ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
12310 Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан 10/01/2020 25/01/2020 51
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
По дальнейшему совершенствованию деятельности государственных специализированных дошкольных образовательных организаций Республики Каракалпакстан и областей республики
ID-12310

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

“Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 13 майдаги
391-сонли қарорига мувофиқ, шунингдек, ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг табақалаштирилган тармоғини оптималлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020/2021 ўқув йилдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини оптималлаштириш ва кейинчалик болалар контингентини ҳисобга олган ҳолда, уларни давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотларига ўзгартириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти бўйича ўтказилган таҳлили асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан оқилона, самарали ва мақсадли фойдаланиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 130 та давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларни, хусусан:

56 та давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини
1 – иловага мувофиқ рўйхат бўйича давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари этиб;

74 та давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини
2 - иловага мувофиқ рўйхат бўйича умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари этиб қайта ташкил этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайта ташкил этилаётган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган махсус мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тадбирлари режасини бир ой мудатда тасдиқласин ва амалга оширсин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

ушбу қарорда назарда тутилган тадбирлар амалдаги штат бўйича ходиларларнинг сони ва давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини сақлаш учун бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади;

давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тармоғинининг оптималлаштирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини ривожлантириш, шу жумладан уларни тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, коррекция воситалари, дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тадбирларини амалга оширишга йўллантирилади;

умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига ўзгартириладиган давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарори билан белгиланган тартибда тиббий-психологик-педагогик комиссияси томонидан берилган хулосаси асосида қабул қилинган тарбияланувчилар ўтказилган коррекция-педагогик ва реабилитация тадбирларининг натижаларига кўра, тегишли давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ўтказилади ёки ушбу ташкилотда қолади;

кейинчалик болалар умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда қайта ташкил этилаётган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг бино ва иншоотларини ажратилган бюджет маблағлари доирасида реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлашлашни 2021-2023 йилларга ва келгуси йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритсин. 

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В.Шин ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                     А.Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___”______даги  ___-сонли қарорига

1-илова

 

Давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган махсус мактабгача таълим ташкилотларига ўзгартирилаётган давлат ихтисослаштирилган
мактабгача таълим ташкилотларининг
РЎЙХАТИ

 

Т/р

Ташкилот жойлашган жой

Ташкилот рақами

Амалдаги ихтисослаиги

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Нукус шаҳри

26-сон

Ақлий ва психик ривожланишида нуқсонлар бўлган болалар учун

2.

Тахиаташ тумани

12-сон

Кўп тармоқли

3.

Хўжайли тумани

17-сон

Кўп тармоқли

4.

Беруний  тумани

16-сон

Кўп тармоқли

5.

Шуманай тумани

3-сон

Кўп тармоқли

Андижон вилояти

6.

Андижон шаҳри

40-сон

Кўп тармоқли

7.

Андижон шаҳри

51-сон

Кўп тармоқли

8.

Балиқчи тумани

9-сон

Кўп тармоқли

9.

Пахтаобод тумани

18-сон

Кўп тармоқли

Бухоро вилояти

10.

Бухоро шаҳри

68-сон

Кўп тармоқли

11.

Бухоро шаҳри

82-сон

Кўп тармоқли

Жиззах вилояти

12.

Жиззах шаҳри

2-сон

Кўп тармоқли

13.

Жиззах шаҳри

5-сон

Кўп тармоқли

Қашқадарё вилояти

14.

Қарши шаҳри

2-сон

Кўп тармоқли

15.

Ғузор тумани

2-сон

Кўп тармоқли

16.

Касби тумани

2-сон

Кўп тармоқли

Навоий вилояти

17.

Навоий шаҳри

16-сон

Кўп тармоқли

Наманган вилояти

18.

Чортоқ тумани

21-сон

Кўп тармоқли

19.

Мингбулоқ тумани

1-сон

Кўп тармоқли

20.

Норин тумани

6-сон

Кўп тармоқли

21.

Тўрақурғон тумани

2-сон

Кўп тармоқли

22.

Косонсой тумани

23-сон

Кўп тармоқли

23.

Чуст тумани

3-сон

Кўп тармоқли

24.

Янгиқурғон тумани

37-сон

Кўп тармоқли

25.

Учқурғон тумани

41-сон

Кўп тармоқли

26.

Поп тумани

24-сон

Кўп тармоқли

27.

Уйчи тумани

1-сон

Кўп тармоқли

28.

Наманган шаҳри

4-сон

Кўп тармоқли

Самарқанд вилояти

29.

Самарқанд шаҳри

60-сон

Кўп тармоқли

30.

Самарқанд шаҳри

57-сон

Кўп тармоқли

Сирдарё вилояти

31.

Гулистон шаҳри

15-сон

Кўп тармоқли

Сурхондарё вилояти

32.

Термез шаҳри

22-сон

Кўп тармоқли

Фарғона вилояти

33.

Фарғона шаҳри

43-сон

Кўп тармоқли

34.

Марғилон шаҳри

1-сон

Кўп тармоқли

35.

Қўқон шаҳри

54-сон

Кўп тармоқли

36.

Қўқон шаҳри

64-сон

Кўп тармоқли

37.

Бешариқ

6-сон

Кўп тармоқли

38.

Ёзёвон тумани

12-сон

Кўп тармоқли

39.

Қуштепа тумани

14-сон

Кўп тармоқли

40.

Тошлоқ тумани

15-сон

Кўп тармоқли

41.

Ўзбекистон тумани

30-сон

Кўп тармоқли

42.

Фурқат тумани

19-сон

Кўп тармоқли

Хоразм вилояти

43.

Урганч шаҳри

5-сон

Кўп тармоқли

44.

Урганч шаҳри

26-сон

Кўп тармоқли

45.

Хива шаҳри

3-сон

Кўп тармоқли

46.

Хозарасп тумани

1-сон

Кўп тармоқли

47.

Хонка тумани

5-сон

Кўп тармоқли

48.

Шовот тумани

19-сон

Кўп тармоқли

Тошкент вилояти

49.

Ангрен шаҳри

37-сон

Кўп тармоқли

50.

Бекобод шаҳри

11-сон

Кўп тармоқли

51.

Чирчиқ шаҳри

11-сон

Кўп тармоқли

52.

Олмалиқ шаҳри

19-сон

Кўп тармоқли

53.

Пскент тумани

1-сон

Кўп тармоқли

54.

Зангиота тумани

30-сон

Кўп тармоқли

55.

Бустонлиқ тумани

15-сон

Кўп тармоқли

56.

Қибрай тумани

34-сон

Кўп тармоқли

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___”________даги ____-сонли қарорига

2-илова

 

Умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига ўзгартирилаётган давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг
РЎЙХАТИ

 

т/р

Ташкилот жойлашган жой

Ташкилот рақами

Амалдаги

 ихтисослиги

 

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Нукус шаҳри

6-сон

Санаторий типидаги

 

2.

Чимбой тумани

24-сон

Кўп тармоқли

 

3.

Муйнак тумани

4-сон

Санаторий типидаги

 

Андижон вилояти

4.

Андижон шаҳри

31-сон

Кўп тармоқли

 

5.

Андижон шаҳри

44-сон

Санаторий типидаги

 

6.

Андижон шаҳри

46-сон

Кўп тармоқли

 

7.

Андижон шаҳри

50-сон

Кўп тармоқли

 

8.

Балиқчи тумани

27-сон

Кўп тармоқли

 

9.

Мархамат тумани

16-сон

Кўп тармоқли

 

10.

Пахтаобод тумани

25-сон

Кўп тармоқли

 

11.

Шахрихон тумани

18-сон

Кўп тармоқли

 

Бухоро вилояти

12.

Бухоро шаҳри

18-сон

Кўп тармоқли

 

13.

Бухоро шаҳри

28-сон

Санаторий типидаги

 

14.

Бухоро шаҳри

57-сон

Кўришда оғир нуқсонлари бўлган болалар учун

 

15.

Бухоро тумани

29-сон

Нутқида оғир нуқсонлари бўлган болалар учун

 

16.

Ғиждувон тумани

15-сон

Нутқида оғир нуқсонлари бўлган болалар учун

 

Жиззах вилояти

17.

Заобдор тумани

6-сон

Кўп тармоқли

 

18.

Шароф Рашидов тумани

9-сон

Кўп тармоқли

 

19.

Жиззах шаҳри

21-сон

Кўп тармоқли

 

Наманган вилояти

20.

Мингбулоқ тумани

7-сон

Кўп тармоқли

 

21.

Мингбулоқ тумани

39-сон

Кўп тармоқли

 

22.

Норин тумани

1-сон

Кўп тармоқли

 

23.

Тўрақурғон тумани

21-сон

Кўп тармоқли

 

24.

Косонсой тумани

10-сон

Кўп тармоқли

 

25.

Чуст тумани

39-сон

Кўп тармоқли

 

26.

Янгиқурғон тумани

20-сон

Кўп тармоқли

 

27.

Учқурғон тумани

15-сон

Кўп тармоқли

 

28.

Наманган шаҳри

15-сон

Ақлий ва психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун

 

29.

Наманган шаҳри

31-сон

Кўп тармоқли

 

30.

Наманган шаҳри

57-сон

Кўп тармоқли

 

Самарқанд вилояти

31.

Самарқанд шаҳри

78-сон

Кўришда оғир нуқсонлари бўлган болалар учун

 

32.

Самарқанд шаҳри

114-сон

Нутқида оғир нуқсонлари бўлган болалар учун

 

33.

Каттақурғон тумани

10-сон

Кўп тармоқли

 

34.

Булунғур тумани

8-сон

Кўп тармоқли

 

35.

Пастарғом тумани

2-сон

Кўп тармоқли

 

Сирдарё вилояти

36.

Сирдарё тумани

16-сон

Кўп тармоқли

 

Сурхондарё вилояти

37.

Термез шаҳри

7-сон

Нутқида оғир нуқсонлари бўлган болалар учун

 

Фарғона вилояти

38.

Фарғона шаҳри

7-сон

Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлари бўлган болалар учун

 

39.

Фарғона шаҳри

21-сон

Кўришда оғир нуқсонлари бўлган болалар учун

 

40.

Фарғона шаҳри

55-сон

Кўришда оғир нуқсонлари бўлган болалар учун

 

41.

Марғилон шаҳри

15-сон

Кўп тармоқли

 

42.

Марғилон шаҳри

25-сон

Ақлий ва психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун

 

43.

Марғилон шаҳри

36-сон

Нутқида оғир нуқсонлари бўлган болалар учун

 

44.

Марғилон шаҳри

37-сон

Кўп тармоқли

 

45.

Қўқон шаҳри

24-сон

Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлари бўлган болалар учун

 

46.

Қўқон шаҳри

39-сон

Кўп тармоқли

 

47.

Қўқон шаҳри

Соғлом бола

Кўп тармоқли

 

Хоразм вилояти

48.

Ургенч шаҳри

6-сон

Нутқида оғир нуқсонлари бўлган болалар учун

 

49.

Ургенч шаҳри

22-сон 

Кўришда оғир нуқсонлари бўлган болалар учун

 

50.

Ургенч шаҳри

37-сон 

Эшитишда оғир нуқсонлари бўлган болалар учун

 

51.

Хива шаҳри

6-сон

Кўп тармоқли

 

52.

Богот тумани

16-сон 

Кўп тармоқли

 

53.

Гурлан тумани

9-сон 

Кўп тармоқли

 

54.

Кушкўпир тумани

27-сон

Кўп тармоқли

 

55.

Ургенч тумани

9-сон

Кўп тармоқли

 

56.

Хозарасп тумани

6-сон

Кўп тармоқли

 

57.

Хонка тумани

11-сон

Кўп тармоқли

 

58.

Янгиариқ тумани

1-сон

Кўп тармоқли

 

Тошкент вилояти

59.

Ангрен шаҳри

5-сон

Ақлий ва психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун

 

60.

Ангрен шаҳри

25-сон

Кўп тармоқли

 

61.

Ангрен шаҳри

32-сон

Кўп тармоқли

 

62.

Бекобод шаҳри

10-сон

Кўп тармоқли

 

63.

Чирчиқ шаҳри

8-сон

Нутқида оғир нуқсонлари бўлган болалар учун

 

64.

Чирчиқ шаҳри

20-сон

Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлари бўлган болалар учун

 

65.

Чирчиқ шаҳри

27-сон

Ақлий ва психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун

 

66.

Чирчиқ шаҳри

30-сон

Кўп тармоқли

 

67.

Олмалиқ шаҳри

16-сон

Кўп тармоқли

 

68.

Паркент тумани

5-сон

Кўп тармоқли

 

69.

Охангарон шаҳри

4-сон

Кўп тармоқли

 

70.

Пскент тумани

6-сон

Кўп тармоқли

 

71.

Ўртачирчиқ тумани

4-сон

Кўп тармоқли

 

72.

Бўка тумани

13-сон

Кўп тармоқли

 

73.

Янгийўл тумани

3-сон

Нутқида оғир нуқсонлари бўлган болалар учун

 

74.

Оқққурғон тумани

1-сон

Кўп тармоқли

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Мактабгача таълим узлуксиз таълим тизимининг бошланғич буғини бўлиб, унинг мақсади боланинг соғлом, ҳар томонлама ривожланган ва эркин шахс сифатида шакллантириш, болаларнинг қобилиятларини очиб бериш, таълим олишга бўлган интилишини тарбиялашдир. Ёши ва индивидуал хусусиятлари, ривожланиш даражаси ва соғлиғини ҳолатига асосланиб ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш, нуқсонларни коррекция қилиш ва ижтимоий мослаштиришга қаратилган мақбул шароитларни яратиш учун давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган (кейинги ўринларда ИМТТ деб аталади).

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ИМТТларнинг фаолиятини таҳлил қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2019 йилнинг 1 декабрь холатига кўра умумий қуввати 813 та гуруҳга мўлжалланган 130 та ИМТТ фаолият кўрсатмоқда. Ушбу ИМТТларда 701 та (86,2%) гуруҳларнинг фаолияти ташкил этилиб, уларда 11 005 нафар тарбияланувчи таълим олмоқда, улардан 3 055 (27,8%) нафари ногиронлиги бўлган тарбияланувчилар. 11 005 нафар тарбияланувчиларнинг 9 428 тасидан (85,7%) ота-она бадали ундирилмайди.

Таҳлил натижалари, нутқида оғир нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган ИММТларда 70% дан 94%гача бўлган тарбияланувчиларда ушбу ташкилотларга йўллаш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмасининг рўйхатига тўғри келадиган нутқида оғир нуқсонлари мавжуд эмаслигини кўрсатди. Хозирги кунда ушбу ИММТларнинг тарбияланувчилари йўлланмасини муддати тугагач умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотларига ўтказилмоқда.

Таянч-ҳаракат тизимида оғир нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган ИММТларда деярли 80%дан ошиқ тарбияланувчиларда ушбу ташкилотларда таълим олиш учун асос бўладиган таянч-ҳаракат тизимининг тегишли касалликлари аниқланмади.

Юқоридагиларга асосланиб хулоса қилиш мумкинки, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларга ёрдам бериш учун мўлжалланган ИМТТнинг кўпида соғлом болалар тарбияланмоқда.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарори ижроси доирасида ИММТлар давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига айлантирилди, Тиббий-психологик-педагогик комиссияни фаолияти такомиллаштирилди, тасдиқланган тиббий кўрсатмаларга асосан болаларни жойлаштирилишини стабил механизмлари қонуний белгилаб берилди, нуқсонларни ташҳислаш жараёни яхшиланди ҳамда ИМТТларда жисмоний ёки психик ривожланишида оғир нуқсонлари мавжуд бўлмаган тарбияланувчиларни сони кескин камайди.

Республика бўйича 2019 йилнинг 1 декабрь холатига кўра ИМТТлар сони 147 тани ташкил этиб, 2018 йилнинг худди шу даврига нисбатан ИМТТлар (188) сони 21,8%га камайганини кўрсатмоқда. ИМТТларда тарбияланувчиларни сони ҳам 2018 йилга (21 335) нисбатан мутаносиб 42,8%га қисқариб, 2019 йилнинг
1 декабрь холатига 12 212 нафарни ташкил этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳридаги давлат ихтисосалштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил
30 сентябрдаги 826-сонли қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридаги 49 та ИМТТларни макбуллаштириш юзасидан амалга оширилган тадбирлар натижасида қуввати 158 та гуруҳ ва 2 370та ўринга эга бўлган 18 та давлат кўп тармоқли ихтисолаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини фаолияти йўлга қуйилиб, хозирги кунда фаолият олиб борилаётган 84та гуруҳларда 1 265 нафар тарбиланувчи қатнамоқда ва бу умумий кувватга нисбатан 53% ташкил этмоқда. Шу билан бирга, умумий куввати 7 623 ўринга эга бўлган 31 та умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди ва Тошкент шаҳридаги болаларни мактабгача таълим билан қамровни ошириш учун 4 557 бўш ўринлар яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарорни ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ИМТТлар сонини
130 тадан 56 тагача қисқартириш билан ИМТТларни мақбуллаштириш юзасидан зарур чора - тадбирларни қабул қилиниши;

56 та давлат ИММТларни негизида давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш, ИМТТларни мақбуллаштириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларни янги ташкил этилган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг реабилитация бўлимини реконструкция қилиш ва жиҳозланиши;

74 та ИМТТни 8 612 та ўрин ўрнига 14 125та ўринга эга бўлган умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотларига айлантириши кўзда тутилган.

Ушбу Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори қабул қилиниши ёши ва индивидуал хусусиятлари, ривожланиш даражаси ва соғлиғини ҳолатига асосланиб ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш, нуқсонларни коррекция қилиш ва ижтимоий мослаштиришга қаратилган мақбул шароитларни яратишга, шунингдек, давлат бюджети маблағларидан мақсадли фойдаланилишига ёрдам беради.

 

Вазир                                                                                               А.Шин

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar

1492