ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12367 Министерство культуры Республики Узбекистан 13/01/2020 28/01/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисида
ID-12367

Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат
ташкил этиш тўғрисида

 

Опера санъатининг кўп асрлик ижро йўлларини пухта ўзлаштириш, уларни ёш авлод вакилларига ўргатиш, шунингдек, опера санъати бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон композиторлари
ва бастакорлари уюшмасининг:

 Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида  опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) ташкил этиш;

мактаб-интернат учун бино ва иншоотларни, шу жумладан, 100 ўринли 2 та ўқув биноси, 50 ўринли ётоқхона ва ошхона биносини қуриш бўйича таклифи маъқуллансин.  

2. Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўқувчиларни опера ижрочилиги йўналишида ўқитишнинг замонавий илғор педагогик усулларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнига янги ахборот-педагогик технологияларни татбиқ этиш;

ўқувчиларнинг юқори даражада сифатли билимлар олишини таъминлайдиган давлат талаблари доирасида ихтисослаштирилган ўқув дастурларини амалга ошириш;

опера санъати бўйича билим ва тушунчалар, тарихий ва миллий анъаналарни пухта эгаллаган ёш кадрларни тайёрлаш;

таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш.

3. Белгилаб қўйилсинки:

мактаб-интернат Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасида шахсий ғазна ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади;

2021/2022 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 8 ва 9-синфларига, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб эса — 8-синфига 25 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига мактаб-интернатнинг моддий-техника базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

2021 йил 1 майга қадар мактаб-интернатни жиҳозлаш учун мусиқа чолғулари ва ускуналарнинг техник параметрларини ишлаб чиқиш;

2021 йил 1 июлга қадар мактаб-интернатнинг уставларини тасдиқлаш ва уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;

2021 йил 1 сентябрга қадар мактаб-интернатнинг самарали фаолият кўрсатишини ҳамда уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш;

мактаб-интернатни дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда:

бир ой муддатда опера мактаб-интернатга бино ва иншоотлар қурилиши учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласин;

2021 йил 1 августга қадар мактаб-интернати бино ва иншоотларини фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин.

6. Қуйидагилар мактаб-интернат учун бино ва иншоотларни қуриш ҳамда жиҳозлаш ишларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетининг қўшимча манбалари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Републикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

            Бош вазири                                                          А. Арипов

Umumiy takliflar

194