ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12320 Хокимият Самаркандского района 10/01/2020 25/01/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Самарқанд вилояти Самарқанд туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-12320

 

ЛОЙИҲА

 

Самарқанд вилояти Самарқанд туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш, маҳаллий бюджети харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Самарқанд тумани бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгаши

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

  1. Самарқанд вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг “Самарқанд вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан Самарқанд тумани бюджетига Самарқанд вилояти бюджетидан ажратилган:

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 13 051 481,0 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги. Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнозининг ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунида белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;

туман бюджетининг айланма касса маблағи 1 382 366,0 минг сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши қарорига асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
  • қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;
  • айланмадан солиқ;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар;

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа тўловлар вилоятнинг вилоят бюджети ҳамда туман маҳаллий бюджети ўртасида тақсимланади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларнинг (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) 24 фоиз миқдорда туман бюджетига;
  • фойда солиғидан тушумларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) 20 фоиз миқдорда туман бюджетига.
  • юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи 20 фоиз миқдорда туман бюджетига;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 20 фоиз миқдорда туман бюджетига;
  • якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ  реализация қилишдаги акциз солиғи 30 фоиз миқдорда туман бюджетига;
  • айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғим 20 фоиз миқдорда туман бюджетига;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари) 20 фоиз миқдорда туман бюджетига;
  • автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар 20 фоиз миқдорда туман бюджетига.

       Мобиль алоқа хизмати ва алкоголь махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар тегишли равишда
2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилиши маълумот учун қабул қилинсин.

  1. 2020 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2020 йил учун туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 1 536 472,0 минг сўм миқдорида белгилансин.
  4. Туман ҳокимлиги:

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

-Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунининг
24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.

-бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунида белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

  1. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (Б.Одилов) ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (И.Комилов) зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари туман

Кенгаши раисининг ўринбосари                                                                      А.Умаров

Umumiy takliflar

128