДМАБда банк коди берилгани ва банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида расмий хабарнома юборади.

Ўз навбатида, Марказий банкнинг электрон маълумотномаларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Марказий банк структурасига киритилган ўзгаришлар асосида.

16. Банк филиаллари МБ ҲКМда ҳисобварақлар очмаслигини инобатга олиб, банклараро тўлов тизимига филиалларни улаш бўйича барча тайёргарлик ишларини (филиалнинг тайёргарлик синов текшируви, электрон рақамли имзо калитини яратиш) банклар ўзлари олиб борадилар.

Филиалга хос рақам захиралаш учун банк бевосита АБМнинг БДМАБ бўлимига мурожаат қилади.

Филиал учун электрон рақамли имзо калитларини банкнинг Рўйхатга олиш маркази яратади. Банкнинг Рўйхатга олиш маркази мавжуд бўлмаган тақдирда, банк филиал учун электрон рақамли имзо калитларини яратиш учун Марказий банкнинг Рўйхатга олиш марказига мурожаат қилиши мумкин.

Барча ишлар тугатилгандан сўнг, филиални банклараро тўлов тизимига улаш илтимоси билан, банк МБ ТТАTДга хат тақдим этади. Унда банк филиалининг номи, манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк статистик ҳисоботларини беришда филиалнинг ҳудудий тобелиги кўрсатилади.

Ушбу хатга асосан МБ ТТАTД банк филиали учун БДМАБда хос рақам беради, электрон маълумотномасига киритади ва банк филиали очилганлиги ҳамда уни банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида барча банкларга расмий хабарнома беради.

Филиални банклараро тўлов тизимида тўғри ишлаши бўйича жавобгарлик банк зиммасига юклатилади.

16. Банк филиаллари МБ ҲКМда ҳисобварақлар очмаслигини инобатга олиб, банклараро тўлов тизимига филиалларни улаш бўйича барча тайёргарлик ишларини (филиалнинг тайёргарлик синов текшируви, электрон рақамли имзо калитини яратиш) банклар ўзлари олиб борадилар.

Филиалга банк коди заҳиралаш учун банк бевосита АБМнинг БДМАБ бўлимига мурожаат қилади.

Филиал учун электрон рақамли имзо калитларини банкнинг Рўйхатга олиш маркази яратади. Банкнинг Рўйхатга олиш маркази мавжуд бўлмаган тақдирда, банк филиал учун электрон рақамли имзо калитларини яратиш учун Марказий банкнинг Рўйхатга олиш марказига мурожаат қилиши мумкин.

Барча ишлар тугатилгандан сўнг, филиални банклараро тўлов тизимига улаш масаласида, банк МБ ТТДга хат тақдим этади. Унда банк филиалининг номи, манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк статистик ҳисоботларини беришда филиалнинг ҳудудий тобелиги кўрсатилади.

Ушбу хатга асосан банк филиали учун БДМАБда заҳираланган банк коди ва тегишли реквизитлар Марказий банкнинг тегишли электрон маълумотномасига киритилади ва банк филиали очилганлиги ҳамда уни банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида Марказий банк томонидан барча банкларга расмий хабарнома юборилади.

Филиални банклараро тўлов тизимида тўғри ишлаши бўйича жавобгарлик банк зиммасига юклатилади.

Амалдаги банк қонунчилиги ва банк амалиётидан келиб чиқиб.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 20-моддаси 3-қисми

18. Банклараро тўлов тизимида қўлланиладиган ЭТҲларининг таркиби ва тузилиши:

1) Банклараро тўлов тизимида 2-7-иловаларда келтирилган ЭТҲлар қўлланилади.

2) Ҳар бир ЭТҲ, ташаббускор банк томонидан жўнатиш учун тайёрланган ҳужжатни ва бенефициар банкда электрон усул билан олинган ҳужжатни идентификация қилиш учун мўлжалланган тегишли код (операция тури (кейинги ўринларда - ОТ)) билан белгиланиши керак. Операциялар тури кодлари 8-иловада келтирилган;

3) Маблағларни ўз вақтида ва тўғри ўтказиш мақсадида банкнинг масъул ходими ЭТҲ тайёрлашда пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг барча реквизитларини тўғри киритиши керак;

4) Тўлов топшириқномасини (ОТ 01), тўлов талабномасини (ОТ 02), мемориал ордерни (ОТ 06) ва инкассо топшириқномасини (ОТ 11) киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:

ҳужжатнинг рақами;

ҳужжатнинг санаси;

тўловчининг номи;

тўловчининг шахсий ҳисобварағи рақами;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

тўловчи банкнинг коди;

тўловчи банкнинг номи;

ҳужжатнинг суммаси (рақам билан);

олувчининг номи;

олувчининг шахсий ҳисобварағи рақами;

олувчи банкнинг коди;

олувчи банкнинг номи;

ҳужжатнинг суммаси сўз билан (автоматик тарзда ёзилади);

тўловнинг мақсади.

Тўлов мақсади қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:

а) тўлов нима учун ўтказилаяпти;

б) шартнома, ҳисобварақ, товар-транспорт ҳужжатлари, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоб қилишда ишни қабул қилиш далолатномаси ёки уларнинг ўрнини босадиган ҳужжатлар, маҳсулот ким орқали жўнатилганлиги тўғрисидаги ишончноманинг рақами ва санаси кўрсатилади. Ижро ҳужжатлари бўйича инкассо топшириқномасида ундириб олиш учун асос бўлаётган ижро ҳужжатининг рақами, санаси ва номи кўрсатилади.

Қонунчиликка мувофиқ айрим тўловчиларга “тўлов мақсади” реквизитида нима мақсадда тўлов ўтказилаётганлиги тўғрисида маълумот кўрсатилмаслиги мумкин.

5) Аккредитив учун ариза (ОТ 05)ни киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:

аккредитив номери;

аккредитивни ёзиш санаси;

тўловчининг номи;

тўловчининг ҳисобварақ рақами;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

эмитент банкнинг номи;

эмитент банк (ташаббускор банк)нинг коди,

аккредитив суммаси рақам билан;

етказиб берувчининг номи;

етказиб берувчининг ҳисобварағи рақами;

аккредитивни ижро этувчи банкнинг номи;

аккредитивни ижро этувчи банк (бенефициар банк)нинг коди;

аккредитив суммаси сўз билан (автоматик тарзда ёзилади);

аккредитив муддати.

Аккредитив шартлари:

а) аккредитив тури;

б) товар (маҳсулот), хизматнинг номи;

в) аккредитив бўйича тўловларни амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатнинг номи;

6) Тижорат банкининг ҳисоб-китоб чекини (ОТ 14) киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:

чек берувчи банкнинг номи (чекнинг устки қисмида);

чек серияси ва рақами;

чекни бериш санаси;

чекнинг суммаси рақам билан;

чекнинг суммаси сўз билан (автоматик тарзда ёзилади);

чек берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми;

чек берувчининг паспорт серияси ва рақами;

чек берувчининг шахсий ҳисобварағи рақами;

чек берувчи банк бўлимининг коди;

чек берувчи банк бўлимининг номи;

чек қабул қилувчи корхонанинг номи;

чек қабул қилувчининг шахсий ҳисобварағи рақами;

чек қабул қилувчи банк бўлимининг рақами;

чек қабул қилувчи банк бўлимининг номи;

чек қабул қилинган сана;

чекнинг амал қилиш муддати.

18. Банклараро тўлов тизимида қўлланиладиган ЭТҲларининг таркиби ва тузилиши:

1) Банклараро тўлов тизимида 2-6-иловаларда келтирилган ЭТҲлар қўлланилади.

2) Ҳар бир ЭТҲ, ташаббускор банк томонидан жўнатиш учун тайёрланган ҳужжатни ва бенефициар банкда электрон усул билан олинган ҳужжатни идентификация қилиш учун мўлжалланган тегишли код (Тўлов ҳужжати коди (кейинги ўринларда - ТҲК)) билан белгиланиши керак. Тўлов ҳужжатлари кодлари 7-иловада келтирилган;

3) Маблағларни ўз вақтида ва тўғри ўтказиш мақсадида банкнинг масъул ходими ЭТҲ тайёрлашда пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг барча реквизитларини тўғри киритиши керак;

4) Тўлов топшириқномасини (ТҲК 01 ёки 21), тўлов талабномасини (ТҲК 02), мемориал ордерни (ТҲК 06) ва инкассо топшириқномасини (ТҲК 11) киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:

ҳужжатнинг рақами;

ҳужжатнинг санаси;

тўловчининг номи;

тўловчининг шахсий ҳисобварағи рақами;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

тўловчи банкнинг коди;

тўловчи банкнинг номи;

ҳужжатнинг суммаси (рақам билан);

олувчининг номи;

олувчининг шахсий ҳисобварағи рақами;

олувчи банкнинг коди;

олувчи банкнинг номи;

ҳужжатнинг суммаси сўз билан (автоматик тарзда ёзилади);

тўловнинг мақсади.

Тўлов мақсади қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:

а) тўлов нима учун ўтказилаяпти;

б) шартнома, ҳисобварақ, товар-транспорт ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар кўрсатилади.

Ижро ҳужжатлари бўйича инкассо топшириқномасида ундириб олиш учун асос бўлаётган ижро ҳужжатининг рақами, санаси ва номи кўрсатилади.

Қонунчиликка мувофиқ айрим тўловчиларга “тўлов мақсади” реквизитида нима мақсадда тўлов ўтказилаётганлиги тўғрисида маълумот кўрсатилмаслиги мумкин.

5) Аккредитив учун ариза (ТҲК 05)ни киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:

аккредитив номери;

аккредитивни ёзиш санаси;

тўловчининг номи;

тўловчининг ҳисобварақ рақами;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

эмитент банкнинг номи;

эмитент банк (ташаббускор банк)нинг коди,

аккредитив суммаси рақам билан;

етказиб берувчининг номи;

етказиб берувчининг ҳисобварағи рақами;

аккредитивни ижро этувчи банкнинг номи;

аккредитивни ижро этувчи банк (бенефициар банк)нинг коди;

аккредитив суммаси сўз билан (автоматик тарзда ёзилади);

аккредитив муддати.

Аккредитив шартлари:

а) аккредитив тури;

б) товар (маҳсулот), хизматнинг номи;

в) аккредитив бўйича тўловларни амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатнинг номи;

Чиқариб ташланмоқда

“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун 33-моддасига асосан, ҳисоб-китоб чеки чиқариб ташланиши сабабли.

Банк амалиётидан келиб чиқиб, таҳририй ўзгартириш киритилмоқда

Таҳририй ўзгартириш

“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун 33-моддаси.

25. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредитни бошқариш хусусият (параметр)ларидан келиб чиққан ҳолда, банклараро ЭТҲларининг ўтказиш вақтини тўлов тизими масалаларини назорат қилувчи Раис ўринбосарининг ёзма фармойишига асосан узайтириши мумкин. Бу ҳақда тизим қатнашчилари ва фойдаланувчилари ЭТҲга ишлов бериш вақтининг тугашига бир соат қолгунига қадар кечиктирилмасдан хабардор қилинади.

25. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредитни бошқариш хусусият (параметр)ларидан келиб чиққан ҳолда, банклараро ЭТҲларининг ўтказиш вақтини тўлов тизими масалаларини назорат қилувчи Раис ўринбосарининг кўрсатмасига асосан узайтириши мумкин. Тизим қатнашчилари ва фойдаланувчилари ЭТҲга ишлов бериш вақтининг узайтирилганлиги ҳақида хабардор қилинади.

“Марказий банк тўғрисида”ги ва “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонунлар билан Марказий банкка берилган ваколатлардан келиб чиқиб.

31. Банк филиалида дебет ҳужжатлари (тижорат банкнинг ҳисоб-китоб чеклари, эмиссия тўловлари)ни расмийлаштиришда қуйидаги тартиб мавжуд:

1) Эмиссия операцияларида мемориал ордер расмийлаштирилади:

ДЕБЕТ 20102, 20106;

КРЕДИТ 17301;

2) тижорат банкнинг ҳисоб-китоб чеклари бўйича операциялар учун:

ДЕБЕТ 20206, 29896;

КРЕДИТ 19903;

3) Банклар банк қонунчилик ҳужжатлари, ўрнатилган иқтисодий меъёрларга риоя қилмаган ҳолларда, Марказий банк дебет мемориал ордерларни шакллантириш йўли билан банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидан жарима ундириш ҳуқуқига эга.

31. Банк филиалида дебет ҳужжатлари (эмиссия тўловлари)ни расмийлаштиришда қуйидаги тартиб мавжуд:

1) Эмиссия операцияларида мемориал ордер расмийлаштирилади:

ДЕБЕТ 20102, 20106;

КРЕДИТ 17301;

Чиқариб ташланмоқда

2) Банклар банк қонунчилик ҳужжатлари, ўрнатилган иқтисодий меъёрларга риоя қилмаган ҳолларда, Марказий банк дебет мемориал ордерларни шакллантириш йўли билан банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидан жарима ундириш ҳуқуқига эга.

“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун 33-моддаси

33. Ташаббускор банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви ўтказилганидан сўнг, банклараро ҳисоб-китоблар бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) Ташаббускор банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказида филиаллардан олинган ЭТҲларига асосан:

Кредит операциялари (ОТ - 01, 02, 05, 06, 11) бўйича:

ДЕБЕТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;

КРЕДИТ 10301 банкнинг ҳисобварағи;

Дебет операциялари (ОТ - 14) бўйича:

ДЕБЕТ 10301 банкнинг ҳисобварағи;

КРЕДИТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;

2) Марказий банкнинг Тўлов марказида Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб-касса марказларидан олинган ЭТҲга асосан:

Кредит операциялари (ОТ - 01, 02, 05, 06, 11) бўйича:

ДЕБЕТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;

КРЕДИТ 11005;

Дебет операциялари (ОТ - 06) бўйича:

ДЕБЕТ 11005;

КРЕДИТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;

33. Ташаббускор банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви ўтказилганидан сўнг, банклараро ҳисоб-китоблар бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) Ташаббускор банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказида филиаллардан олинган ЭТҲларига асосан:

Кредит операциялари (ОТ - 01, 02, 05, 06, 11, 21) бўйича:

ДЕБЕТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;

КРЕДИТ 10301 банкнинг ҳисобварағи;

Чиқариб ташланмоқда

2) Марказий банкнинг Тўлов марказида Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб-касса марказларидан олинган ЭТҲга асосан:

Кредит операциялари (ОТ - 01, 02, 05, 06, 11, 21) бўйича:

ДЕБЕТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;

КРЕДИТ 11005;

Дебет операциялари (ОТ - 06) бўйича:

ДЕБЕТ 11005;

КРЕДИТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;

“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун 33-моддаси

34. Бенефициар банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви ўтказилганидан сўнг, банклараро ҳисоб-китоблар бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) Бенефициар банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказида банкка ЭТҲ келиб тушганда:

Кредит операциялари (ОТ - 01, 02, 05, 06, 11) бўйича:

ДЕБЕТ 10301;

КРЕДИТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;

Дебет операциялари (ОТ - 14) бўйича:

ДЕБЕТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;

КРЕДИТ 10301;

2) Марказий банкнинг Тўлов марказида ЭТҲ келиб тушганда:

Кредит операциялари (ОТ - 01, 02, 05, 06, 11) бўйича:

ДЕБЕТ 11005;

КРЕДИТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;

Дебет операциялари (ОТ - 06) бўйича:

ДЕБЕТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази;

КРЕДИТ 11005;

34. Бенефициар банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви ўтказилганидан сўнг, банклараро ҳисоб-китоблар бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) Бенефициар банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказида банкка ЭТҲ келиб тушганда:

Кредит операциялари (ОТ - 01, 02, 05, 06, 11, 21) бўйича:

ДЕБЕТ 10301;

КРЕДИТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;

Чиқариб ташланмоқда

2) Марказий банкнинг Тўлов марказида ЭТҲ келиб тушганда:

Кредит операциялари (ОТ - 01, 02, 05, 06, 11, 21) бўйича:

ДЕБЕТ 11005;

КРЕДИТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;

Дебет операциялари (ОТ - 06) бўйича:

ДЕБЕТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази;

КРЕДИТ 11005;

“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун 33-моддаси

7-илова чиқариб ташланмоқда

“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун 33-моддаси.

8-илова 7-илова деб ҳисоблансин.

Низомга

2-ИЛОВА

0505411002

 “ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАСИ №

Ҳужжат санаси

 Валюталаш санаси

Тўловчининг

 номи

ДЕБЕТ тўловчининг ҳ/в

Тўловчининг СТИРи

Тўловчи банкнинг номи

Тўловчи банк коди

СУММА

Олувчининг номи

КРЕДИТ олувчининг ҳ/в

Олувчи банкнинг номи

Олувчи банк коди

Сумма сўз билан _________________________________________________________________

________________________________________________________________________________

Тўлов мақсади

Раҳбар

Бош бухгалтер

(имзо)

(имзо)

Текширилган

Маъқулланган

Банк томонидан ўтказилган

 М.Ў.

БАНК

имзо

имзо

сана

Низомга

7-ИЛОВА

Операциялар тури Тўлов ҳужжатлари кодлари

Т/р

Ҳужжатларнинг Тўлов ҳужжати номи тури

Операциялар Тўлов ҳужжати тури коди

1.

Тўлов топшириқномаси (банкка қоғоз шаклида тақдим қилинган)

01

2.

Тўлов талабномаси

02

3.

Аккредитив учун ариза

05

4.

Мемориал ордер

06

5.

Инкассо топшириқномаси

11

6.

Тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки

14

7.

Тўлов топшириқномаси (масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали тақдим қилинган)

21

Umumiy takliflar

408